Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Эзилгандан сўнг ортга қайтишнинг усули


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/54
Sana05.05.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1432294
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54
Bog'liq
Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари

 
Эзилгандан сўнг ортга қайтишнинг усули 
 
Амалда металларнинг катталигини аниқлашда кенг фойдаланилади. 
Усул R
сиқ 
ва бетонга махкамлаб қўйилган (зарб берувчи дастак) дан зарб 
қайтиш баландлиги орасидаги боғлиқликга асосланган. 
Тадқиқот ишлари ГОСТ 22690.1-77 талабларига мувофиқ қуйидаги 
тартибда олиб борилади: зарб қуввати 75 Н.см дан кам эмас, зарб берувчи 
дастакнинг радиуси тахминан 5мм, асбоб хар бир 500 тадқиқот иши 
ўтказилганда, текшириш ўтказилади. Текширилаётган конструкциянинг 
минимал қалинлиги 10см, участка чегараси арматурадан тахминан 5 см 
нарида бўлиши керак. 
Ушбу усулда Шмидт болғачаси, склерометр, КМ асбоби, В.В.Царицин, 
Ю.Е.Корнилович ва бошқаларнинг тебратма асбобидан фойдаланилади 
(расм 8,9). 
Шмидт болғачасининг қуйидаги турлари ишлаб чиқарилади: 
ТИП N болғачаси оддий қурилиш иншоотлари ва конструкцияларида 
ишлатиладиган бетонни синаш учун мўлжалланган. Зарб қуввати 2,25 Нм
ТИП N А тип N дан чангдан сақловчи (қистирма) си борлиги билан 
фарқ қилади.
ТИП N бундан 20 м. сув остида (сув сатхидан 20 м пастда) ҳам
фойдаланиш мумкин. 


37 
 
Расм 8. N типидаги Шмит болғачаси Расм 9.КМ асбоби 
ТИП NR - ёзиб олувчи қурилма билан таъминланган; 
ТИП L - енгил бетонни текшириш учун мўлжалланган;
ТИП М - йўл қопламлари ва конструкцияларининг текшириш учун 
мўлжалланган; 
ТИП R - 5 дан 20 МПа гача бўлган мустахкамликни аниқлашда 
ишлатилади; 
ТИП Р Т - мустахкамлиги 0,5 дан 8 МПа гача бўлган материалларни 
текшириш учун мўлжалланган. 
Болғача алюминийли корпусдан ва айланадиган дастакдан иборат. 
Ишлаш принципи уларни зарбли дастак ёрдамида эзишга асосланган. Бунда 
пружина чўзилади, болғача махсус қурилма ёрдамида бўшайди ва чўзилган 
пружина қуввати ёрдамида зарбали дастак зарб беради, бунда болғача
маълум бир масофага сакрайди (силжийди). Бу холат асбоб шкаласида фоиз 
ҳисобида кўрсатилади ва бу бетоннинг мустахкамлигини ифодалайди. 
Шмидт болғачаси тўғри ишлаётганини сакдон ёрдамида текшириш мумкин, 
бунда болғачанинг сакраши ўртача 78-82 атрофида бўлиши керак.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling