5-амалий машғулот: Асинхрон моторнинг механик характеристикасини ҳисоблаш ва қуриш
Асинхрон моторнинг параметрларини аниқлаш. Механик характерис- тикасини қуриш.
Таълимни ташкил этиш шакллари аниқ ўқув материали мазмуни устида ишлаётганда ўқитувчини тингловчилар билан ўзаро ҳаракатини тартиблаштиришни, йўлга қўйишни, тизимга келтиришни назарда тутади.
Модулни ўқитиш жараёнида қуйидаги таълимнинг ташкил этиш шаклларидан фойдаланилади:
маъруза;
амалий машғулот;
кўчма машғулот.
Ўқув ишини ташкил этиш усулига кўра:
жамоавий;
гуруҳли (кичик гуруҳларда, жуфтликда);
якка тартибда.
Жамоавий ишлаш – Бунда ўқитувчи гуруҳларнинг билиш фаолиятига раҳбарлик қилиб, ўқув мақсадига эришиш учун ўзи белгилайдиган дидактик ва тарбиявий вазифаларга эришиш учун хилма-хил методлардан фойдаланади.
Гуруҳларда ишлаш – бу ўқув топшириғини ҳамкорликда бажариш учун ташкил этилган, ўқув жараёнида кичик гурухларда ишлашда (2 тадан – 8 тагача иштирокчи) фаол роль ўйнайдиган иштирокчиларга қаратилган таълимни ташкил этиш шаклидир. Ўқитиш методига кўра гуруҳни кичик гуруҳларга, жуфтликларга ва гуруҳларора шаклга бўлиш мумкин. Бир турдаги гуруҳли иш ўқув гуруҳлари учун бир турдаги топшириқ бажаришни назарда тутади. Табақалашган гуруҳли иш гуруҳларда турли топшириқларни бажаришни назарда тутади.
Якка тартибдаги шаклда - ҳар бир таълим олувчига алоҳида- алоҳида мустақил вазифалар берилади, вазифанинг бажарилиши назорат қилинади.
“БИЛАМАН – БИЛИШНИ ХОХЛАЙМАН – БИЛИБ ОЛДИМ” МЕТОДИ
Методнинг мақсади –таълим олувчиларнинг рефлексив қобилиятларни, янги мавзуни ўрганиш, ушбу мавзуга ўз фикрини билдириш ва унинг мазмунини англаш қобилиятларинини ривожлантиришдир.
Ушбу метод талабаларни ўқитувчи ва бошқа тингловчилар билан хамкорликда ишлашга ва танқидий фикрлашга ундайди.
Б-Б-Б методини янги мавзуни ўутишдан аввал қўллаш ва мавзуга оид адабиётлар рўйхатини ва бошқа манбаларни айтиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |