11
Халқасимон
тизимлар, ўзаро боғлиқ бўлган туташ, халқасимон газ
қувурларидан иборат бўладилар. Бундай тизимнинг асосий афзаллиги,
уларнинг ишончлигидир. Чунки, газлаштириш
тизимининг бирон-бир
участкасида авария содир бўлиб газ оқими беркилиб қолса, авария бўлган
участкадан кейин жойлашган (газ оқими бўйича) истеъмолчиларга газ кушни,
халқасимон қувур орқали етиб боради ва истеъмолчиларни газсиз қолишга йўл
қўймайди. Лекин бундай тизимларнинг камчилиги,
улардаги газ
қувурларининг умумий узунлигининг катталиги ва натижада қурилишга кўп
капитал маблағ талаб қилишидир.
Тармоқланган, боши берк тизимлар шаҳарнинг ҳар тарафига
тармоқланган боши берк газ қувурларидан иборат бўлади. қувурларнинг
охирги участкалари ўзаро туташмаган. Шунинг
учун бундай тизимларга
камроқ капитал маблағ сарф бўлиб, қурилиш арзонга тушади. Лекин бундай
тизимларнинг бирор жойида авария бўлса, бу жойдан кейин жойлашган (газ
оқими бўйича) истеъмолчилар газсиз қолади. Шунинг учун шаҳарларда газ
таъминотининг ишончлилигини ошириш мақсадида капитал ҳаражатлар
кўпроқ, бўлса ҳам халқасимон тизимлар қўлланилади.
Тармоқланган, боши берк тизимлар кичик аҳоли
пунктларида, саноат
корхоналари ҳудудида, ҳамда бирор шаҳарни газлаштириш жараёни
бошланишида қўлланилиши мумкин. Бунда, аввал шаҳарнинг ҳар
томонига
боши берк асосий газ қувурлари ўтказилиб, асосан газ истеъмолчилари
биринчи
навбатда
таъминланади,
кейинчалик
эса,
газлаштириш
ривожлантириб, боши берк газ қувурлари ўзаро туташтирувчи газ қувурлари
билан уланиб, халқасимон газлаштириш тизимларини ҳосил қилиши мумкин.
Шунинг учун боши берк тизимлар келажакдаги халқасимон газлаштириш
тизимларининг асосини ташкил қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: