Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат транспорт университети


Модул бўйича тингловчиларнинг билими, кўникмаси, малакаси ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар


Download 1.71 Mb.
bet3/34
Sana01.04.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1317010
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР

Модул бўйича тингловчиларнинг билими, кўникмаси, малакаси ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар


Энергия тежамкор электр юритмалар” модулини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида:

Тингловчи:


  • автоматлаштирилган электр юритмаларнинг таркибий қисмлари бўлган бошқарилувчи ўзгарткичлар ва электр механик тизимлар ва уларнинг тузилиши ва таснифлари;

  • электр механик тизимларда энергия тежамкорликка эришиш усуллари ва уларнинг назарий асослари ҳақида билимларга эга бўлиши;

Тингловчи:


  • электр механик тизимларнинг энергетик кўрсаткичларини оптималлаш мезонлари турлари ва имкониятларини таҳлил қилиш;

  • электр механик тизимларини ишга тушириш, тезлигини ростлаш ва тормозлаш жараёнларида энергия тежаш усулларни билиш;

  • автоматлашган энергия тежамкор электр юритмаларнинг функционал ва тизим схемаларини тузиш ва таҳлил қилиш кўникма ва малакаларини эгаллаши;

Тингловчи:


  • энергия тежамловчи технологияларнинг янги турларини яратиш;

  • электр механик тизимларда энергия тежашнинг самарали усулларини яратиш компетенцияларни эгаллаши лозим.

Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар


Энергия тежамкор электр юритмалар” модули маъруза ва амалий машғулотлар шаклида олиб борилади.
Модулни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик технологиялар ва ахборот-коммуникatsiя технологиялари қўлланилиши назарда тутилган:

  • маъруза дарсларида замонавий компьютер технологиялари ёрдамида презентatsiон ва электрон-дидактик технологиялардан;

  • ўтказиладиган амалий машғулотларда техник воситалардан, экспресс- сўровлар, тест сўровлари, ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар билан ишлаш, коллоквиум ўтказиш, ва бошқа интерактив таълим усулларини қўллаш назарда тутилади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling