Ўзбекистон Республикаси мустақиллика эришгандан сўнг МДҲ давлатлари ичида биринчилардан бўлиб 1997 йили «Энергиядан ратсионал фойдаланиш тўғрисида» Қонун ва уни ҳаётга татбиқ қилиш учун давлат Дастури қабул қилинди, Бу Дастурдан ўрин олган энергия тежамкорлик йўналишидаги барча тадбирлар изчиллик билан амалга оширилиб келмоқда. Бу қабул қилинган Қонун энергетика ресурсларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришнинг ҳамма соҳаларида барча энергия турларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ва шунингдек энергетиканинг шу долзарб соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш учун ҳам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
2015 йил 5 май № Ўзбекистон республикаси Президентининг ПП-2343 Фармони «2015 – 2019 йилларда иқтисодиётнинг барча соҳалари ва ижтимоий турмушда энергия истеъмолини камайтириш ва энергия тежамкор технологияларни қўллаш» эълон қилинди. Бу фармонда саноат қурилмалари ва технологик қурилма ва тизимларда энергиядан самарали фойдаланиш усуллари ва уни ташкил этиш ҳамда ноанъанвий тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш асослари кўрсатиб берилган.
Ҳозирда Ўзбекистонда ноанъанавий электр энергия манбаларини ўзлаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.Қуёш энергиясидан фойдаланиш мақсадида катта лойиҳалар бажарилмоқда. Катта қувватли қуёш батареяларида ишлайдиган станцияларнинг намунавий электр статсиялар Самарқанд вилоятида қурилиши мўлжалланмоқда.
Назорат саволлари:
«Электр техникаси ва электр механикаси тизимлари учун энергия тежамкор технологиялар ва усуллар» фанининг предмети ва вазифаларини тушунтириб беринг.
Энергия тежамловчи технологияларни қўллашнинг ахамияти.
Ўзбекистонда энергия тежамкорликни амалга ошириш бўйича қандай ҳукумат қарорлари қабул қилинган?
Фойдаланилган адабиётлар:
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. –Т.: “Ўзбекистон”. 2017.- 592 б.
Ҳошимов О.О., Имомназаров А.Т. Екектромеханик тизимларда Энергия тежамкорлик. 2- нашр. Дарслик. – Тошкент: Фан ва технология, 2015. – 155 б.
А.А. Кҳашумов, И.К. Пампиас. Енергсавинг Солид Стате Дривес Оф Асйнчроноус Моторс Фор Течнологиcал Мачинес Анд Инсталлатионс. ИСБН 978-960-93. Атҳенс, 2011.
Do'stlaringiz bilan baham: |