Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


- расм. Уй-жой (хонадон)ларни табиий газ билан газлаштириш


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/20
Sana12.03.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1262187
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
2 ГАЗ ТАЪМИНОТИНИ ТАШКИЛ

2 - расм. Уй-жой (хонадон)ларни табиий газ билан газлаштириш 
динамикаси 
0
10
20
30
40
50
60
70
80
90
1991
2008
2010
2012
уй-жой хонадонларини газлаштириш
жумладан кишлок ахолиси


22 
Умуман олганда республикада қишлоқларни газлаштириш даражаси 
1995-2001 - йилларда ўртача йилига салкам 4 % га тенг бўлди ва 2013 йил 
феврал ойи бошигача 74,5 % га етди (2-расм).
Мамлакатимиз газ тармоғи доирасида тарқоқ ахборот ресурсларини 
интеграциялашдан олдин минтақавий газ етказиб бериш мажмуи даражасида 
ахборот билан самарали қўллаб-қувватлашни таъминлаш учун минтақавий газ 
етказиб бериш мажмуалари доирасида ахборот тизимлари ташкил этилади. Газ 
саноати корхоналарида маълумотлар базасининг предмет соҳаси, бир томондан, 
иқтисодий ва ишлаб чиқариш операцияларини белгилаб берувчи ахборот 
оқимларига, иккинчи томондан эса кундалик ахборот фаолияти жараёнида 
шаклланадиган ишга оид ахборот оқимларига мос келиши лозим. Ахборот 
жараёнлари билан газни тақсимлаш фаолиятининг ўзаро ҳамкорлиги 3-расмда 
келтирилган.
Бунда газ саноати корхоналарида бошқарув тизимларининг ахборот 
таъминоти давлат ва корпоратив манфаатлар мувозанатини ҳисобга олган ҳолда 
ишлаб 
чиқилиши 
лозим. 
Газ 
саноати 
корхоналарида 
бошқарув
тузилмаларининг ахборот таъминоти қуйидагиларни ўз ичига олади: газ 
саноати корхоналари жараёнлар иштирокчилари ҳақидаги маълумотлар; тезкор 
маълумотлар базалари ва ҳ.к.
Мунтазам ахборот оқимларини бошқариш тизимнинг маълумотларни 
тўплаш 
ва 
тақсимланган 
ахборот 
фондини 
юритишнинг 
қатъий 
регламентланган тарзда назорат қилинадиган тартиботларини таъминлашга 
йўналтирилган воситалари билан амалга оширилади. Номунтазам ахборот 
оқимларини бошқариш тизимнинг маълумотлар билан алмашишнинг 
регламентланмаган ва суст регламентланган тартиботларини таъминлашга 
йўналтирилган воситалари билан амалга оширилади.
Тақсимланган 
маълумотлар 
базасининг 
таркиби, 
ёритилаётган 
тизимнинг дастурий-техник воситалари минтақавий газ етказиб бериш мажмуи 
даражасида мамлакатимиз ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг 
асосига айланмоғи даркор.


23 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling