Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 1.58 Mb.
|
Гидротехникага кириш мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида Урта Осиёда ирригациянинг ривожланиши (1853-1917)
- Назорат учун саволлар
Назорат учун саволлар:
Эрамиздан кейин ирригациянинг Урта Осиёда ривожланиши кандай кечган? Сардобалар нима учун кулланилган? Кайси даврларда кайси сув саклаш иншоотлари курилган? Тугонлар кандай курилган? Ховузлар качон ва нима максадларда курилган? Кулфакли ховузлар нима? Сувни юкорига кутариш качон ва кандай кулланилган? "Кучманчи дехкончилик" нима учун юзага келган? Коризлар кайси даврларда нима учун ишлатилган? XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида Урта Осиёда ирригациянинг ривожланиши (1853-1917) XIX асрнинг II ярмида Россияда капиталистик ишлаб чикариш тез кучаяди, у узига янги хом ашё манбалари ва бозорлар излашга бошлади. Урта Осиё хонликлари уртасидаги иктисодий ва сиёсий тушкунлик Россия империяси томонидан босиб олинишига имконият яратиб берди. Англиянинг Урта Осиёни босиб олиб, карам килиш режаси Россия томонидан босиб олинишини тезлаштирди. Бу жараён 1853 йилда бошланиб 1884 йилда тамом булди. Чор Россияси капитализмнинг ривожланиши билан Урта Осиёни аграр хом-ашёси базасига айлантиришини асосий вазифа деб билар эди. Бунинг учун Россиянинг хом ашё маркази хисобланган Урта Осиёни ва шу жумладан Бухоро хонлигини хам темир йул билан боглади. Босиб олингандан кейин бошлангич даврда чор Россияси кишлок хужалигини ривожланишига каратилган хеч кандай харакат килмади. Узбекистон сунъий сугориш усулларининг такомиллашиши кадим замондан то Туркистоннинг Россия томонидан босиб олингунча хозирги замон талабларига нисбатан колок булса хам ирригациянинг юкори даражада ривожлантириш курсаткичлари билан тавсифлана- ди Хоразмда эрамизнинг I асрда Кирккиз, Тупроккалъа катта сув ол- гич иншоотлари билан жихозланган сунъий каналларда Янги воха пайдо булган уларнинг бошлангич кисмида ва охирида катта калъа- лар курилган (Кирккиз, Аёзкалъа, Куйкирилган калъа, Тупроккалъа, Жомбоскалъа). Кадим замондан бери хозирги кунларгача муваф- факиятли ишлаб келаётган Шовот, Газовот, Полвон каналларини тилга олса булади. Зарафшон водийсида шу кунгача муваффакиятли ишлаб келаётган каналлардан: Даргом, Мирзаарик, Норпай, Шохруд, Вобкентдарё, Пирмост ва бошкалар. Фаргона водийсида ирригация тоглардан Норин, Корадарё ва Сирдарё дарёларига окиб келаётган кичик сойлар асосида ривож топган. Нисбатан кичик дарёлар Сайрам, Сух, Чирчик, Ангрен, Кашкадарё, Сурхондарё ва улардан хам кичик дарёларга кадим замонлардан сугорма томбош (тиргакли) суволгич иншоотлар ёрдамида ривожланган. Хонлар замонидан сакланиб колган сугориш тармоклари хозирги мухандис - гидротех- никларда кизикиш уйготади. У замонларда ирригация тармоклари- нининг курилиши каналдан бошланган, яъни сугориш манбаидан то буш ер массивигача. Дарёдан сугорма каналига сув хар хил усуллар билан етказилган: очик узан оркали ёки сув олувчи иншоот оркали. 1867 йилда Тошкентда генерал - губернаторлик тузилган. Урта Осиёнинг Россия томонидан босиб олинишидан кейин пахтачилик билан боглик булган махаллий ишлаб чикариш яратила бошланди: пахта тозалаш, ёг ва бошка заводлар курила бошлади. Мехнаткашлар Россия чор хукумати режими остида ва махаллий феодал- савдогарлар эксплуатацияси остида эзилди. Россияда капитализм ривожланиши билан чор самодержавияси максади Урта Осиёни аг- рар хом - ашё базасига айлантириш эди. Чор хукуматининг бошлангич даврларида у кишлок хужалигини тиклаш учун чоралар курмади, мавжуд ирригацион системалардан фойдаланилди. Тез орада улкани мустамлакага айлантиришни кузлаган Россия Мир- зачулнинг унумдор, сувсиз ерларини узлаштиришга эътибор берди. 1872 йилда генерал-губернатор Фан Кауфман бошлаган кауфман канали курилиши биринчи уриниш булди. У 6 йил ичида 13 км гача ка- зилиб тугалланмай колди. 1892 йилда Тошкентда яшаган князь Николай I уз маблагига Мирзачулда янги канални (Николай I канали, 84 км) 4 йилда курдирди. 1900 йилда Россия кишлок хужалик ми- нистрлиги буйруги билан Мирзачулда 35 минг десятина ерларни сув билан таъминловчи катта Романов канали, Мургоб дарёси водийси- да 22 минг десятина ерни сугорувчи Мургоб канали курила бошлан- ди. Бу каналлар Россиядан Мирзачул ва Мургобга кучиб келган ахолини сув билан таъминлади. Урта Осиёнинг Россия томонидан босиб олиниши 20 йил давом этди. 1876 йилда Кукон хонлиги тугатилди. Бухоро ва Хива хонликла- ри октябрь инкилобигача вассал холида колдирилди ва контрибуция тулашга сулх тузилди. Россияга кушиб олиниши капитализм кириб келишига ва иктисодий тараккиётнинг тез усишига сабабчи булди. Савдо - сотик ривожланди. Пахтанинг Америка сортлари олиб ке- линди ва пахта етиштириш купайди. 1879 йилда Туркистондан 140 пуд, 1880 йилда 202 пуд, 1885 йилда эса 2000 пуд пахта толаси олиб кетилди. 1895 йилда 300 минг пуд Россияга олиб кетилди. 1880-1889 йилда Красноводск - Тошкент, 1900-1905 йилда Оренбург - Тошкент темир йули курилди. Россия капитализми аста-секин кишлок хужалигига хам кириб кела бошлади. Сугорма дехкончилик- ни ривожлантириш учун сув ва кишлок хужалигида кенг куламда илмий текширишлар бажариш зарур эди. Урта Осиёга рус олимлари ва мутахассислари кела бошлади. Улканинг табиий шароитларини ва ресурсларини урганиши учун экспедициялар ташкил килинди. Тош- кентда Туркистон кишлок хужалиги жамоаси тузилди. йилда Туркистон иктисодиётини урганиш бошланди. 3 йил давомида Сирдарё хавзасида экспедиция иктисодий текширишлар утказиб Туркистон иктисодий очерки тузилди (автори мухандис- иктисодчи В.В.Заорская, Александрова). Бу очеркда 1865 йилдан йилгача 50 йиллик Туркистон улкасининг халк хужалиги холати баён этилган. Бу даврда 1 км 2 майдонга 427 киши тугри келган. Экилган майдон умумий майдоннинг атиги 2 % ни сугориладиган ерлар эса экинлар майдонининг 70 % ни ташкил этган. Асосан, туза, беда, шоли етиштирилган. Гидроэнергетика ресурсларига бой булган 350 минг десятина ерга пахта экилган. Пиллачилик, чорвачилик, коракул етиштириш ривожланган. Ишлаб чикариш кам ривожланган. Улкани иктисодий ривожланти- риш учун Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Чу дарёлари хавзаларида сувнинг ишлатилиши имкониятларини урганиш лозим эди. Амударё сувини эски узани (Дарялик) оркали Каспий денгизга окизиш лойихалари тузилди, лекин бу амалга ошмади. Амударё суви билан Бухоро, Карши чулини узлаштириш учун ка- наллар чикариш лойихалари тузилди. Сирдарё сувлари билан Мирзачулни сугориш максадида экспедиция тузилиб лойиха ишланди. Ульянов канали (15,5 км) курилди, бунда 57 минг одам ишлади. Кауфман канали 1872 йилдан бошланиб, 6 йилда 13,3 км курилди. Пул етишмаслиги сабабли тухта- тилди. 150 минг га ер узлаштирилиши учун, биринчи навбатда 44000 га ер сугорилиши учун 100 км узунликда канал курилиши керак эди. 1885 йилда княз Романов томонидан Чирчик дарёсидан Исканда- рарик (50 км) курилди, у 4260 десятина ерни сугорди. Сирдарёдан Фарход тизмаси районида (Куштегирмон кишлоги ёнида) Бухороарик куриб бошланди. (1886 йил). Унга тугон оркали сув олинди. Олти йилда 27 км кзилди. Тезда, дамбаси бузилгач, ташлаб юборилди (пул маблаг берилмади). 1891 йилда Романов Бекобод ёнида мулжалланган Николай I ка- налини курдирди. У 84 км га, 11 м3/ сек сув сарфига эга эди. Инженер Елистратов лойихаси билан 1901 йилда 49 минг га Мир- зачул ерларини сугоришга мулжалланган магистрал канал курила бошланди. Курилиш ишларининг бахоси 2250 минг сум эди. Лойиханинг хатоси ва пул етишмаслиги сабабли курилиш ишлари чузилиб кетди. Россияда Туркистон ерларини узлаштириш, сугориш услублари тугрисда хар хил мунозаралар пайдо булди. Бировлар Туркистон эшигини америкаликларга очиб бериш керак деса, бошкалари уз кучи ва маблаглари билан ривожлантиришни айтишди. Америкалик экспедициянинг 1903 йилги назорат хулосаси Туркистон улкасини ривожлантиришга салбий таъсир килди. Э.Ханцингтон фикрича, Осиёда Туркистон ва Гарбий Хитой биринчи навбатда аста - секин куриб боради, деган назарияни илгари сурди. Бу эса ирригацияни ривожлантириш режаларини ва унга маблаг ажратишни сусайтирди, кейинчалик Войков А.Н, Дерг Л.С бу назарияни инкор этди. Мирзачулдаги сугориш ишлари рус ирригация илми учун амалий мактаб булди. Вакт утиши билан лойихалар сифатли, курилиш му- каммаллашиб борди. 1913 йилда Романов магистрал канали ишга туширилди. Канал 40 км га, унг тармок 64 км, чап тармоги 46 км га эга эди. Бош шлюз - регулятор 130 м3/сек га, магистрал канал I навбатда 50 км3/ сек га 1014 йилда 10 минг га, 1917 йилда 35 минг га сугорилди. 1914 йилдан бошлаб улкани узлаштириш бошланди. Асосан рус кучманчилари келиб ерларга эгалик килди. Мардикор ва чорикорлар улар кулида ишлади. 1917 йилда 17 посёлка (3677 хужалик) пайдо булди, 35 минг га сугорилиб, 19 минг (55%) гача пахта экилди. 30 ц/га хосил олинди. Лекин ирригацияни яхши билмаслик натижасида ерлар шурланиб, боткокланиб хосилдорлик камайиб борди (9 ц/га). гектарига 40 минг м3 сув берилди. Бу ерлар ташланиб, янги ерлар узлаштириб борил- ди. Шундай килиб, "кучиб юрувчи" дехкончилик юзага келди. 1914 йилдан 1919 йилгача, 5 йилда 95 минг га ердан 60 минг. га ер шур- ланиш ва боткокланиши сабабли ташлаб кетилди. 1915 йилда (Америкаликлар келиши) Мирзачулда 500 минг десятина ерларни сугориш схемаси буйича лойиха ишлаб чикилди (Г.К.Ризенкампф). Лойиха буйича Сирдарё унг киргогига 28 м3/сек сув чикарилиб Далварзин чулининг 40 минг десятина ери, чап киргокка Романов каналини кенгайтириб, 199 м3/сек сув чикариб 165 минг десятина шимолий кисмдаги ерни сугориш кузда тутилди. Мар- казий кисмдаги 245 минг десятина ерни сугоришга 274 м3/сек сув сарфига мулжалланган мустакил бош иншоотли канал, 50 минг десятина ерни (жанубий кисмда) машинали сугориш кузда тутилди. Лекин I жахон уруши курилишга имкон бермади. Америкалик ишби- лармонлар (миллионер Карвер бошчилигида) яна Мирзачулни узлаштиришда катнашишни уртага куйди, лекин чор Россияси яна масалани очи к колдирди. Фаргона водийсида хам куп ирригацион иншоотлар барпо килин- ди: Пальман регулятори, Шохимардонсойда Вуадил сув йули иншооти, Намангансойда Янгиарик дюкери, Розенбах акведуги (Наман- гансойда) Шахрихонсойда очик сув чикаргич иншоотлари курилди. Норин сувлари билан Учкургон чули ерларини сугориш лойихалари тузилди (К.Н.Синявский, кейин А.Н.Кузнецов, Н.Н.Епанчин, И.Г.Александров) МК 248 км, Кампирравот сув омбори (1387 млн.м3) курилиши таклиф этилган. Лекин чор истеъдоди режими бунга йул куймади. 1913 йилда Зарафшон водийсини сугориш лойихаси тузилди (А.В.Чаплигин), лекин 25 йилдан кейин кайта изланишлар утказилиб кайта лойиха тузилган. Урта Осиёда октябр инкилобигача купгина олимлар ирригация илмини ривожлантиришга уз хиссаларини кушишди. Улардан: Моргуненков Ф.П., Синявский К.Н., Васильев В.А, Журин В.Д., Димо Н.А., Лодигин Б.К., Курбатов С.М. ва б.к. Туркистон 4 та районга булиниб (Фаргона, Чирчик-Мирзачул, Зарафшон, Семиречье) 10 йилга электрлаштириш ва сугориш режала- ри ишлаб чикилди. Текстил, химия, когоз, канд саноатини кишлок хужалиги машиналари ишлаб чикаришни ривожлантириш кузда ту- тилди. Мирзачулда, Фаргона водийсида, Самарканд ва Семиречьеда 1,5 млн. десятина ерни сугориш режалаштирилди. Норин дарёсида 22 та ГЭС каскадлар планлаштирилди. биринчи навбатда Учкургон ёнида 30 минг квт, кейинчалик 100 минг квт га эга булган ГЭС лойихаланди. Жами 7 млн. квт, йилига эса 29 млрд. квт/соат электр энергия ишлаб чикариш маъкулланди. Учкургон ГЭС идан кейин 1200 минг квт кувватга эга булган Тухта- гул ГЭСи лойихаси тузилди. Чирчик дарёси хавзасида сугоришни 508 минг десятина майдонда кенгайтириш, пахтачилик, богдорчилик узумчилик, шоличиликни йулга куйиш, шоли тозалаш, мева тайёрлаш консерва заводларини куриш кузда тутилди. Бу ерда Чирчик ГЭСи куриш, йул курилиши, Тошкент темир йулини электрлаштириш, ишлаб чикаришни яратиш режаси тузилди. Бузсувда (30 минг квт, кейин 80 минг квт гача) Газалкент ГЭС и (40 минг квт), Сирдарёда Мирзачул учун Бекобод (18 минг квт), Хужа- бокиргон (12 минг квт кувватга эга булган) ГЭС лар мулжжалланди. Зарафшон водийсида Зарафшон дарёсини окимини бошкариш учун сув омборлари куриш, 600 минг десятина ерни сугориш режалаштирилди. Шундай килиб, Узбекистоннинг Россия томонидан босиб олиниши даврида Узбекистонда асосан махаллий саноат ривожлана бошлади. Пахтачиликка тегишли заводлар курила бошланди: пахта тозалаш, ёг ишлаб чикариш ва х.к. Махаллий миллатлар орасидан ишчи синфи пайдо була бошлади. Узбекистон халки илгор маданиятга интила бошлади бир канча асрлар давом этиб келган урушлар тухтади, кул- лар йуколди, лекин чор якка хокимиятчилиги Узбекистонда колони- ал тузуми тузди, мехнаткаш халк икки томонлама жабр зулмга дучор булди. Бир томондан чор амалдорлари, иккинчи томондан махаллий феодал - савдогарлар, эксплуататорлар томонидан эзилди. Россияда капитализм ривожланиши билан чор хукумати уз олдига Узбеки- стонни аграр саноат хом ашё базасига айлантириш вазифасини куйди. Босиб олиш даврининг бошлангич йиллари чор хукумати томонидан кишлок хужалигини кутариш ишларига каратилган хеч кандай харакат булмади. Россиядан кучиб келган ахолилар (1874-1916 йил) Сирдарё, Фаргона областларига келиб урнашганлар эски каналлардан фойда- ланиб турганлар. Шу давр ичида рус мухандислари олимлари (гидротехник, тупрокшунослар гидролог, гидрогеолог, геологлар) томонидан сугориш майдонини кенгайтириш ниятида Узбекистонинг куп жойларида (Хоразм, Коракалпогистон, Фаргона водийсида, Самарканд, Тошкент, Сирдарё ва бошка) жуда куп илмий текшириш кидирув, лойиха тузиш ишлари утказган. Биринчи экспедиция Петр 1 нинг топширигига мувофик княз А.Бекович рахарлигида 1715-1716 йил Хива хонлигига бориб, Аму- дарёни Каспий денгизига йуналтириш имкониятини урганади лекин бу экспедициянинг ишлари натижасиз тугайди. 1873 йили - А.И.Глуковский рахбарлигида Амударё экспедицияси Амударёнинг эски узанини текшириб чикади. 1873 йили Рус география жамияти Хива хонлигига Атолетов рахбарлигида Амударёнинг куриб колган узанларини текшириш учун махсус экспедиция жунатади. 1877 йили Амударё этакларини текширишга Рус география жамияти инженер Филипов рахбарлигида 2-экспедиция жунатади. Бу экспедиция 3 йил ишлаб 5 та узанларни тасвирлаб беради: Кувониш - жарма, Чартимбой, Имон, Талбой ва Бинжоб, шунга ухшаш бошка ишлар хам утказилади. 1879-1883 йили инженер Глуковский рахбарлиги остида махсус Амударё экспедицияси дала ишларини тугатиб утказилган ишлар натижалари асосида «Амударё сувларини эски узандан Каспий ден- гизига окизиб ва Амударё - Каспий дарё буйлаб утказилган Афгони- стон чегарасидан Каспий, Волга ва Маркин сув тизимига, Петербург ва Болтик денгизигача узликсиз сув йулини ташкил килиш» деган асар чоп этади. Бу асар Амударёдан Каспий денгизига кемалар дамида сузиш имкониятининг 2 та энг кулай вариант курсатилган ва ундан ташкари 8 минг км2 ерларни узлаштириш мумкинлиги ишлаб чикарилган, А.И.Глуковскийнинг бу лойихаси Россия ва чет мамла- катларга машхур булиб Чикагодаги Бутун дунё кургазмасида олтин медал мукофотига сазовор булди. Х1Х асрнинг охирларида Амударё этакларида инженер геолог Коншин, харбий олим Каулбарс, инженер Матисен, Ризенкампф ва бошкалар янги ерларни узлаштириш ниятида ва халк хужалигида дарё сувидан фойдаланиб кишлок хужалигини ривожлантириш учун куп кидирув ишлари утказадилар. 1910-1917 йили Дехкончилик вазирлигининг ерларни яхшилаш булими Амударё хавзасида сугориш имкониятларини урганиш максадида 100 мухандис ва 600 ёрдамчи ишчилардан ва 5 та кидирув партиясидан иборат экспедиция ташкил килиб жунатади. Парти- яларнинг рахбарлари килиб машхур олим ва мухандислар тайинла- нади: В.В.Цинзерлинг Амударё этакларига, Е.Н.Мастицкий Хивага (Амударё чап киргогига), В.Д.Гржегоржевский Каспий буйи райони- га, Е.Н.Блумберг Бухорога, С.К.Кондрашев - гидромодулларни урга- ниш партияси, Н.А.Димо - тупрокшунослик масалалари буйича. Ди- мо кидирув ишларининг натижаси буйича В.В.Цинзерлинг авторли- гида «Амударёдан сугориш» деган асар чоп этади. Бу асарда келти- рилган бир канча кимматбахо маслахатлар кейинги йилларда халк хужалигини ривожлантиришда ёрдам берди. (Тахиаташ тугони, Коракалпогистоннинг куп ерларини узлаштиришда асарда келти- рилган маълумотлардан фойдаланилди). Амударё сувлари ёрдамида сугориш муаммосини ечишда та- никли мухандислар Моргуненков, Лессар, Анненков, Петров ва бошкалар куп хиссаларини кушган. Айникса, машхур олим Ф.П.Моргуненковнинг бу муамоларни ечишда кушган хиссаси жуда катта. Бундан ташкари, шу даврда бир канча мутахассислар Узбекисто- нинг хар хил вилоятларида (Карши, Сирдарё ерларида, Хива хон- ликларида) сугориш ишларини кенгайтириш максадида куп кидирув ишларини утказганлар. Курилаётган давр мобайнида куп хилма - хил кидирув ишлари утказилганига карамасдан купчилик лойихалар амалда бажарилмади. Россиядан кучиб келганлар эски сугориш тармокларидан фойда- ланиб турганлар. Куп утмай, Россия мамлакатни колониялаштиришига кизиккан. Мирзачулнинг хосилдор курик сувсиз ерларини узлаштиришга эъти- бор бера бошлади. Бу ерларни узлаштиришга уриниш шундан иборат булдики, 1872 йил генерал-губернатор Кауфман томонидан Кауфман канали курила бошланди. Олти йил мобайнида факат 13 км узунлигида канал курилиб, колган кисми охирига етмасдан колди. 1891 йили князь Николай Константинович уз пулига Мирзачулда 84 км узунликда Николай - 1 канали курдирди. Россия кишлок хужалиги вазирлигининг карорига мувофик 1900 йили Романов номидаги канал Мирзачулда курила бошланди. У 35000 десятина (38 минг га) майдонга сув етказиб беришга мулжаланган. Бу канал факат Рос- сиядан кучиб келган ахолини сув билан таъминлашга мулжалланган эди. 1917 йил бошида Мирзачулда 17 та кишлок пайдо булиб 3677 хужалик хисобда бор эди. Келтирилган маълумотлардан шундай ху- лоса чикариш мумкин: Туркистонда ирригация курилишига озгина маблаг ажратилган. Урта Осиёда чоризм хукмронлик килган даврда эски сугориш тар- мокларини деярли озгина ишлатганлар. Бу чоризмнинг халк талаб- ларидан анча узоклигини курсатади. Бу хакда 1911 йил буржуа газе- таси «Русское слово» ёзади: «Туркистонни босиб олинганига 46 йил утди, ахоли сони 2 баравар ошди, баъзи жойларда 10 баравар. Ле- кин сугориш ишлари мутлако силжишмаган. У кадимги турда, хонлик даврида кандай булса шундай колган. Шунга карамасдан атокли му- хандислар томонидан кидирув ва илмий текшириш ишлари давом этаверди, лекин купчилик ишлар амалга оширилмасдан колиб кетган. Назорат учун саволлар: Чигирлар нима? Бу даврларда кандай ерлар узлаштирилган? 1913 йилда канча ерга пахта экилган ва хосилдорлик кандай булган? Кайси йирик гидротехник иншоотлар курилган? Кандай ГЭСлар барпо этилган? "Туркистон иктисодий очерки" качон тузилди? Зарафшон водийсини узлаштириш лойихаси качон ва ким томонидан ишлаб чикилди? Мирзачулни узлаштириш кандай ва качон бошланди? 1917 йилдан кейинги даврларда Узбекистонда ирригация ва мелиорациянинг холати? Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling