Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат транспорт университети
-маъруза Кириш. Темир йўл транспорти энергетикасида энергия тежамкор технологияларнинг хусусиятлари ва вазифалари
Download 1.71 Mb.
|
ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Модулнинг мақсади ва вазифалари
1-маъруза
Кириш. Темир йўл транспорти энергетикасида энергия тежамкор технологияларнинг хусусиятлари ва вазифалари Дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4732-сон Фармонидаги устувор йўналишлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни мақсад қилади. Дастур мазмуни олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари ва қонунчилик нормалари, илғор таълим технологиялари ва педагогик маҳорат, таълим жараёнларида ахборот- коммуникatsiя технологияларини қўллаш, амалий хорижий тил, тизимли таҳлил ва қарор қабул қилиш асослари, махсус фанлар негизида илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари бўйича сўнгги ютуқлар, педагогнинг касбий компетентлиги ва креативлиги, глобал Интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларини ўзлаштириш бўйича янги билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришни назарда тутади. Ушбу дастурда энергетика тармоқлари учун янги энергия тежамловчи технологиялари ва усулларини яратиш учун қўлланиладиган энергия тежамкор автоматлаштирилган электр юритмаларнинг энергетик кўрсаткичларини оптималлаш мезонларини таҳлил қилиш ва қўллаш соҳаларини кенгайтириш, таркибий тизимларини замонавий бошқарилувчи ўзгарткичлар асосида тузиш ва бошқарув тизимларини микропроцессорли бошқарувда амалга ошириш, умумсаноат асинхрон моторларининг энергетик кўрсаткичларини юкланиш- нинг турли қийматларида ва ишчи механизмларнинг тезлигини ростлашнинг иқтисодий ва энергия самарадор усулларини ва энергия тежамловчи техноло- гияларини яратиш муаммолари баён этилган. Модулнинг мақсади ва вазифалари“Энергия тежамкор электр юритмалар” модулининг мақсадлари: энерге- тика тармоқлари учун янги энергия тежамловчи технологиялари ва усуллари энергия тежамкор автоматлаштирилган электр юритмалари учун энергетик кўрсаткичларини оптималлаш мезонларини имкониятларидан келиб чиққан ҳолда энергия тежамловчи технологияларнинг назарий асосларини яратиш, функционал ҳамда тизим схемаларини ишлаб чиқиш ва бу техник ишламаларни амалиётда қўллаш усулларини таҳлил қилиш каби малака ва кўникмаларини шакллантириш. “Энергия тежамкор электр юритмалар”модулининг вазифалари: Энергетика ва электр механик тизимларнинг энергетик кўрсаткичларини оптималлаш мезонлари турлари ва имкониятларини тушунтириш; Автоматлашган энергия тежамкор электр юритмаларнинг функционал ва тизим схемаларини тузиш ва таҳлил қилиш кўникма ва малакаларини шакл- лантиришни ўргатиш; Тингловчиларга энергия тежамловчи технологияларнинг янги турларини ва электр механик тизимларда энергия тежашнинг самарали усулларини яратишда зарур блган билим ва кникмаларни шакллантириш. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling