Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технологиялари институти


Эфир мойлари ишлаб чиқариш технологияси


Download 38.08 Kb.
bet2/2
Sana14.03.2023
Hajmi38.08 Kb.
#1267317
TuriРеферат
1   2
Bog'liq
Ёғлар

Эфир мойлари ишлаб чиқариш технологияси.
Хомашё ва эфир мойлари хусусиятларига кўра қайта ишлаш усуллари. Эфир мойли хомашёларни қайта ишлашнинг асосий усуллари. Бу усулларнинг асосий фарқи ва қўллаш соҳалари. Сув буғи билан хайдаш усулида эфир мойлари ишлаб чиқаришнинг назарий асослари. Турли кўрсаткичларга эга бўлган қиздирилган ва тўйинган сув буғлари билан эфир мойларини хайдаш. Шу усулларининг принципиал технологик схемаси. Хайдаш турлари ва солиштирма технологик баҳолаш. Сув буғи билан эфир мойларини хайдашнинг замонавий технологияси. Хомашёни қабул қилиш, майдалаш ускуналари ва уларнинг технологик кўрсаткичлари. Турли хайдаш ускуналарининг технологик кўрсаткичлари. Даврий узлуксиз: шнекли горизонтал, кўпсекцияли, колоннали ва аралаш ускуналар. Эфир мойлари сифатини яхшиловчи технологик омиллар. Турли совуткич-конденсаторларни технологик баҳолаш, совутиш юзасини танлаш ва конденсатловчи сув миқдорини ҳисоблаш. Хайдаш тезлигининг кўрсаткичлари ва уларнинг технологик жараёндаги аҳамияти. Дистилляция сувларидан “иккиламчи” мойларни рекуперациялаш усуллари ва уларнинг аҳамияти. Даврий ва узлуксиз когобация. Хомашёдан мойни бирламчи хайдаш ва когобацияни бирга олиб бориш. Эфир мойларига товар кўринишини бериш. Эфир мойларини тиндириш, қуритиш ва фильтрлаш жараёнлариниг технологик кўрсаткичлари. Маҳсулот сифатини баҳолаш тизими. Асосий уруғни хомашёлардан сув буғи билан хайдаш технологияси. Кашнич уруғларини қайта ишлаш. Кашнични қайта ишлаш маҳсулотлари ва уларнинг ҳалқ хўжалигидаги аҳамияти. Хомашёни қайта ишлашга тайёрлаш. Уруғни майдалашнинг эфир мойи сифатига таъсири. Кашничдан эфир мойи ажратиш технологик схемаси. Кашнич эфир мойининг ўзига хос хусусиятлари. Эфирсизлантирилган кашничдан ёғ олиш технологияси. Кашнич эфир мойини қуритишнинг ўзига хос тарафлари. Кашнич эфир мойини ректификациялаб парфюмерия фракцияларига ажратиш ва уларнинг сифатини баҳолаш. Анис, ажген, зира ва арпабодъён уруғларидан эфир мойлари олиш технологик жараёнларининг ўзига хослиги. Асосий ўтсимон эфир мойли хомашёларни қайта ишлаш технологияси. Барра, сўлдирилган ва тўлиқ қуритилган ялпизни қайта ишлашнинг афзалликлари ва камчиликлари. Даврий ва узлуксиз усулларда ялпиз эфир мойини хайдашнинг технологик шароитлари. Ялпиз эфир мойининг ўзига хослиги ва совуткич – конденсаторининг ишлаш шароитлари. Райхон, ярон гул, пачули, цитрус япроқлари ва бошқаларни қайта ишлаш технологияларидаги ўзига хос тарафлар. 5.6. Гулли эфир мойли хомашеларни сув буғи билан хайдаб, қайта ишлаш технологияси. Лаванда ва мускат мавраги гулларини теришнинг оптимал шароитлари ва вақтлари. Узлуксиз қайта ишлашнинг афзалликлари. Эфир мойи таркибидаги линалилғацетат миқдорини оширишнинг технологик тадбирлари. Атир гул эфир мойларини олишнинг гидродистилляция усули. Эфир мойларини экстракция усулида ишлаб чиқариш. Эритувчиларга қуйиладиган талаблар. Уларнинг тавсифи. Петролей эфирини 16 тозалаш. Турли экстракторларни технологик бахолаш. Эритувчини махсулотдан хайдаш ва ундан олдинги музлатиб мумларни ажратишнинг ахамияти. Эритувчи буғларини рекуперациялаш усуллари. Экстракция усулида бошқа ўсимлик гулларидан эфир мойларини экстаркциялаб олишининг ўзига хос тарафлари. Суюлтирилган газ билан экстракциялаш. Учмайдиган эритувчилар билан экстаркциялаш. Сорбциялаш усулида эфир мойларини олиш. Сорбентларнинг танловчанлик хусусияти. Эфир мойли хомашёларнинг ўзига хослиги. Органик сорбентларнинг турлари ва қўлланилиши. Эфир мойларининг динамик сорбциялаш усулида олишнинг технологик схемаси. Эфир мойларини Осиё бозоридаги аҳамитяини эътиборга олган ҳолда республикамизда ушбу саноатни ривожлантириш йўллари. Эфир мойлари олишга қаратилган самарали технологияларни ишлаб чиқишнинг аҳамияти. Эфир мойлари ишлаб чиқариш чиқитларининг қўлланилиши. Чиқитларни ем ва ўғит сифатида қўллаш имкониятлари. Маврак конденсатини тиббиётда қўллаш. Чиқитларни органик бўёқлар сифатида қўллаш. Чиқитларни ДСП ишлаб чиқаришда тўлдирувчи сифатида ишлатиш. Эфир мойлари ишлаб чиқаришда қайд ва ҳисобот. Эфир мойлари ишлаб чиқаришда техника ва меҳнат хавфсизлигини таъмирлаш чоралари.
Рафинациялашнинг асосий хом ашёлари бўлиб, табиий ўсимлик ва ҳайвон ёғлари ҳисобланади. Ўсимлик ёғлари қаттиқ ва суюқ бўлади, ҳайвон ёғлари қаттиқ бўлади. Ҳайвон ёғлари ер ҳайвонлари ёғлари ва денгиз сут эмизувчи ҳайвонлари ва балиқ ёғларига бўлинади. Дунё бўйича ўсимлик ёғлари ишлаб чиқариш ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда
Ўсимлик ёғлари, олинган хом ашё табиати ва ишлаб чиқариш усули, бўйича синфланади масалан, пресслаб олинган (пресс) ёки экстракциялаб олинган (экстракция) ёғи. Ёғлар ва мойларнинг хоссалари ва истемол қилиш аҳамияти уларнинг ёғ кислота таркиби ва бу ёғ кислоталарнинг глицеридлардаги жойлашишига қараб белгиланади. Қайси ёғ кислотасининг миқдорини кўплигига қараб ёғли хом ашёларни шартли равишда қўйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: - лаурин кислотали (кокос, пальма ядро ёғлари); - эрук кислотали (юқори эрук кислотали рапс, хантал, сурепица ёғлари); - линолен кислотали (кам эрук кислотали рапс, хантал, сурепица мойлари, зиғир, буғдой, соя ёғлари); - пальмитин кислотали (пахта, пальма ва какао мойлари); - олеин кислотали (ўрик, ер ёнғоқ, кашнич, бодом, зайтун, шафтоли, юқори олеинли кунгабоқар, олхўри ёғлари); - олеин-линол кислотали (кунжут, олча ёғлари); - линол кислотали (тарвуз, узум, кедр ёнғоғи, маккажўхори, кунгабоқар, маҳсар, помидор, қовоқ ёғлари); Озиқавий ва техник ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган ёғ ҳом ашёсини структураси қуйида кўрсатилган.
Қолган ўсимлик ва ҳайвон ёғлари ўзига хос таркибга эга бўлиб, улар махсус соҳаларда қўлланади (масалан, кастор мойи) ёки уларни ишлаб чиқариш миқдори кам ва ёғ балансида унчалик аҳамият касб этмайди (масалан, данак мойлари). Ёғ ва мойларни органолептик ва физик – кимёвий кўрсатгичлари давлат стандартлари ва техник шартлар билан белгиланади. Ёғ ва мойлардаги заҳарли элементлар, пестицидлар ва микотоксинлар миқдори “Озиқа маҳсулотларининг озиқавий қиймати ва хавфсизлик гигиенаси талаблари”да кўрсатилган меъёрдан ошиб кетмаслиги лозим. Ёғларнинг кўрсаткичлари технологик жараёнлар давомида ва тайёр маҳсулот ҳолида текшириб борилади. Рафинацияланмаган ёғ ва мойларни сифатини аниқлашда таъми, ҳиди, ранги, тиниқлиги, кислота ва перекис сонлари, фосфорли бирикмалар миқдори, совунланмайдиган липидлар ва намлик, ҳамда экстракция мойи учун чақнаш ҳарорати аниқланади. Ҳайвон ёғлари, қаттиқ ва гидрогенланган ўсимлик мойлари учун қўшимча равишда эриш ҳарорати, қаттиқлиги, титри ва бошқа кўрсатгичлар ҳам аниқланади. Ёғли хом ашё таркибига, ёғ ва мойларни қайта ишлаш чиқиндилари, яъни ишқорли рафинацияда ҳосил бўладиган соапсток, мой тутқичларда йиғилган мойлар, ёғли погонлар ва бошқалар ҳам киради. Ёғли чиқиндиларнинг ёғ кислота таркиби турли хил бўлиб, қайта ишланаётган ёғли хом ашё турига боғлиқ бўлади. Одатда турли ёғ ва мойлар чиқиндилари йиғилган ҳолда қайта ишланади. Ёғли чиқиндилардан табиий кўринишида ёки ёғ кислоталари ҳолида совун пиширишда фойданилади.
Лаурин кислотали гуруҳ. Бу ёғлар, таркибида кўп миқдорда (40%дан ортиқ) углерод атомлари сони 12та бўлган тўйинган ёғ кислотаси (лаурин) мавжудлиги билан ажралиб туради ва қаттиқ агрегат ҳолатида бўлади. Бу эса уларнинг саноатдаги аҳамиятини белгилайди. Кокос ёғи Cocos nuсifera L деб номланган кокос пальмасининг мевасидан олинади. Кенг кўламда озуқа (маргарин ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш) ва техник (совун ишлаб чиқариш) мақсадларда ишлатилади. Пальмаядро мойи Elaeis guineensis деб номланувчи мойли пальманинг данакларидан (мағзидан) олиниб, пальма мевасидан олинган пальма мойидан фарқ қилади. Кенг кўламда озуқа ва техник мақсадларда ишлатилади. Эрук кислотали гуруҳ. Бу гуруҳга таркибида эрук кислотаси 5%дан ортиқ бўлган – рапс, хантал ва сурепица ёғлари киради. Бу ёғлар крестгулдошлар оиласига мансуб ўсимликлар: рапс – Brassica napus L, сурепица – Brassica cаmpestris L, хантал – Brassica juncea L, Czern. (capen хантали)дан олинади. Буларнинг ичида энг муҳими рапс ёғи ҳисобланади. Рапс ёғи кузги ва баҳорги рапс уруғларидан олинади. Серҳосиллиги ва касалланишга чидамлилиги сабабли уларни етиштириш истиқболли ҳисобланади. Лекин таркибида эрук кислотаси миқдори кўп бўлган рапс ёғини озиқа мақсадларида ишлатиш чекланади. Линолен кислотали гуруҳ. Бу гуруҳ ёғлари таркибида 20%гача линолен кислотаси мавжудлиги сабабли тез қурувчи мойлар ҳисобланади ва барқарор оксид пардаси ҳосил қилади. Россия, Канада, Франция, АҚШ ва бошқа давлатларда рапс ва бошқа крестгулдошлар устида муваффақиятли селекция ишлари олиб борилиб, ёғ таркибида эрук кислотаси миқдори 0-5%гача ва глюкозиналатлар миқдори 1,5%гача камайтирилди. Янги, кам эрук кислотали рапс нави – канола яратилди ва унинг таркибида 3-4%гача эрук кислотаси мавжуд холос. Соя ёғи Glycine max L. Merr номли соя дуккагидан, тўғридан – тўғри экстракция усули билан ишлаб чиқарилади. Соя ёғи ишлаб чиқариш ҳажми ва истемол қилиш жиҳатидан дунёда биринчи ўринда туради. Зиғир мойи Linum usitatissimum L номли зиғир уруғидан олинади. Мойда линолен кислотасининг кўп бўлиши унинг тез оксидланиши ва куйишига олиб келади. Бу эса уни озуқа мақсадларда ишлатилишни чеклаб қўяди. Селекциячилар зиғирнинг кам линолен кислотали навларини яратиб, ушбу муаммони бартараф этишди. Зиғир етиштиришга қизиқишни ортиши, унинг ёғи таркибида кўп миқдорда бўлган линолен кислотасининг даволаш хусусияти билан ҳам боғлиқдир. Пальмитин кислотали гуруҳ. Бу гуруҳга таркибида 17%дан кўп миқдорда пальмитин кислотаси бўлган ёғлар киради. Пальма ёғи Elaeis guineensis деб номланувчи пальма мевасидан олинади. У ишлаб чиқариш ҳажми бўйича соядан кейинги ўринда туради. 6 Пальма ёғининг глицерид таркиби бошқа мойларникидан фарқ қилиб, унда симметрик жойлашган ди тўйинган ёки дитўйинмаган глицеридлар мавжуд ва уларнинг миқдори 35%гача етади. Симметрик глицеридларни ажратиш учун пальма ёғи фракцияларга ажратилади. Олинган ўрта фракция какао мойини ўринбосарини олишда, қолган фракциялар эса олеин, суперолеин ва стеарин олишда ишлатилади. Фракцияларга ажралмаган пальма ёғи ва унинг фракциялари ёғ-мой ва озиқ- овқат саноатининг турли тармоқларида кенг қўлланилади. Масалан, стеарин, қаттиқ совун олишда кенг қўлланилади. Пахта ёғи Malvaceae Juss оиласига мансуб Gossypium туркумига кирувчи пахта чигитидан олинади. Пахта мойини бошқа мойлардан ажратиб турувчи белгиси бу – унинг таркибида мойда эрувчи пигмент, госсипол борлигидир. Бу полифенол бирикмали модда инсонлар, чўчқа ва товуқ учун зарарли бўлиб, қорамоллар учун зарарсиз ҳисобланади. Шунинг учун озуқа мақсадида ишлатиладиган пахта ёғи албатта рафинацияланади ва дезодорацияланади. Паст ҳароратда фракциялаш йўли билан қаттиқ фракция пахта пальмитини ажратилади ва у маргарин, қандолатчилик учун хомашё ҳисобланади. Суюқ фракция пахта олеини эса салат мойи сифатида ишлатилади. Олеин кислотали гуруҳ. Бу гуруҳга таркибида 85%дан ортиқ олеин кислотаси бўлган ёғлар киради. Бу ёғлар таркибида линолен кислотаси оз миқдорда бўлганлиги сабабли уларнинг оксидланишга барқарорлигини ва таъм турғунлигини оширади. Ерёнғоқ ёғи Arachis hupogeac номли ўсимлик уруғи мағзидан олинади. Асосан озиқа мақсадида, салат ёғи, қандолатчилик, консерва ва озуқавий концентратлар олишда ишлатилади. Зайтун ёғи, зайтун дарахти (Olea curopea) мевасидан пресслаб, тиндириб ва фильтрлаб олинади. Асосан салат ёғи, маргарин ва ошхона ёғлари ишлаб чиқаришда ишлатилади. Олеин – линол кислотали гуруҳ. Бу гуруҳ ёғлари таркибидаги олеин ва линол кислоталари миқдори бир ҳил яъни тенг бўлади. Кунжут (сезам) ёғи бир йиллик Sesamum indicum L номли кунжут ўсимлиги уруғидан олинади. Бу ёғ таъми жиҳатдан энг яхши озиқа ёғи ҳисобланади, ва бу жиҳатдан зайтун ёғига тенглашади. Кунжут мойи қандолатчиликда, консерва ва бошқа озиқ – овқат саноати тармоқларида, парфюмерияда, тиббиётда кенг қўлланилади. Иссиқ пресслаб олинган кунжут ёғи техник мақсадларда ишлатиш учун юборилади. Линол кислотали гуруҳ. Бу гуруҳ ёғлари таркибида кўп миқдорда линол кислотаси бўлади. Маккажўхори ёғи Gea mays L номли маккажўхори донининг муртагидан олинади. Бу ёғ рафинацияланган ва дезодорацияланган ҳолатда бевосита озиқа мақсадларида, салат мойи ва ошхона ёғлари сифатида ишлатилади. Бу ёғда тўйинмаган ёғ кислоталар миқдорининг кўплиги ва уларнинг холестеринга ижобий таъсири туфайли, ҳамда таркибида антиоксидантлар (токофероллар) мавжудлиги сабабли маккажўхори ёғи пархез маҳсулоти сифатида болалар овқатлари ишлаб чиқаришда ишлатилади. Кунгабоқар ёғи Helianthus anneus L 7 номли кунгабоқар пистасидан олинади. Кунгабоқар Россия, Аргентина, АҚШ, Бразилия, Венгрия, Канада, МДҲда ва бошқа давлатларда етиштирилади. Кунгабоқар ёғи юқори даражали таъм сифатига эга бўлиб, ўзида ёғда эрийдиган А ва Д витаминларини сақлайди. Кунгабоқар ёғи ва ушбу гуруҳга кирувчи бошқа ёғлар таркибида кўп миқдорда токофероллар (витамин Е) мавжудлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун улар оксидланишга барқарор ёғлар ҳисобланади. Мойли экинлар селекцияси. Ўсимлик мойлари сифатига ва ёғ кислота таркибига қўйиладиган талаб, уларни қайси мақсадда ишлатилишига қараб белгиланади. Салат мойлари учун ишлатиладиган ёғларда линол кислотаси, маргарин учун олеин кислотаси ва лак – бўёқ маҳсулотлари учун линолен кислотаси кўп бўлиши лозим. Ёғ кислота таркиби нафақат ёғларни истемол қийматига, балки сақлаш ва уларни қайта ишлашга яроқлилигига ҳам таъсир этади. Масалан, линолен кислотасининг кўп бўлиши мойни оксидланишга барқарорлигини камайтиради, олеин кислотасини кўп бўлиши эса аксинча мойнинг барқарорлигини яхшилайди, сақлаш муддатини узайтиради, ва қовуришдаги турғунлигини оширади. Хорижий мамлакатларда мойли экинларни селекция ишлари олиб борилмоқда. Жумладан Россияда кунгабоқарнинг модификацияланган навлари яратилди. Бу навдан олинган ёғ таркибида кўп миқдорда олеин кислотаси мавжуд бўлиб, ёғ кислота таркиби жиҳатдан зайтун ёғининг аналоги ҳисобланади. Селекциячилар рапснинг кам эрук кислотали канола навидан ташқари камлиноленли навини ҳам яратишди. Зиғирнинг кам линолен кислотали нави ҳам олинган. Шунингдек, кўп пальмитинли, кўп стеаринли, кўплинолли, юқори тўйинган ва кам тўйинган соя ёғлари ҳам олинган. Таркибида олеин ва стеарин кислоталари кам бўлган маккажўхори уруғи ҳам яратилган. Модификацияланган навлар оддий селекция (танлаш ва чатиштириш) йўли билан олинмайди, балки генетик ўзгартириш йўли билан – генетик модификациялаш билан олинади. Шундай қилиб, мойли экинлар селекцияси саноатнинг турли тармоқларида ишлатиш учун яроқли бўлган, белгиланган хусусиятларга эга мойли уруғлар олиш имкониятини яратади.
Ер ҳайвонлари ёғлари Ушбу ёғлар гуруҳига кенг кўламда ишлатиладиган мол, қўй, суяк ёғлари ва сут ёғи киради. Сут ёғи. Сут ёғи сигир сутида мавжуд бўлиб, сигир озуқасининг таркибига қараб 3-4 % миқдорида бўлади. Сут ёғининг кислота таркиби ва ҳоссалари, ҳамда ҳамроҳ моддалар таркиби омуҳта ем таркибига қараб ўзгаради. Сут ёғининг ёғ кислота таркиби кўп миқдорда сувда эрийдиган ва эримайдиган, учувчан кислоталар (С4-С10) борлиги билан характерланади. 8 Чўчқа ёғи. Чўчқа ёғи ковш қайтармайдиган сут эмизувчи – ҳайвонлар оиласига кирувчи хонаки чўчқаларнинг хом ёғларидан эритиб олинади. Бу ёғларни таркиби ва ҳоссалари ҳайвоннинг тури ва зоти, жинси ва ёши, семизлиги, омухта ем таркиби, иқлим шароитига ва бошқа омилларга боғлиқ. Чўчқа ёғининг ёғ кислота таркибида тўйинмаган трансизокислоталар миқдори 1,0 % атрофида бўлиб, бу қиймат бошқа ковш қайтарувчи ҳайвон ёғлариникидан кичик ҳисобланади. Қўй ёғи ҳонаки қўйларнинг хом ёғларини эритиб олинади ва қўй организмининг қайси қисмидан олинганига қараб фарқланади: Қўй ёғини ўзи хос хусусиятларининг ҳар хил бўлиши яъни ўзгарувчанлиги ундаги буйрак, думба, тери ости ва бошқа хилдаги хом ёғларнинг ўзаро миқдорий нисбати турли хил бўлиши билан тушунтирилади ва ўз навбатида бу ёғларнинг кўрсатгичлари ҳам турлича бўлади.

Хулоса
Рафинация деб, ёғларни аралашма ва ҳамроҳ моддалардан тозалаш жараёнига айтилади. Рафинация, турли физикавий ва кимёвий жараёнларнинг мураккаб комплексидир, уларни қўллаш ёғдан ҳамроҳ моддаларни ажратиб олишга имкон беради. Бу жараёнларнинг характери, ёғнинг табиати ва тозаланган ёғ сифати Ф мумси тлар тайёрлаш учун ишлаб ддаларни дезодорация қилиб ажратиш киради. Юқорида санаб ўтилган усуллар юқори танловчанлик хусусиятига эга эмас. Бунга мисол қилиб, гидратация пайтида маълум миқдорда эркин ёғ кислоталарнинг, нейтрализация вақтида эса, ёғлар рангини маълум миқдо Ҳар бир ёғ турини рафинация қилиш технологик режимини танлашда унинг лади. Ёғнинг глицерид қисмини тўлалигича ўзгармаган ҳолда ни ижобий ҳал қилишда мойларни рафина иб боришдаги энг мақбул шароит катта аҳамиятга эга, яъни н инг миқдори, унинг концентрацияси, нейтраллаш жараён арорати, аралаштириш тезлиги ва бошқалар. билан аниқланади. Рафинация усулини шундай танлаш керакки, бунда ёғнинг триглицерид қисми ўзгаришсиз қолсин ва ёғдан максимал миқдорда қимматли ҳамроҳ моддалар (фосфолипидлар) ажралиб қолсин. Рафинация заҳарли химикатларни ҳам тўлиқ йўқотишни таъминлаши керак. Рафинацияланган ёғларга, уларнинг қайси мақсадда қўлланилишига қараб бир нечта талаблар қуйилади. Озиқ-овқат учун ишлатиладиган ёғлар тўлиқ цикл билан рафинацияланиши керак. осфолипидлар ва мон моддаларни ажратиш, эркин ёғ кислоталарини, пигментлар ҳид берувчи моддаларни йўқотиш керак. Техник мақсадлар учун ишлатиладиган ёғлар қисқа цикл билан рафинация қилинади. Масалан, гидрогенизацияга бериладиган ёғ дезодорация қилинмайди. Ёғ-мой саноати, ёғ ва мойларни, тўғридан-тўғри истеъмол қилиш учун, маргарин махсулотларини тайёрлаш учун, майонез, гидрогенланган ёғлар, совун, глицерин, ёғ кислоталари, олиф ва бошқа маҳсуло чиқаради. Рафинациянинг тўлиқ цикли фосфолипидларни, мумсимон моддаларни, эркин ёғ кислоталарини, бўёвчи ва ҳид берувчи моддаларни ажратиб олишни ўз ичига олади. Бу мақсадда турли хил усуллар қўлланилади, бу усулларнинг асосида маълум реагентларнинг алоҳида моддаларга нисбатан танлаш хусусияти ётади. Бунга асосан фосфолипидларни сув ёки электролитларнинг сувли эритмалари орқали гидратация қилиб ажратиб олиш, эркин ёғ кислоталарини ёғларни натрий тузлари кўринишида ажратиш, рангли моддалар-пигментларни сорбентлар ёрдамида, ҳид ва таъм берувчи мо рда камайишини кўрсатиш мумкин. ўзига ҳос хусусиятлари инобатга олиниши зарур.



Фойдаланилган Адабиётлар
Арутюнян Н.С., Аришева Е.А., Янова Л.И. и др.Технология переработки жиров. – М.: Агропромиздат, 1985.- 368 с.
Руководство по технологии получения и переработки растительных масел и жиров/ Под ред. А.Г. Сергеева и др. –Л.: ВНИИЖ.- т. II, 1973, 350 с.. т. III, кн. 1, 1983, 288с.; т. IV, 1975. 544 с. V, 1981, 296 с.; т. VI, 1989, 360 с.
Шмидт А.А. Теоретические основы рафинации растительных масел. –М,: Пищевая промышленность, 1976. -136 с.
Арутюнян М.С., Корнена Е.П., Янова Л.И. и др. Технология переработки жиров. – М.: Пищепромиздат, 1999. -452 с.
Тютюнников Б.Н., Науменко П.В., Товбин И.М. и др. технология переработки жиров. – М.: пищевая промышленность, 1970. -658 с.
Арутюнян М.С., Корнена Е.П., Нестерова Е.А. Рафинация масел и жиров: Теоретические основы, практика, технология, оборудование. – СПБ.: ГИОРД , 2004. -288с.
Салимов З. Кимёвий технологиянинг асосий жараёнлари ва қурилмалари. Т. 1. –Т.: Ўзбекистон, 1994. -366 б.
Qodirov Y. Yog’larni qayta ishlash texnologiyasidan laboratoriya mashg’ulotlari. –T.: Cho’lpon nomidagi nashriot –matbaa ijodiy uyi, 2005.-168 b.
Download 38.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling