Аркали тўғонларнинг асосий турлари:
а-доимий марказий бурчакли; б-доимий радиусли (цилиндрик); в,г-икки хил эгилганлик (гумбазли); 1-ўйиб ўрнатиш чизиғи; 2-тиқин; 3-чекка девор; 4-гравитацион арка билан қирғоқни туташтирувчи девор
Шакли ва даранинг нисбий кенглиги бўйича улар қуйидаги турларга бўлинади: 1) учбурчак ёки трапециадал даралардаги аркалар (2.13, а,б -расм); 2) симметрик ва симметрик бўлмаган; 3) тор створларда , ўртача кенгликдаги ва кенг створларда , бунда -тўғон тепаси бўйича эгри чизиқнинг икки нуқтасини туташтирувчи тўғри чизиқ.
Сувни ўтказиши бўйича аркали тўғонлар устидан сув ўтказадиган, устидан сув ўтказмайдиган турларга бўлинади.
Қурилиш материаллари бўйича аркали тўғонлар ғиштли, бетонли ва темир-бетонли бўлиши мумкин.
Контрфорсли тўғонлар
Контрфорсли тўғонлар тўғрисида умумий маълумотлар ва уларнинг таснифи.
Умумий маълумотлар. Сувнинг босими ёпмалар орқали қабул қилиниб, контрфорс деб аталадиган тик деворлар орқали заминга бериладиган тўғонлар контрфорсли тўғонлар дейилади. (2.14 –расм ).
Контрфорсли тўғонларни қояли ва қоямас заминларда қуриш мумкин. Юқори бьеф томонидан ясси плита билан қопланган, 15...20 м сув босими остида бўлган тўғонларни қумоқ қумлоқ ва грунтларда қуриш мумкин. Тўғонинг баландлиги ошган сари, унинг заминидаги грунтга қўйиладиган талаб ҳам ошиб боради. Баланд тўғонлар қояли заминларда қурилади.
Қояли заминдаги темир-бетонли контрфорсли тўғонлар, сув босими таъсири остида бўладиган плита ёки арксимон ёпма ҳамда учбурчак ёки трапеция шаклдаги вертикал таянч - контрфорсдан иборат бўлади. Тўғоннинг бикрлгини ошириш учун контрфорслар горизонтал темир - бетонли тўсинлар билан бирлаштирилади. Тўғон тубига фильтрацияни камайтириш мақсадида босим остида ишлайдиган плита билан контрфорснинг юқори бьеф томонини тиш орқали қояга бирлаштирилади ва цементланади. Қоямас грунтларда қуриладиган тўғонлардан заминга тушадиган оғирликни камайтириш мақсадида унинг заминида темир - бетонли плиталардан яхлит пойдевор қурилади. Бу плита тўғоннинг ер ости контурини узайтиради ва фильтрация оқими тезлигини камайтиради. Темир - бетон плита билан контрфорсни, кўпинча юқори бьеф томонида тиш билан тўташтириб қўйилади.
Контрфорсли тўғонлар конструкциясининг мукаммаллиги туфайли дунёда кенг тарқалган. Уларнинг ичида Андижон, Киров ва Зейск гидроузел тўғонларининг баландликлари мос равишда 115, 83 ва 111 м ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |