Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.58 Mb.
bet8/52
Sana01.04.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1315034
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52
Bog'liq
Гидротехникага кириш мажмуа

Назорат учун саволлар:

  1. Улуг Ватан уруши даврида кандай ирригацион курилишлар амалга оширилди?

  2. Сирдарё бассейнида сув ресурсларини комплекс ишлатиш схемаси качон ва ким томонидан ишлаб чикилди?

  3. Янги сугориш системасига утиш хакида карор качон кабул

килинди ва кандай ишлар амалга оширилди?

  1. 4-чи беш йилликда кандай ишлар бажарилди?

  2. «Главсредазирсовхозстрой» трести качон ва нима максадда ташкил этилди?

  3. 5-чи беш йилликда кандай ишлар режалаштирилди?

  4. 9-беш йилликда (1971-1975 йил) Узбекистонда ирригацион курилиш ишларига мувофик килинадиган ишлар тури ва хажми нималардан иборат эди?

  5. Узбекистондаги кадимги гидротехник иншоотларни санаб беринг?

Урта Осиёнинг физик-географик урни ва умумий тавсифи. Узбекистоннинг табиий шароитлари, ер фонди.
Урта Осиё Каспий денгизидан то Тян - Шян тогларигача ястаниб ётади ва Турон паст текислигидан иборат, у уз ичига Устюрт плато­сини, Орол денгизи, Коракум ва Кизилкум сахросини, Бет - Пак - Да­ла чулли текислигини, Семиречье (Етти дарё) кумликларини олади. Шаркий ва Жанубий кисмида баланд чуккили: Тян-Шан, Помир, Ко- петдаг тоглари кукка буй чузиб туради.
Урта Осиё худудида Узбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Киргизистон ва Козогистон давлатлари жойлашган. Кадимги давр- ларда бу ердан Туркий кабилалар яшагани учун 1924 йилгача бу улка Туркистон номи билан аталган.
Урта Осиё Евроосиё материгининг ичида жойлашган ва Орол- Каспий ички окими ёпик области деб аталадиган ерда жойлашган. У Тинч ва Атлантика океанидан деярлик бир хил узокликда (4500 км) жойлашган булиб, шунинг учун иклими арид характерида. Урта Оси­ёда ёз иссик, булутсиз ва курукдир. Киш намгарчилик ва совук, хаво юкори кургокчилдир. Ута континентал иклим ва ёгиннинг камлиги ва унинг вегетация даврида етишмаслиги сунъий сугоришсиз маданий дехкончилик килишга имкон бермайди. Ёгин микдори йилига 80-100 мм, айрим жойларда 200-300 мм ташкил килади.
Арид иклими шароитларида сув энг катта бойлик хисобланади ва ундан унумли фойдаланиш улканинг такдирини белгилайди.
Жуда кадим замонлардан бошлаб инсон сувдан фойдаланишга урганган, табиий сув окимларини ер нишаблиги буйлаб узанлар оркали унумдор ерларни сунъий сугориш билан баркарор хосил олишга одатланган. Ирригация каналлари атрофларида вохалар пайдо булиб кишлоклар ташкил топган, хаёт гуркираб кетган.
Урта Осиёда иклим ута муътадил ва кургокчил булиб, ёзи жуда ис- сик ва булутсиз, киши эса, изгирин аёзли ва совук.
Ёгингарчилик кам, йиллига 100-200 мм гача, баъзи тог олди ерла- ридан 300-400 мм гача булади. Унинг асосий кисми эрта бахорга, кишга ва кеч кузга тугри келади.
Ер юзасидан ва усимликлар оркали бугланиш жуда катта булиб, унинг йиллик микдори 1400-1500 мм гача етади.
Текисликларининг ер юзаси сатхи океан сатхи юзасидан хар хил баландликлардан жойлашган, купчилик кисми 200-400 м баланд- ликда ётади. Океан сатхидан Сарикамиш товоксойнинг туби 45 м, Окча кул чукурлигининг туби 92 м, Корагол чукурлиги туби 132 м пастда жойлашган. Тогликлари ясси, курама тизмали ва юксак чуккилидир. Купчилик холда тизмалар 4000-5000 м баландликка, ай- рим чуккилари эса 7000 м ва ундан ошик баландликларга эга.
Урта Осиёдаги тоглар жуда кадимги абадий музликлар билан ко- планган. Тоглар орасидаги паст текисликлар хавзалари 1000-2000 м баландликлардан ястаниб ётади ва сугорма дехкончилик килинади.
Урта Осиёнинг иклими узига хос хусусиятларга эга. Бахор февраль ойидан кира бошлайди, тогли жойларда у кечикиб келади, ёккан ёмгирлар ва хавонинг исиши натижасида усимликлар тезда уйго- нади ва гуллай бошлайди, ер юзаси ранг-баранг гулларга бурканади. Урта Осиё жанубида гуллаш февралдан бошланади, феврал охирида кумуш ранг терак, кайрагоч, бодом, мартда урик, олхури, нок, олма, гилос гуллайди.
Шахар ва кишлоклар кукаламзорларга бурканади. Пастки тогларда кор эриб, дарёлардаги сув сатхилари кутарила бошлайди. Бахор киска даврда тугаб, апрелдан бошлаб кун исиб кетади ва май ойидан ёз даври бошланади. Бу даврда далаларда гуллар йуколиб кетади, мевалар пиша бошлайди, тог олди ён багирлари тирила бошлайди, тогларда бахор авжига чикади. Майда секин-аста ёмгирлар тухтайди.
Кишлок хужалик ишлари олдин жанубда мартдан, кейин шимолда апрелдан бошланади. Лекин, апрел баъзан май ойларидан совуклар кайтарилиб туради ва манфий харорат, кор хам кузатилиши мумкин. Бундай иклимнинг кескин совиши узум ва мевали дарахтларнинг гулашига, шунингдек, ёш гузанинг ривожланишига салбий таъсир курсатади, хатто хосилнинг нобуд булишига сабабчи булади.
Ёзи булутсиз, курук, чангли ва иссик булади, тогларда эса момакалдирок булиб ёмгир куп ёгади. Кор ва музликларнинг жадал эриши дарёларнинг тошиши ва сув сатхининг кескин кутарилишига олиб келади. Ёз узок давом этади. Май, июнь ойлариданок кеч куз- гача хар хил мевалар пишиб етилади. Май ойида кулупнай, гилос, ундан кейин, урик, тут, эрта пишар сабзавотлар етилади. Июль - ав­густ ойларида шафтоли, олхури, нок, олма, узум пишади.
Куз октябрь ойидан келгани билинади. Куёшли, иссик хароратли хаво, баъзан булутли, шамолли, салкин хаво билан алмашади, ёмгир томчилайди. Усимлик барглари саргайиб тукила бошлайди. Далала- рда кишлок хужалик экинлар хосилини йигиб олиш ва шудгорлаш кишгача давом этади. Ноябрь ойидан кунлар аёзли, кечалари совук булади. Ёмгир, баъзан кор ёгади. Кишда жуда каттик совук булиб, сув ва ер музлайди. Жанубий районлардан киш илик ва юмшок кечади.
Урта Осиёдаги кулай табиий иклим шароити бу регионда дехкон- чиликнинг ривожланишига олиб келган. Жумладан, Узбекистонда сугорма дехкончилик кенг ривожланган.
Узбекистон Республикасида сугориладиган ерлар майдони 4 млн. 250 минг гектарни ташкил килади. Жумладан, асосий алмашлаб экиш майдони 3 млн. 464 минг га, куп йиллик экинлар 329 минг га, (боглар 155минг га, узумзорлар 99 минг га, тутзорлар 67 минг га, бошка экинлар 7 минг га,томорка ерлари 451 минг га), вактинча захира ер­лар 48 минг га, яйловлар 44 минг га, урмонлар 365 минг га.
Узбекистон Республикасидаги сугориладиган ерларнинг 65-66 % хар хил даражада шурланган. Бу 2,8 млн. гектарни ташкил килади. Жумладан, кучли шурланган ерлар майдони 546 минг гектар, уртача шурланган ерлар 834 минг гектар, кучсиз шурланган ерлар 1 460 минг гектарни ташкил килади.
Республиканинг умумий сув ресурслари асосан табиий холда ша- клланадиган ва кайта тикланадиган ер усти (дарё, сой), ер ости сувларидан хамда халк хужалиги сохаларида сувни ишлатиш ёки ундан фойдаланиш жараёнида шаклланадиган ва сув манбаларига кайтариладиган окова сувлардан ташкил топган булиб унинг уртача куп йиллик хажми - ер усти сувлари - 13667 млн. м3, ер ости сувлари

  • 13530 млн. м3 ва 23 - 25 млрд. м3 кайтариладиган окова сувлардир. Ер усти сувларини 85%, ер ости сувларини 30% гача микдори кишлок хужалигида фойдаланилади. Республиканинг асосий сув манбалари: Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Кашкадарё, Зомин, Санзар, кичик да­рё ва сойлар, 54 дан ошик сув омборлари ва ер ости сувли катламлар ва комплекслардир.



Орол денгизи хавзаси ва унинг сув ресурслари
Марказий Осиё давлатлари уртасида мавжуд булган сув хажмлари куйидаги хужжатларга асосан таксимланган:
Умумий таксимот 1983 - 1984 йиллари ишлаб чикилган "Амударё ва Сирдарё хавза схемаларига" асосан амалга оширилган.
Шу хужжатга асосан Узбекистонга 71,69 млрд. м3 сув белгиланган. Шу жумладан:

  • дарёлардан 58,6 млрд. м3

  • 81.7 % шундан ички дарёлардан 11,47 млрд. м3 - 19.6 %

  • ер ости сувларидан 10,07 млрд. м3 - 14.0 %

  • зовур - окава сувларидан 3,02 млрд. м3 - 4.3%

Амударё сувларининг таксимоти буйича 1986 йил кабул килинган Протокол (Собик Иттифок Мелиорация ва сув хужалиги вазирлиги илмий - техник кенгашининг 1987 йил 10 сентябрдаги 566-сонли Протоколи).
Шу хужжатга асосан Амударё суви куйидагича таксимланган:
умумий сув хажми 61,5 млрд. м3 шундан:
Тожикистонга 9,5 млрд. м3 15,5%;
Туркманистонга 22,0 млрд. м3 35,8%;
Узбекистонга 29,6 млрд. м3 48,1%.

Айни пайтда шу хужжат билан Узбекистон ва Туркманистон уртасида амалдаги сув окими Керки гидропостида 50% га 50% килиб белгиланган.
Фаргона водийсида жойлашган кичик дарёларнинг сув хажмлари 1981 йил 2 июнда Собик Иттифок Мелиорация ва сув хужалиги вазирлиги томонидан тасдикланган махсус Протоколга асосан таксимланади. Андижон ва Туямуйин сув омборларидан чикариладиган ва бошка давлатлараро каналлардаги сув хажмларининг таксимоти тегишли лойиха хужжатлари асосида амалга оширилган.
Орол денгизи хавзасидаги давлатлар худудларида дарё сувини хосил булишини тахминий бахолаш, км3

Республика

Амударё
Хавзаси

Сирдарё
хавзаси

Орол денгизи хавзаси буйича жами

Узбекистон

5,14

6,39

11,53

Киргизистон

4,04

26,79

30,83

Тожикистон

44,18

0,38

44,56

Козогистон

-

2,50

2,50

Туркманистон

2,79

-

2,79

Афгонистон

22,19

-

22,19

Жами

78,34

36,06

114,40



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling