Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти биотехнология кафедраси


Download 210 Kb.
bet9/12
Sana24.04.2023
Hajmi210 Kb.
#1393523
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
лаборатория ген бакал

Идишларни стериллаш. Идишлар қуритиш шкафларида қуруқ иссиқда ёки нам буғда автоклавда стерилланади. Стериллашдан олдин идишларни яхшилаб ювиб, қуритиш керак. Идиш ювиш учун турли идиш ювиш воситалари ва хромпик (калий бихроматнинг сулфат кислотасидаги эритмаси) ишлатилади. Ювилган идишларни дистирланган сувда чайиб, қуритиш шкафида қуритилади. Стериллашдан аввал хаводан инфекция тушишининг олдини олиш учун пробиркалар, колбалар оғзи пахта тиқинлар билан ёпилади ва қоғозга ўралади. Сўнгра идишларни қуритиш шкафларига жойлаб 2 соат 1600Сда қиздирилади, Бундай қиздиришда бактерияларгина эмас, балки уларнинг споралари ҳам ўлади. Қуритиш шкафидаги хароратни 1750С дан ошириш мумкин эмас, чунки пахта тиқинлар сарғайиб кетади идишлар ўралган қоғоз эса синувчан ҳолга келиб қолади. Автоклавда босим остида бундан ҳам яхшироқ стериллашга эришиш мумкин, чунки намли иссиқликда қиздирилганда микроорганизмлар ва уларнинг споралари яна ҳам яхши ўлади. Турли хил стаканлар, Петри ликобчалари, пипеткалар, дистилланган сувли колбалар автоклав қилинади. Идишлар фольга ёки ўраш қоғозларига ўралган ҳолда 25-30 дақиқа 2 атмосферада автоклавланади. Пипеткаларни автоклавлашда уларнинг юқори қисмига пахта тизиб, алоҳида-алоҳида қилиб ўралади.
Асбоб-ускуналарни стериллаш. Асбоб ускуналар, скалпел пинцет, игналар ва ҳакозолар қуритиш шкафида 12 соат давомида 1400С куруқ иссиқликда ёки сувда қайнатиб стерилланади. Темирдан ясалган асбоблар автоклавланмайди, чунки нам буғ таъсирида улар занглайди ва ўтмаслашади. Иш бошлашдан аввал ва иш давомида асбоблар чинни стаканларга солиниб, 96%-ли этил спиртида стерилланади ва спиртовка алангасида қиздириб олинади. Спиртовка алангасида ланцетлар, пинцетлар ва микробиологик илмоқлар қиздирилади ва стерил қоғозлар орасида сақланади. Стерилланган асбоблар фақатгина бир марта учун ишлатилади, қайта ишлатилганида улар яна спиртда стерилланади ва алангада қиздирилади. Игна ва паккилар спиртга солиб стерилланади.
Материалларни стериллаш. Тажрибада ишлатиладиган пахта, дока, пахта тиқинлар, фильтр қоғозлари, халатлар ва рўмоллар автоклавда 2 атмосферада 25-30 дақиқа стерилланади.

Download 210 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling