Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент иқтисодиёт университети


 Давлат мақсадли фондлари – давлат ҳаридларини ташкил этишнинг


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/35
Sana13.03.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1266285
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
1.2. Давлат мақсадли фондлари – давлат ҳаридларини ташкил этишнинг 
бўғини сифатида. 
2018 йил 10 апрелдан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари 
тўғрисида”ги қонуни кучга кирди. Қонунга кўра, давлат хариди товарларни 
(ишларни, хизматларни) давлат буюртмачилари томонидан пулли асосда 
олишдир. Давлат буюртмачиси эса давлат харидларини амалга оширувчи 
юридик шахсдир. Қонунда давлат харидлари тизимининг ҳуқуқий жиҳатлари, 
асосий принциплари очиб берилган. Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги 
давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган сифатида белгиланган.
Давлат харидлари тартиб-таомилларини амалга ошириш, режалаштириш, давлат 
харидлари бўйича мониторинг ва шартноманинг тузилиши каби жиҳатлар 
қамраб олинган. Қонун давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва 
шаффофлигини янада оширади. Бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли 
фондлар маблағларидан, ҳукумат кафолати остида олинган кредит 
ресурсларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланишга йўл очади. Коррупция 
ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш, энг 
аввало, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш ва халқ фаровонлигини 
юксалтириш борасида кўзда тутилган ислоҳотларни муваффақиятли амалга 
оширишда муҳим ҳуқуқий асос бўлди.
Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий ва иқтисодий йўналишдаги бир 
қанча мақсадли фондлар мавжуд бўлиб, Бюджет кодексига кўра асосий еттита 
Давлат мақсадли фондларининг мақоми белгилаб берилган. Уларнинг барчаси 
давлат консолидациялашган бюджети таркибига киритилади ва уларнинг 
ҳуқуқий ва ташкилий мақоми давлат ҳаридларини ташкил этишнинг бир қисми 
сифатида шакллантирилган. Мамлакатимизда бугунги кунда давлат бюджети


13 
давлат кредити, давлат корхоналари молияси ва Давлат мақсадли фондлари
молияси давлат ҳаридларини ташкил этишнинг асосий бўғинлари сифатида 
намоён бўлади (1.3-расм). 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling