Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технологиялари институти
Download 38.08 Kb.
|
Ёғлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ВА МАҲСУЛОТЛАР ХАВФСИЗЛИГИ КАФЕДРАСИ РЕФЕРАТ Бажарди:Сайдуакасова М Текширди:Рахимов Д
- Хулоса Фойдаланилган Адабиётлар Кириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ КИМЁ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ИНСТИТУТИ МЕНЕЖМЕНТ ВА КАСБ ТАЛИМИ ФАКУЛТЕТИ СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ВА МАҲСУЛОТЛАР ХАВФСИЗЛИГИ КАФЕДРАСИ РЕФЕРАТ Бажарди:Сайдуакасова М Текширди:Рахимов Д Тошкент-2023 Мундалижа 1Ёғларни тозалаш . 2 Ёғлар ва мойли хомашёлар кимёси. 3 Ўсимлик мойлари ишлаб чиқариш технологияси. 4Ёғларни рафинациялаш ва каталитик модификациялаш технологияси. 5.Қаттиқ ёғлар ва ювувчи воситалар ишлаб чиқариш технологияси. 6.Қаттиқ ёғлар ва ювувчи воситалар ишлаб чиқариш технологияси. 7.Эфир мойлари ишлаб чиқариш технологияси 8.Ўсимлик ёғлари Хулоса Фойдаланилган Адабиётлар Кириш Маълумки, жаҳон ҳамжамиятида «Ўзбек модели» сифатида эътироф этилган ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг чуқур ўйланган дастури ҳамда Инқирозга қарши чоралар дастурига мувофиқ амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг мамлакатимиз иқтисодиётига салбий таъсирини бартараф этиш, унинг мувозанатли ривожланиши ва барқарор иқтисодий ўсишини таъминламоқда [1]. Мамлакатимиз рахбари томонидан 2009 йилнинг 9 декабрида қабул қилинган «Баркамол авлод йили Давлат Дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар» тўғрисидаги қарорида илм-фанни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни илмий йўналишга жалб қилиш орқали интеллектуал потенциалини юксалтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Бугунги кунда жамиятимизда кенг ўрнини топган, юқори самарадор кадрлар тайёрлаш тизимимизнинг амал қилиниши ва ривожланишинииг кафолати, юқори малакали, билимли мутахассислар тайёрлаш бўйича таълим муассасаларининг фаолиятини уйғунлаштирувчи омиллардир. Мамлакатимиз мустақилликга эришгандан сўнг ёғ-мой саноатида кескин ўзгаришлар рўй бериб, янги технологиялар амалда қўлланиши натижасида самарадорлик ошиб бормоқда. Давлатимиз рахбарияти талабларидан келиб чиқиб, саноатни тубдан янгилаш, техника ва технологияларни модернизациялаш, мутахассислар билими ва тажрибасини ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бундай ўзгаришлар озиқ- овқат технологиясини юқори даражага кўтарилишига ва унга қўйиладиган талабларни ошишига сабабчи бўлади. ЁҒЛАРНИ ТОЗАЛАШ — ёғларни заҳарли (зарарли) моддалар ва механик аралашмалардан тозалаш. Ёғларни механик ва кимёвий тозалаш усуллари бор. Механик тозалаш ёғларни тиндириш, сузиш (фильтрлаш) ва сепарациялаш (ёт моддалардан ажратиш) жараёнларини ўз ичига олади. Ёғларни кимёвий тозалаш уларни триглицерид бўлмаган, аммо уруғ (мағиз) таркибида учрайдиган ҳар хил йўлакай моддалардан холи қилиш. Уруғ мураккаб коллоид система бўлиб, ўсимликнинг тури, агротехника усули ва сақлаш шароитларига қараб унинг таркибида триглицеридлардан ташкари эркин ҳолдаги ёғ кислоталари, фосфолипидлар, оқсиллар, карбон сувлар, ҳар хил ранг ҳамда ҳид берувчи моддалар бўлади. Ёғ олиш жараёнида юқорида қайд этилган моддалар ҳам ёғ билан бирга чиқади. Овқатга ишлатиладиган ёғлар триглицерид бўлмаган аралашмалардан тозаланиши — рафинация қилиниши шарт. Аралашмаларнинг таркиби ва хусусияти ҳамда ёғнинг қайси мақсадда ишлатилишига қараб рафинация жараёни кўп босқичли бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда рафинация ёғларни сув билан ишлаб (гидратация) фосфолипид — оқсилкарбон сувлар комплексини ажратиб олишдан бошланади. Ёғларни эркин ҳолдаги ёғ кислоталари ва б. йўлакай аралашмалардан тозалаш учун, мас, пахта ёғини ишқор (NaOH) эритмаси билан ишланади. Ҳосил бўлган совунли эритма (соапсток) тиндириш ва сузиш йўли билан ёғдан ажратиб олинади. Сўнгра ёғ ош тузи эритмаси ва сув билан ювилади, қуритилади. Бунда у эркин ёғ кислоталари, кисман ранг ва ҳид берувчи моддалардан тозаланади. Айрим ҳолларда, мас, паст навли пахта чигити ёғини оқартириш, яъни ранг берувчи госсипол ва йўлакай моддалардан тозалаш учун турли адсорбентлардан фойдаланилади. Ёғлардаги қўланса ҳидни йўқотиш (дезодарация) учун ёғ 160—200° гача қиздирилиб, вакуумда 220—240° ли сув буғи билан ишланади. Тозаланган ёғ озиқовқат маҳсулотлари тайёрлашда, чиқиндиларни эса совун, сирт фаол моддалар, доридармонлар, фосфолипидлар ва б. олишга ишлатилади. Ёғ кислоталарнинг физик хоссалари. Ёғ кислоталар углеводород занжири узунлиги ва физик хоссалари ўртасидаги боғлиқлик. Тўйинмаган ёғ кислоталари қўшбоғлари сони ва жойлашишининг уларнинг физик хоссаларига таъсири. Ёғ кислоталар полиморфизми. Полиморфизмнинг энанбиотроп ва монотроп турлари. Турли полиморф шаклларининг физик хоссалари. Ёғ кислоталарининг номенклатураси. Ёғ кислоталар карбоксил группалари иштирокида борадиган реакциялар. Ишқорлар таъсирида тузларнинг (совунларнинг) ҳосил бўлиши. Турли металлар тузларининг физик ва кимёвий хоссалари. Нордон тузлар. Спиртларнинг ёғ кислоталар билан мураккаб эфирлар ҳосил қилиши ва уларни олиш усуллари. Ёғ кислоталарининг этерификацияси. Қўшбоғли ёғ кислоталарининг водород билан ўзаро таъсири, селективлик шароити. Ёғ кислоталларининг изомерланиши. Галогенлар билан таъсири. Ёғ кислогаларининг турли галогенлар билан таъсирланиш активлиги. Родан ва галогенводород билан реакцияси. Кислород билан таъсирланиши ва турли оксидловчилар таъсири. Глицерин. Бирламчи ва иккиламчи спирт группаларига эга бўлган глицериннинг уч атомли спирт сифатидаги тузилиши. Глицериннинг физик ва кимевий хоссалари. Кристалланиш шароитлари. Глицериннинг турли эритувчилардаги эриши. Хайдаш ва тозалашнинг бошка усуллари. Оддий ва мураккаб эфирлар. Нитроглицерин, глицеринфосфат кислотаси, 5 полиглицеринлар. Глицериннинг металли брикмалари (глицератлар), акролеин ҳосил бўлиши. Глицериннинг синтези. Глицерин ўрнини босувчилар этиленгликоль, диэтиленгликоль, пентаэритрит. Глицерин олиш мақсадидаги ёғларни парчалаш усуллари. Учацилглицеридлар. Глицеридларнинг синфланиши, Моноглециридлар, диглицеридлар, учглицеридлар. Ёғ кислота қолдиқларининг турига кўра учглицеридларнинг турлари. Бир кислотали, икки кислотали ва уч кислотали учглицеридлар. Турли ёғ кислотали учглицеридларнинг изомерланиши. Учглицеридларнинг стереоспецифик тахлили. Уларнинг гидролизи. Қотиш ва эриш температураси. Учглицеридлар ёғ кислота таркиби ва ёғ кислоталар ўрнининг улар физик хоссаларига таъсири. Учглицеридларнинг переэтерификацияси, ацидолизи, алкоголизи. Учглицеридлар тўйинмаган радикалларининг водород, кислород ва гологенлар билан таъсирланиши. Водороднинг қўшбоғларга селектив бирикиши. Тўйинмаганлик сонига кўра учглицеридларнинг тўйинмаганлик даражасини аниклаш. Ёғларни тахирланиши. Пероксиднинг бирламчи ва иккиламчи оксидланиш жараёнлари. Мойларнинг қуриши. Ёғ ва мойларнинг ҳамроҳ моддалари. Ҳамроҳ моддаларнинг аҳамияти ва уларнинг синфланиши. Фосфорли моддалар (фосфолипидлар), уларнинг турлари, ажратиб олиш усуллари, халқ хўжалигида ва тиббиётда қўлланилиши. Мумсимон моддалар. Тузилиши, хоссалари ва уларнинг халқ хўжалигида қўлланилиши. Эркин ёғ кислоталар. Мойлар ва ёғларда уларнинг тўпланиш сабаблари. Кислота сони хақида тушунча. Бўёвчи моддалар. Ёғларнинг ҳамроҳ моддалари ва иккиламчи маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, саноатни моденизациялаш, экологик тозалигини таъминлаш ва маҳсулот таннархидаги харажатлар улушини камайтириш, корхоналарни иқтисодий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари. Ҳамроҳ моддаларнинг синфланиши ва кимёвий таркиби. Каротиноидлар, уларнинг асосий вакиллари, тузилиши ва хоссалари. Хлорофиллар, уларнинг тузилиши на хоссалари. Госсипол, унинг тузилиши ва хоссалари. Госсиполнинг ўзгарган шаклларининг ҳосил бўлиш сабаблари, уларнинг хоссалари. Ўсимлик мойи ишлаб чиқаришда технологик шароитлар таъсирида госсиполнинг ўзгариши. Госсиполни халқ хўжалиги ва тиббиётда қўлланилиши. Ҳозирги кунда госсиполни зарарсизлантиришнинг республикамиз ёғ- мой саноатида қўлланилаётган самарали усуллари. Кичик корхоналар шароитида қўлланадиган чора тадбирлар. Республикамиз паррандачилиги ҳамда балиқчилигини ривожлантиришда истиқболли озуқа сифатида ёғ-мой саноати чиқиндиларидан фойдаланишнинг аҳамияти. Стероллар, уларнинг турлари, тузилиши ва аҳамияти. Ёғларни хиди ва мазасини белгиловчи моддалар. Оқсил моддалар ва хромогенлар. Мойли мева ва уруғларнинг морфологик тавсифлари. Мойли мева ва уруғларнинг морфологик хусусиятларига кўра синфланиши. Мева турлари: писталар, кўшписталар, ёнғоклар, бошоқлар, дўсаклар, резаворлар ва ҳ.к.з. Уруғларнинг гулбандда тутган ўрнининг мойли уруғ морфологик ва технологик хусусиятларига таъсири. Мева ва уруғларнинг турли сифатлилиги. Мойли уруғ ва меваларни турли қисмлари, морфологик тузилишининг ўзига хослиги, Турли мойли ўсимликлар уруғларида мева ва уруғ пўстлоғлари, уруғ муртаги ва эндоспермларнинг нисбатлари. Мойли уруғлар кимёвий таркибининг умумий тавсифи. Липидлар. Липидларнинг ўсимликлардаги кимёвий тузилиши ва функционал қўлланишига кўра туркумланиши. Захира ва структура липадлари. Захира липидлари (учацилглицеридлар). Ёғларнинг кимёвий таркиби ва тузилиши. Турли мойли ўсимликлар уруғлари ва тўкималаридаги микдори. Мойли уруғлардаги азот тутувчи моддалар. Туркумланиши. Захира оқсиллари. Структура оқсиллари. Мойли мевалар ва уруғлардаги айрим ферментлар гуруҳларининг тавсифи. Ферментлар таркибига кирувчи сувда эрийдаган витаминлар. Оқсилларнинг аминокислота таркиби. Ўсимлик оқсиллари - ингибиторлар. Мойли мева ва уруғлардаги оқсилларнинг микдори. Оқсил бўлмаган азот тутувчи моддалар. Заҳира оқсилларининг тўпланиши. Уларнинг турли мойли ўсимликлар уруғ ва меваларидаги миқдори ва тавсифи. Мой ҳосил бўлиш жараёнининг ташқи муҳит шароитларига боғлиқлиги. Об-ҳаво шароити, сув таъминоти, экиш на ўрим вақтининг уруғ таркибидаги мойнинг миқдори ва сифат таркибига таъсири. Мойли мева ва уруғлардаги модда алмашинишининг ўзига хослиги. Мойли мева ва уруғларнинг етилиши. Етилаётган мойли уруғлардаги модда алмашинишининг тавсифи. Қуруқ модда тўпланиши. Липидларнинг тўпланиши. Ёғлар, кислоталар, глицерин, липидлар синтези. Азот тутувчи моддалар синтези. Углеводлар синтези, минерал, элементларнинг тўпланиши. Етилаётган уруғларда нафас олиш газ алмашинишининг ва захира моддалари тўплаинишининг ўзаро боғликлиги. Мойли уруғлардаги уримдан кейинги жараёнлар. Мойли уруғлар. Мойли ўсимликлар селекцияси ва уруғчилик ҳақида умумий тушунчалар. Селекция ютуқларидан фойдаланишнинг ёғ-мой корхоналарини модернизацияси, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар харидоргирлиги, сифат талабларини жаҳон андозаларига мослаштириш ва рақобатбардошлигини оширишдаги аҳамияти. Мойли уруғларнинг ва уруғ уюмлари технологик хусусиятлари. Уруғ уюмлари компонентлари. Бир дона ва уюм уруғларнинг физик-механик хоссалари. Уруғларнинг шакли ва ўлчамлари, 1000 та уруғ оғирлиги, нисбий зичлик, ўз-ўзидан хилларга ажралиш. Физик-кимёвий хоссалар. Теплофизик хоссалари ва сорбциялаш қобилияти. Гигроскопик хоссалар. Физиологик (биологик) хусусиятлари. Нафас олиш газ алмашиниши. Шу хоссаларнинг уруғ уюмларнинг сақланиши, қайта ишланишига таъсири ва аҳамияти. Мева ва мойли уруғларнинг намлигини аниқлаш. Мойли уруғлар мевалар ва 7 уларни қайта ишлаш маҳсулотларининг физик-механик кўрсаткичларини аниқлаш: ҳажмий оғирлик, уруғларнинг ўлчамлари, абсолют оғирлиги. Ички ишқаланиш коэффициенти (уюм табиий бурчаги), ташқи ишқаланиш коэффициенти, уруғларнинг аэроцинамик кўрсаткичлари, уруғларнинг нисбий зичлиги. Мойли уруғларлан намуна олиш ва қисқартириш. Уруғларнинг нафас олиш тезлигини аниқлаш. Айни тадқиқот усулларини амалга ошириш ускуна ва қурилмалари. Мойли уруғлар ва маҳсулотлар сифатини аниқлашда иноовацион, замонавий технологиялар ва ускуналардан фойдаланиш орқали самарадорликни оширишнинг чора-тадбирлари. Озиқ-овқат саноатининг мойли чиқитлари. Бу гуруҳ мойли хомашё олиш туғрисида умумий тушунча. Хомашё заҳиралари. Бошоқлилар (буғдой, арпа, шоли, сули маккажўхори). Кориандралилар чиқитлари. Мева данаклари (ўрик, шафтоли, олхўри, олча, бодом). Узум, помидор, тарвуз, тамаки, чой уруғи. Уларни олиш усуллари. Кимёвий таркиби ва физик- кимёвий хусусиятлари. Липидлар ва ёғсизлантирилган чиқитнинг тавсифи. Ёғли хомашёларни қайта ишлаш маҳсулотларининг халқ хўжалигида ишлатилиши. Ёғ-мой корхоналарини иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, импорт маҳсулотлари ўрнини босиш, маҳсулот ассортименнтини оширишнинг иқтисодий инқирозга қарши белгиланган режалардан келиб чиққан ҳолдаги йўналишлари. Маҳаллий хомашёлардан фойдаланиш ва корхоналар технологияларини модернизациялаш масалалари. Мойли хомашёни салаш уруғларни сақлашда кечадиган жараёнлар. Мойли уруғларни бузилиш жараёнига ферментларни таъсири. Уруғлардаги ферментлар фаолиятини шароитлари. Тирик организмлар иштирокида мойли уруғларни бузилиши. Уруғларни нафас олиш сақлашдаги холатни ифодалайдиган асосий факторлардан бири. Уруғларни нафас олиши даражаси: намлик, намликни тенг тақсимланиши, етилганлик даражаси, температураси, ҳар хил мойли ва мойсиз аралашмалар микрофлора ва омбор зараркунандалари каби факторларга боғликлиги. Уруғларни сақлашдаги оптимал ва критик намлик тушунчалари. Уруғларни анабиоз ҳолати. Уруғлардаги етилиш жараёнини давом эттириш учун сақлашда яхши шароитлар яратиб бериш. Уз-ўзидан қизиш. Уз-ўзидан қизиш ходисасини бартараф этиш учун ўтказиладиган тадбирлар. Ёғли уруғларни чиқиндилардан тозалаш асосий принциплари. Чиқиндиларни ажратиб олиш. Тозалагич машиналарида қўлланиладиган элакларни тури, тавсифи на уларнинг харакати. Чиқиндиларни катта кичиклигаига қараб тозалаш (машиналари Буратлар, уларни ишлашини технологик схемаси, кўрсаткичлари). Уруғ ва чиқиндиларни аэродинамик хусусиятлари билан ажратиш ҳар хил қаршиликлари. Пневматик тозалагичлар УСП, аэролифтлар, уларни ишлашининг технологик схемаси, кўрсаткичлари. Гидроциклондаги хўл тозалаш, унинг афзаллиги ва камчилиги. 8 Уруғларни темир аралашма тозалаш. Уруғларда учрайдиган темир аралашмаларни характеристикаси. Магнитли сепараторлар, уларни тури ва қўлланилиши. Доимий магнитлар. ("СКЕТ" электромагнит сепаратори, УкрНИИМПА сепаратори, СЭ-3, уларни ишлаши технологик схемаси, кўрсаткичлари). Пахта чигитини, комбинацияли усулда тозалаш. Бу мақсадда қўлланиладиган машиналар. Уруғ тозалагич УСМ, унинг ишлаши технологик схемаси, кўрсаткичлари. Уруғларни ўлчамига қараб фракциялаш, бу жараённи қайта ишлашда аҳамияти. Уруғларни фракциялайдиган машиналар. (Сепараторлар ПДП-10, ЗСМ-20, ишлаши ва технологик схемаси, кўрсаткичлари). Кондициялаш жараёнини мақсади ва вазифалари. Пахта чигитини кондициялаш усуллари. (ВНИИЖ намлагичи, ишлаши ва технологик схемаси, курсаткичлари). Мойли уруғларни чақиш ва қобиғини мағиздан ажратиш. Материалдаги қобиғ микдорини маҳсулот сифатига, ускунани ишлаб чиқариш кувватига ва ишлаб чиқаришда мойни йўкотишга таъсири. Технологик жараёни хар ҳил поғоналарида қобиғни мой ютиши. Қобиғни мағиздан ажратиб олиш, уруғларни анатомик тузилиши инобатга олинганда мақсадга мувофиклиги. Мойли уруғларни чақишни истиқболли усуллари: аэрочақиш, уруғларни ичидаги босимини лаҳзали камайтириш усули билан чақиш, суюкликда юқори вольтли разрядни қўлланиши билан чақиш. Ўлчамига, аэродинамик ва электрофизик хусусиятларга асосланган сепарация қилиш усуллари. Мойли уруғларни хўжайраларидаги липидларни локализацияси. Пресслашдан олдин қовурма тайёрлаш ҳамда тўғридан-тўғри экстракциядан олдин уруғларни ва мағизни майдалаш. Вальцовкали ускуналарда майдалаш механизми. Майдаланадиган материалга таъсир қиладиган ташқи кучлар ва уларни валикларни юзасини характерига боғлиқлиги. Янчишда материалдаги физик ўзгаришлар, заррачалар юзасини ортиши. Мой локализациясининг ўзгарши ва унинг мағизли ёғсиз қисми билан боғланишини камайиши, янчишни асосий мақсад эканлиги. Қовурма тайерлаш жараёнида сувни таъсири. Янчилмани ҳўллашда содир бўладиган ўзгаришлар. Сув билан мойни сиқиб чиқариш, танлаб ҳўллаш натижаси эканлиги. Ялчилмани бўкиши ва заррачаларни ортиқча қиздирганда эгилувчанлигини ўзгариши. Қовурма тайёрлашда иссиқликнинг таъсири. Янчилмани қидирганда гель қисмини ўзгариши. Оқсил моддаларини денатурацияси ва уни қовурма тайёрлашдаги аҳамияти. Янчилмани буғ таъсирида ўзгариши. Буғни намлик ва иссиқлик етказиб берувчи сифатида умумий таъсири. Пресслаш усули билан мой олиш структура схемаси. Турли факторлар: қовурмани структур-механик хусусиятлари ва сиқиб ёғ олиш шароитларини мой олиш самарасига таъсири. А. М. Голдовский бўйича сиқиш усулларини классификацияси. Чиқаётган мой сифатига пресслаш 9 режимини таъсири. Мойнинг таркиби сиқимни даражасига боғлиқлиги. Пресслаш жараёнида оқсил қисмини майдаланиши. Қовурмани дастлабки пресслаш жараёнини амалга оширишни ўзига хос хусусиятлари. Бу мақсадда қўлланиладиган пресслар: ФП, МП-63, ХСП-18, ЕТП-20, пресс-гранулятор Г-24, РЗ-МОА. Уларни ишлашининг технологик схемаси, кўрсаткичлари. Ўсимлик мойларини олиш учун кўлланиладиган эритувчилар: "А" ва "В" маркали бензин, "Нефрас", гексан, дихлорэтан, бензол, тўртхлорли углерод, этил спирти, ацетон. Эритувчиларни кимёвий таркиби. Эритувчиларни оловга ҳавфлилиги, аппаратларга таъсирчанлиги. Мойли уруғларни экстракцияга тайёрлашни умумий схемаси. Кам мойли уруғларни экстракцияга тайёрлашни структура схемаси. Уларни туғридан-тўғри экстракция қилишни технологик ва иқтисодий жиҳатдан фойдалиги. Баъзи бир иккиламчи мойли уруғларни тўғридан-тўғри экстракцияга тайёрлашнинг структура схемаси. Материалдаги мойни турли даражали бошланганлигини экстракция жараёнини давомийлигига таьсири. Экстракция жараёнини график усулда тасвирлаш. Экстракцияни эгри чизиғи ва тезлиги. Экстракцияни янги ва истиқболли усуллари: импульс усули, ультратовуш тебраниш усули ёрдамида экстракциялаш, паст температурада экстратциялаш, ацетон билан экстракциялаш. Мисцеллани тозалаш. Мисцелладан қаттиқ заррачаларни ажратиш усуллари. Мисцеллани экстракторнинг декантаторида, мисцелла ювгичда тозалаш. Мисцеллани марказдан қочма куч ёрдамида тозалаш. Шу мақсадда гидроциклонни қўлланилиши. Мисцеллани дистилляцияси. Мисцелла ва унинг хусусиятлари, қовушқоклиги, зичлиги ва қайнаш температураси. Шу кўрсаткичларни концентрацияга боғлиқлиги. Мисцеллани дистилляциялашнинг асосий усуллари: пуркаш билан дистилляциялаш, пленкада ва қатламда дистилляциялаш. Шу усулларининг самарадорлик даражаси. Шрот билан эритувчини боғланиш шакллари. Шротдан эритувчини хайдаш жараёнининг асосий қонуниятлари. Эритувчини хайдашга турли факторларни таъсири. Шротнинг сифатини ундан эритувчини хайдаш режимига боғлиқ. Шрот учун қасқонли буғлаткичлар. Уларни афзаллиги. Ўн қасқонли тостер, “Экстехник” фирмасини тостери, технологик схемаси, унинг ишлаши, режимлари ва кўрсаткичлари. Шротни совутиш ва намлаш билан кондициялаш. Олинадиган шротнинг оптимал параметрлари. Қасқонли кондиционерлар. Шрот совитувчи колонкалар. Уларнинг технологик схемаси ишлаши ва кўрсаткичлари. Экстракция заводида эритувчини исроф бўлиши ишлаб чиқаришда регенерация ва рекуперация жараёнларини эритувчи сарфини камайтиришдаги ва троф муҳитни зарарли моддалардан сақлашдаги аҳамияти. Эритувчи регенерациясини структура схемаси. 10 Эритувчи буғларини рекуперацияси регенерация жараёнини бир кўриниши. Ишлаб чиқаришда эритувчини исроф бўлиши манбаълари ва исрофгарчиликни камайтириш йўллариМойларни ишлаб чиқариш усулига кўра таркибини ҳар хил бўлиши. Пресслаш ва экстракциялаш усуллари билан олинган мойлардаги мой механик суспензияни миқдорий ва сифат таркиби. Механик аралашмаларни мойнинг товар хусусиятига, уларни мойни сақлашга ва қайта ишлашда сифатига таъсири. Мойларни тозалашни структура схемаси. Мойларни фильтрлашда ўз-ўзини чўкмадан бўшатадиган фильтрларни қўлланилиши. ФГДС ва ТАН фирмалари фильтрлари, технологик схемаси, ишлаш режимлари, кўрсаткичлари. Асосий кўп тарқалган мойни тозалаш схемалари тиндириш, фильтрлаш, тиндириш-центрифугалаш-сепарациялаш. Рафинациялашнинг кимёвий усуллари. Кислотали рафинация. Ёғларни сульфат кислота билан рафинациялаш технологияси. Гидратация. Гидратлаш технологияси, фосфатид концентратини олиш. Мойлардаги мумсимон моддаларни ажратиб олиш. Паст ҳароратли фракциялаш, «Музлатиш” – бу ёғ ва мойлардаги мумсимон моддаларни ажратиб олишни асосий технологик усули, жараённинг физик-кимёвий моҳияти. Республикамизда бугунги кунда саноатга жорий қилинаётган замонавий тозалаш усуллари ва уларнинг корхоналар техник-иқтисодий кўрсатгичларини яхшилашдаги аҳамияти. Модернизацияланган, инновацион технологияларга асосланган тизимларни қўллаш йўллари ва истиқболлари. Ишқорли рафинация, ишқорий рафинацияда кечаётган жараёнлар. Мойлардаги эркин ёғ кислоталар, уларнинг хоссалари ва ёғ мойларни сифат кўрсаткичларига таъсири. Ёғлардан эркин ёғ кислоталарни йўқотиш усуллари. Томчилаб нейтраллаш. Ишқорий нейтраллаш жараёнини технологик шароитлари. Кальцийли сода эритмаси ёрдамида нейтраллаш. Ёғларни сув-туз қатламида нейтраллаш. Нейтраллаш жараёнинг узлуксиз усуллари, жараённинг моҳияти, ишлатилаётган ускуналар, жараёнининг технологик кўрсаткичлари, афзаллик ва камчиликлари. Бозор иқтисоди шароитида қўшимча материаллар сарфини камайтириш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш йўллари. Пахта мойини рафинация қилиш. Пахта мойини таркибини ўзига хослиги. Сифат кўрсаткичларини ГОСТ, ОСТ ва ТШларга биноан баҳолаш. Госсипол, унинг хоссалари ва уни йўкотиш усуллари. Пахта мойини антратил кислотаси билан қайта ишлаш. Жараённинг моҳияти. Олинаётган маҳсулотларни таркиби. Техлологик схемалар, қўлланилаётган ускуналар ва жараённинг технологик кўрсаткичлари. Пахта мойини ишқорий нейтрализацияси. Рафинация усуллари вариантлари. ВНИИЖнинг эмульцион усули (даврий, узлуксиз), технологик схемаси, қўлланилган ускуналар, жараённинг технологик кўрсаткичлари. 11 Мойни мисцеллада рафинация килиш, усулни афзаллиги, технологик схема, қўлланилган ускуналар ва технологик кўрсаткичлар. Адсорбцияли рафинация. Табиий пигментлар иа уларнинг хоссалари. Абсорбция жараёнининг максади ва моҳияти. Ёғ-мой сифатида ишатилаётган сорбентлар, уларни активлаштириш. Ёғларни қаттиқ адсорбентлар билан оклашнинг технологик шароитлари. Ёғларни оқланган кимёвий усуллари. Ёғдан оқловчи сорбентни ажратиб олиш. Ёғларни оқлашни узлуксиз усуллари: Де-Смет, Альфа-Лаваль, Окрим, Спейшим ва бошқалар, кўлланаётган ускуналар, технологик кўрсаткичлар. Рапс ва горчица мойини рафинация килиш. Махсар мойини рафинация қилиш. Кунжут мойини рафинациялаш. Соя, зиғир, каноп мойларини рафинация қилиш. Гидрогенланган ёғларни ва хайвон ёғларини рафинация қилиш. Мойларга (ёғлар) хамроҳ булган таъм ва ҳид берувчи моддаларни йўқотиш-дезодорация. Жараённинг мақсади ва мохияти. Ҳид ва таъм берувчи моддаларнинг пайдо бўлиш манбалари ва уларни ҳосил бўлиш. Жараённинг назарияси хақида бирмунча фикрлар. Жараённинг асосий кўрсаткичлари орасидаги боғлиқлик. Дезодорацияда кечаётган жараёллар. Дезодорациянинг технологик шароитлари. Дезодорация жараёнига таъсир қилувчи айрим омиллар. Ёғ ва мойларни дезодорациялаш усуллари. Ёғ ва мойларни таъми ва ҳидини реверсияси. Дезодорацияланган ёғларни органик баҳолаш. Ишқорсиз рафинация. Унинг мақсади ва мохияти. Озука саломасини ишқорсиз рафинациялашни ўзига хослиги. Мойларни гидрогенлаш жараёнини назарий асослари. Гидрогенлаш жараёнининг мақсади ва моҳияти. Мойларни каталитик гидрогенлашни механизми ва кинетикаси. Суюқлик фазасида гетероген катализнинг хусусиятлари. Гидрогенлаш реакциясини активланиш энергиясига катализаторни таъсири. Катализнинг мультиплет назарияси. Ёғларни глицерид таркибини ҳосил бўлишидаги умумий қоидалари. Чексиз даражаси, молекуляр масса ва бошқалар билан фарқ қиладиган ёғ кислоталар ацилларини гидрогенлаш тезлиги. Табиий ёғ ва мойларни таркиби ва консистенцияси. Гидрогенланган ёғларнинг ва консистенцияси. Жараённи селективлигига гидрогенлаш шароитининг таъсири. Тўйинмаган ёғ кислоталарни селектив гидрогенлаш. Катализатор табиати, миқдори ва ҳарорати гидрогенлаш тезлигига таъсири. Гидрогенлашда селективликни миқдорий баҳолаш. Туйинмаган ёғ кислоталари этилен боғларининг ўзгариши ва цис- транс изомеризацияси. Бу жараённи гидрогенлаш механизми билан боғлиқлиги. Гидрогенлаш жараёнида диенларни ҳосил бўлиши ва уларнинг олеин кислотасининг позицион изомерларига айланиши. Транс-изомерларни ҳосил бўлишини микдорий баҳолаш. Гидрогенлаш жараёнида нохуш реакциялар. Ёғ кислоталарнинг тузларини ҳосил бўлиши. Туйинмаган ёғ кислоталарнинг демиризацияланиш, циклизацияланиш ва полимеризацияланиш реакцияларининг бориши. 12 Гетерон катализаторлар ҳақида умумий тушунчалар. Катализаторларни кимёвий-технологик баҳолаш. Ёғларни гидрогенлаш катализаторларини техник тавсифи. Суспензияланган ва стационар катализаторлар, уларнинг умумий тавсифи ва қўллаш шартлари. Формат никелли катализатор. “Никель-қизильгулли”, никель-мис катализаторлари. Турғун катализаторлар. Никель-адюминли қотишмалар, уларнинг таркиби. Катализаторларни активлаш усуллари. Асосий кўрсаткичлар. Промоторлар ҳақида тушунча. Катализаторни тайёрлаш назарияси. Ёғларни переэтерификациялаш жараёни катализаторлари, уларни таркиби. Алкоголят натрий иштирокида ёғларни переэтерификациялаш механизми. Переэтерификациялаш жараёнида нохуш реакциялар. Переэтерификациялашга берилаётган ёғларга кўйиладиган талаблар. Катализаторни тайёрлаш. Переэтерификациялаш жараёнининг даврий ва узлуксиз схемалари, жараённинг кўрсаткичлари. Переэтерификацияланган ёғларни қўллаш соҳалари ва уларнинг хоссалари. Переэтерификацияланган ёғларни ёғ кислоталар таркибини уларнинг асосий хоссалари билан таққослаш. Модификацияланган ёғларни ишлаб чиқаришнинг ёғ-мой корхоналари учун аҳамияти. Экспортбоп модификацияланган маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва бу маҳсулотларнинг Марказий Осиё давлатлари учун аҳамияти. Модификацияланган мойлар ишлаб чиқариш орқали республикамиз корхоналари эркин конвертацияланадиган валюта тушумини ошириш ва экспортбоп маҳсулотларни корхоналарнинг модернизация жараёни ва жаҳон бозорига киришини таъминлашдаги аҳамияти. Қаттиқ ёғларни инсон ҳаётида тутган ўрни ва уларга қўйиладиган талаблар. Ёғларни озуқавий қиймати: энергетик қиймати, ҳазм бўлиши, физиологик қиймати. Маргарин ишлаб чиқариш учун хомашёлар ва рецептура. Маргаринни озуқавийлик қиймати ва унинг сифатига қўйиладиган талаблар. Маргарин ишлаб чиқаришни назарий асослари. Маргарин ишлаб чиқариш саноатининг ривожланиш истиқболлари. Маргарин ишлаб чиқариш технологик усуллари. Маргарин маҳсулотлари ассортименти: сутли маргаринлар ва кулинар ёғлари, қандолат ва нонпазлик ёғлари. Уларнинг бир-биридан фарқи, қўлланилиши, рецептураси ва таркибини ўзига хослиги. Маргарин ишлаб чиқариш саноатининг янги хиллари. Маргарин маҳсулотини ёғли асосини ҳоссаларига олинган хомашёнинг таъсири (пластиклиги кристалл структурасининг стабиллиги, эриш ҳарорати). Маргарин олиш учун ишлатиладиган рафинацияланган мойларга қўйиладиган талаблар. Саноатни модернизациялаш, маҳсулотлар ассортименти ва сифатини ошириш вазифаларидан келиб чиқиб, маҳаллий хомашёлар асосида маргарин ишлаб чиқариш саноатини ривожлантиришнинг самарали йўллари. Сут. Уни маргарин ишлаб чиқаришда қўлланилиши. Унинг таркиби, сифатига қўйиладиган талабалар. Микрофлора ҳақида умумий тушунчалар. Микробиологик жараёнлар таъсирида сут сифатининг ўзгариши. Сутни пастеризациялаш ва стерилизациялаш. Стеризациялаш ва пастеризациялашни мақсади ва технологияси. Сутни ачитиш. Сутни биологик ачитишни моҳияти. Гомо- ва гетероферментатив сутли-нордон қўшимчалар. Ачитқиларни тавсифи. Сутни ачитиш тизими ва технологияси. Рецептура бўйича қўшимчалар: туз, шакар, ранг берувчи моддалар, витаминлар, ароматизаторлар ва бошқалар. Уларни қўлланилиши ва сифатига бўлган талаблар. Туз ва шакарни, ранг берувчи моддаларни, эмульгаторни, ароматизаторларни ва бошқа қўшимчаларни тайёрлаш. Эмульсия ва эмульгаторлар. Эмульсиялар ҳақида тушунча. Маргарин ва совитилган сув ёғли эмульсия. Липофил ва гидрофил озуқа сирт-актив моддалар тавсифи. Сув, унинг қўлланилиши. Сувни сифатига қўйиладиган талаблар ва маргарин рецептурасига қўшишдан олдин уни тайёрлаш технологияси. Маргарин ишлаб чиқариш технологияси. Рецептура компонентларни тозалаш, аралаштириш ва иситиш. Маргарин эмульсиясини ўта совутиш ва кристаллаш. Жараённи моҳияти. Қадоқлаш. Технологияси ва технологик схемалар. Қўлланиладиган ускуналар, технологик режимлар. Маргаринни айрим линияларда ишлаб чиқариш: “Джонсон”, “Альфа-Лаваль” ва бошқалар. Олинаётган маргаринни турлари. Маргарин маҳсулоти сифатини баҳолаш. Маргарин маҳсулотини сақлаш ва жўнатиш. Қандолат, ошпазлик ва нонпазлик ёғлари олиш. Бу ёғларни ишлаб чиқаришни ўзига хослиги. Уларни ишлаб чиқаришни аҳамияти ва технологияси. Спредлар. Уларнинг маргарин ва сариёғ маҳсулотларидан фарқи, истеьмол жиҳатидан афзалликлари. Спредлар турлари ва ассортименти. Спредлар ишлаб чиқариш технологияси ва технологик тизимлари. Майонез маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси. Республикамизда майонез маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ривожланиш истиқболлари. Озиқ-овқат саноатида сирт-актив моддаларни қўлланилиши. Озуқа сирт-актив моддаларни асосий турлари. Сирт-актив моддаларни ишлаб чифариш учун хомашёлар ва уларни сифатига қўйиладиган талабалар. Моно ва диглицеридлар аралашмасини синтези. Ёғларни глицеролизи ёки дистилланган ёғ кислоталари билан глицеринни этерификацияси. Глицеринни ортиқча миқдорини йўқотиш ва уни регенерация қилиш. Моно ва диглицеридлар синтез қилиш технологияси. Юқори концентрацияли моноглицеридлар олиш. Моноглицеридларни молекуляр дистилляциялаш технологияси. Жараённинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари. Моноглицеридлар асосида турли мақсадлар учун сирт актив моддаларни синтез қилиш.Ёғларни гидролизи. Гидролиз жараёнининг мақсади ва моҳияти. Жараённинг назарий асослари. Нейтралл ёғдан глицеринни назарий чиқиш миқдори. Жараённи тезлигига таъсир этувчи омиллар. Гидролиз чуқурлиги. 14 Гидролиз жараёнининг автокаталитик характери. Гидролиз жараёни технологияси. Ёғларни гидроиз қилиш усуллари. Ёғларни гидролиз қилиш усуллари. Ёғларни гидролиз қилишнинг саноат усулларининг умумий тавсифи. Уларнинг назарий асослари. Ёғларни гидролиз қилиш жараёнида сувнинг ҳарорати ва босимнинг таъсири. Глицеринли сувни тозалаш. Глицеринли сувни таркиби ва уни олдинги тозалашнинг мақсади. Тозалаш турлари: оҳак эритмаси билан тозалаш, алюминий сульфат билан тозалаш, активланган кўмир ёрдамида тозалаш марказдан қочма куч таъсирида тозалаш, ион алмашиниш усулида тозалаш. Глицеринли сувларни тозалаш технологияси. Хом глицерин олиш. Жараённинг моҳияти. Совун ости ишқоридан глицерин олиш. Дистилланган глицерин олиш. Глицеринни дистилляциялашни мақсади ва моҳияти. Очиқ буғни, вакуумни, ҳароратни ўрни. Гудронни таркиби ва унинг ишлатилиши. Дистилляциялаш жараёнида чиқинди ва йўқотишлар. Дистилланган глицеринни оқлаш. Ёғ кислоталарини олиш. Ёғ кислоталарини ёғларни гидролизлаб ва соапстоклардан олиш усуллари. Жараёнининг мақсади ва моҳияти. Пахта соапстокдан ёғ кислоталар олиш. Ёғ кислоталарни дистилляциялашни мақсади ва моҳияти. Дистилляция жараёни қолдиғи гудроннинг таркиби ва уларни ишлатилиши. Дистилляция жараёнидаги чиқинди ва йўқотишлар. Дистилланган ёғ кислоталарнинг стандарт бўйича сифат кўрсаткичлари. Ювувчи воситаларни хиллари, ассортименти ва қўлланилиши. Хўжалик ва атир совунларни ассортименти. Ёғли совунлар, уларни олиш усуллари. Совунларни ва совунли эритмаларни физик-кимёвий хоссалари. Совунни ювиш қобилияти. Совун ишлаб чиқариш хомашёлар ва қўшимча материаллар. Хомашёларни ва қўшимча материалларни тайёрлаш. Совун пишириш технологияси. Нейтралл ёғлардан олинган совунларни олишни ўзига хослиги. Совунлари полиморфизми. Совун пишириш бевосита ва билвосита усуллари ва уларни бир-биридан фарқи. Совун пишириш усуллари. Совун асосини қайта ишлаш ва унга товар ҳолатини бериш. Совун асосини меҳаник қайта ишлашни мақсади ва моҳияти. Совунни бўяш, хид бериш ва стабиллаш. Совунни сифатсизлик белгиси, уни пайдо бўлиш сабаблари ва уни бартараф этиш усуллари. Стандарт бўйича хўжалик ва атир совунларининг сифат кўрсаткичлар. Ювувчи воситалар ишлаб чиқаришни ривожланишнинг корхоналар иқтисодий кўрсатгичларини юксалтиришнинг етакчи тармоқларидан бири сифатидаги истиқболлари. Кукунсимон совунлар ва синтетик ювиш воситалари ишлаб чиқариш. Кукунсимон совунларни турлари, ассортименти ва уларни олиш. Download 38.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling