Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент иқтисодиёт университети
Фонддан маблағларни сарфлаш йўналишларини такомиллаштириш
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
Фонддан маблағларни сарфлаш йўналишларини такомиллаштириш
бўйича таклифлар. Албатта фонддан маблағлар сарфланишини такомиллаштириш унинг тушумларидан ҳам муҳим йўналиш деб айтиш мумкин. Фонддан маблағлар сарфланишида иқтисодий самара тўғрисида бир оз тўхталиш мақсадга мувофиқдир. Бунда икки тушунчани бир-биридан фарқлаш лозим. Биринчидан, сарфларни меҳнат унумдорлигини ошиши ҳисобига қисқариб боришидан олинадиган иқтисодий самара бўлса, иккинчидан, сарфларни техник кўрсаткичларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда сунъий қисқартириш (ингл. - cost cutting) орқали иқтисод қилиш. Иккинчи 60 усулда сарфларни иқтисод қилиш кўпинча лойиҳалар сифатининг пасайиши билан “тўланади”. Шундай экан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш ва уларнинг танланиш методологиясига қаратилган чора-тадбирларни яхшилаш орқали таъминлашга интилиш лозим. Шунингдек лойиҳалар таркибидаги ишлар кетма-кетлигини, лойиҳанинг шакллантирилишидаги ишларнинг амалга ошириш муддатларини самарали усуллар орқали ташкил этиш лозим. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги таклифларни бериш мақсадга мувофиқдир: а) Лойиҳаларни уларнинг таркибидаги ишлар кетма- кетлиги ва муддатларини белгилаб олишда критик ва нокритик ишларни ажратиш лозим. Мисол учун куз ойларида пахта экилиши кутилаётган майдонларда ёпиқ дренаж қуриш режалаштирилган лойиҳаларнинг борлиги бундай лойиҳаларда ишлар кетма-кетлиги ва муддатлар бўйича ҳисоб- китобларда кескин хатолар борлигини билдиради. Ваҳоланки, бундай камчиликлар фондга ва маҳаллий ҳокимият органларига қўшимча ташкилий сарфлар пайдо қилади. Фонд учун лойиҳаларнинг ўз вақтида бажарилмаслиги ва ҳисоб-китоблар графигида қўшимча келишувлар билан боғлиқ сарфлар ва пудратчи учун эса молиявий жарималар пайдо бўлиши рискини пайдо қилади. Бизнингча бундай лойиҳаларда конкрет тадбирлар муддатларини фонд, пудратчи ва маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда график кўринишида тасдиқлаш ва критик ишларнинг бажарилишини мониторинг қилишни жорий қилиш лозим. б) Лойиҳаларни манзилли рўйхатларга киритиш, танлаш ва уларнинг кетма-кетлигини белгилаш, шунингдек пудратчиларни аниқлаш борасида аниқ мезонларга асосланган методология жорий этиш лозим. Бунда иерархиялар тахлили усули орқали лойиҳалар кетма-кетлигини белгилаш тартибини жорий этиш мумкин. Бу борада фонднинг лойиҳалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш. Саидов 2015 йилда Давлат бошқаруви академияси “Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш факультети”, “Қарорлар қабул қилиш 61 назарияси” кафедрасида “Инвестицион лойиҳаларни танлашда самарали қарор қабул қилиш усуллари” мавзусида битирув малакавий ишини ёқлаган. Малакавий ишда иерархиялар тахлили усулини қўллаш бўйича бир қанча таклифлар келтирилган. Ана шулардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги таклифларни бериш мумкин: а) Лойиҳаларни кетма-кетлигини баҳолашга қаратилган тажриба тариқасида битта ҳудуд бўйича манзилли рўйхатларни иерархиялар таҳлили усули билан шакллантиришни йўлга қўйиш. Бунда халқаро грантлар асосида тренинг ташкил этиш ва ишларни ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш мумкин. б) Лойиҳалар кетма-кетлигини аниқлаш ва уларнинг умумий кўрсаткичларини устувор мезонлар бўйича баҳолашга оид тавсия тусига эга қўлланмаларни ишлаб чиқиш. Секин аста бу борада тажрибани кўпайтириш ва уларни кенг тарғиб этиш. Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 февралдаги 39-сонли қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқувчи чора-тадбирларнинг амалга оширилишининг таъминланиши ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling