Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 1.58 Mb.
|
Гидротехникага кириш мажмуа
Узбекистоннинг сугорилиш тарихи
- Узбек халкининг сув учун олиб борган машаккатли мехнат тарихидир. Бу узок жараёнда узбек халки бир томондан, Амударё, Сирдарё, Чирчик ва Зарафшон каби азим дарёларни жиловлаб, вохаларни экинзор ва богу бустонларга айлантириб, обод этишга харакат килган булса, иккинчи томондан, экин майдонларини босиб ахолига катта зиён етказадиган тошкинларнинг олдини олишга интилган. Дарёлардан узокдаги тог олди ва чулга чегарадош худудларда эса, табиий сув ресурсларини излаб топиб, дехкончиликда улардан тежамли ва унумли фойдаланиш усуллари яратилган. Ахоли узининг куп асрлик ирригаторлик фаолиятида сув манбаларининг турлари ва холатига, шунингдек, сув балансининг хажми, оким тезлиги, окиб утган худудларининг табиий шароитига караб ажойиб сув иншоотларини кашф этиб ва такомиллаштириб борган. кадимги Хоразм ирригаторлари Амударёдек серсув ва сертошкин асов дарёдан хеч кандай тугонсиз, аввалига кенг ва юза кавланган «тошкин» каналлар билан, сунгра куп «сока»лар (канал бошини Хоразмликлар «сока» деб аташади, якин кунларгача Хоразм каналларининг бир неча сокаси булган.) оркали зарур микдордаги сувни жуда мохирлик билан боглаб олган. Амударё ва Зарафшоннинг баланд киргоклари остидан сув «лагм» лари (туннели) утказилган. Баланд ерларни сугоришда эрамиз бошларидаёк соат механизмини эслатувчи сув кутаргич иншоот - чигирлар ихтиро этилган. Фаргонанинг тезокар шух сойлари жуда содда курилган, аммо окимга карши нихоятда мустахкам «сепоя», «чорпоя» ва «лабигардон» каби сув боглаб олувчи тугонлар ёрдамида бошкарилган. Асрлар буйи сув танкислиги масаласини хал этиш тугрисида бош котирган кадимги Нурота ирригаторлари ку шимча сув ресурсларини излаб топиш ва улардан мохирлик билан фойдаланиш учун «кулфакли» ховузлар куришган. Экин майдонларини сугориш максадида бир неча километрларга чузилган катор-катор коризлар (ер ости сувларини ер бетига чикариш учун казилган кудуклар ва лагмли сув иншооти) кавланган, ер ости сувларини ер бетига чикариб, юзлаб кудуклар бирлаштирилган. Тог дараларидан окиб чикадиган катта-кичик сойларнинг бахорги мавсумий сел сувларини бир жойга туплаш ва ёзда, сув танкислиги даврида, улардан фойдаланиш максадида уз даври учун жуда мураккаб инженерлик асосида курилган гидротехника иншоотлари - бандлар (сув омборлари) ихтиро этилган. Сугориш иншоотларини яратишда кадимги ирригаторлар канал казишда сув окимини таъминлайдиган нишабликни тугри белгилашдан тортиб, тугон урнатишда сув босимини хамда иншоотни агдариб ташлайдиган кучларини хисобга олган холда мураккаб техникавий масалаларни ижодий хал этишган. Улар барча сув иншоотларини куришда тупрок, чим, тош, шох - шабба каби оддий материаллардан фойдаланиб, тош ёки пишик гиштдан барпо килинадиган инженерлик иншоотлари учун сувга чидамли махсус гидравлик курилиш коришмаларини кашф этишган. Натижада Узбекистонда жуда кадим замонларданок турли хилдаги сув иншоотларини куришда тупланган тажрибаларга бой ажойиб ирригация техникаси вужудга келган. Узбекистоннинг сугорилиш тарихида мухим роль уйнаган кадимги сув иншоотлари, шубхасиз, ота - боболаримиздан колган моддий ва маданий ёдгорликлар каторида мухим урин тутади. Узбек халкининг кадимги юксак маданияти куп жихатидан унинг сугорма дехкончилик ва ирригация сохасидаги фаолияти хамда эришган ажойиб ютуклари билан чамбарчас богликдир. Кадимги сув иншоотлари ота - боболаримиз яратган юксак маданиятнинг ирригация сохасидаги ажойиб намунаси булиб, куп асрлик тарихимиз сахифаларини янада безайди. Бу уринда Самарканд, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларининг камсув тог олди худудларида барпо килинган кадимги сув иншоотлари диккатга сазовордир. Бундай гидротехника иншоотлари халкимизнинг асрлар давомида сугориш сохасида туплаган жуда бой интеллектуал тажрибаси асосида бунёдга келган. Уларнинг аксарияти улкамизнинг водий, тоголди, тоглик ва даштлик ерлари табиий шароитига жуда мос ва узига хос иншоотлардир. Айникса уларнинг тузилиши ва курилиши ечимларида хар бир жойнинг рельефи, сув ресурсларининг коэффициенти ва ундаги узгаришлар хисобга олинган, иншоот окимнинг динамик ва босим кучларига карши баркарорлигини таъминлаш чоралари кузда тутилган. Шунинг учун хам асрий амалиётлар асосида кад кутарган бундай кадимги сув иншоотларидан сугорма дехкончиликда хамда ахолининг ичимлик сув таъминотида узок вакт унумли фойдаланилган. Узбек халкининг утмишидаги кадимги сув омборлари, жумладан, Х асрда курилган «Хонбанди», XII асрда кад кутарган «Гиштбанд», XVI асрда бино курилган "Абдуллахон банди", сув таксимловчи куприклар, сув кутаргич чигир ва чархпалаклар, сув жамгарувчи кулфакли Х,овуз ва сардобалар, гиштин нобалар, Нурота коризлари хамда канал казиш ва коризлар ковлашда кулланилган кадимги нивелировка (ер нишабини белгилаш) усуллари ва сув соатлари кадимги сув иншоотларининг тузилиши, ишлатилган курилиш материаллари, сугориш имкониятлари ва мухандис (инженер - ирригатор)лар тузган кадимги тарх- лойихалар диккатга сазовордир. Шуниси эътиборлики, Узбекистон худудида бизнинг давримизгача сакланиб колган кадимги сув иншоотлари, хусусан уларнинг тузилиш - конструкцияси ва курилиш материалларидан тортиб то математик ечимлари борасида мавжуд маълумотлар, кадимги миришкор бобо дехконлар ва сугориш ишларининг омилкор мироблари кишлок хужалиги ва ирригация сохасида зироатчилик агротехникасининг нодир усуллари билан бир каторда сув ресурслари, хусусан улар билан боглик булган гидравлика ва гидромеханик асослари буйича узок асрлик тажриба ва аник билимга эга булганликларини курсатмокда. Хатто сув босими хакида конунни яратган машхур француз физиги Блез Фаскалнинг (XVII аср) кашфиёти 7 аср мукаддам, яъни Х асрдаёк, мовароуннахрлик мухандис мироблар томонидан амалда (Хонбанди сув омбори тугонини куришда) кулланилган экан. Тог тизмаларининг шимолий этаклари ва даралари ичида жуда куп чашмалар бор. Чашмаларда тупланган сув бутун ёз буйи сой- ларда окиб даралардан чикар - чикмас тошлок узанларга сингиб кетади. Гарчи булок сувлари ёйилмага етиб бормай, тошлокларга сингиб кетсада, улар кургокчилик ва сувсизлик офатидан кутилиш орзусида бош котирган сохибкор дехконлар диккатини узига торт- ган. Тог олди туманларда яшаган дехконлар ана шу булок сувлари- ни бир жойга туплаш ва улардан керакли вактда фойдаланиш максадида жуда кадим замонлардаёк даралар ичида ва тог этакларда кичик - кичик ховузлар курганлар. Махаллий ахоли бу сув иншоотларини «Ховуз» деб атайди. Ки- зиги шундаки, курилиш услубига кура бу ховузлар оддий ховуз- лардан тамоман фарк килади. Одатда, Ховуз ер юзидан чукур килиб ковланади. Бу ховузлар ерни уйиб эмас, балки, аксинча тугридан - тугри ернинг устига, купинча, булок кайнаб турган дунгликка ёки сойнинг бирор киргогига курилади. Бунинг учун буйи 60 м, эни 40 м келадиган кулай майдонча танланиб, уч томо- нига тош ва чимдан баландлиги 2 метр келадиган девор курилади. Деворнинг калинлиги таги 3 метр, юкориси эса 1,5 метр килиб уралади. Ховузнинг юкори ва пастки карама - карши томонларида иккита кулоги булади. Тепарокдан келадиган сой сувини ховузга боглаш учун юкоридаги, ховузда тупланган сувни чикариш учун эса пастки кулокдан фойдаланилган. Иншоотнинг юкори кулоги тепарокдан келиб куйиладиган оддий арик булса, унинг пастки кулоги тузилиши жихатидан антика. У содда, бирок хар томонлама пухта курилган ажойиб механизмни эслатади. Ховузнинг пастки кулоги икки томони харсангтошлардан ишланган, тепаси яссирок тошлар ёки кундалангига зич терилган ёгочлар билан ёпилган кувурни, яъни гулбани эслатади. Ҳовуз девори остидан утказилган кувурнинг огзи тегирмон тоши каби уртаси доира шаклида тешилган тош ёки туртбурчакли ёгоч копкок билан бекитилган. Тешикнинг диаметри 20 санти- метрдан ошмайди. Ховузга сув богланганда тешик учида латта уралган 3 метрли хода билан бекитилади, хода сувдан тик кутарб туради. Ховуз сувга обдон тулиб, сувни чикариш керак булганда бир киши ховуз девори устига чикиб, ходани тортиб олади. Ховуз- даги сувни чикариш учун окилона ишланган бу «механиз» «кул- фак», учига латта урами богланган хода эса «тикин» деб аталади. Х,овузга сувни туплашда ва чикаришда улар кулф вазифасини ба- жаради. Шунинг учун хам бундай иншоотлар «кулфакли Х,овузлар» деб аталади. Одатда, кулфакли ^овузлар кечкурун богланган, эрталабгача эса улар сувга тулган. Битта Х,овузга уртача 1800-2000 кубометр сув тупланган. Эрта билан Х,овуз кулфаги очилиб, йигилган сув 7-8 соат давомида бутунлай окиб чиккан. Маълумки, окар сувлардан мутлако махрум булган чул ва даштларда кишки ва бахорги мавсуми ёгингарчилик асосий сув манбаи хисобланган. Чулларда атрофи бир мунча баландликлар- дан иборат булган чукурларга кор ва ёмгир сувлари тупланиб, кат- тагина кулмаклар хосил булади. Бундай кулмаклар «кок» деб аталади. Кокларнинг суви чучук булиб, ахоли кадимдан чулдаги чорва молларини сугоришда ундан фойдаланиб келган. Бундан ташкари утмишда Урта Осиёнинг Кизилкум, Коракум, Мирзачул, Карши ва бошка чуллари оркали чет мамлакатларига катнаган савдо карвон- лари хам кокларнинг сувидан фойдаланган. Шунинг учун хам Урта Осиё чулларини кесиб утган кадимги карвон йуллари купинча йи- рик коклар буйлаб йуналган. Шуни хам айтиш керакки, кокларда сув йил буйи сакланмаган. Чунки ёз ойларида коклардаги сувнинг бир кисми куёшнинг кучли нури таъсирида бугланиб кетса, иккинчи кисми ерга сингиб, июнь ойининг охири ва июлнинг бошларида деярли куриб колган. Бундай ахвол, савдо карвонларининг сувсиз чулларни кесиб ути- шида шубхасиз, катта кийинчликлар тугдирган. Шу сабабли чуллар оркали катнайдиган карвонларни ёз ойларида сув билан таъмин- лаш мухим ахамиятга эга булган. Коклардаги сувни кичикрок хажмдаги чукуррок жойларга тупланиб, интенсив парланишдан саклаш максадида кадимги ирригаторлар карвон йуллари буйлаб чуллардаги кокларга ва баъзан булоклар устига махсус сув иншоотлари куришган. Бундай иншоотлар «сардоба» номи билан машхурдир. «Сардоба» тожикча суз булиб, сувхона ёки музхона маъносини англатади. Сардобаларни тузилишига караб усти ёпик ховузлар деб аташ мумкин. Чунки улар пишик гиштдан доира шаклида ишланган ичи чукур ва усти гумбазли ховуз булиб, чул манзарасида худди кучманчи чорвадор ахолининг утовига ухшаб кузга ташланади. Сардобалар анчагина мураккаб курилган. Улар турли хил хажм- да булган. Цилиндр шаклида ерга уйиб ишланган сардоба Ховузунинг чукурлиги 10-15 м, диаметри 12-16 м ва деворининг калинлиги 1-1,5 м га боради. Сардобалар Шаркда кенг таркалган сув иншоотларидан булиб, улар асосан кадимги карвон йуллари буйлаб курилган. Хуросонда (шимолий Эрон) бундай сув иншоотлари «обан- дор», Озарбайжонда эса «авдон» номлари билан юритилади. Айрим маълумотларга караганда Узбекистон ва унинг атрофи- да 44 та сардоба булиб, уларнинг 29 таси Карши чулида, 3 таси Мирзачулда, яъна 3 таси Тошкент - Фаргона уртасидаги кадимги савдо йулида ва биттаси Кармана якинида Чули Маликда булган. Уз вактида бу сардобалар жойлашган худудларда равотлар ёки карвонсаройлар кад кутарган. Булар, шубхасиз, чулларда бекат - карвонларнинг тухташ жойи вазифасини утаган. Чашма суви куза билан кандай улчанган? Куза 5-6 л суюклик кетадиган сопол идишдан ишланган жуда содда сув соати булиб, ёзда сув таксимланаётганда у билан вакт белгиланган. Сопол кузадан сув соати ясаш учун кузанинг туби ён томонидан дуг билан тешилиб, тешикка ингичка камиш найча урнатилган. Сув таксимоти пайтида куза сувга тулгазилиб, сув найчадан окизиб куйилган. Кузадаги сувнинг найча оркали жилдираб батамом окиб чикиши учун кетган вакт «бир куза» деб хисоб килинган. Нурота чашмасидан бир кеча - кундузда окиб чиккан сув 160 кузага тенг булиб, кечасидаги 64 куза ва кундузгиси 96 куза хисобланган. Вакт билан хисобланганда хар бир куза 9 минутга тенг булган. Кундузи уч куза ва кечаси икки куза бир «кора» сув хисобланган. Бир кунлик сув 32 корага тенг булган. Осмонсой дарасига курилган Хонбанди сув омбори 1953 ва 1962 йилларда Узбекистон Фанлар академияси Тарих ва археология институтининг Я.Г.Гуломов бошлик археологик экспедицияси томонидан топиб текширилган. Тугоннинг узунлиги устки кисмида 51,75 м, асосида 24,35 м булиб, баландлиги 15,25 метрга тенг. Тугон тошлардан йуниб курилган булиб, тошлар сувга чидамли махсус курилиш коришмаси билан бир - бирига махкам бирикти- рилган. Тугон курилгач, Осмонсой дараси ичида узунлиги бир ярим километр, эни тугон олдида 52 м ва дара огзида 200 м катта- ликдаги сув омбори хосил булган. Бахорда Осмонсой ва Илончи сойлардан келадиган сел сувлари ана шу улкан ховузда туплан- ган. Бу ерда тахминан бир миллион олти юз минг кубометр хажмдаги сув жамгарилган. Хонбанди сув омборига тупланган сув билан Кизилкумнинг Мирзачул билан туташган чегарасида тахминан бир ярим минг гектар ер майдони узлаштирилиб, иншоотдан олти километр ши- молда мустахкам работ ва обод кишлок барпо этилган. Хозирги кунгача сакланган бу работнинг харобаларини махаллий ахоли Калтепа номи билан атайди. Калтепада олиб борилган археологик текширишлар натижаси- да бу кичик воха X асрда обод этилган, бу ерда XII аср охирлари- гача хаёт давом этгани, сунгра работ хароб булиб, атрофдаги обод вахочанинг чулга айлангани аникланди. Хонбанди сув омборига тупланган сув узига хос тарзда бошкарилган. Сув омборидаги сувнинг ташкарига окиб чикиши учун тугоннинг гарбий чеккасига тошлардан паст - баланд килиб ишлаб чикилган туккизта кувур утказилган. Омбордаги сувнинг сатхига караб кувурлар бирин - кетин очилган. Урта аср ирригаторлари кувур урнатишда даранинг бирмунча ётикрок коя тошли сул киргогидан усталик билан фойдаланганлар. Чунки катта тез- лик билан иншоотдан окиб тушган оким узан тубини хамда ён ба- грини ювиб, тугонга хам путур етказиши мумкин эди. Шунинг учун хам кувурлар шундай мулжал билан курилганки, хар кайси кувурдан шиддат билан отилиб чиккан сув аввал тогнинг шу ко- ясига келиб урилган, сунгра ундан сойнинг курук узани буйлаб ка- зилган арикка окиб тушган. Иншоот оркали окиб тушган сувнинг динамик кучи таъсирига карши Хонбандининг кувурлари хам кулфакли ховузлардагидек, конуссимон килиб ишланган. Кувур- нинг сув окиб кирадиган ички огзи 25Х25 кв. см, ташки огзи эса 45-70х50-100 кв. см катталикда равоксимон шаклда ишланган. «Гиштбанд», Зарафшон тог тизмаларининг гарбий этаклари- дан окиб чикадиган Омондара сойида курилган. Гиштданбнинг номи гарчи иншооти гиштдан бино килинганлигига ишора килса - да, у аслида йунилган тог тошлари ва махсус курилиш кормасидан ишланган. Бу сув иншооти Омондаранинг энг тор жойига урна- тилган булиб, тугоннинг баланлиги 9 м, устки кисмининг узунлиги 10 м, калинлиги асосида 9,1 м, юкорисида 5,5 метрга тенг булган. Тугоннинг сув тупланадиган ички томони деярли тик ташкариси эса зинапоя шаклида курилган. Жом кишлогида яшовчи кекса дехконларнинг сузларига караганда тугоннинг марказий кисмида паст - баланд жойлашган бешта кулфаги булган. Афсуски унинг кувурлар урнатилган бу Урта кисмини Омондара сойининг сел сувлари олиб кетган. Х,озирги кунгача Гиштбанднинг факат дара- нинг коя тошли мустахкам киргокларига бириктирилган канотла- ригина сакланган. Сакланиб колган ана шу кисмлар Гиштбанд конструкциясига кура Хонбандга деярли ухшаш булганлигини курсатади. Гиштбанд XII аср бошларида, Урта Осиёда Корахонийлар давлати хукмдор- лик килган даврда барпо килинган. Гиштбанд тугони билан богланган Омондара ичида чукурлиги 9 м, узунлиги 700 м, эни иншоот олдида 25 м ва юкори - шаркий томонида 100 м каттали- гидаги сув омбори хосил килинган. Омондара сойининг кишки окими ва бахорги сел сувлари шу сув омборига тупланиб, ка- рийиб 300 минг кубометр сув сахирасини хосил этган. Гиштбанд сув омборига йигилган сув туфайли Самарканд ва Карши шахарлари орасидаги кадимги карвон йули устида мустахкам калъа хамда махсус работ кад кутарган, Жом вохасида 250-300 гектар ер майдони сугорилиб обод этилган. Бу калъанинг харобалари хозирги вактда Каттатепа деб аталади. У Гиштбанд иншоотидан 5 км гарбда, сойнинг сул киргогида археологик тек- ширишларга караганда XII асрда курилган бу сув омбори хамда Хонбанди каби, аста - секин лойка босиши туфайли ишдан чиккан. XVI аср ирригация техникасига мансуб Абдуллахонбанди сув иншооти сувга чидамли махсус коришма билан барпо килинган. Бекларсой дарасидаги тугон асосининг узунлиги 73 м, юкориси- ники 85 м булиб, эни асосида 15,3 м ва устида 4,5 метрга, баланд- лиги эса 15 м га тенг булган. Бу иншоотининг олди томони тик кутарлган, орка томони эса, тугон олдида тупланган 15 метр чукурлигидаги сув за^ирасининг босим хамда агдарувчи кучлари- га бардош бера оладиган килиб зинапоя шаклида ишланган. Шунинг учун хам тугоннинг асоси юкорисига нисбатан деярли 3,5 баробар калин килиб курилган. Дара тусилгач, тугондан юкорирокда каттагина сув омбори хосил булган. Маълумки, Бекларсой дара ичида анча нишаб булиб окади. Унинг узани хар 100 метрда 1-1,2 м пасаяди. Шундай балсада, тугон олдига тупланган сувнинг сатхи 15 метрга кутарлганда сув омборининг узунлиги 1250-1500 метрга, кенглиги эса 75-125 метрга етади. Шу вактда унга Урта хисоб билан 1-1,2 миллион кубометр сув тупланган. Иншоотдан куйида жойлашган Камар, Окчоб, Урганжий, Равот, Жилонтамгали ва Сойкечар кишлокларининг дехконлари хам тупланган бу сув билан уз экин- ларини сугорганлар. XVI асрда ана шу кишлоклар атрофида тах- минан 1-1,2 минг гектар ер майдони узлаштирилган. Кадимги ирригация иншоотларини куришда ишлатилган курилиш коришмаларини таркиби ривоятларга кура пиширилган ганч хоки туя сути билан шиннига корилган. Сунгра тог тошлари мана шу ганч коришмаси билан бириктирилиб тугон курилган. Ки- мёвий анализлар «туя сути билан шиннига корилган» кадимги ганчларнинг сирини очиб берди. Кимёвий тахлил курсатгичларига караганда доимо сув остида турадиган гидротехника иншоотларини куришда Урта асрнинг меъмор - ирригаторлари охакка тенг микдорда кушилган кум ёки 25-30 фоиз усимлик кули аралашмасидан тайёрланган курилиш коришмасидан фойдаланганлар. Айникса сувда усадиган усим- ликлар камиш, лух, шоли кипиги ва бошкаларнинг чала ёндириб, писта кумирга айлантирилган кули билан аралашмаси юкори си- фатли гидравлик коришма хисобланган. Бундай коришма сувга чидамли булиб, иншоот ва биноларнинг доимо захда турадиган кисмларни урнатишда жуда кул келган. Шунинг учун хам Урта асрларда усимлик кули аралаштирилган охакдан тайёрланган курилиш коришмасидан ирригация иншоотларидан ташкари куприклар, хаммомлар, Х,овузлар, тазарлар - канализация ин- шоотлари куришда хамда йирик меъморчилик обидалари, масжид, мадраса, минора, макбара, карвонсарой ва тим (усти гумбазли бозор ва хунармандчилик раста) ларнинг пойдеворларини ишлашда кенг фойдаланган. Самарканд ва Бухоронинг би- нокор меъморлар бундай курилиш коришмасини «кир» деб ата- шади. «Кир» ни факат ирригация иншоотлари ва пишик гиштлардан курилган меъморий обидаларнинг пойдеворларини куришда ишлатиб, бино ва иншоотларининг доимий курук хаво ва куёш- нинг иссик харорати остида турадиган юкори кисмларини куришда гипсдан тайёрланган ганч ва ганчхокдан фойдаланганлар. Чунки «кир» доимий курук хаво шароитида укаланиб кетган. Бундан маълумки, кадимги бинокор - меъморлар сув иншоотлари ва йирик архитектура обидаларини барпо этишда намлик, иссик ва курукликларнинг курилишга таъсирини хар томонлама ур- ганиб, хар бир шароитнинг узига хос курилиш коришмаларини кашф этишган. Мухандислар уз даврида олий укув юрти хисобланган мад- расаларда (мадрасани хатмона килган, яъни битирган илм ахлла- рига «санад» - диплом берилган. Мадрасани тамомлаган киши- ларнинг хаммаси дин арбрблари булавермай, балки диний ва ду- нёвий илмлар билан машгул булган илм ахллари эди. Урта асрларда яшаб, ижод этган Урта Осиёлик машхур олимларнинг купи Бухоро, Самарканд ёки бошка шахарлардаги мадрасаларда билим олишган) 10-15 йил укиб, хандаса (геометрия), фаровиз (математика) ва бошка фанларни урганган ва меъморчиликнинг назарий асосларини яхши билган мутахассислар булган. Бино ёки иншоотларнинг мухандислар томонидан тайёрлаган лойихаси «тарх» деб юритилган. Тархлар одатда квадрат шакл- даги катакли когоз тахтага чизилиб, хар бир катак уша даврнинг узунлик улчов бирлиги - газ хисоби билан талкин этилган. Бухо- ронинг гази - шохи деб аталган меъморий гази 107 сантиметрга, Самаркандники 90 сантиметрга, Тошкент ва Фаргонанинг гази 83 сантиметрга тенг булган. Лойихада газ хисоби билан олинган ка- таклар устига чизилган бино ёки иншоот плани бинокорлар учун хам тушунарли булган. Чунки Урта Осиёда бинокорчиликда ишлатиладиган турт бурчакли гиштнинг 3 ёки 4 таси бир газга тугри келган. Кориз - ер остидан утказилган мураккаб сув иншоотидир. Бундай ирригация иншоотини куриш нихоятида огир ва мураккаб булган. У машаккатли кул мехнатидан ташкари ер ости сувлари тупланадиган катламни йил мавсумларида бу сувлар сатхида руй берадиган узгаришлар ва кориз чикариладиган жой рельефидаги нишабликни жуда аник белгилашни талаб этган. Тажрибали коризчи гидротехниклар кориз чикаришда дастав- вал кияликнинг баландрок еридан ер ости сувигача шахмат усу- лида бир неча кудук казишган. Кудуклардаги сув сатхи вакт - вакти билан белгиланиб турилган. Ер ости сувлари тортилиб, кудуклардаги сув сатхи энг пастга тушган февраль ойининг кориз ковлашга киришилган. Иш ер нишабини белгилаш, яъни нивелировка килишдан бошланган. Чунки ер нишабини аник ва тугри белгилаш кориз трассасини утказишда ва ер ости сувларининг кориз оркали ер юзига окиб чикишида хал килувчи роль уйнаган. Кориз трассаси аниклангач, трасса буйлаб катор кудуклар ко- вланган. Ер ости сувларининг туплаган катламига караб сув чикадиган бош кудукларнинг чукурлиги 18-20 м, баъзан ундан хам ошикрок булган. Кудуклар туннель оркали бир - бирига тута- штирилган. Бош кудуклардан чиккан ер ости сувлари мана шу туннель оркали окиб чиккан. Туннель «лагм» деб аталган. Унинг баландлиги 1,25-1,5 м, эни 1 м булиб, узунлиги жой нишабига караб бир неча километрга чузилган. Масалан, Нуротадаги Ма- стон деб аталган коризининг 280 та кудуги булиб, бош кудугининг чукурлиги 14 м ва лагмининг узунлиги 3 километрга тенг эди. Коризнинг кудуклар орасидаги устки кисми «пушта» деб аталган. Кадимий сув чикариш мосламаларининг энг «такомиллашган» усули - бу чархпалак ва чигирлар булиб, сугорма Шаркнинг Миср, Месопотамия, Эрон, Хиндистон, Хитой ва Урта Осиёнинг дехкончил вохаларида кадим замонлардан бери кулланиб келин- ган. Бундай сув чикаргич мосламалари Урта асрларда Миср ва Месопотамияда «сокия», Эрон ва Хиндистонда «чарх», Хоразмда «чигир», Шош вилоятида «чархпалак» деб юритилган. Абу Абдул- лох Мухаммад Хоразмий Марв вохасининг Х аср сугориш техни- касини тасвирлаган вактида, чигирларнинг дулоб, долия, гаррафа, зурнук, наура ва манжанун каби аълохида - аълохида олтита ата- маларини тилга олади. В.В.Бартольднинг фикрича, бу атамалар- нинг хар бири аълохида маънога эга булиб, баланд ерларни сугориш учун сув чикарадиган чигирларнинг турли хилларини аниклатган. Сув чикаргич мосламалари тузилиши жихатидан 2 турга булин- ган. Бири сувнинг оким кучи билан айланувчи, иккинчиси эса уй хайвонлари: от, эшак, хукиз ёки туя кучи билан харакатга келти- риладиган туридир. Тезокар анхор ёки шохариклар буйида урна- тиладигани «чархпалак», хайвони кучи билан айлантириладигани «чигир» номи билан юритилган. Чархпалаклар кушалок улкан гардишли гилдиракдан иборат булиб, гардишлари орасига оким- дан харакатланувчи горизонтал тахта парраклар урнатилган. Гил- дирак гардиши буйлаб сув ботиргич кувачалар - дигирлар боглаб чикилган. Гилдиракнинг бир ён бошида 2-3 м ли ёгоч нова урна- тилиб, дигирга тулиб чиккан сув ушбу новага куйилиб, сунг пайкалга томон окиб кетган. Хайвон кучи билан айлантириладиган чигирлар тузилиши жихатидан чархпалакларга нисбатан бирмунча мураккаброк булган. У ягона укнинг икки томонига урнатилган бири катта, иккинчиси кичикрок тишли гилдирак хамда хайвон кушилиб чигир- ни харакатга келтирувчи горизонтал урнатилган тишли гилдирак ва узунлиги 2,5-3 м ли ёгоч новадан иборат булган. Чигирларнинг бир томони одатда арикка туташган чукурлиги ва узунлиги 3 м, эни 1 м ли хандакка урнатилган. Тезкор дарёлар, сойлар ва йирик сугориш тармокларини боглаб, тугон ва бандлар урнатиш хамда куприклар куришда ка- димдан навардлар билан бир каторда яна бир антика гидротехник курилмадан фойдаланиб келинган. У халк сув хужалиги ама- лиётида «сепоя» ва «чорпоя» номлари билан юритилган. Бундай курилмаларнинг тузилиши нихоятда содда булган. Уни ясаш учун уч ёки туртта ходаларнинг учлари бир-бирига бириктирилиб, пирамида шаклда тик урнатилган. Сунгра, унинг керилган оёклари- нинг пастки кисмига «ён ёгочлар» богланиб тагкурси ясалган. Тугон урнатиш учун сепоялар учига аркон богланиб, бирин - ке- тин сувга туширилган. Окимга карши баркарорликни ошириш учун сепоялар бирининг оёгига иккинчиси, иккинчисининг оёгига учинчиси чалкаштирилган тартибда урнаштирилган. Сувга туширилган хар бир сепоя ёки чорпоя тагкурсисига уз навбатида шох- шабба, чим ва тош босиб чикилган. Натижада юки огирлашган сепоя ёки чилпоя сув тубига мустахкам урнашган ва шу участкада окимни деярли тусиб куйган. Сепоя, чорпоя ёки навардлардан барпо этилган тугонлар оркали боглаб олинган оким махсус сув айиргич иншоотлар во- ситасида сугориш тармокларига таксимланган. Бундай сув ин- шоотлари Бухоро вохасида «кунда», шаркий Фаргона вилоятла- рида «лабигардон», Жиззах, вохаси ва гарбий Фаргонада эса «ку- бур» деб юритилган. Кундаланг тузилиш жихатидан Хоразмнинг «ётик тукуртка» (сув ташлагич)ларига ухшаса - да, аммо ишлати- лиши жихатидан улардан тубдан фарк килган. Одатда «кунда» ёки «лабигардон» анхорлардан бир неча шохариклар ажралиб чиккан «панжа»ларга урнатилиб, ундан сувни арикларга баб - баробар таксимлашда фойдаланилган. Бунинг учун бир нечта шохарикларга булинган анхор панжасининг бугзи кундалангига тубидан то юкорисигача устма - уст териб чикилган ёгоч даргот тугон билан тусилган. Натижада иншоотнинг олд томонида сув дамланиб, бир хил сатхдаги сокин сув окими хосил булган. Бу сувни шохарикларга баробар таксимлаш учун иншоотнинг энг юкорисидан кундаланг ташланган ёгоч арикларнинг сонига караб, бир неча еридан арраланиб, сув окиб тушадиган дарчалар очилган. Бухоро вохасида у «дахана», Фаргона водийсида эса «кулок» (бир кулок 8-10 см га тенг булган махаллий улчов) деб юритилган. Шохарикларнинг сонига караб кундаланг 3-4, баъзан 5-7 даханали булган. Х,ар бир арикдан сугориладиган ер майдонининг хажми бир хилда булмагани учун, одатда кунда даханаларининг кенглиги хам турлича булган. Купинча кунда даханалар- нинг кенглиги ер майдонларининг мутаносиблигига караб «энли» ёки «бармок» (бир энли бир бармокка (2 см) тенг), «мушт» ёки «кулок» (бир кулок турт энли ёки бир муштга тенг) ва «газ» (бир газ 0,7 м га тенг) хисобида белгиланган. Масалан 50 таноб (12,5 га) ерни сугориш учун кунда даханаси икки кулок, 100 таноб учун турт кулок ва 200 таноб учун саккиз кулок кенглигида очилган. Сугориш шохобчасида окимнинг кандай даражада булишидан катъий назар, мавжуд сув кунда воситаси билан хар бир арикнинг хакобаси (тегишли сув) мутаносиб равишда таксимланган. Шунинг учун хам кадимда танкис булган вилоятларда сув хужалиги ама- лиётида кундалардан айникса кенг фойдаланилган. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling