Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Битирув малакавий ишининг мақсади
Download 0.99 Mb. Pdf ko'rish
|
2 ГАЗ ТАЪМИНОТИНИ ТАШКИЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот предмети
- Тадқиқотнинг методологик ва назарий асоси
- Тадқиқот ишининг амалий аҳамияти
- Битирув малакавий ишининг таркибий тузилиши.
- 1-БОБ. ТУРАР ЖОЙЛАР ГАЗ ТАЪМИНОТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Шаҳар ва турар жойларнинг газ таъминоти тизимлари
Битирув малакавий ишининг мақсади. Тадқиқот ишидан мақсад –
турар жойларга газ етказиб бериш самарадорлигини ошириш ва хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот предмети: Ўзбекистон Республикасида турар жойлар газ таъминоти сохасида хизмат кўрсатиш муносабатлари. Тадқиқот объекти сифатида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри газ таъминоти бўйича аҳолига хизмат кўрсатувчи Чирчиқшаҳаргаз корхонаси олинди. Тадқиқотнинг методологик ва назарий асоси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг асарлари ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Ўзтрансгаз аксиядорлик компанияси қарор ва меъёрий ҳужжатлари, ватанимиз ҳамда хорижий олимларнинг илмий ишлари, шунингдек, газ таъминоти тизимига оид бошқа адабиётлар ташкил этади. Тадқиқот ишининг амалий аҳамияти шундаки, битирув малакавий ишида умумлаштирилган назарий хулосалар ва амалий тавсиялар газ сохаси тизимидаги кўрсатилаётган хизматларни мукаммаллаштириш, жаҳон талабларига жавоб бера оладиган газ таъминоти тизимини жорий этиш бўйича изланишлар олиб боришга қаратилган. Улардан газ сохасидаги келгуси ривожланиш дастурларида фойдаланиш мумкин. Битирув малакавий ишининг таркибий тузилиши. Битирув малакавий иши кириш, уч боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. 5 1-БОБ. ТУРАР ЖОЙЛАР ГАЗ ТАЪМИНОТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Шаҳар ва турар жойларнинг газ таъминоти тизимлари «Газ» атамаси, бошқа минерал ресурслардан фарқли ўлароқ, бор йўғи уч аср илгари XVII асрда голландиялик олим Ван Гельманий томонидан биринчи бор ишлатилган. «Газ» атамаси грекча сўз бўлиб, «бетартиблик» деган маънони англатади. Табиий газ ҳосил бўлишига биноан икки асосга эга. Унинг катта табиий қисми ер қаъридан қазиб олинади, қолган қисми эса қаттиқ ёки суюқ ёқилғидан ажратиб олинган бўлиб, сунъий газ деб аталади. Ёнувчи газлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар қадимий ёдгорликлар ва тарихий қўлёзмаларда учрайди. Қадимий юнон тарихчиси Херодот эрамиздан бир ярим минг йил илгари Кичик Осиё ҳудудида жойлашган Ҳимар тоғларида «ўчмас оловлар» бўлганлити тўғрисида маълумотлар ёзиб қолдирган. Ҳозирги Озарбайжон, Эрон, Ироқ, Ҳиндистон давлатлари ҳудудларида қадимдан ёнувчи газларнинг манбалари бўлганлиги этироф этилган ва кенг ҳудудларда алангаларнинг пайдо бўлганлиги, бу халқларни оловга сиғинишига олиб келган. Ёнувчи газларнинг амалда кенг миқёсда ишлатилиши XVIII аср охири, XIX аср бошларига тўғри келади. Айниқса XIXасрнинг иккинчи ярмида немис химиги Роберт Бунзен (1811 — 1899 й.) томонидан (1850 йил) газ горелкасининг ихтиро қилинганлиги, газдан фойдаланиш миқдорининг тезлик билан кўпайишига олиб келди. Дастлабки пайтларда ёнувчи газдан йирик шаҳарларда кўчаларни ёритиш учун фойдаланилган.1 Бизга маълумки, мустақил давлатлар ҳамдўстлигидаги (МДҲ) давлатлар жаҳон мамлакатлари орасида газ қазиб олиш бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. 1950 йилда умумий ёқилғи тенглигининг 2,3 фоизи газ ёқилғисига тўғри келган бўлса, 1983 йилда 2,7 фоиз, 1990 йилда эса қарийиб 33 фоизни ташкил этган. Илмий изланишлар ва таҳлиллар шуни 1 Р.Айтматов. С.Бобоев. Ж.Алибеков. “Газ таъминоти” Т. Ибн Сино Н. 2003 й 6-7 бетлар. 6 кўрсатаяпдики, дунё энергияси таъминоти яқин келажакдаги 30—50 йил ичида асосан органик ёқилғилар (табиий газ, тошкўмир ва нефть маҳсулотлари) ҳисобидан таъминланади. Табиий газ таъминоти тушунчаси, унинг истеъмол учун қулайлиги ва уни транспортировка қилиш имкониятларининг кенглиги билан белгиланади. Шунинг учун табиий газ, истеъмол ва таъминот тушунчаларининг бирлиги орқали аҳамият касб этади. Табиий газ таъминоти уни қазиб олиш, қайта ишлаш, етказиб бериш ва истеъмол қилиш жараёнларининг ўзаро боғлиқ бўлган тизим сифатида юзага чиқади. Булар узлуксиз жараён сифатида циклик хусусият касб этади. Пировардда табиий газ таъминоти, унинг истеъмоли орқали юзага чиқади. Сўнгги ўн йилликда табиий газ заҳиралари 22 фоизга ошди. Табиий газ заҳираларининг учдан икки қисми Россия ва Форс кўрфази мамлакатларига тўғри келади. Россияда жами газ заҳирасининг 80,8 фоиздан ортиқ қисми Тюмень областида, Форс кўрфазида мавжуд табиий газ заҳирасининг деярли ярми Эронда тўпланган. Табиий газ қазиб олиш ҳажми 1990-2012 йилларда ер шарида 2015 трлн.куб метрдан 2550 трлн.куб метрга етди ёки 22.6 фоизга кўпайди. Табиий газ қазиб олиш бўйича дунёнинг пешқадам давлатлари қаторига Россия (660 млрд. куб метр), АҚШ (550 млрд. куб метр), Канада (160 млрд. куб метр), Буюк Британия ( 90 млрд. куб метр), Нидерландия ( 65 млрд. куб метр), Ўзбекистон ( 56 млрд. куб метр) ва бошқалар киради. Табиий газни қазиб олиш ҳажмига кўра Ўзбекистон жаҳон мамлакатлари ичида саккизинчи ўринда туради. Табиий газ мамлакатимизнинг энг катта бойликларидан бири бўлиб (олтин ва пахта толаси каби), ушбу хом ашё экспорт салоҳиятини ҳам кўп жиҳатдан белгилаб бермоқда. Умуман олганда, дунё миқёсида табиий газ қазиб олиш бўйича етакчи ўнта мамлакат (Россия, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Нидерландия, Индонезия, Жазоир, Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Эрон) ҳиссасига қўшиб олинган жами хом ашёнинг 80 фоизи тўғри келади. 7 Дунё миқёсида табиий газнинг улкан заҳиралари Россия, Эрон, Туркманистон, Саудия Арабистони, АҚШ, Канада, Ўзбекистон, Жазоир, Ироқ ва бошқа мамлакатларга тўғри келади. Дунё доирасида табиий газ заҳиралари бўйича минтақалар мавқеи 1-жадвал Дунёда қазиб олинган табиий газнинг 30 фоизга яқини экспорт қилинмоқда. Шундан деярли 80 фоизи қувурлар орқали узатилмоқда. Энг узун, трансконтинентал газ қувурлари Россиянинг Ғарбий Сибир районидан Ғарбий ва Шарқий Европага, Канададан АҚШга томон йўналишда барпо қилинган. Табиий газнинг 20 фоизга яқин қисми суюлтирилган ҳолда махсус газ ташувчи танкерларда экспорт қилинмоқда. Шундай танкерлар Жазоирдан Ғарбий Европага, Форс кўрфази мамлакатлари ва Малайзиядан Японияга метан олиб борилмоқда. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling