Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


ЎЗБЕКИСТОНДА ГИДРОТЕХНИКА ҚУРИЛИШ ТАРИХИ


Download 1.58 Mb.
bet16/52
Sana01.04.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1315034
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   52
Bog'liq
Гидротехникага кириш мажмуа

ЎЗБЕКИСТОНДА ГИДРОТЕХНИКА ҚУРИЛИШ ТАРИХИ

ФАННИНГ

ЎҚУВ ДАСТУРИ

Билим сохаси: 300 000 - Мухандислик, ишлов бериш ва қурилиш


тармоқлари
Таълим соҳаси: 340 000 - Архитектура ва қурилиш
Таълим йўналиши: 5340700 - Гидротехника қурилиши (дарё иншоотлари ва
гидроэлектростанциялар)
Тошкент 2017
Фаннинг ўқув дастури Тошкен архитектура- қурилиш институти Илмий–услубий Кенгашининг 2017 йил “___”________даги “____”-сон мажлисида мухокама этилди ва маъқулланган.

Тузувчи:

Низамов О.Х. – «Гидротехника иншоотлари,замин ва пойдеворлар»


кафедраси доценти, техника фанлар номзоди

Ирисбаев З. – “Ўздавсувхўжаликназорати” директори ўринбосари


Тақризчилар:

Назаров К. – АЖ “Гидропроект” лойиҳа бош инженери


Файзиев Х. – ТАҚИ «Гидротехника иншоотлари,замин ва пойдеворлар»
кафедраси доценти, техника фанлар номзоди


  1. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбийтаълимдаги ўрни

Ушбу дастур “Ўзбекистонда гидротехника қурилиши тарихи” фанининг вазифалари, мақсади ва йуналишлари, суғориш мелиорацияси ва унинг турлари, қишлоқ хўжалиги экинларининг умумий сув истеьмоли, суғориш тартибини белгилаш услублари, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш техникаси, сув бериш усуллари, суғориш тармоқларининг ҳисобий сув сарфларини аниқлаш, суғориш тармоқларининг конструкциялари ва уларни лойиҳалашга қўйиладиган талаблар, сув манбаларида тўғонлар ва сув омборларини қурилиши, сувни механик усулда кўтарилиши ёрдамида суғориш, ортиқча намланган минтақаларда зах қочириш, тупроқнинг шўрланиши ва унга қарши кураш чора тадбирлари, ер текислаш, унинг суғоришдаги зарурлиги ва аҳамияти масалаларини қамрайди.


  1. Ўқув фаннинг мақсад ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларни республика худудидаги гидротехник иншоотларини ривожланиш тарихини ва уни хозирги аҳволи билиши керак бўлади.
Гидротехник иншоотларни қуриш, эксплуатация қилиш, сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш принциплари бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаситалабаларга республикаси худудиги гидротехник иншоотларни қурилиши ва жойлаши, уларни ҳалқ хўжалигини талабига биноан ишлатишни ўргатишдан иборат.
« Ўзбекистонда гидротехника қурилиши тарихи » фанини ўрганишдан мақсад бакалавр тизими бўйича таълим олувчиларда қуйидаги фаолият соҳалари бўйича зарур ва етарли бўлган билимларни шакллантириш ҳисобланади:
-Ўзбекистон республикаси ҳудудида ирригация иншоотларини ривожланиш тарихи ва уни хозирги пайтидаги аҳамияти тўғрисида тасаввурга эга бўлиши керак;
-Ўзбекистон республикасини сув хўжалик қонунчилиги талабига жавоб берувчи гидротехник иншоотлар классификациясини билиш, улардан энергетикада, ирригацияда ва бошқа сохаларда фойдаланиш юзасидан кўникмаларга эга бўлиши лозим.
- фанни ўрганиш натижасида талабалар гидротехник иншоотларни: каналларни ва сув омборларини қурилиши, насос станциялар ва гидроэлектростанцияларни қурилиши ва уларни ҳафсизлиги масалаларини туғри тушуниши, юқори касбий тайёргарликни таъминловчи билим ва малакаларига эга бўлиши керак.



  1. Download 1.58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling