35
3
Мелиоратив техника, машина ва механизмларни
лизингга етказиб бериш
млрд.сўм
180.9
- Харид қилинган турли техникалар
бирлик
1835
Фонд фаолиятига баҳо беришда, алоҳида қабул қилинган
давлат
дастурлари бўйича олинган самарани баҳолаш мумкин. Чунки фонд томонидан
қилинган ишлар бўйича мукаммал ҳисобот тайёрлаш ҳар бир дастур якунида
амалга оширилади. Шу маънода Ўзбекистон
Республикаси Президентининг
19.03.2008 й. ПҚ-817-сон "2008-2012 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг
мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори асосида
амалга оширилган ишлардан олинган самарани таҳлил этишимиз мумкин.
Фонднинг фаолияти асосан учта йўналиш бўйича кўрсаткичларни
яхшилашга
қаратилган. Булар: а) ўрта ва кучли шўрланган ерлар майдонини камайтириш; б)
сизот сувлар меъёрининг 2 метрдан пасайишига эришилган майдонларни
кўпайишига эришиш; в) мелиоратив ҳолати
яхшиланиши таъминланган
(мелиоратив ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаган) майдонларни кўпайишига
эришишдан иборат. 2008-2012 йиллар учун мўлжалланган давлат дастури
бўйича 1200.1 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати
яхшиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: