Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Чакана истемолчиларга газ етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/20
Sana12.03.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1262187
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
2 ГАЗ ТАЪМИНОТИНИ ТАШКИЛ

 
1.3 Чакана истемолчиларга газ етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни 
ташкил этиш 
Тошкентшахаргаз филиали 
Таминотчи деб номланади.
Таъминотчи 
табиий газ етказиб бериш, истеъмолчи эса уни қабул қилиш ва қийматини тўлаш 
мажбуриятини олади. 
Чакана истеъмолчига етказаб бериладиган газ хажми қуйидагилардан 
ташқари ҳолатларда чегараланмайди: 
Газдан автоном сув иситгичлар, иситиш қозонлари ва бошқа газ 
жихозларидан фойдаланган ҳолда иссиқхона ва оранжереяларни иситиш 
ҳамдаякка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуҳулланишда (нон, нон 
маҳсулотлари, таом пишириш ва бошқа мақсадларда) шартномасиз фойдаланиш; 
Таъминотчи томонидан тегишли хабарнома олингандан кейин 10кун 
ишчига қарзлар тўланмаганлик; 
Газдан фойдаланиш жихозларининг авария ва ҳаёт учун хавф 
туғдирадиган холатлар; 


27 
Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, авария ҳолатлари туғилган ва 
бошқа форс-мажор ҳолатлари. 
Истеъмолчига газ етказиб бериш фақат лойиҳа хужжатлари асосида 
ўрнатилган стандарт газдан фойдаланиш жиҳозлари, газ ёндиргичлари ва мазкур 
шартнома мавжуд бўлгандагина амалга оширилади. 
Истеъмолчи газни узлуксиз етказиб беришни “Таъминотчи”дан талаб 
қилиш; ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз булган, мол-мулкига зарар 
етказмайдиган, белгиланган сифат ва талабга жавоб берадиган газдан 
фойдаланиш; белгиланган сифат ва талабга жавоб бермайдиган газ етказиб 
берилиши натижасида Истеъмолчит»нинг ҳаёти, саломатлиги, мулкига 
етказилган зиён ва зарарларни ҳамда маънавий зарарни Узбекистан 
Республикасининг амалдаги конун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
қопланишини Таъминотчидан талаб килиш; 
газ таъминотида давомли узилишлар булган такдирда (асосли ҳужжатлар 
мавжуд булганда), газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширмаслик ҳуқуқларга 
эга: 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 28 
мартдаги 99-сонли Карори билан тасдиқланган «Газни хисобга олиш 
приборлариии сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда 
урнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тугрисида»ги Низомга мувофик; газни 
хисобга олиш приборлари билан таъминлашни Таъминотчидан талаб қилиш; 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларига асосан 
давлат ва суд химоясида булиш. 
Газ таъминотида давомли узилишлар булганда «Таъминолш» дан овкат 
пишириш учун суюлтирилган газ етказиб беришни талаб килиш. 
Истеъмолчи куйидаги мажбуриятларни бажариши шарт: шартномада 
белгиланган муддатларда «Таъминотчи» томонидан етказиб берилган газ учун 
туловларни уз вақтида амалга ошириш; етказиб берилган газдан максадли 
фойдаланиш, зид хатти-харакатларни содир этмаслик; газдан фойдаланишда 
техника хавфсизлик коидаларига катъий риоя килиш, уй ичидаги тармокларнинг, 


28 
газдан фойдаланиш жиҳозлари ва газни хисобга олиш приборининг техник 
хужжагларга асосланган ҳолда техник холатини ва улардан хавфсиз 
фойдаланишни таъминлаш, газни хисобга олиш приборидаги тамгалар ва техник 
хужжатларини сакман ишини ҳамда газни хисобга oлиш приборини урнатилган 
тартибда ҳар 4 йилда 1 маротаба давлат куригидан утказишни таъминлаш 
(«Метрология тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конуни); 
Таъминотчини хабардорлиги, (ваколатли ташкилот ва шахслар 
томонидан) розилиги асосида «Чакана истеъмолчи»га тегишли булган газ 
жихозларини, газни ҳисобга олиш приборларини уриатишда, ундан 
фойдаланишда, лойиха-техник хужжатларига қушимча ва узгартиришлар 
киритиш ва унинг хизматидан фойдаланиш, курсаткичларнинг узгариши хамда 
газдан фойдаланиш жиҳозлари ва газни хисобга олиш приборидан 
фойдаланишга таъсир курсатувчи авария ёки носозликлар, газни хисобга олиш 
приборидаги тамгаларниш бузилиши холатлари тўғрисида ўз вақтида хабардор 
килиш; 
Таъминотчи томонидан сотиб олиниб, аҳоли квартираларига ва якка 
тартибдаги уйларга урнатиб берилган газни хисобга олиш приборларининг 
қийматини кафолатли муддат мобайнида, лекин газни хисобга олиш приборлари 
урнатилган кундан бошлаб кўпи билан 5 йилда тулаб бериш; 
Таъминотчининг вакилига газдан фойдаланиш жиҳозлари ва газни 
ҳисобга олиш прибори, уларнинг техник хужжатлари хамда газдан тугри 
фойдаланиш тартибини амалдаги конун хужжатларига асосан текшириш 
имконини яратиб бериш; 
Агарда ушбу талаблар узрсиз сабабларга кура «Чакана истеъмолчи» 
томонидан бажарилмаган такдирда етказиб берилган газ учун кайта хисоб-китоб 
амалга оширилмайди. 
Таъминотчи куйидаги хуқуқларга эга: 
етказиб берилган газ учун истеъмолчи томонидан уз вақтида тўловлар 
амалга оширилмаганлиги холатлари юзасидан мазкур шартноманинг 6 А ва 8.4-
бандларида белгиланган чораларни қўллаш; 


29 
истеъмолчининг газ истеъмоли ускуналарининг техник холатини 
курикдан ўтказиб бориш оркали мунтазам равишда назорат килиш; 
Чакана истеъмолчидан уй ичидаги тармокларнинг, газдан фойдаланиш 
жихозлари, газни хисобга олиш приборининг техник хужжатларга асосланган 
холда техник холатини ва улардан хавфсиз фойдаланишни хамда газни хисобга 
олиш приборидаги тамгалар ва техник хужжатларнинг сақланишини талаб 
килиш; 
Таъминотчи томонидан сотиб олиниб, ўрнатиб берилган газни хисобга 
олиш приборларининг кийматинй кафолатли муддат мобайнида, лекин газни 
хисобга олиш приборлари ўрнатилган кундан бошлаб кўпи билан 5 йил 
давомида тулаб борилишини Чакана истеъмолчидан талаб килиш; 
газни хисобга олиш прибори носозлиги ёки газни хисобга олиш 
приборини урнатилган тартибда хар 4 йилда 1 маротаба давлат 
куригиданўтказилмаганлиги ҳолатлари аникланганда, етказиб берилган газ учун 
ҳисоб-китоблар амалга ошириш; 
газдан фойдаланиш жиҳозлари ва газни ҳисобга олиш прибори, уларнинг 
техник хужжатлари ҳамда газдан турри фойдаланиш тартибини текшириш. 
Таъминотчи куйидаги мажбуриятларни бажариши шарт: 
шартномада курсатилган шартларга мувофик ҳамда белгиланган 
сифатдаги газни узлуксиз етказиб бериш; 
истеъмолчининг аризасига мувофик газни ҳисоблаш приборини 
белгиланган тартибда давлат стандарти кўригидан утказиш учун приборни ечиб 
бериш, ўрнатиш ва далолатнома билан расмийлаштириш, буюртманомаларни ўз 
вактида ва сифатли бажарилишини таъмиилаш
фойдаланиш хизматлари оркали Чакана иетсъмолчининг мавжуд газ 
асбоблари ва жиҳозларини «Ўзбекистон Республикаси газ хужалигидан техник 
фойдаланиш Коидалари»да белгиланган куйидаги муддатларда йиллик режали 
таъмирлаш (тафтиш қилиш) хамда уларга профилактик хизмат курсатиш: 
табиий газда ишлайдиган уй жойлардаги мавжуд газ плиталарига агарда 
бошка газ асбоблари бўлмаса, 2 йилда 1 маротаба, табиий газда ишлайдиган уй 


30 
жойлардаги мавжуд газ плиталари иситиш асбоблари, сувиситиш асбоблари ва 
бошкаларга I йилда 1 маротаба. 
таъмирлаш ишлари, авария ёки бошка форс-мажор хрлатлари туфайли газ 
етказиб беришни вактинчалик кисман ёки бутунлай тухтатилиши мумкинлиги 
хакида Чакана истеъмолчини уз вактида хабардор килиш; 
Чакана истеъмолчига газ етказиб бериш буйича шартнома лойиҳасини 
тайёрлаш ва тузилиши буйича ўз вақтида зарур чора-тадбирлар курилишини 
таъмиилаш; 
Истеъмолчига белгиланган сифатдаги газ етказиб берилишида мавжуд 
камчиликларни бартараф этиш ва бу ҳакда огоҳлантириш буйича уз вактида 
зарур чоралар куриш; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 
мартдаги 99-сонли карори билан тасдикданган «Газни ҳисобга олиш 
приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда 
урнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофик 
«Чакана истеъмолчи»ни газни ҳисобга олиш приборлари билан таъмиилаш. 
Таъминотчи урнатилган газ ҳисоблагич приборини давлат стандарт 
текшируви муддати якинлашган ҳолларда истеъмолчини камида 1 ой олдин газ 
ҳисоблагич приборини давлат стандарт кўригидан утказилиши кераклигини ёзма 
равишда маълум килиши ва курикдан утказиш тартиби буйича тушинтириши 
шарт. 
Газдан фойдаланиш жиҳозлари ва газни ҳисобга олиш приборидан 
фойдаланишга таъсир курсатувчи авария ёки носозликларнинг келиб чикиши 
ҳакида Таъминотчига Чакана истеъмолчи томонидан хабар берилади. 
Газдан фойдаланиш жиҳозлари ва газни ҳисобга олиш приборидан 
фойдаланишга таъсир курсатувчи авария ёки носозликларнинг бартараф килиш 
тугатилганидан сунг Таъминотчи Чакана истеъмолчи билан биргаликда уч йил 
давомида сақланиши шарт булган икки нусхада далолатнома тузадилар. 


31 
Чакана истеъмолчи етказиб берилган газ учун амалдаги конун 
ҳужжатларига мувофик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 
белгиланган нархларга асосан туловларни амалга оширади. 
Истеъмолчига етказиб берилган газ учун туловлар ой тугагандан сунг 
келгуси ойнинг 10-санасига қадар амалга оширилиши лозим. 
Газ учун туловлар қисман ёки тўлик амалга оширилмаган холатларда 
Таъминотчи истеъмолчини етказиб берилган газ учун туловларни 10 кун ичида 
амалга ошириш тўғрисида ёзма огоҳпантиради. 
Агар истеъмолчи ёзма огохлантирилгандан сўнг 10 кун ичида етказиб 
берилган газ хақини тўламаса, у газ таъминоти тизимидан узиб кўйилади. 
Карзларнинг бундан кейинги ундирилиши суд тартибида амалга оширилади. 
Олдиндан тўланган аванс маблағлари камайтирилмайди ва бу маблағлар 
кейинги ой тўловларида хисобга олинади. Коммунал хизматлар учун аванс 
сифатида тўланган тўловларга, ушбу даврда тегишли тарифлар купайган 
такдирда қўшимча хақ тулашдан озод этиладилар (ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган 
давр учун). 
Газ ҳақини белгиланган муддатларда қисман ёки тўлиқ амалга 
оширилмагани учун газ таъминоти тизимидан узиб қўйилиши ва қайта уланиши 
билан боғлиқ харажатлар истеъмолчи хисобидан қопланади. 
Истеъмолчи томонидан тўловлар накд ва накд пулсиз куринишида амалга 
оширилиши мумкин. 
Хар бир истеъмолчи буйича таъминотчи томонидан қуйидаги 
маълумотларни ўз ичига оладиган шахсий хисоб очилади. 
Истеъмолчининг фамилияси, исми, шарифи, яшаш жойининг манзили, уй 
телефони, паспорт маълумотлари,газни хисобга олиш прибори маркаси, уни 
ишлаб чиққан завод, ишлаб чиқиш рақами ва санаси, кўрикдан ўтказиш 
даврийлиги ва охирги кўрикдан ўтказилган санаси, қуйи ва юқори ўтказиш 
қобилияти, максимал ишчи босими, кейинги кўрикдан ўтказиш даври ва 
муддатлари 
тўғрисида 
огоҳлантирилганлиги, 
таъминотчи 
томонидан 


32 
ғамланганлиги тўғрисидаги далолатнома, газни хисобга олиш приборидаги 
охирги кўрсаткичнинг ҳажми ва санаси. 
Газ хисоблагич булмаганда ёки носоз бўлган холатларда қўшимча 
равишда қуйидаги кўрсаткичлар аниқланади: 
иситиш мавсуми даври; 
газ плиталари ва сув иситиш қозонлари тури ва сони; 
яшовчилар сони, (бунда вақтинчалик яшовчилар хам киритилади); 
хакикий иситилиш хажми; 
қора мол, қўй, товук ва бошқалар сони; 
истеъмолчининг тавсифномаси ва бошқа зарур маълумотлари. 
Якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа 
мақсадларда табиий газдан автоном сув иситиш қозонларидан фойдаланган 
холда иссиқхона ва оранжереяларни иситиш, тандирлар, таом пиширувчи 
қозонлар учун фойдаланилганда қўшимча куйидаги маълумотлар киритилади 
хамда ишлатилган газ хажми учун туловлар алохида улгуржи истеъмолчилар 
учун белгилаб қўйилган нархларда амалга оширилади: 
газни хисобга олиш прибори маркаси, уни ишлаб чиққан завод, ишлаб 
чиқиш раками ва санаси, текширув даврийлиги ва охирги текширув санаси, куйи 
ва юкори утказиш қобилияти, максимал ишчи босими, «Таъминотчи» томонидан 
тамгаланганлиги туррисидаги далолатнома; 
газдан фойдаланувчи жихозларнинг техник тавсифномалари хамда газ 
ёкувчи жихозларнинг юкори куввати буйича газ сарфи. 
Маълумотлар берилмаган ёки ўз вақтида берилмаган холатларда 
истеъмолчи амалдаги қонун хужжатларига мувофик жавобгар булади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 28 
мартдаги 99- сонли карори билан тасдиқланган «Газни хисобга олиш 
приборлариии сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда 
урнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби туррисида»ги Низомга кўра газни 
ҳисоблаш приборлари булмаганда коммунал-маиший эхтиёжлар учун ахолига 
бериладиган табиий газ сарфининг ойлик нормаларига мувофик истеъмолчига 


33 
куйидаги меъёрлар белгиданади: 
бир киши учун фойдаланиладиган майдоннинг иситиш меъёр 43м.куб 
хисобида белгиланган; 
иситиладиган хонаси иситишга ишлатиладиган меъёрий газ микдори (1 
кишига 43 м.куб) урнатилган тарифлар буйича туланади, меъёрдан ортик 
иситиладиган майдон учун бир ярим баробар кўпрок микдорда хақ туланади; 
Истеъмолчида икки ва ундан ортик газ плитаси ёки иссик сув таъминоти 
учун сув иситгич булган такдирда бу жиҳозлар учун газ ҳаражатлари меъёри 
тенг равишда икки ва ундан ортик мартага оширилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан иситиш мавсуми беш ойдан камрок 
ёки кўпрок килиб белгиланган такдирда исгеъмолчилар билан қайта ҳисоб-
китоблар амалга оширилади. 
Амалдаги қонун ҳужжатлари ва шартномада назарда тутилган холлардан 
ташкари, шартномани бажаришдан бир томонлама воз кечишга йул кўйилмайди. 
Таъминотчи томонидан газ етказиб берилмаслиги ёки тулик етказиб 
берилмаслиги окибатида истеъмолчига етказилган реал зарар Таъминотчи 
томонидан белгиланган тартибда копланади. 
Истеъмолчининг фойдалаиилган табиий газ учун муддати утиб кетган 
қарздорлиги мавжуд булган такдирда мазкур шартномага асосан газ етказиб 
берилмаслиги ёки тўлиқ етказиб берилмаслиги ҳамда бунинг оқибатида 
етказилган реал зарарни ва етказиб берилаётган табиий газнинг сифати учун 
Таъминотчи мулкий жавобгар булмайди 
Таъминотчи томонидан шартномавий ҳажмларга нисбатан газ етказиб 
берилмаган ёки кам етказиб берилган такдирда муддати утказиб юборилган ҳар 
бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган кисми суммасининг 0,4 фоизи 
микдорида, бирок етказиб берилмаган газ кийматининг 50 фоизидан ортик 
булмаган микдорда пеня истеъмолчига тулайди. 
Истеъмолчи томонидан етказиб берилган газ учун тўловлар ўз вактида 
амалга оширилмаса ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,1 фоиз микдорда, лекин 


34 
муддати ўтказилган карздорликнинг 50 фоиздан ошмаган микдорда 
Таъминотчига пеня туланади. 
Истеъмолчи томонидан газ тармокдарига узбошимчалик билан уланиш 
ёки улардан фойдаланиш коидаларини бошкача тарзда бузиш ёхуд табиий газни 
ҳисобга олиш асбобларига касддан шикает етказиш ёки бундай ҳисобга олиш 
асбобларининг курсаткичларини ўзгартириш максадида уларга ташкаридан 
аралашиш ҳолатлари содир этилса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий 
жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101- моддасига асосан маъмурий жазо 
чоралари ҳамда маъмурий жазо чоралари кулланилгандан кейин ҳам бир йил 
давомида такроран содир этилса, ёхуд анча микдорда зарар етказган ҳолда содир 
этилса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 185-моддасига асосан 
жиноий жавобгарлик чоралари кулланилади. 
Газни хисобга олиш приборларининг ўрнатилишини рад этган холатларда 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-
сонли қарорига асосан «Ўзтрансгаз» АК тизимидаги ХУДУДИЙ унитар 
корхоналари ва узини-узи бошкариш органларининг вакиллари хамда 
истеъмолчи иштирокида тузилган далолатномага асосан газ таъминоти 
тизимидан узиб қуйилади. 
Таъминотчи томонидан асоссиз равишда газни хисобга олиш приборлари 
урнатиб берилмаган холатларда истеъмолчи газ таъминоти тизимидан узиб 
куйилмайди ва етказиб берилган газ учун хисоб-китоблар амалга оширилади. 
Томонлар куйидаги холатларда газ етказиб бериш ва кабул килишни 
тухтатиш ёки камайтиришга хаклидирлар ва бунинг учун жавобгарликка 
тортилмайдилар: 
а) енгиб булмайдиган куч (форс-мажор) холатлари - бу томонларнинг 
иродаси ва фаолиятларига боглик булмаган табиат ходисалари (зилзила, кучки, 
бурон, кургокчилик ва бошқалар) сабабли юзага келган шароитларда томонларга 
кабул килинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, 
олдини олиб булмайдиган ва кутилмаган холатларда; 
б) газ конларида, газни кайта ишлаш корхоналарида, магистрал газ 


35 
кувурларида, газ тармокларида кутилмаган авариялар содир булганида. 
Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва 
Тошкент шахар ҳокимликлари иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ипак 
қурти етиштирувчи шахслар учун иситиш мавсумини узайтириш ҳуқуқига 
эгадирлар. 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling