Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Жаҳон мамлакатларида сугориш ва зах кочириш
Download 1.58 Mb.
|
Гидротехникага кириш мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун саволлар
- II. УЗБЕКИСТОНДА ИРРИГАЦИЯНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
- Эрамизнинг бош даврларда Урта Осиёда ирригация ва мелиорациянинг ривожланиш тарихи
1.Жаҳон мамлакатларида сугориш ва зах кочириш
Ер шарида сугориш майдонларини ортиб бориши кулами: 1800 й-8 млн га, 1900 й. - 48 млн га, хозирда 265-270 млн га етган. Улар ер шарида ишлов бериладиган ерларни 17 % ни ташкил этади ва бу ерларда кишлок хужалик махсулотларини карийб 50 % етиштирилади. Сугориладиган майдонларни махсулдорлиги лалми ерларникига нисбатан 5-6 маротаба ортикдир. х,озирда суъний сугориш билан шугулланадиган давлатлар сони 120 дан ортик булиб, урта хисобда Хитой-70, Хиндистон-48, АКШ-27,1, Покистон-15,4, Эрон-5,7, Индонезия-7,1, Мексика-4,9, Япония-3,0, Руминия-3,0, Миср-2,5, Вьетнам-1,8, Ирок-1,8, Австралия-1,6, Болгария-1,2, Франция-1,1, Корея-1,1, Куба-0,9, жумладан Узбекистон 4,3 млн. га майдонда хар йили суъний сугориш ишларини олиб боришади. Хозир жахонда 265 млн.га ердан ошик майдонда сугорма дехкончилик килинмокда. Дунёда 1 млрд. га ер шурланган булиб, бу эса 20 % ни ташкил этади. Х,ар йили 10 млн.га ерлар шурланиб, мелиоратив холати ёмонлашиб кетмокда. 1995 йилда 3906 км3 глобал сув ишлатилган булса, бу курсаткич 2025 йилга бориб 4772 км3 га етиши тахмин этилмокда. Дунё буйича жон бошига тугри келувчи сув микдори уртача 7000 м3 ни ташкил этади, Урта Осиёда эса бу курсаткич 2700-3000 м3 га тенг. Дунёдаги сув захираларининг атиги 2,5 фоизи чучук сувларни ташкил этади. Жахон давлатларининг купчилигида ирригация ва мелиорация кенг куламда кулланилмокда, жумладан Хитой, Америка, Хиндистон, Бразилия, Канада, Покистон, Россия, Мексика, Аргентина, Узбекистон, Козогистон, Украина ва б.к. Назорат учун саволлар: Дунёда сугориш майдонлари кулами кандай ривожланган? Энг катта сугориш кулланиладиган давлатлар кайси? Узбекистонда канча майдонда сугориш ишлари олиб борилади Дунё буйича канча майдонда ерлар шурланган? Хар йили канча га ерлар шурланиб, мелиоратив холати ёмонлашиб кетмокда? Узбекистонда канча сув сугоришда ишлатилади? Дунё ва Урта Осиё буйича жон бошига тугри келувчи сув микдори канчани ташкил этади? Дунёдаги сув захираларининг неча фоизи чучук сувларни ташкил этади? II. УЗБЕКИСТОНДА ИРРИГАЦИЯНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ Эрамиздан олдинги даврларда Урта Осиёда ирригациянинг пайдо булиши ва ривожланиш тарихи. Узбекистон Орол-Каспий туташган ички оким областида жойлашган булиб, Атлантика ва Тинч океанлардан бир хил узоклашган масофада булиб кескин континентал иклим билан тавсифланади. С.П. Толстовнинг археологик казилмалари ва текширишлари шуни курсатадики, Амударё этакларида ирригацион тармокларнинг энг куп ривожланиши эрамиздан олдинги VI асрдан эрамизнинг III асрларига тугри келади. Кадимги хужжатларда Хоразм улкаси энг кадимги ривожланган сугориш районларидан эканлиги айтилади. Ирригацион иншоотлар энг юкори техникага эга булган. Масалан, эрамиздан олдинги биринчи минг йиллар урталарида курилган Гаухвара канали Амударёни унг киргок ерларини Султануиздог тепаликларигача сугорган. Урта Осиёнинг узига хос курук иклими кадим замонлардан дехкончиликда сунъий сугоришни келтириб чикарди. Бу ерда сунъий сугориш бирданига пайдо булгани йук. Унинг пайдо булиши ва ривожланишига тош асрининг узок давом этиш даври замин яратди. Бу даврда инсон табиатнинг тайёр табиий шароитларига мослашди ва жамоа булиб овлаш, балик ушлаш ва териб олиш билан кун кечирди. Шунинг учун оддий хужалик юритиш - узлаштириб, узиники килиб олиш иктисодий доирасидан чикмади. Буюк римлик материалист Ги Лукреций Кир инсоният- нинг бу даври тугрисида шундай деган эди. «Куёшнинг куп айла- нишларининг узок давомида одам ёввойи хайвонга ухшаб дарба- дарликда хаётини утказди. Хеч ким каттик кули билан эгри омоч ушлаб ишламади, даладаги ерни темир билан ишлашни билмас эди. Ёш нихолни экишни, баланд дарахтлардан уткир урок билан куриган эски шохларини кесишни билмади». Археологларнинг энг янги топилмалари шуни курсатадики, Урта Осиё инсон шаклланиши жараёни утган районга кирган. Бу тугри- сида куйи палеолит даврида топилган купчилик ибтидоий одамларнинг турган жойлари ва мехнат куроллари далолат бера- ди. Ибтидоий жамоа тузими даврида ишлаб чикариш муноса- батларининг асосини ишлаб чикариш воситаларига жамоа мулк- чилиги ташкил килди. Иш куроллари булиб тош куроллари хизмат килди. Шунинг учун бу даврни тош асри, даври дейилади. Бу давр 2 га булинади: кадимги тош даври - палеолит ва янги тош даври - неолит. Куйи палеолит 800-1000 минг йиллар оралигида кечди. У давр- да Урта Осиёда табиий шароитлар батамом бошкача эди. Иклим ёгинли, намли ва совук эди. Амударё Каспий денгизига куйилган ва узани ва окимининг йуналиши тез-тез узгариб турган. Мургоб, Тежен ва Зарафшон да- рёлари Амударё ирмоклари эди. Чу, Сарик-сув дарёлари тулиб окиб, Сирдарёга куйилган. Урта Осиёда куйи палеолит даврида хаёт тарзи жамоа булиб ов килиш ва теришдан иборат эди. Бу даврдаги учли тош куроллари топилган. Куйи палеолитдан Урта палеолитга утиш (100-400 минг йил ил- гари) музликларнинг жанубга томон силжиши ва иклимнинг туб- дан узгариши билан кечди. Иклимнинг совуши натижасидан усим- лик ва хайвонот дунёсида куп узгаришлар юзага келди. Инсон бу даврда табиатга мослашишга интилиши курина бошлади. Яшаш учун очикликда сунъий макон куришга одатланди. Шимолдан кел- ган йирик хайвонларни овлаш учун ов куроллари такомиллашди. Юкори палеолит даврига келиб найза ва ук-ёй пайдо булди, йирик ва майда хайвонларни, кушларни овлаш мумкин булди. Рузгорда сопол идишлар ишлатила бошланди. Мезозой даврига келиб Урта Осиёнинг кенг текислик кисмларида иклим хозиргидан фаркли, намгарчиликли эди. Одамлар дарё водийлари ва урмонларда утроклашиб борди. Балик овлаш учун суякдан ва тошдан куроллар, турлар яратилди. Эхтиёж учун улжа килинган хар хил хайвонлар аста секин кулга ургатилди. Куй, эчки, чучка, сигир, кейинчалик от ва туя уй хайвонларига айлантирилди. Чорвачилик билан бирга инсон дехкончилик билан хам шугул- лана бошлади. Эрамизгача булган X-XII минг йилликларида ёввойи дуккаклилар ва бошка усимликлар мевалари кремнийли уроклар ёрдамида териб олинган ва аста секин кулбола дехкончилик бошланган. Ерни тош мотига, кетмон билан (мотига) юмшатилган. Экин майдонлари яшаш жойлари атрофида жойлашган. Тарик, арпа кейинрок бугдой маданийлаштирилган. Урта Осиёнинг куп жойларида неолит даврининг ёдгорликлари топилган. Неолит, «янги тош» даврига келиб инсоният янги, йирик ютукларига эришди. Инсоният болта ва бошка хил мураккаброк иш куролларни ясашни, лойни пиширишни урганди. Кема катнови, тукувчилик пайдо булди, баликчилик такомиллашди. Урта Осиёда эрамиздан олдинги V-аср бошларида келиб хужа- лик юритишнинг ривожланиши икки йуналишда кечди. Тог ол- дидаги унумдор, ибтидоий дехкончилик ва сунъий сугоришда кулай ерларда яшовчи бир гурух кабилалар ибтидоий йигиб-териб олиш, овчилик ва баликчиликдан маданий экинлар етиштиришга утиб борди. Бу кабилаларининг хужаликлари тез суръатларда ри- вожланиб борди. Урта Осиёнинг кескин иклимли шимолий чул ва дашт ерларида утроклашган бошка бир гурух кабилаларида овчилик ва баликчилик билан шугулланиб тирикчилик килиш давом этди. Эрамиздан олдинги III асрларда махаллий ахоли дехкончилик билан шугулланишга бошлаган. Улар дарё сохилларидаги унумдор ерларда сувни ушлаб колиб дон, кунжут ва бошка экинлардан хосил олишган. Кейинчалик марзалар кутариб сувни намлатиш учун ишлатганлар (лиманли сугориш). Эрамиздан олдинги I асрларга келиб ахоли дарё ва ирмоклар- нинг сувларини кулбола, оддий каналлар оркали сугоришга одат- ланган. Хоразмда курилган 200 км ли Чарман-яб (Эрамиздан олдинги I аср) хозиргача сакланиб колган. Бу даврларда Бактрия, Сугдиёна, Хоразм давлатлари мавжуд булган. Эрамиздан олдинги VI-IV асрларда Урта Осиёни Ахеменид давлатининг форс боскинчилари Кир шохи бошчилигида босиб олади. Шу даврларда махаллий халк сув саклаш иншоотлари, ка- наллардан фойдаланганини шу давр тарихчиси Геродот ёзиб кол- дирган. Курилган иншоотлар бойларга караган, камбагал халкка катта пул эвазига сув берилган. 200 йиллик истикболдан кейин (эрамиздан олдинги 333 йил) Македонский Ахеменидлар сулола- сини тугатган ва Марокандни эгаллаган, аммо Хоразмни ишгол килолмаган. Александр Македонский улимидан кейин (эрамиздан олдинги 323 йил) унинг империяси 3 эллик давлатга булиниб кетган: Македония, Миср ва Сурия. Селевкидлар давлати Бактрияни, Сугдни, Маргиёнани хам уз ичига олган. У эрамиздан олдинги I асргача яшаган ва кузголон кутарган халклар исканжасида булиниб кетган. Х,озирги Эрон Туркманистон урнида йирик Парфян давлати ву- жудга келган. У Рим империяси билан ракобатлашадиган дара- жагача кутарилган. Бактрияда Грек-бактрия давлати пайдо булган. Унга Бактрия, Сугдиёна ва Маргиёнанинг шаркий кисми кирган (Х,озирги Марг области). У эрамизнинг III асригача яшаб келган. Бу ерда ирригация жуда тараккий этган. Шоли, бугдой, беда етишти- рилган. Эрамиздан олдинги 138 йилда хитой сайёхи Чжан Чяннинг ёзишича, Фаргона водийсида 70 та шахар булиб, 300 минг ахоли яшаган. Улар шу даврда узум, шоли, бугдой ва бошка экинлар экиб хосил етиштиришган ва сунъий сугориш мавжуд булган. Хоразмда хам сунъий сугориш ривожланган. Хитойликлар уни «Кангуй», яъни каналлар улкаси деб аташган. 1-расм. Сувни қул кучи 2-Расм. Сувни улов кучи ёрдамида юқорига кутарувчи ёрдамида юқорига кутарувчи иншоотлар (сепма) иншоотлар (чигир) Сурхон дарёси этакларида Сасонийлар давлати вужудга келган. У 400 йил мавжуд булган. (Жанубий - гарбий Урта Осиё) эрамиздан олдинги V-VII асрларда Урта Осиёнинг шимолий ва шимолий - шаркий кисмида Хоразм, Сугдиёна, Тохаристон давлатлари пайдо булган. Бу даврларда дехкончилик маданияти, ирригация яна риво- жланган. Йирик ва майда каналлар, ер ости каналлари - коризлар курилган. 1936-1937 йил утказилган археологик экспедициянинг кидирув ишлари аникладики Термиз районларида кадим замонда Сурхон- дарё водийсида ирригациянинг юкори даражада ривожланганли- ги аникланган. Грек тарихчиларининг курсатишича, эрамиздан олдинги III-II асрларда Тошкент атрофларида катта каналлар мавжуд булган. Араб географларининг ёзишича, Шош (Тошкент вохаси) давла- тида 50 та гуркираб бог узумзорларга бурканган ахоли зич яшай- диган ахоли пунктлари мавжуд булган, уларнинг айримлари, маса- лан Бискент (Пискент) Фарекент (Паркент), Зарекент (Заркент) хозиргача сакланиб колган. Шош улкаси кучманчилар зарбасидан кадимги Бозсув ариги ва араблар курган катта девор билан уралган, Кампирдувал излари ва Бозсув хозиргача сакланган. Айрим кадимги каналлар хозиргача эски номлари билан аталган: Зах, Салар. Сирдарёнинг иккала киргоги буйлаб йирик каналлар, шахар ва посёлкалар излари сакланиб колган. Арис дарёсининг Сирдарёга кушилиш жойида йирик савдо шахри Утрор харобалари сакланиб колган. Фаргона водийсида дехкончилик маданияти Чоткол ва Фаргона тизимларида Корадарё Норинга тушувчи майда каналлар атрофларида ривожланган. Тог дарёлари окимлари эрамиздан олдинги X асрларда тулик сугоришга ишлатилган. Уларнинг киргокларида шахар ва кишлоклар барпо булган: Косонсой, Ахсикент (Косонсой- да), Маргилан (Маргилонсой), Хужанд, Уш (Окбурада) ва б.к. Назорат учун саволлар: Эрамиздан олдинги даврлар ичида Узбекистонда ирригациянинг тарихи нималардан иборат булган? Сугоришнинг вужудга келиши кандай булган? Лиманлаб сугориш каерларда кулланилган? Дарёнинг куйилиш кисмларидаги сугориш кандай кулланилга Дастлабки сугориш тизимлари качон пайдо булган?. Дастлабки бош каналлар качон курилган? Дарёлардан сув олиш дастлабки иншоотларини айтиб беринг. Сепоя, курбанд, сувбанд, наврад каби гидротехник иншоотлар нима максадда кулланилган? Эрамизнинг бош даврларда Урта Осиёда ирригация ва мелиорациянинг ривожланиш тарихи Эрамизнинг I асрларида Хоразмда Тупроккала каналидан катта тармокли канал курилган. Газнобод-Чермен-яб каналидан сугори- ладиган ерлар кенгайтирилган. III асрда Гарбий Киёт канали ку- рилган IV асрда Гулдурсун ва Бургуткаъла каналлари атрофидаги вохаларда сугорма дехкончилик кайта тикланган. Асримизнинг V-VII асрларда Урта Осиёнинг жанубий шаркий ва шимолий кисмларида мустакил ва чала мустакил мамлакатлар мавжуд булган: Хоразм, Сугд, Тохаристон. Улар хар кайси бир неча улкалардан тузилган булиб, улкаларни йирик заминдорлар ва сув захираларининг хужайинлари бошкарган. Улар сув таксимотида катнашганлар. Албатта улар биринчи каторда узларининг ерларига сув ажратиш масаласини ечганлар. Маълумки шу даврда дехкончилик маданияти ривож топган, кичик ва катта каналлар сув танкис вактида ер ости каналлари, коризлар курила бошлаган, VIII асрда араблар Урта Осиёни босиб олгандан кейин бу ерда етарли ривожланган сугориш тармокларини учратади. Улар Урта Осиёдан Арабистонга энг яхши ирригаторларни кучириб кетадилар. Макка атрофида ирригацион иншоотлар куриш учун VIII-X асрларда со- монийлар хукмдорлик килган даврда Мовароуннахрда Урта Осиё халклари 100 йил мобайнида хеч кандай ташки боскинчилар томо- нидан жабр курмаганлар. Натижада араблар томонидан халос булган халклар ривож топган: дехкончилик ишлари тобора юксала бошлайди, дончилик, арпачилик, макка, пахта экинлари майдон- лари кенгаяди. Кучли сомонийлар давлатида кишлок хужалигини ривожланишига асосан ирригация ва ирригациянинг усуллари ри- вожланиши сабаб булади. асрда Урта Осиёни араблар ишгол килган, бу даврда улар ирригациянинг гуркираганини гувохи булган ва уста ирригатор- ларни Макка ва бошка томонларга ирригацион иншоотлар куриш- га олиб кетишган. Халк кузголонлари окибатида Араб халифатига бархам берилган ва Хуросонда (шимолий Эрон) Тохарийлар, Мо- варауннахрда (Амударё ва Сирдарё оралиги) Сомонийлар давлати барпо булган (100 йил). Бу даврларда инкирозга учраган ирригация яна тикланган ва кишлок хужалиги ривожланган. Ахмад Ал-Фаргоний 790-865 йилларда яшаб, ижод этган узбек алломалари-дан биридир. У сув улчаш асбобини кашф этган ва Нил дарёсида куллаган 3-расм. Ал Фаргонийнинг Нил дарёсидаги сув улчаш иншооти 870-890 йиллар Гурганж (куна - Урганч) Амударё куйи кисмларида ирригацион узлаштиришлар бошланади, Газнобод (Мадра) каналлари куйи кисмида дехкончилик кайта тикланади, шу даврларда Шовот (Шохобод) ва Бува каналлари курилади, X асрда эса Амударё чап киргогида Хайканис (Хива) каналидан 2 канал чиказилади. XII-XIII асрларда, Хоразмда ирригациянинг тупланиши кузатилади. Газнаобод канали Шохсанамгача етказилади, Гирё канали эса Каваткала районигача куриб борилади. Кейинчалик, иншоотларнинг бузилиши натижасида бу район- ларда сувсиз хаёт тухтайди каналлар кум билан тулиб колади. Уларнинг айримлари Шовот, Полвон, Газовот хозиргача етиб келган ва ишлаб келмокда. XI-XII асрда Урта Осиёда турклар сулоласи корахонийлар ва салжукийлар уртасидаги узок курашлар натижасида кишлок хужалиги ва ирригацион тармоклар издан чикади. XII аср охири ва XIII аср бошларида Урта Осиёда Хоразмшохлар сулоласи хукумронлик килган Давлат таркоклашган, марказлашма- ган холда булган. XIII аср бошларида мугиллар Урта Осиёга бости- риб кирган ва Урганч, Бухоро, Самарканд ва Термизни ишгол килган. Улар шахарларда эркакларни кириб ташлашган, аёл ва бо- лаларни асрга олган, унумдор ерларни, ирригацион иншоотларни вайрон килган. XIV аср урталарида мугиллар солик, улпон ундириш максадида кишлок хужалигига, савдо ва хунармандчиликни риво- жлантиришга имкон берган. XIV асрнинг II ярмида Темур Кеш (Шахрисабз)ни эгаллаб, 1370 йилда Мовароуннахр хукмрони булади. У 35 йил давомида йирик империя барпо килади. Унга Хоразм, Каспий олди вилоятлари, Афгонистон, Эрон, ^индистон, Жанубий Кавказ, Осиёнинг катор мамлакатлари карам булган. Бу даврда маданият, кишлок хужали- ги, савдо, ирригация гуркираган, йирик ирригацион каналлар, ин- шоотлар барпо килинган. Кейинги 3 аср давомида Урта Осиё майда хонликларга булиниб кетган ва узаро урушлар натижасида ахоли инкирозга учраган. Ирригацион иншоотлар бузилган, дехкончилик издан чиккан. аср бошларида кучманчи кабилалар Мухаммад Шайбоний бошчилигида Темурийлар давлатини эгаллайди. У 1585 йилда Те- мурийлар даврида деярлик барча вилоятларни узига карам килиб олди ва узбеклар давлатини барпо килади. Унинг Маркази Бухоро шахри булади. Абдуллахон даврида яна хунармандчилик, савдо кишлок хужалиги ривожланади. Масжидлар, равотлар, хаммомлар, куприклар, ёпик сув хавзалари - сардобалар, катор каналлар, сув сакловчи иншоотли карвон-саройлар курилади. 4-Расм. Сугориш тармокларини ювилишдан, узанини бузилишдан сакдовчи ва сувнинг йуналишини тугриловчи иншоотлар - сепоя 5-Расм.Сув сакловчи иншоотлар -сардобалар. ва XVIII асрда Урта Осиёда Аштархонийлар сулоласи хукмронлик килади. Бу даврда узаро низо, урушлар тез - тез булиб яна маданият, кишлок хужалиги инкирозга учрайди. Бухоро хонлигида Амир Шохмурод даврида марказий хокимият кучаяди. Бунга у баъзи реформалар, соликлар- ни камайтириш окибатида эришади. Дехкончилик кайта тикланади, каналлар курилиб янги ерлар узлаштирилади ва кучманчи узбе- клар утроклашади. Кейинги даврларда Бухоро, Хоразм (Хива), Кукон, Шахрисабз хонликлари орасида яна узаро урушлар ку- чаяди. Кукон хонлигида Фаргонада Янги арик (1818 йил), Улугнор (1868 йил) каналлари курилади. Асрлар давомида халк усталари махсус илмий билимларга эга булмасдан, гидравлика конунларини билмасдан, мослама ва кийин мураккаб куролларсиз, малака тажриба, асосида сугориш каналлари ирригацион системалари курдилар ва ажойиб гидротехник ин- шоотлар яратдилар. Улар канални бош кисмини дарёдан махаллий рельефга лойик ва баландликларни ёнлама холда ясси кияликлар буйича тупрокли узандан сунъий иншоотларсиз сувни оким буйи- ча унг ёки чап томонга берадиган килиб курганлар. Шунингдек, яъни дарёдан жойнинг энг юкори нукталари буйлаб каналлар чикарилган, сув таксимловчи тармокка икки томонлама чикарилган, каналларга сувни ер ости галереялари, туннеллар ("тешиктош") ва коризлар оркали утказилган. 1878 йилда Фаргона водийсини текширган Петербург академи- яси аъзоси Минддендорф ёзган эди: "Бу ирригацион иншоотлар бизда яна катта хайратланиш уйготади. Техник жихатдан тараккий этмаган халк уз далаларига тик чуккили, тогли жойларда тог ва во- дийларни ёкалаб узок масофаларга сувни олиб боришган, яна биз шундан куп хайратга тушамизки, бу ишларни хеч кандай нивелир- лаш билимларисиз, асбобларсиз бажарилган". Бошка йирик сунъий сугориш райони Хоразмда сайёхларни сувни воханинг ичкарисига узок масофаларгача олиб борувчи ка- налларнинг катталиги лол колдирган. Дарёларга ухшаш бу катта каналлар ерларни сугориш учунгина эмас, балки яна воханинг ички районларига юкларни ташиш учун сув магистраллари урнини хам босган. Туркистон хакидаги китобида В.И.Масальский Хоразм магистрал каналлари тугрисида куйидагича ёзади: Куп унлаб километр масофаларга хаётбахш сув элтувчи бу жуда кучли окимларни курганда техник билимларга эга, холсизлантирувчи куёш нурлари остида машаккатли мехнат хисобига мамлакатни ёппасига сугориш артериялари тури билан коплаган халкка чукур хурмат билан бокасан". Сув учун минг йиллик курашлар, авлоддан авлодга утувчи ирригацион курилмалар буйича амалий тажриба билимлари сугориш ишида энг юкори даражадаги такомиллашган махорат традициясини яратди. Утган даврларда халк гидротехниклари учун сув олиш система- си энг кийин масала эди, чунки канал курувчилар сув манбаининг режимига мослашишилари зарур эди. Сув олишнинг энг арзон, кулай усули дарёдан очик усулда узи окувчан холда сув олиш булган. Халкнинг куп асрлик тажрибаси шуни такозо килган: дарёдан каналга 1 дан 7 гача кушимча сув утказувчи каналлар курилган. Бундай каналлар яна ташлаш каналлари хам булган. Каналга ошикча сувни утказмаслик учун дарё билан канал узани туташган жойда бугик кисмлар буггичлар курилган. Улар камиш, ут ва шох-шаббадалардан, катта каналларда ичида тошли килиб курилган. Сув сатхи пасайганда бу буггичлар олиб куйилган. Купчилик Урта Осиё дарёлари узани, сатхи, узгарувчандир. Бу- лар эса каналларга сув олишни жуда кийинлаштирган. Шунинг учун сув олишда куп асрлик тажриба яратилган, бунда оддий сув олувчи иншоотлар "Тоштугон" (тошли, шох - шаббали) ва "сепоя" шпоралар, дамба ва тугонлар кулланилган. "Сепоя" шпоралар ёрдамида каналга керакли сув тушириш тугриланган. Х,озир хам "сепоя" шпоралар кулланилмокда. Дамбаларни ювилиб кетишидан саклаш учун, канал бузилган жойларини тухтатиш учун, дарё киргокларини химоялаш учун огир фашиналар (корабура ва улюклар) ишлаб чикарилган. Корабура 46 м узунликда, 1-2 м диаметрли, аркон билан 2 марта уралган, ичига тош ва шох-шабба тикилган тузилишда булган. Сугориш тармоклари кадим замонлардан оддий типдаги хар хил иншоотлар билан таъминланган - чим, козик, шох-шабба, ёгоч ва сопол кувурлар, ёгоч ва гишт буготлар кулланилган. Бозсув каналида Чирчик дарёсидан сув олишда сопол кувурлар (кубурлар) ишлатилган (XI-XII аср), каналларни жарликдан утка- зишда новлар козикли ёгоч кувурлар, кейинчалик эса тош ва гишт- дан ёгочли, аркали кувурлар кулланилган. Уларнинг колдиги хозиргача сакланган. Коризлар чукурлиги 40 метрга етган. 921 йилда Умар Ахмад угли бошчилигида тоглар оркали водийга Магиандарё сувлари ко- риз оркали олиб чикарилган. Бу кориз 500 йил ишлаб турган. Уни 1872 йилда кайта тикланган. Тоглардаги сувлар чуккилар орасидан тошларни ёриб (тешик-тош) туннеллар оркали водийларга чикарилган. Ирригацион техника ривожланиши билан сувни тепага кута- рувчи механизмлар пайдо була бошлаган. Урта Осиёда оёкда ишлайдиган "Нова", сувдан харакатланувчи ва тортиб ишла- тувчи чигирлар куп таркалган. "Нова" - терак ичи уйилган, бир учи сув хавзасига, иккинчи учи юкоридан сугориш тармогига урна- тилган. Махсус сув хайдовчи механизм сувни хавзадан каналга хайдаган. У оёк ва кул кучи таъсирида харакатланиб, тебраниб сувни хайдаган. 6-Расм. Хоразмда сувни ^ул кучи ёрдамида кутарувчи иншоотлар Чигирни сув окими айлантирган ва сувни юкоридаги каналга ташлаган. (4 м гача). От, хачир, туя ёрдамида айлантириб харакатга келтирган чигирлар хам булган, улар чукур ариклардан сув чикаришга мулжалланган. (III-VI асрлар). Амударёда куйи кисмида Россия босиб олгунча 60000 чигир ишлаб турган. Улар эрамизнинг 30 йилларигача ишлаб турган. XIX а срнинг биринчи ярмида Бухоро ва Хива хонлигида айрим ирригацион ишлар бажарилган. Урта Осиё ирригация тарихи шуни курсатадики, катта давлатлар пайдо булганда у ривожланган, май- да хонликларга булиниб кетгач эса у тушкунликка тушган. 7-Расм. Сувни уй ҳайвонлари ёрдамида юқорига кутарувчи иншоотлар (XIV - XVIII асрлар) Фаргона водийсида Кукон хонлигида каналлар куриш ишлари кучайиб, 1881 йил Янги-арик курилади. У Нориндарёдан (Сирдарёнинг ирмоги) сув олади, 1868 йил Улугнор ариги курилиб Корадарёдан бош иншоот оркали сув олади ва Ёзёвон чулига сув олиб келади. 19 асрнинг биринчи ярмида бир канча ирригацион ишлар Бухоро ва Хива хонликларида хам утказилади. Эрамизнинг бош даврлардаги сув иншоотлари «Лойка» даги дехкончилик ва «Кайр» полизлари. Кумлок. ва лойкалар сел сувининг тог этакларидан 8-10 км куйирокдаги нишабсиз кенг майдонга бориб ёйилган ерларда чукади. Х,ар йил бахорда сел суви билан копланадиган бу текисликни махаллий ахоли «ёйилма» деб юритган. Сел суви билан ёйилмага келиб чуккан суюк бутана чукмани эса «лойка» деб атайди. Дехкончилик учун бу лойканинг ажойиб агротехник хусусияти бор. Лойка таркибидаги кумлар унинг остига чукиб, ерни говаклаштирса, майда лойка массалари ер бетида котиб, намни уз багрида узок вакт саклайди. Лойканинг бу хаётбахш хусусиятини яхши билган дехконлар кадим замонлардан бери лойкада дехкончилик килиб келган. Х,ар бир сой этагидаги лойка босадиган ёйилма кишлок ахолиси уртасида кадим - кадим замонлардаёк таксимланган булиб, хар йили бахорда сел келганда дехконлар уругларини от, туя ёки эшакларга ортиб ёйилма томон шошилар ва сел олиб келган лойканинг бети котмасдан экин уругларини сепиб олишга харакат килар эди. Лойкага асосан бошокли ва дуккакли экинлар, шунингдек ковун, тарвуз, ковок, кунжут ва бошкалар экилиб, ёзда мутлако сугормасдан хосил олинарди. Лойкадаги дехкончилик каби ибтидоий зироатчиликнинг яна бир ажойиб кадимий услуби кухна Хоразм ерларида сакланиб, бобо дехконларимиздан бизгача етиб келган. Хоразмликлар уни «кайр дехкончилиги» деб юритишади. «Кайр» деб аслида дарё ва унинг шахоблари хамда йирик сугориш тармокларининг юкори окимида аркаларнинг хар икки сохиллари буйлаб чузилган пастлик ерларга айтилади. Бундай сув буйи кайрларида сизот сувларининг нами юкори булсада, аммо бошокли ёки дуккакли усимликлар экилмай, одатда факат ковун ва ковок каби полиз экинлари етиштирилган. «УЛФАКЛИ ХOВУЗЛАР». Нурота тог тизмаларининг шимолий этаклари ва даралари ичида жуда куп чашмалар мавжуд. Бу чашмалардан кумушдек зилол сувлар доимо кайнаб чикиб туради. Чашмаларда тупланган сув бутун ёз буйи сойларда шилдираб окар ва даралардан чикар-чикмас тошлок узанлар ичида гойиб буларди. Гарчи булок сувлари ёйилмага етиб бормай, тошлокларга сингиб кетсада, кургокчилик ва сувсизлик офатидан кутилиш орзусида бош котирган сохибкор дехконлар диккатини узига тортмай колмас эди. Тог олди районларда яшаган дехконлар ана шу булок сувларини бир жойга туплаш ва улардан керакли вактда фойдаланиш максадида жуда кадим замонлардаёк даралар ичида ва тог этакларида кичик-кичик ховузлар куриб, сувни туплашган. Бу сув иншоотларини махаллий ахоли ховуз деб атаган. Кизиги шундаки, курилиш услубига кура бу ховузлар оддий ховузлардан тамоман фарк килади. Одатда, ховуз ер юзидан чукур килиб ковланади. Бу Ховузлар ерни уйиб эмас, балки аксинча тугридан - тугри ернинг устига, купинча булок кайнаб турган дунгликка ёки сойликнинг бирон киргогига курилади. Бунинг учун буйи 60, яъни 40 метр келадиган кулай майдонча танланиб, уч томонига тош ва чимдан баландлиги 2 метр келадиган девор курилади. Деворларнинг калинлиги таги 3 метр, юкориси эса 1,5 метр килиб урилади. Ховузнинг юкори ва пастки карама - карши томонларида иккита кулоги булиб, улардан юкоридагиси тепарокдан келадиган сой сувини ховузга боглаш учун, пастдагиси эса ховузда тупланган сувни чикариш учун ишлатилади. Иншоотнинг юкори кулоги тепарокдан келиб куйиладиган оддий арик булсада, аммо унинг пастки кулоги тузилиш жихатидан жуда антика. У содда, бирок хар томонлама пухта курилган ажойиб механизмни эслатади. Ховуз- нинг пастки кулоги икки томони харсанг тошлардан ишланган, те- паси яссирок тошлар ёки кундалангига зич терилган ёгочлар билан ёпилган, кувурни яъни гулбани эслашади. Х,овуз девори остидан утказилган кувурнинг огзи тегирмон тоши каби уртаси доира шаклида тешилган тош ёки турт бурчакли ёгоч копкок билан беркитилган. Тешикнинг диаметри 20 сантиметрдан ошмайди. Х,овузга сув богланганда тешик учига латта уралган 3 метрли хода билан бекитилади. Хода сувдан тик кутарилиб туради. Х,овуз сувга обдон тулиб, сувни чикариш керак булганда бир киши ховуз девори устига чикиб, ходани тортиб олади. Х,овуздаги сувни чикариш учун окилона ишланган бу «механизм», «кулфак», учига латта урами богланган хода эса «тикин» деб аталади. Х,овузга сувни туплашда ва чикаришда улар кулф вазифасини бажаради. Шунинг учун хам бундай иншоотлар «кулфакли ховузлар» деб аталган. Ховуз тагидан утказилган гулба яъни кувур хам диккатга сазовор булиб, унинг кесими турт бурчак шаклли тош плиталардан ишланган. Кувурнинг сув окиб чикадиган ташки огзи сув кирадиган ички огзига нисбатан икки баравар кенг. Масалан, унинг ички огзининг катталиги 40 см булса, ташкариси 80 см булади. Гап нимада узи? Гап аник инженерлик хисобида. Чунки кулфак очилганда ховуздаги сув босим билан тешикдан утиб, кувурга окиб кирганда сувнинг кучли зарби кувурнинг ташки огзини упириб кетиши мукаррардир. Бунга олдиндан кузи етган кадимги ирригаторлар сув босимини камайтириб, оким зарбини синдириш максадида кувурни конуссимон килиб курганлар. Чунки конуссимон сувнинг зарбдор кучи кувурнинг тор томонидан отилиб кираётган сувнинг зарбдор кучи кувурнинг кенгайиши хисобига сусайиб, кузда тутилган оким хосил булар эди. Куриниб турибдики, кадимги ирригаторлар бундай сув иншоотларини куришда сув окимининг динамик кучи таъсирини хисобга олиш каби мухим техникавий масала тугрисида бош котириб, уни аник инженерлик хисоби асосида ижодкорона хал этишган. Шубхасиз, кадимги ихтирочи мироб ирригаторларнинг бу иншоотидан Архимед хам койил колган буларди десак, хеч муболага булмайди. Кулфакли ховузларда канча сув туплаш мумкин булган ва 8-10 км куйида жойлашган ёйилмадаги дехкончилик ерларига кандай килиб сув етказиб берилган? Одатда, ховуз кечкурун богланган, эрталабгача эса сувга тулган. Урта хисоб билан ховузга 1800-2000 кубометр сув тупланган. Эрта билан ховуз кулфаги очилиб, йигилган сув 7-8 соат давомида бутунлай окиб чиккан. Кулфакда шиддат билан отилиб чикаётган сув дара билан ёйилма уртасидаги масофанинг узоклигига карамасдан уз окими билан экин далаларига бемалол етиб борган. Сув ёйилмага сой билан эмас, балки унинг киргоги буйлаб ковланган аълохида арик оркали окиб борган, кизиги шундаки, арик узани тез - тез янги жойга кучириб турилган. Нима учун шундай килинган? Йил буйи оккан сув нишабликнинг катта булганлиги сабабли, арик тубини ювиб, уни чукурлаштирар ва сув утказувчи тошлок катламини очиб куяр эди. Натижада ховуздан окаётган сувнинг куп кисми ерга сингиб кетарди. Жой рельефи ва унинг устки катламларининг тузилишини яхши билган махаллий ирригаторлар арик ости чукурлашиб сувнинг тошлокка сингиб кетмаслиги учун арик узанини доимо узгартириб туриш лозимлигини яхши билган. Хуш, бу иншоот воситаси билан тупланган булок сувларидан кандай тартибда фойдаланилган? Аввало шуни айтиш керакки, Фориш ва Нурота тог олди кишлокларидаги «кулфакли» ховузлар шу кишлок дехконлари томонидан курилган. Шунинг учун хам бундай майда сув омборлари коллектив мулки хисобланиб, кишлокдаги хар бир хужалик ундан тенг хукукда фойдаланилган. Сув дехконлар уртасида муайян тартибда таксимланилган. Масалан, Фориш районидаги Деристон кишлогида олти хужалик бирлашиб, бир жамоани ташкил этишган. Бундай жамоалар «туп ёки шерик об» деб юритилади. Х,овуз сувидан фойдаланишда бу жамоалар уртасида навбат усули жорий этилган, навбат кишлок оксоколлари томонидан чек ташлаш йули билан белгиланган. Чек ташлаш куйидагича олиб борилган. Кукламда сугориш мавсуми бошланиши билан сувдан фойдаланувчи дехконлар ховуз тепасига йигилишган. Кишлок оксоколлари хар бир жамоанинг белгиси сифатида бирорта нарсани: тошми, чупми ёки тудадагиларнинг бош кийимини олишган. Бу нарсалар сувдан фойдаланувчи жамоаларнинг чеки хисобланган. Чеклар хуржун ёки бирор кишининг этагига солиниб, ховуз суви таксимотига алокаси булмаган холис одам ёки бундай ишга хали акли етмайдиган ёш бола чекларни биттадан хуржундан олган. Кайси жамоанинг чеки олдин чикса, навбат уша тупдан бошланган. Шу тартибда ховуздан фойдалавнувчи барча тупларнинг навбати белгилаб чикилган. Навбат хар йили кайтадан чек ташлаб белгиланган. Жамоалар уртасидаги навбат баъзи кишлокларда 15-16 кунда, баъзиларида эса 18-20 кунда бир марта айланган. Чунки айрим ховузларда тупланган сув икки жамоанинг ерини сугора олса, айрим ховузларда тупланган бир жамоанинг ерини сугоришга етган. 8-Расм. Сув сайловчи ховузлар. 9 Расм. Урта асрларда Ховуздан фойдаланувчи хар бир жамоанинг экин майдони хам катъий равишда белгили булган. Хар бир жамоа олти пуд галла кетадиган майдонга, яъни олти хужалик бир пуддан уруг сепиб дехкончилик килиш хукукига эга булган. Олти пуд галла тахминан икки гектар ерга сепилиб, хосил хам жамоа аъзолари уртасида баб-баравар таксимланган. Бундай ажойиб сув иншооти качон бунёдга келган? Фориш туманининг Деристон кишлогида яшовчи кекса дехконлардан Бабашбобо ва Мирзабоболарнинг айтишларига караганда, уларнинг ун икки авлоди кишлокдаги ховузга сув туплаб дехкончилик килиб келган. Агар уч авлоднинг юз куришган умрини уртача хисоб билан бир асрга тенг деб олсак, у вактда Деристон ховузидан карийб турт асрдан бери фойдаланиб келингани маълум булади. Бу маълумот, хар калай Деристон ховузунинг кадимийлигидан далолат берса хам, аммо кулфакли ховузларнинг пайдо булган даврини аниклаб бера олмас эди. Бу масалани Фориш туманида олиб борилган археологик текшири- шлар очиб берди. Фориш туманидаги хар бир дара огзида кадим замонларда кад кутарган жуда куп истехкомларнинг харобалари тепа булиб ётади. Мана шу кадимги давр ёдгорликларига караганда Нурота тог тизмаларининг шимолий этакларида сугориладиган дехкончилик маданияти эрамизнинг IV-V асрларида, яъни бундан тахминан 1500-1600 йил мукаддам вужудга келган экан. Сугоришда эса, шубхасиз майда сув омборлари - кулфакли ховузлардан фойдаланилгани хакикатдан узок эмас. Чунки бу улка доимий окар сув манбаига эга эмас. Кулфакли ховузлар майда дехкончилик хужалиги учун хар томонлама кулай сугориш иншооти хисобланган. Чунки бундай майда сув омборларини катта куч ва турли - туман махсус курилиш материалларисиз хар бир кишлок ахолисининг узи тош ва чим каби оддий материаллардан кура олган. Шунинг учун хам кулфакли ховузлар урта Осиёнинг тог олди туманларида таркалган булиб, улардан то хозирги кунгача сугориладиган дехкончиликда маълум даражада фойдаланиб келинмокда. Биргина Фориш туманида бундай кулфакли сув иншоотларини Нурак, Корахон, Анамуна, Курбонхожи, Пасткуча, Ёнбулок, Ёток, Деристон, Окбулок, Илонли, Сассик, Шулувли, Тешиктош, Сафарота, Фориш, Ухум, Андигин, Можрум, Соф ва бошка кишлокларда учратиш мумкин. Бу ховузларнинг айримларида кулфаклар сугориш мавсумида хозир хам очилиб - ёпилиб туради. Туғонлар. Урта асрларда ахоли тугонлар куриб, сувни бошкаришга ута бошлаган. Шу даврларда курилган тугонлар хозиргача сакланиб колган. Хонбанди т^они. Форишдан 12-15 км шимолда Нурота тогининг шаркий кисмида Нурота тизмасига параллел холда унча баланд булмаган ясси тог тизмалари - Пасттог ва Писталитог чузилиб ётади. Нурота тогининг шимолий ён багридан окиб чикадиган Осмонсой ва Илончи сойларнинг тошкин сувлари качонлардир кадим замонларда Фориш дашти ва Пасттог тизмасини кесиб утиб, Кизилкум чегарасигача етиб борган. Бу сойларнинг окими тог оралигида энсиз, аммо чукур дара хосил этган. Бу даранинг энг тор урта кисми хозирги вактда баланд тош тугон билан тусилиб, икки кисмга ажралиб туради. Сойлар окизиб келтирган лойкалар билан бугизигача тулган тугоннинг юкори кисми пастки кисмига караганда 16 метр баланд булиб, бахорда Осмонсой ва Илончи сойлардан сел сувлари окиб келганда шу жойда шаршара хосил булади. Осмонсой дарасини иккига ажратиб турган бу иншоот кадимги сув омборининг тугони булиб, Форишликлар уртасида у Хонбанди номи билан машхурдир. Нима учун бу иншоот Хонбанди деб аталади? Бу ном сув иншоотларининг курилиш тартиби билан боглик. Маълумки, урта асрларда йирик ирригация иншоотлари хашар йули оркали халкнинг билак кучи билан яратиларди. Бундай курилишларни хамма вакт марказий хокимият амалга оширарди. Шарк мамлакатларида сугориш ишларини ташкил этишда давлат маъмурларининг уйнаган роли ёзма манбаларда очик аник кайд этилади. Хусусан, сувдан тежаб ва биргалашиб фойдаланишдек одатий эхтиёж Fарбда масалан, Фландия ва Италияда хусусий сохибкорларни ихтиёрий ассоциацияларга бирлашишга мажбур килган булса, территорияси жуда кенг булганлигидан ихтиёрий ассоциацияларнинг вужудга келишига имкон булмаган Шаркда эса, бундай ишлар хукумат томонидан ташкил этилиб жамоат мажбурияти - хашарлар воситасида амалга оширилган. Маълумки, урта Осиёда хукуматни хонлар ва амирлар идора килган. Шунинг учун хам уларнинг буйруги ёки ижозати билан курилган иншоатлар: Хонарик, Султонбанд, Х,овузихон, Амир Темур куприги, Абдуллахон сардобаси ва бошкалар хон, султон ёки амирларнинг номлари билан аталган. Осмонсой дарасига курилган Хонбанди сув омбори 1953 ва 1962 йилларда Узбекистон фанлар академияси Тарих ва археология институтининг Я.Г. Гуломов бошлик археологик экспедицияси томонидан топиб текширилган. Тугоннинг узунлиги устки кисмида 51,75 м, асосида 24,35 м булиб, баландлиги 15,25 метрга тенг. Тугон (гранит) тошлардан йуниб курилган булиб, тошлар сувга чидамли махсус курилиш коришмаси билан бир - бирига махкам бириктирилган. Тугон курилгач, Осмонсой дараси ичида узунлиги бир ярим километр, эни тугон олдида 52 м ва дара огзида 200 м катталикдаги сув омбори хосил булган. Осмонсой ва Илончи сойлардан бахорда келадиган сел сувлари ана шу омборда тупланиб, тахминан бир миллион олти минг кубометр хажмдаги сув жамгарилган. Хонбанди сув омборига тупланган сув билан Кизилкумнинг Мирзачул билан туташган чегарасида, тахминан бир ярим минг гектар ер майдони узлаштириб, иншоотдан 6 километр шимолда мустахкам работ ва обод кишлок кад кутарган. хозирги кунгача сакланган бу работнинг харобаларини махаллий ахоли Калтепа номи билан атайди. Калтепада олиб борилган археологик текширишлар бу кичик воханинг X асрда обод этилиб, XII аср охирларигача хаёт давом этганини, сунгра работнинг хароб булиб, атрофдаги обод воханинг чулга айланганини аниклаб берди. Хонбанди сув омборига тупланган сув кандай бошкарилган? Сув омборидаги сувнинг ташкарига окиб чикиши учун тугоннинг гарбий чеккасида паст-баланд килиб тошлардан ишлаб чикилган туккизта кувур утказилган. Омбордаги сувнинг сатхига караб кувурлар бирин - кетин очилган. Кувур урнатишда урта аср ирригаторлари даранинг бирмунча ётикрок коя тошли сул киргогидан усталик билан фойдаланилганлар. Чунки катта тезлик билан иншоотдан окиб тушган оким узан тубини хамда ён багрини ювиб, тугонга хам путур етказиши мумкин эди. Шунинг учун хам кувурлар шундай мулжал билан курилганки, хар кайси кувурдан шиддат билан отилиб чиккан сув аввал тогнинг шу коясига келиб урилган, сунгра ундан сойнинг курук узани буйлаб казилган арикка окиб тушган. Иншоот оркали окиб тушган сувнинг динамик кучи таъсирига карши Хонбандининг кувурлари хам кулфакли ховузлардагидек, конуссимон килиб ишланган. Кувурнинг сув окиб кирадиган ички огзи 25х25 см2 ташки огзи эса 45-70х50-100 см катталикда равоксимон шаклда булган. Хонбанди сув омбори сув окиб чикадиган кувурлари билан кулфакли ховузларга маълум даражада ухшайди. Аммо хажми ва курилиш техникаси билан улардан тамоман фарк килади. Хонбанди сув омборига тупланган сув микдори уртача катталикдаги кулфакли ховузларда йигилган сув хажмига нисбатан минг баробар куп булиб, тугоннинг узи хар томонлама мустахкам ишланган ин- женерлик типидаги иншоотдир. Хонбанди сув омборини курган X аср ирригаторлари мазкур иншоотни куришда тугон олдига тупла- надиган 16 м чукурлдикдаги сувнинг вертикал босим кучини хамда иншоотни агдарувчи горизонтал кучини аник инженерлик хисоби асосида белгилаб чикканлар. Шунинг учун хам Хонбанди сув омбори тугоннинг асоси унинг юкори кисмига нисбатан турт баробар калин килиб ишланган. Масалан, тугоннинг асосидаги калинлиги 8 метрга ва устки кисмидаги калинлиги эса 2 метрга тенг. Суюклик хоссаларини урганиб, сувнинг босими тугрисидаги конунни яратган XVII аср машхур француз Блез Паскаль Хонбандини курганда эди, уз конунини Узбекистоннинг кадимги ирригаторлари номи билан атаган булармиди. Чунки Паскаль яратган конун, ундан 700 йил мукаддам Х аср ирригаторлари томонидан амалда - Хонбанди иншоотини куришда ишлатилган. Хонбанди тугонининг инженерлик хисобларига караганда, кундаланг кесими буйича у харсанг тошлардан бино килинадиган хозирги замон иншоотлари билан деярли бир хилда курилган. Демак, уша давр учун бундай мураккаб ва улкан гидротехника иншоотини курган Х аср ирригаторлари Хонбанди тугонини куришда сувнинг вертикал босими ва агдарувчи кучларигина эмас, хатто урта Осиёда тез - тез булиб турадиган зилзила кучларини хам хисобга олишган. Шуни айтиш керакки, Х аср мухандис иригаторлари иншоотнинг мустахкам курилиш чораларини излаб топган булсаларда, сув омбори ичида тупланадиган лойкани ташкарига чикариб юбориш йулини топа олмаганлар. Шу сабабли Хонбанди сув омбори аста-секин лойкага тулиб, ишдан чиккан, тугон эса хозиргача сакланган. Гиштбанди Tyғон Fиштбанд XII аср бошларида, урта Осиёда Корахонийлар давлати хукмронлик килган даврда бино курилган. Fиштбанд тугони билан богланган Омондара ичида чукурлиги 9 м, узунлиги 700 м, эни иншоот олдида 25 м ва юкори-шаркий томонида 100 м катталикдаги сув омбори хосил булган. Омондара сойининг кишки окими ва бахорги сел сувлари шу сув омборига тупланиб, карийб 300 минг кубометр сув запасини хосил этган. Fиштбанд сув омборига йигилган сув туфайли Самарканд ва Карши шахарлари орасидаги кадимги карвон йули устида мустахкам калъа хамда махсус работ кад кутарган ва Жом вохасида 250-300 гектар ер майдони сугорилиб обод этилган. Бу калъанинг харобалари хозирги вактда Каттатепа деб аталади. У Fиштбанд иншоотидан 5 км гарбда, сойнинг сул киргогида жойлашган. Fиштбанд ёдгорлигида олиб борилган археологик текширишларга караганда XII асрда курилган бу сув омбори хам Хонбанди каби, аста секин лойка босиши туфайли ишдан чиккан. Абдуллахонбанди ^они. Хонбанди ва Fиштбанд сингари Абдуллахонбанди хам тог тошларидан сувга чидамли махсус коришма билан бино килинган. хозирги кунда тугоннинг учдан икки кисми сакланган булиб, качонлардир Бекларсойнинг кучли окими даранинг сул киргогига туташган жойида унинг учдан бир кисмини таг - туги билан олиб кетган. Шунга карамасдан, иншоотнинг сакланиб колган кисмида олиб борилган археологик текширишлар, тугоннинг тузилиши, курилиш материаллари, тугон олдидаги сув омборининг катталиги, унга туплаган сув микдорини аниклаб берди. Шундай килиб, Абдуллахонбанди, "Тарихи Салимий" асарида ёзилганидек, темур кувурлар билан эмас, балки тошдан ишланган остки кувур, гулалар билан бошкариладиган кудукли шлюз хамда тошкин вактларида ортикча сувни ташкарига окизиб юборадиган сув ташлагичлар каби бир неча иншоотлар комплексидан иборат хакикий инженерлик асосида курилган сув омбори эди. Узбекистоннинг урта аср гидротехника иншоотлари тарихини урганиш муносабати билан шуни кайд килиб утиш керакки, сел сувларини жамгариб, улардан дехкончиликда фойдаланиш учун сунъий сув омборлари куриш сугорма Шаркнинг тогли ва тоголди вилоятлари ирригация техникаси амалиётида кадим замонлардан бери кулланиб келинган. Кадимги Юнон тарихчиси Геродот Ахамонийлар даврида (мил.авв. VII-V асрлар) урта Осиёнинг Акес водийсида мана шундай сунъий сув омбори барпо этилгани тугрисида хикоя килади. Унинг ёзишича, чор атрофи тоглар билан уралган водийдан Акес дарёси окиб чикар эди. Бу водий Ахамонийлар хокимияти кул остига утгач, шох сувнинг тоглардан окиб чикадиган жойини тусиб, дарвоза курдирди. Сувнинг йули тусилгач, тоглар орасидаги водий кулга айланди. Сувсиз колган ахоли бола - чакалари билан форслар мамлакатига бориб, шохдан йиглаб сув сурарди. Уларнинг сувга мухтожлигини куриб, подшо тугонни очдирар ва сув учун улардан аълохида хак йигиб олар эди. Бундай сув иншоотларидан айникса урта асрларда Хиндистон, Эрон ва Афгонистоннинг шимолий тоглик ва тоголди минтакаларида кенг фойдаланилган. Хиндистонда бундай сув омборлари "танг" яъни "кисик" номи билан машхур булган. Захириддин Мухаммад Бобурнинг ёзишича, X-XII асрларда бутун Fазна вилояти Fазнабанд, Саханбанд ва Саридехбанд каби учта сув омборларига жамгариладиган сувлар билан сугорилиб обод этилган. Махмуд Fазнавий (998-1030 й.) томонидан курдирилган Fазнибанд сув омбори тугоннинг узунлиги 300 кари (газ), баландлиги 40-50 карига тенг булган. Кейинчалик Алоуддин Жахонсуз Гурий (1172-1205 й.) томонидан бузиб ташланган бу сугориш иншооти 1526 йилда Захириддин Мухаммад Бобур фармони билан кайта тикланади. Остун - устун ишлаб чикилган кувурлар, туннель ва кудуклар билан таъминланган бандлар, айникса Хуросон вилоятида сугориш техникасида кенг фойдаланилган. Ахламанд, Фаримон, Гулистон, Кардех, Саломий, Турук ва бошка бир канча кишлокларни асрлар давомида сув билан таъминлаб келган сув омборларининг тугонлари шулар жумласидан. Курилиш конструкцияси жихатидан Хуросоннинг бу урта аср сув иншоотлари Хонбанди, Fиштбанд ва Абдуллахонбандига жуда якиндир. Сув ташлагич иншоотларининг комплекс жихатидан Машхад якинида жойлашган Турукбанднинг тошлардан бино килинган тугоннинг узунлиги 91 м, эни 7,2 м, ва баландлиги 20 мга тенг. Айрим маълумотларга караганда у Мир Алишер Навоий томонидан курдирилган. Шу билан бирга у Тус вилоятининг Чашмакул мавзесидан ун фарсанг (60-70 км) масофада канал каздириб Машхадга сув келтириш ишига хам бошчилик килган. Демак, Хонбанди, Fиштбанд ва Абдуллахонбанди каби кадимги гидротехника иншоотларининг тадкикотларидан маълум булишича, уз даври учун анча - мунча мураккаб хисобланган бундай сув иншоотларини куришда урта асрларнинг ижодкор ирригатор ва дехконлари факат сугориш сохасинидаги асрий амалий тажриба, замонасининг юкори даражадаги гидротехника билимига эга булибгина колмасдан, балки тог сойларининг гидрографияси ва гидрологияси, шунингдек сув иншоотлари барпо этиладиган дараларнинг гидрогеологияси ва геологияси тугрисида хам талаб даражасида маълумотларга эга булган эканлар. Сардобалар-гумбазли Ховузлар. Маълумки, окар сувлардан мутлако махрум булган чул ва дашт туманларда кишки ва бахорги мавсумий ёгингарчилик асосий сув манбаи хисобланган. Чулларда атрофи бир мунча баландликлардан иборат чукуррок жойларга кор ва ёмгир сувлари тупланиб, каттагина кулмаклар хосил булади. Бундай кулмаклар «кок» деб аталади. Кокларнинг суви чучук булиб, кадимдан ахоли ундан чулдаги чорва моллари сугоришда фойдаланиб келган. Бундан ташкари утмишда урта Осиёнинг Кизилкум, Коракум, Мирзачул, Карши ва бошка чуллар оркали чет мамлакатларга катнаган савдо карвонлари хам кокларнинг сувидан фойдаланган. Шунинг учун хам урта Осиё чулларини кесиб утган кадимги карвон йуллари купинча йирик коклар буйлаб йуналган. Шуниси хам борки, кокларда сув йил буйи сакланмаган, чунки ёз ойларида коклардаги сувнинг бир кисми куёшнинг кучли нури таъсирида бугланиб ва иккинчи кисми ерга сингиб, июнь ойининг охири ва июлнинг бошларида деярли куриб колган. Бундай ахвол шубхасиз, савдо карвонларининг сувсиз чулларини кесиб утиши учун катта кийинчиликлар тугдирган. Шу сабабли чуллар оркали шахарлараро катнайдиган карвонларни ёз ойларида сув билан таъминлаш мухим ахамиятга эга булган. Коклардаги сувни кичикрок хажмдаги чукуррок жойларга туплаб, интенсив парланишдан саклаш максадида кадимги ирригаторлар карвон йуллари буйлаб чуллардаги кокларга ва баъзан булоклар устига махсус сув иншоотлари куришган. Бундай иншоотлар «сардоба» номи билан машхурдир. Сардобалар анчагина мураккаб курилган. Улар турли хил хажм- да булади. Цилиндр шаклида ерга уйиб ишланган сардоба ховузу- нинг чукурлиги 10-15 м, диаметри 12-16 м ва деворининг калинли- ги 1-1,5 метрга боради. Масалан, Жиззах, шахридан 35 км шимоли шаркда, Янгиердаги 26-совхоз территориясида жойлашган «Ёго- чли» деган сардобанинг катталиги 25*25=26*26 ва 27*27 см ва калинлиги 5-5,5 см булган турт бурчакли пишик гиштлардан курилган, унинг диаметри 15,2 м ва деворининг калинлиги 1,4 метрга тенг. Шуниси ажойибки, сардобалардаги сувнинг мазаси хам, ранги хам хеч качон бузилмай, доимо муздек ва тоза сакланган. Чунки сардобаларни лойихалаштирган кадимги бинокор - ирригаторлар иншоотга тупланган сувнинг бузилмаслик чорасини жуда усталик билан хал этишган. Бунинг учун сардоба гумбазининг уч томонига бир нечта (3 тадан то 9 тагача) равоксимон вентиляцияловчи дар- чалар ва тепасига битта мури ишланган. Вентиляцияловчи мури ва дарчалар доимо иншоот ичидаги хавони тозалаб, унга салкинлик бериб турган. Масалан, «Ёгочли» сардобанинг уч томонида учта дарчаси булиб, дарчаларнинг ташкарисида баландлиги 2 м, эни 80 сантиметрга тенг булган. Сардоба ховузига сув куйиладиган махсус сув йули хамда ундан сув олиб чикадиган пештокли кириш йулаги булиб, йулакдан зинапоялар оркали ховуз ичига тушилган. Узбекистон территориясидаги текширилган сардобадар: Ёгочли, Мирза, Малик, Коровулбозор, Талимаржон ва бошкалар, ишла- тилган курилиш материалларига караганда, масалан, Малик сардобаси XI асрда ва колганлари XIV-XVI асрларда бино килинган. Буни тарихий манбаларда келтирилган маълумотлар хам тас- диклайди. Масалан, урта аср муаллифларидан Бадриддин Кашми- рийнинг «Равзатур ризвон ва Хадикатул гилмон» номли тарихий асарида ёзилишича, XIV асрнинг 90-йилларида Бухоронинг йирик феодал рухонийларидан жуйбор хужалари томонидан урта Осиё чулларида карвон йуллари буйлаб унта сардоба бино килинган. Чунки жуйборларнинг чулларида катта чорва хужалиги булиб, улар Бухоро хонлигининг ички ва ташки савдосида салмокли уринни тутган. Масалан, жуйборлардан биргина хужа Саъднинг 25 минг бош куйи, 5 минг бош туяси ва 1,5 минг бош йилкиси булган. Сардобалардан, гарчи мулкдор феодаллар купрок манфаатдор булган булсада, уларни оддий мехнаткаш халкдан чиккан мохир ирригатор ва бинокор усталар бунёд этишган. Шубхасиз, сардоба- лар даштлардаги чорва молларини ва чуллар оркали утган савдо карвонларини сув билан таъминлашда мухим роль уйнаган. Сув айиргич куприклар. Кадимги гидротехника иншоотлари устида суз юритилар экан пишик гишт ва сувга чидамли бинокорлик коришмаларидан курилган сув айиргич куприклар устида, умумий тарзда булса хам, аълохида тухтаб утиш максадга мувофикдир. Чунки улар Урта асрларда ирригация техникасининг тараккиёт даражаси ва унинг ривожланиш тарихи хакида баъзи- бир аник маълумотларни беради. Бундай иншооотлар манбаларда "кантара", "сари пул", "пули синган", "тош куприк", "гишт куприк" номлари остида тилга олинади. Мана шундай гишт куприклардан бири Зарафшон дарёси устига курилган Шайбонийхон сув айиргич купригидир. Бу иншоотнинг колдиги Самарканд шахари марказидан 7-8 км шимоли-шаркда дарёнинг сул киргогига жойлашган. Адабиётларда у "Амир Темур равоги", "Пули Шодмон Малик" ва "Абдуллахон куприги" номлари билан хам тилга олинади. Камолиддин Бинойининг "Шайбонийнома" асарида ёзилишича бу иншоот Шайбонийхон томонидан 1502 йили бино килинган. Бизнинг давримизгача унинг факат бир равоги сакланган. Адабиётларда ушбу иншоотда аввал 8,10 ёки 16 равокли булган деган маълумотлар учрайди. Хар холда XIX аср урталарида иншоотнинг учинчи, охирида эса унинг иккинчи равоклари кулаб тушган. Бундай гидротехника иншоотлари Урта Осиёда ягона булмаган албатта. Масалан, XV - аср тарихчиси Хондамирнинг ёзишича биргина Хуросон вилоятида Мир Алишер томонидан 19 Х,овуз ва 16 та гиштин куприклар бино килинган. Уларнинг айримлари хатто мармардан тикланган. XVIII- асрга оид кулёзма асарларидан Мирзо Мухаммад Бадидевоннинг «Мажмаъ ал-аркон» да келтирилган маълумотларга караганда биргина Зарафшон дарёсининг куйи окимида «Пули Кармана», «Пули Мехтар Косим», «Пули Чохарминор» ва «Пули Жандор» каби дарёдаги сув хажмини белгиловчи сув улчагич ва сув таксимлагич куприклар булган. Аммо, бу куприклар аллакачон вайрон булиб, уларнинг колдиклари дарёнинг кухна узани остида колиб кумилиб кетилган. Тарихий манбаларда келтирилган маълумотларга караганда бу гидротехника иншоотларидан уларнинг асосий вазифаси билан бир каторда, Бухоро вохасининг сугориш тармоклари хакобасини белгилаш ва улар буйлаб Зарафшон дарёси сувини таксимлашда сув айиргич ва сув таксимлагич иншоот сифатида хам фойдаланилган. Масалан, XVI-XVIII асрларда, сугориш мавсумида Кармана якинидаги «Пули Кармана»дан утказилган 21 равок сувдан 10 равоги Дуоба тугонигача Зарафшондан чикарилган каналларга таксимланган. Шохрут канали бошидан куйирокда жойлашган «Пули Мехтар Косим»дан 11 равок сув утказилиб, ундан 4 равоги Сомжан туманидан то Таробгача булган ерларга берилган. «Пули Чахорминор»да 7 равок сув утказилиб, унинг 2 равоги Шахри Ислом, Мохон, Пойкан ва Куликалон ерлари уртасида таксимланган. Колган 5 равок сув Коракул вохасининг хакобаси булиб, у «Пули Жандор»дан дарёнинг куйи окими томон ташланган. Шубхасиз сув таксимоти даврида куприк равокларининг олди тусилиб, куйига сувни ташлаш вактларида эса улар очилиб турилган. Фикримизча, бу иншоотларнинг равоклари Чупонота сув айиргич иншооти каби шох - шаббалар воситасида оддийгина тугон усулида тусилган. Демак, XVI асрда кад кутарган «Пули Кармана», «Пули Мехтар Косим», «Пули Чахорминор» ва «Пули Жондор»лар тарихий манбаларнинг гувохлик беришича, Зарафшон дарёсининг устига курилган оддий куприк булибгина колмай, балки Бухоро вохаси буйлаб сугориш тармокларига дарё сувини таксимловчи иншоот сифатида хам хизмат килган. Ёзма манбалар ва археологик тадкикотлардан маълум булишича, Афросиёб тепалиги устига жойлашган кадимги Самарканднинг атрофини чукур жарликлар ураб утганлиги сабабли шахарга сув махсус кутарма канал воситасида олиб кирилган. Асрлар давомида Самаркандни оби-хаёт билан таъминлаб келган бу кадимги сув иншооти X-XII аср манбаларида «Жуйи арзиз» яъни «Кургошин анхори» аникрок «Кургошин Навоси» номи билан тилга олинади. Жуйи арзиз новаси асрлар давомида Самарканд шахрини сув билан таъмин этишда ягона гидротехник иншоот булиб, унинг иктисодий ва сиёсий хаётида мухим роль уйнаган. Шунинг учун хам Самарканднинг кадимги хукмдорлари бу иншоотнинг мудофасига ва унинг доимо тартибда саклаб туриш ишига катта ахамият берганлар. Жуйи арзиз анхори атрофидаги ерлардан тушадиган хар йилги даромад мазкур иншоотнинг таъмири учун сарфланган. Х аср араб географи Истахрийнинг ёзишича, Самарканднинг оташпараст ахолисига ёзин-кишин бу иншоотни назорат килиб туриш иши юкланиб, бундай хизматлари учун улар хар йилги огир жон солиги «Жузья»дан озод этилган. Кургошин анхори оркали кадимги шахарга окиб кирган сув уч шох арикка булиниб, куплаб майда ариклар ва кувурлар оркали ховузларга куйилган. Ибн Хавкалнинг тасвирлашича шахардаги хар бир хонадонлардан окар сув тармоклари кесиб утган. Шунинг учун хам Афросиёб тепалик остига яширинган кухна шахар харобалари ковланар экан турли хажмдан сопол кувурлар, катта - кичик Х,овузлар ва кадимги арикларнинг изларига дуч келинади. Сув тармокларининг мана шундай излари ва иншоотларнинг колдикларини тадкикоти билан кадимий шахарнинг сув билан кандай таъминланганлигини билиб олса булади. Чунки улар уз вактида шахарнинг барпо булиши, гуллаб яшнаши ва нихоят вайрон этилишида мухим роль уйнаган. Кадимги «Жуйи арзиз» новасига ухшаш гидротехник иншоотлар улкамизнинг бошка дехкончилик вохаларида хам курилган. Мана шундай нодир иншоотлардан бири кадимги Термиз-Денов савдо йули усчтида Термиз шахардан 70 км шимолда Шурчига якин жойда хозирги вактгача жуда яхши сакланган. Махаллий ахолининг кенжа авлоди уртасида у «Македон куприк» яъни Искандар Зулкарнайн давридан сакланиб колинган деган маънони англатувчи ном билан машхур. Бу нодир иншоот Бандихонсойнинг устига буйи ва эни 27 см калинлиги 5 см пишик гиштлардан остки кисми сувга чидамли бинокорлик коришмаси, устки кисмлари гангхок билан ишлаб чикилган новали куприк булиб, курилиш материаллари хусусан пишик гиштлари меморий услуби, тог ва равогининг тузилишига караганда XV-XVI асрларда курилган. Бу иншоот 1900 йилда Б.Н.Кастальский томонидан текширилди. Бандихонсой новали купригининг умумий узунлиги 108 метр кенглиги 5 метр ягона равогининг хажми 8,5 метрга тенг. Куприкнинг юкори кисмида унга ёндоштирилиб ишланган гиштин навонинг узунлиги 62 метр кенглиги 1,75 сантиметрга тенг булган. Б.Н.Кастальский Бандихонсой новали купригидан ташкари яна 3 та мана шундай иншоотларнинг колдикларини кайд этган. Фикримизча бу иншоотлар воситасида урта асрларда Сангардак тог дарёсининг суви Кумкургон дашти ва Жаркургон атрофларига олиб утиб, дашти янги ерлари узлаштирилган. Б.Н.Кастальский хисобига кура, бу нова оркали олиб утилган сув билан Кумкургон дашти ва Жаркургон вохасида уртача тахминан 19 минг гектар сугорилган. Шундай килиб, новалар пишик гишт ва сувга чидамли бинокорлик коришмаларидан курилган инженерлик типидаги сув иншоотларидан булиб жумхуриятимизнинг урта аср гидротехникаси тарихида аълохида урин тутади. Абдуллахон бандини куриш вактида юзлаб тош тарошлаб тогдан тош синдириб йунган ва бинокор меморлар ганч пиширган. Тайёрланган ганч хоки мешларда олиб келинган туя сути билан шиннига корилган. Сунгра тог тошлари мана шу ганч коришмаси билан бириктирилиб тугон курилган. Мана шу максадда урта аср сув иншоотларидан бир нечтаси- нинг турли кисмларида аъло^ида - аъло^ида бириктирувчи коришма намуналари олиниб, Узбекистон Фанлар Академияси та- рих ва археология институтининг археология технологияси ва реставрация килиш лабароториясида кимёвий анализ килдирилди. Техника фанлари номзоди Н.С.Гражданкина томонидан бажа- рилган кимёвий анализлар «туя сути билан шиннига корилган» кадимги ганчларнинг сирини очиб берди. Уларнинг кимёвий анали- зи куйидаги курсаткичларни берди:
Кимёвий анализ курсаткичларига караганда доимо сув остида турадиган гидротехника иншоотларини куришда урта асрнинг меъмор ирригаторлари охакка баб - баровар кум ёки 25-30 фоиз усимлик кули аралашмасидан тайёрланган курилиш коришмасидан фойдаланганлар. Айникса сувда усадиган усимликлар камиш, лух, шоли кипиги ва бошкаларнинг чала ёндири, писта кумирга айлантирилган кули билан охак аралаштирмаси юкори сифатли гидравлик коришма хисобланган. Бундай коришма сувга чидамли булиб, иншоот ва биноларнинг доимо захда турадиган кисмларини урнатишда жуда кул келди. Шунинг учун хам урта асрларда усимлик кули аралаштирган охакдан тайёрланган курилиш коришмасидан ирригация иншоотларидан ташкари, куприклар хаммомлар, Х,овузлар, тазарлар - канализация иншотлари куришда хамда йирик меъморчилик обидалари, масжид мадраса, минора, макбара, карвонсарой ва тим (усти гумбазли бозор ва хунармандчилик раста)ларнинг пойдеворларини ишлашда кенг фойдаланилган. Самарканд ва Бухоронинг бинокор меъморлари бундай курилиш коришмасини «Кир» деб аташади. Бу курилиш коришмасининг номи баъзи бир тарихий асарларда хам тилга олинган. XIX аср Бухоро муаллифларидан Мир Абдулкарим Бухорийнинг «Урта Осиё тарихи» китобида келтирилган маълумоларга караганда Салжукийлар давлатининг хукмдори Султон Санжар (1118-1158) Мургоб дарёсига пишик гиштлардан тугон курдирганда кир ганч ва сопол кувурлар ишлатилган. «Кир» билан ишланган иншоот ёки бино пойдевори нихоятда мустахкам булганлиги учун Бухороликлар бир иш кунгилдагидек пухта бажарилса «Коро кир гашт» яъни ишлар кир булиб кетди деган иборани ишлатадилар. Дархакикат «кир» уз даврида турли хилдаги урта аср курилишларида цемент урнида ишлатилган мустахкам бириктирувчи курилиш коришмаси булиб, Урта Осиё меъморчилигида ундан жуда кенг фойдаланилган. «Кир»ни факат ирригация иншоотлари ва пишик гиштлардан курилган меъморий обидаларнинг пойдеворларини куришда ишлатиб, бино ва иншоотларнинг доимий курик хаво ва куёшнинг иссик харорати остида турадиган юкори кисмларини гипсдан тайёрланган ганч ва ганчхокда курганлар. Чунки, «кир» доимий курук хаво шароитида укаланиб кетган. Ундан маълумки, кадимги бинокор - меъморлар сув иншоотлари ва йирик архетектура обидаларини бино килишда намлик, иссик ва курукликларнинг курилишга таъсирини хар томонлама урганиб бино ва иншоотлар куришда уларни хисобга олган холда хар бир шароитнинг узига хос курилиш коришмалари кашф этишган. Кадимги бинокор меъморларининг бу ажойиб кашфиётлари Урта Осиё архетектураси ва ирригация техникаси тарихида мухим илмий ахамият касб этади. Кадимги курилиш коришмаларидан хозирги кунда ирригация мелиорация ишларида айникса зовур ва канализация кувурларини бир - бирига улашда хамда архетектура ёдгорликларини кайта тиклаш ва таъмир этишда фойдаланиш мумкин. XVI аср муаллифларидан Камолиддин Бинойи «Шайбонийнома» асарида 1502 йилда Шайбонийхон Самарканднинг Чупон ота мавзеси якинида Зарафшон дарёсига сув айиргич - куприк курдирган тугрисидаги кизик вокеани хикоя килади. «Хон хазратлари (Шайбонийхон) хукм килдиларким - деб ёзади Биноий, тугон куриб бу бебош сув (Зарофшон дарёси) устига янгидан равок урнатилсин ва сув тамоман шу равок остидан оксин». Тош, Чим ва шох шаббалардан улкан кора бурралар (фашиналар) ясаб, Зарофшонга тугон куриш билан банд булган хоннинг каттагина кушини канчалик уринмасин дарёни боглай олмаган. Бу ишнинг тепасида турган Шайбонийхон Самарканд шахридан мухандис - меъморларни чакиртириб келади. Улар дарёни боглаб, бир ойда иншоот куриб битказади.Хуш дарёни боглаб сув айиргич куприкни курган мухандислар ким эди? Мухандислар уз даврида олий укув юрти хисобланган мадрасаларда 10-15 йил укиб хандаса (геометрия), фаровиз (математика) ва бошка фанларни урганган ва меъморчиликнинг назарий асосларини яхши билган мутахассислар эди. Маълумки урта асрларда хам курилиш хозирги замондагидек бино килинадиган иморат ёки иншоотнинг планидан бошланган. Шунинг учун мухандис меъморлар аввало бинонинг тузилиши устида бош котириб ишни Лойиха тайёрлашдан бошлаганлар. Бино ёки иншоотларнинг мухандислар тайёрланган лойихаси «тарх»деб юритилган. Тархлар одатда квадрат шаклдаги катакли когоз тахтага чизилиб, хар бир катак уша даврнинг узунлик улчов бирлиги - газ хисоби билан талкин этилган. Бухоронинг гази шохи деб аталган меъморий гази 107см га, Самаркандники 90см га, Тошкент ва Фаргонанинг гази 83см га, тенг булган. Чунки Урта Осиёда биноакорчиликда ишлатиладиган туртбурчакли гиштнинг 3 ёки 4 таси 1 газга тугри келган. XVI-асрда Бухоро мухандислари томонидан чизилган кадимги тарх-Лойихаларидан айрим нусхалари хозирги кунгача етиб келган. Х,озирги вактда улар Узбекистон фанлар акдемияси Шаркшунослик институтининг нодир кулёзмалари фондида сакланмокда бундан 400 йилча илгари мохир мухандисларнинг нафис калами билан чизилган 8 та тархлардан 4 тасида сарой хонакох, сардоба ва раиотлар. Лойихалаштирилиб, колганларида меъморий накшларнинг шакллари чизилган. Шубхасиз, мухандислар мамлакатда куриладиган йирик архитектура обидалари ва сув иншоотларининг Лойихаларини тузишган. Мухандислик билими эса меъморлик саьнати билан бирга анъана шаклида авлоддан авлодга утган. ОКАР ЕР ОСТИДАГИ ДАРЁ. Узбекистонда мана шундай антика ирригация иншоотларидан кенг фойдаланиладиган районлардан бири Нуротадир. Бу ерда коризлар кадим замонлардаёк барпо етилган булиб, улардан хозирги кунларгача фойдаланиб келинади. Нуроталиклар коризлар ковлаб ер ости сувларини ер юзига чикариш тарихини эрамиздан аввалги 327-329 йилларда Урта Осёга бостириб кирган македониялик Искандар билан боглайдилар. Нуроталикларнинг афсонасига кура, Искандар Зулкарнайн Зарафшон водийсига кушин тортиб келганда Нурота тизмасининг жанубий каноти Октогнинг енг юкори чуккисига чиккан. У тогдан жануб томонга караса Зарафшон дарёси ва обод водийни, шимол томонидан эса дарахтсиз кенг майсазор яйловни курган. Ушанда ям-яшил поёнсиз кенг даштга караб Искандар бу вилоятнинг дарёси ер остидан окар экан деган эмиш. Сунгра кушинини нуротага олиб келиб, 366 та харбий кисм саркардаларига уз отрядлари билан хар бири биттадан кориз ковлаши хакида буйрук берган. Натижада 366 та кориз ковланиб, Октог етакларига сув чикарилган ва Нурота атрофи обод булган. Нуротанинг кадимги коризларидан жуда купи кумилиб кетган булса хам, хозирги вактгача бу диёрда Мастак, Зулфикар, Зулм, Мозор, Хайробод, Султон, Кунчи, Бегли, Тайла, Коризча сингари бир канча коризлардан кишин ёзин сув окиб турган. Нурота коризларининг хар биридан урта хисобда секундига 40-50 литр сув окиб чикиб, 40-50 литр гектаргача ер майдонини сугоради. ХАМБОЗЛАР. Кориз суви билан дехкончилик килишда хар бир кориздор жамоа 10 ёки 12 та майда гурухларга булинган. Х,ар бир гурух майда коризларда икки дехкондан ва катта коризларда уч дехкондан иборат булиб, нуроталиклар бундай гурухларни хамбоз " яъни шерик деб аташади. Кориз суви билан сугорладиган ер майдони хам хамбозларнинг сонига караб булади. Х,ар бир ер булаги "тахта" деб юритилади. Катта коризларда тахта 16 таноб (4 гектар) ва кичик коризларда 6-8 таноб (1,5- 2гектар)га тенг булган. Хар йили бахорда хамбозлар уртасида чек ташлаш йули билан тахталар таксимланиб сугориш навбати белгиланган. Коризлардаги чек ташлаш кулфакли Х,овузлардаги чек ташлашдан бир мунча фарк килган. Белгиланган ун икки тахта учун катор ун иккита чукурча ковланган. Ун икки дехкон (хар бир хамбоз вакили) биттадан чуп олиб, унга белги куйиб, ёш боланинг этагига солган. Бола кузуни юмиб туриб чекларни биттадан чукурчаларга ташлаб чиккан. Кимнинг чеки биринчи чукурчага ушган булса, бош тахтада уша хамбоз дехкончилик килиб, сугориш навбати ундан бошланган. Навбат эса хар хафтада бир марта айланган. Одатда кориз суви сутка билан улчаниб, нуроталиклар уни "шаби - руз", яъни кеча - кундуз деб аташади. "Шабируз", 96 корага тенг булиб, вакт билан хисоблаганда кориздан оккан 15 минутлик сув бир кора хисобланган. Х,ар бир тахтанинг хакобаси, яъни тегишли суви 48 кора булиб, навбат келганда бир кун ёки бир кеча кориз сувининг хаммаси шу тахтанинг хамбозларига берилган. Кориздан фойдаланувчи хар бир дехкон эса 16 кора сувга ёки коризнинг 4 соатлик сувига эга булган. Бу сув наслдан наслга утиши билан хар бир дехкон уз сувини сотиш хукукига эга булган. Коризнинг сувни нихоятда кимматбахо булиб, унинг хар кораси ботмон 1 галла ёки бош куй хисобида сотилган. Нуротанинг кекса сохибкор дехконларидан Х,амро бобо Хужаевнинг айтишича Мастон коризининг бир кора суви 20-25 бош бахосида булган. Сувнинг нихоятда танкислиги ва кимматлигидан Нуротада кимда ким сув сотиб олса ёки отаси вафот этиб сувига эга булса, кориздан сув ичадиган барча дехконларни чакириб катта зиёфат килиб берган ва арбоб хамда оксоколларга тун кийгизган. Сув сотиб олингандан сунг бериладиган зиёфат "ниммарди" , отасининг вафотидан сунг хакобаига (отасига тегишли сувга) эга булган угил томонидан килиб бериладиган зиёфат эса "падари мудир", яъни "ота улди " деб аталган. "Ниммарди" ва "Падари мудир" каби зиёфатлардан сунг кориздор жамоага кабул килинган кишилар хамбозлар каторидан жой олар эди. СУВИ КУЗА БИЛАН УЛЧАНГАН ЧАШМА. Нуротанинг сохибкор дехконлари, сув танкислиги туфайли, чашма сувидан унумли фойдаланиш учун хар бир дехконнинг ер майдонига караб сувни вакт хисобига таксимлаганлар. Вакт белгилашда соат булмагани учун улар оддий "сув соати" - кузани кашф этишган. Нуротанинг хусусий ер хужаликларида чашма сувини сотиш кенг ёйилган булиб, у хам "куза" хисобига бахоланган. "Тарихи Сасимий" асарида келтирилган маълумотларга караганда, бир куза чашма сувининг бахоси Бухоро кумуш тангасида минг тангадан бир ярим минг тангагача булган. Нуротанинг кекса ирригаторларидан Хидиров Каххорнинг айтишича якка хужалик даврида Нурота чашмасининг бир куза суви учун 60 ботмон, яъни 480 пуд(2) галла берилган. Сугориш мавсумида чашма ёки арикда окаётган сувни куза билан улчаб, хусусий дехкон хужаликлари уртасида таусимлаш, факат Нурота учунгина эмас, балки сувга танкис Кашкадарё у "мунди"Жиззахда "куза" номлари билан юритилган. Бу оддий сув соати баъзан чилим ковокдан хам ясалган. Шундай килиб, куза факат сув идишигина булиб колмай, балки сопол куза ва чилим ковоклардан ясалган соддагина "сув соати" булиб, сув таксимоти мавсумида мироблар кулида дехконлар хакобасини улчаб берадиган асбоб - вактни белгиловчи соат булиб хизмат килган. ВАРК. МИФТОХ ВА ДАРгОТЛАР. Дарёлардан йирик сугориш тармокларига сув боглаб олувчи бош тугонларнинг куришда Амударё, Сирдарё ва Чирчик вохалари хамда Фаргона ва Зарафшон водийларда камиш аралаш шох-шаббалар боглами - фашиналардан жуда кенг фойдаланилган. Фашиналар Зарафшон водийсида "Навала" ёки "Навола" , Сирдарё ва Чирчик вохаларида "корабур", Хоразмда "вард" ёки "навард", Фаргона водийсида эса "улик" номлари билан юритилган. Навардлар цилиндр шаклида асосан шох-шабба ва камишлардан ясалиб шохкатламлари ораси тош, шагал ва чимлар билан тулдирилган. Кундалангига у уч ёки турт еридан юлгун ёки камиш боглар билан махкам сикиб боглаган. Манбаларда келтирилган тавсилотлар буйича навардларнинг диамети 1-2 м, буйи 6-8м ва ундан хам узунрок булган. Тугон куришда навардлар купчилик кучи билан думалатиб сохилга олиб борилган. Сунгра улар бирин- кетин дарёга ташланиб, оким боглаган. Хашарчиларнинг сонига караб навардлар 5,0, 20, 30 кишилик булиб, огирлиг 50-60 кг дан 2-3 тоннагача борган. Навардларни ясаш, улар воситасида йирик дарё шохобларини боглаб ва уларнинг хажми тугрисида XIX асрда яшаган Хоразм Муаррихи Мухаммад Юсуф Баёний кизик бир вокеани хикоя килади. Хонликка буйсинишдан бош тортган ораликлардан ун олиш учун Хева хони Мухаммад Рахим (18061825 й), Кунгирот шахрини сувсиз колдириш максадида Амударёнинг учта йирик тармоклари Чумоной, Чанглибосу ва Терсокор узанларини боглаш хакида амри фармон берган. Саккиз кун давомида кенглиги 200 кари, чукурлиги 90 газли Чумоной, кенглиги 180 кари, чукурлиги 60 газли Чангибосу хамда кенглиги 30 газ, чукурлиги 6 карили терсокор узанлари богланган. Дарё узанларини боглашда шиддатли окимга карши ташланган навардларнинг хар бирини буйи 60 газ диаметри 20-30 газга тенг булган. XIX аср мобайнида Ок ва Кора дарё сув айиргич тугони доимо Зиёвуддин беги бошчилигида тикланар эди. бу ерда яна шуни таъкидлаш уринлики, дарё сохиллари буйлаб сугориш иншоотлари жойлашган гилдроузеллар кадимдан стратегик жихатидан хам мухим ахамиятга эга булган. Чунки харбий юришлар ва ташки душман хужумлари вактида купинча улканинг асосий сугориш иншоотлари бузиб ташланиб, ахолини сувсиз колдириш билан уни узига буйсундиришга харакат килинган. Масалан, халифаликка карши Самаркандда кутарлган кузголонни бостириш учун 721 йилда Хуросон ноиби Хузайна Даргом каналининг бош тугони жойлашган Варксарга юриш килади. Сугдийлар тугон боши калъасини жанговорона мудофаа этадилар. Хуросоннинг яна бир волиси Асад Ибн Абдуллох хам сайд Хузайна тактикасини кайтаради. 736 йилда у Варксарга кулга киритиб Даргом канали бошини боглашга уриниб куради. Бунинг учун хатто узи тош хам ташийди. Бирок бу сафар хам чет эллик фотихлар Самаркандни сувсиз колдириб, кузголонни бостиришни уддасидан чика олмайдилар. Шунинг учун хам Варксар кадимдан мустахкам истехкомга айлантирилиб, доимо бу ерда каттагина харбий куч сакланган. Насафийнмнг ёзишича Варксарни турт минг суворий, ун икки минг пиёда гозийлар муттасил куриклаб турган. Урта асирларда Варксарда 40 минг ахоли яшаган. Самарканд хукмдорлар Варксар тугонини тиклаш ва уни муттасил назорат килиб туриш вазифасини уларга юклаган. Бу хизматни бажаргани учун Варксарликлар йиллик дехкончилик солиги хирождан озод этилган. ЧАРХПАЛАК ВА ЧАҒИРЛАР. Улкамизнинг сугориш техникаси тараккиёти тарихида окар сув сатхи дехкончилик майдонидан паст булган жойларда сувни юкорига чикариш масаласи хамма вакт мухим ахамият касб этган. Бундай хаётий муаммони ечиш йулида шубхасиз амалий изланишлар натижасида турли хил сув кутаргич гидравлик мосламалар хам кашф этилган. Масалан: Хоразмда баландрок ерларни сугоришда то якин кунларгача фойдаланиб келинган «сепма», «депма» ва «нова» каби усуллари мана шундай кадимий сув кутаргичларнинг оддийгина турларидан хисобланади. Бундай усуллар воситасида арик буйида кавланган ^овузчалардаги сув гардишли курак ва новалар билан бирмунча баландрокка чикарилиб, кичик - кичик дехкончилик майдончаларигина сугорилган холос. Бундай усул билан ер сугоришда доимо бир киши банд булиб, унинг сугориш самараси нихоятда пастдаражада булган. Хоразмнинг кекса миробларининг хисобига кура сепма усули билан кун буйи уртача хисобда чорак таноб яъни 0,05 га майдонни сугориш мумкин булган. XIX аср охири XX аср бошларидан Амударё этакларида жойлашган ерлар 70 мингга якин чакирлар ёрдамида сугорилган. С.К. Кондрашев маълумотига кура хар бир чигир гилдираги 1 соат давомида 268 марта айланиб, шу вакт давомида 20 минг литрча сувни юкорига кутариб берган. Сугориш мавсумида хар бир чигир уртача хисобда уч десятигача ер майдонига сув етказиб бера олган. Фикримизча кадимги йирик сугориш тармоклари бунёд этилиб, дарё водийлари, айникса адокларида катта-катта ер майдонларига сув чикарилиб узлаштирилиши окибатида, шубхасиз дехкончилик ерларининг мелиоратив холати ёмонлашган. Экин далаларининг мелиоратив холатини талаб даражада тутиб туриш шубхасиз ирригация техникаси тараккиётида ерларни чигирлар билан сугоришга утишга олиб келган. Я.Гуломов Хоразмда чигир ва чархпалакларнинг пайдо булиш тарихини хужаликда ёрматош-ёргучоклардан кул тегирмонига, кейинчалик ундан айланма харакатга асосланган харосларга утиш даври билан боглайди. Хоразмда чигирлар билан сугориш илк феодализм (V-VI аср) даврида келиб чикканини ва бунда кадимий классик ирригациянинг ватани булган Миср чигирларидан урнак олинганини фараз килади. Дархакикат Хоразм чигирлари уз тузилиши билан Миср «сокияси» хамда Хиндистон ва Эрон «чарх» ларига жуда ухшайди. Урта асрларда хар бир дехкончилик вохаларида сув хужалиги буйича бош мироб бошлик узига хос «жамоа ишлари махкамаси» мавжуд эди. Бундай махкама йирик сугориш тармоклари бош олган гилдроузелларнинг бошликлари - «Панжабеги»; тугонлар урнатувчи «варкбон» ёки «бондибон» лар;Шохарикларнинг мироблари - «жуйбон»лар; дарёнинг юкори окимидан сувнрни унинг куйи кисми томон ташловчилар - «обандоз», «оброн», «манкуват»лар; кишлок арикларининг мироблари «арбоб» ва «пойкор» ва бошкалардан иборат булган. Тарихий маълумотларга кура урта асрларда Бухоро туманларида сугориш ишларида вилоят козилари бошчилик килган. Наршахийнинг ёзишича: 828 йилда Саид Ибн Халаф ал-Балхий исмли конуншунос Бухоро козиси килиб тайинлангач, яхши конун ва коидалар урнатади. Жумладан, кучлилар заиф кишиларга зулм утказмаслиги учун Шахрут каналига тугонлар курдириб, Бухоро сувини адолат ва инсоф юзасидан таксим килишни тавсия этади. Магистрал каналларнинг мироблари Самарканд вохасида «арик оксокол» деб юритилган. XIX аср охири XX аср бошида биргина шу вохада сув хужалигини 28 арик - оксоколи, 66 бандибон ва 410 шох арик мироблари - жуйбонлар бошкарган. Хукумат ва дехкон жамоалари вакилларидан ташкил топган сув хужалигининг бундай ихчам ва тадбиркор махаллий маъмурияти йирик сугориш тармокларининг бош тугонларини тиклаш, сув упириб кетган сохиллар буйлаб дамбалар урнатиш, сугориш тармокларини лойкадан тозалаш ва сувни навбат билан таксимлаш, ортикча сув ва за^обларни за^кашлар оркали партовларга чикариб юбориш каби сугориш ва мелиорация ишларини ташкил этишда ва уларни амалга оширишда бошчилик килган. Хизмат хаклари учун бош мироблар давлат хазинасидан маошдахъяк олар эди. Шохарикларнинг мироблари уз хакларини дехконлардан йигиб олар эди. У хар йилги хосилдан махсулот хисобидан туланадиган йигим булиб, кишлок ахолиси уни «миро- бона» деб юритилар эди. Миробона хар бир дехкон хужалигидаги хирмон кутарганда бир ёки икки галвир (тахминан 8-16 кг) хажмда булган. Шуниси кизикки, хар йили мироблар бошчилигида ташкил этиладиган хашарлар уз мавсумида ва катъий тартибда утказилар эди. Феодал мулкчилиги шароитида сугориш ишларини огир ма- шаккатидан ташкари, сувдан фойдаланувчи оддий дехкон «куш пули», «лабаки пули», «миробона», «бокий пули» ва «кон пули» каби миробчилик ва хашар билан боглик булган бир неча хил йигма ва жарималарни тулашга мажбур булган. Куш пули хар куш ердан ик- ки тангадан, лабаки пули турт тангадан йигиб олинган. Сугориш тармокларини лойкадан тозалаш ёки сув иншоотларини тузатиш вактига хашарга чикмаганлардан «бокий пули» жаримаси ундириб олинган. У хашарда булмаган хар куни учун икки танга хисобида олинган. Магистрал каналларининг бош тугонини тиклаш вактида жонлик суйиб кон чикариш учун хашарчилардан «кон пули» йигилган. Булардан ташкари, арбоблар, пойкорлар ва жуйбонлар- нинг хизмати учун хатто Бухоро ва Хиванинг дехкон ахолиси натура шаклида «жуйча пули», «чигир пули», «арбобона» каби йигим- ларни тулашга мажбур булган. Шундай килиб, дехкончилик вохаларида сугориш ишларини бошкарувчи анчагина мураккаб сув хужалиги мавжуд булиб, унинг тарихи шубхасиз кишлок ахолисининг асрлар давомида сув учун олиб борган сермашаккат мехнатининг тарихи билан чамбарчас богликдир. Дарё сувидан узокда жойлашган тог олди ва чулга чегарадош туманларда ижодкор ирригаторлар кишки кор ва бахорги ёмгир сувларини туплаш учун сардобалар, булок сувлари учун кулфакли Ховузлар, сел сувлари учун инженерлик асосида курилган сув омборлари - бандлар ва ер ости сувларидан фойдаланиш учун коризлар барпо этиб, сугориш техникаси тараккиётига узининг салмокли хиссасини кушди. Сугориш иншоотларини куришда кадимги ирригаторлар окимнинг динамик ва босим кучларини хисобга олган холда мураккаб техникавий масалаларни аник инженерлик хисоби асосида ижодкорона ечишга харакат килди Хали цемент ихтиро этилмаган урта асрлардаёк бинокор ирригаторлар сув ва намликка чидамли махсус гидравлик курилиш коришмаларини кашф этиб, сув иншоотлари ва бино пойдеворларини куришда ва канализация кувурларини ёткизишда улардан кенг фойдаланди. Шубхасиз, бу бой халк тажрибасини урганиш Узбекистоннинг сугориш тарихи ва ирригация техникасининг тараккиёт тарихи ёритиб беради. Шу билан бирга у жумхуриятимизда ирригация ва мелиорация ишларини тубдан яхшилашга киришилган хозирги вактда халк хужалиги учун мухим ахамиятга эга. Масалан, тог даралариданокиб чикадиган катта - кичик сойларнинг бахорги сел сувларининг кичик - кичик сув омборларига туплаб, минглаб гектар экин майдонларини, хусусан томорка ерлар ва богларни хамда яйловларни сугориш мумкин. Кадимги бинокор усталар кашф этган курилиш коришмалари хамда юкори сифатли пишик гишт тайёрлаш услубларидан меморчиликда, хусусан тарихий обидаларни таъмир этишда ишлатиладиган махаллий курилиш материалларини ишлаб чикаришда фойдаланиш мумкин. Бундай пишик гишт ва бинокорлик коришмалари билан таъмир этилган хар бир меъморий обиданинг шубхасиз асли киёфаси кайта тикланибгина колмай, балки унинг умри хам анча узайиши мумкин. Х1Х аср урталарида ва ундан кейинрок хам дехкончиликда етиштирилган экинларнинг устивор жойланиши куйидагича булган: биринчи уринда дон экинлари, иккинчи уринда богдорчилик ва узумчилик учинчи уринда сабзавот ва полиз, туртинчи уринда чорвага керакли булган беда ва бошка экинлар, бешинчи уринда пахта экини булган. Уша даврда хам ерга мулк сифатида эгалик килиш экин турини танлаш ва экиш ва шу билан барча сувдан фойдаланиш муаммолари хал килишда асосий омил хисобланган. Аввал бошида барча узлаштирилган, шу жумладан, сугориладиган ерлар хам жамоа мулки булиб, уларга кабила ёки уруглар эгалик килганлар. Бора - бора ана шу жамоа мулклари чегарасида ерга эгаликнинг янги куринишлари ерга шахсий мулк сифатида эгалик килишнинг формалари юзага келган. Марказий Осиё худудида ерга эгалик килишнинг куйидаги куринишлари мавжуд булган: жамоа мулки - кабила, уруг ёки бирон - бир кишлок ахолисига тегишли ерлар. хусусий мулк - жамоа ерлари ёки "улик ерлар" хисобига шакилланган ерлар; амлок ерлар - амир, хонлар ва хукумдорларнинг якинларига тегишли ерлар. вакф ерлар - хусусий ер эгалари томонидан (хукмдорлар, катта ер эга-лари ва бош.) Мадраса ва масжидларга, дин ва шариат арбобларига бир умрга фойдаланишга хадя килинган ерлар. Бу ерларда дехкончиликни ташкил килишни икки формаси кулланилган уз ерига эга булган ерларда дехкончиликни уз кучлари билан бажариш ва ерларни пудрат (аренда) асосида фойдаланиш учун бошкаларга бериш. Сувдан фойдаланиш сохасида "одат" номи билан купчилик биладиган ва тан оладиган шариат курсатмалари сифатида куйидагиларни келтириш мумкин. а) дарё ва кулларнинг сувини купчиликка (жамиятга) тегишли- лигини тан олиш; б) сувнинг ерсиз сотилишини маън килиш; в) манбада сув камчил булган холларда уни инсоф билан хам- мага баробар (ер майдонига мутаносиб) булиниши; г) сувни арикларга булганда улушларга (айни вактда манбадан окиб утаётган сув микдорига мутаносиб равишда) асосланиш ёки галма - гал равишда (арикларда сув етишмаганда) маълум вакт фойдаланиш; д) хар бир сувдан фойдаланувчининг уз шахсий мехнат ва ке- ракли курилиш ашёлари билан ирригация ишларида (курилиш, то- залаш) сузсиз катнашиши, унинг бурчи эканлигини тан олиш; е) сувдан фойдаланишни уз - узини бошкариш принципида амалга оширилиши; ж) нисбатан куп сув талаб килганлиги учун шоли экиладиган майдонларни чегаралаш, маълум ариклар тизимидан сув ичадиган барча сувдан фойдаланувчиларнинг розилиги билангина шолини экишга рухсат бериш; з) узгалар ерларидан арик утказганда бундан келадиган зарар- ларни ер эгаларига тулаш мажбурияти (севритут) ва бошкалар. Тула булмаган ушбу курсатмаларнинг узиданок (улар купчилик томонидан сузсиз тан олиниб амал килинган), куриниб турибдики, ота - боболаримиз мавжуд сув ресурсларидан инсоф билан окилона фойдаланишга хизмат килувчи; купчиликнинг манфаатла- рига мос тушадиган хаётий коида ва тадбирларни ярата дарёлар- дан ариклар оркали окизиб келинган сувни сувдан фойдаланувчи- лар уртасида адолатли булишда, сув улчов асбоблари хали нома- лум булган даврларда "бир тегирмон, ёки икки тегирмон сув", ёки "куза сув" ёки "марди - курак" аталмиш принципларда узаро таксимланган. Бу таксимотни амалга оширишда утган аср- нинг урталарида ва ундан кейинги даврларда хам (асримизнинг 20-30 йилларигача) Марказий Осиё давлатларида, жумладан Узбе- кистон худудидаги ерларда "арик оксоколи, мироб ва тугончилар институти" фаолият курсатиб келган. Арик оксоколи, мироб ёки тугонии бир томондан шу ном билан аталувчининг лавозими булса, иккинчи томондан, бу унинг били- ми ва тажрибаси учун берилган унвон хам эди. Мироб маълум бир арикдаги сувни хайдаб келиш ва уни сувдан фойдаланувчиларга булиб бериш, ташкилий ишлар (арик казиш, арик тозалаш, иншоот куриш ва таъмирлаш) дехконларга якиндан ёрдам бериш, уларни шу ишларга ташкил килиш ишлари билан шугулланган. Миробнинг хизмат вазифаси унинг махсус амалий билим ва тажрибалардан ташкари шариат-одат конун- коидаларидан хабардор, одамларнинг бошини ковуштириб ишла- тиш кулидан келадиган иш боши хам булиши керак булган. Арик оксоколи одатда бир нечта кишлок ерларига сув беради- ган йирик канал (арик) бошида турган, унинг кул остида бир нечта мироблар уз арикларида иш бошчилик килганлар. Арик оксокол- лари лавозимига энг обрули ва иш билармони танлаб олинган ва сайланган. "Тугончи"лик, яъни "тугон куриш билан машгул булишлик" аълохида ахамият касб этган. Улар кулбола мослама- лар "сепоя", "чорпоя", "кора буйра" каби мосламар ёрда- мидан манбадан сув олиш ишларида бевосита рахбарлик килган- лар. Ирригация ишларини бажаришда кенг таркалган удум - бу ишларни "мехнат мажбурияти" ёки "натурал мажбурият" (улушига тушган ишни кул кучи ва маблаги эвазига бажариш) ва хашар усули булган. Туркистон улкасида Чор хукуматининг мустамлакачилик сиёса- ти амалга оширилган даврда хам сугориш тармокларидан фойдаланиш махалий одат асосида амалга оширилган. Факат бу даврда "Ирригация амалдорлари, уезд бошликлари арик оксоколлари ва миробларни хукуклари ва вазифалари тугри- сида курсатмалар" ишлаб чикилган. Арик оксоколлари харбий губернатор томонидан тайинланадиган булган". Сувдан фойдаланиш сохасида узок йиллар давомида шаклланиб таркиб топган махаллий уз - узини бошкариш тизими сакланиб колган. Экин экиладиган ер майдонлари сугорилиб дехкончилик килина бошланганидан тортиб то бизнинг давримизгача Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling