20
Намунада сув ўтказувчанликни аниқлаш
Бу усул бетоннинг хамма турларига қўлланади.
Синов учун намуналар
цилиндр шаклида
Д=Н=15 мм ўлчамда тайёрланади, нормал шароитида (28
сут) сақлангандан кейин бир сутка ҳавода сақланади. Намуналар ўлчами Д
ички диаметр =155 мм, баландлиги Н=150ммли цилиндр қолипларга
жойлаштиради.
Қолип ва намуналар орасидаги бўшлиқ эритилган битум, парафин
билан тўлдирилди ва асбобга ўрнатилади.
Намунанинг пастки юзасига
берилган босимда сув келтирилади. Синов 0,1 МПа босимда бошланади,
кейин эса ҳар 8 соатда 0,1 МПа дан кўтарилади. Олтита намунадан тўртта
намуна юзасида босим таъсирида пайдо бўлган
сув томчиси, яъни босим
кўрсаткичи бўйича сув ўтказмаслик аниқланади ва улар қуйидаги
маркаларга бўлинади (жадвал-1):
Жадвал-1
Марка
В2
В4
В6
В8
В10
В12
Босим
Мна
0,2
0,4
0,6
0,8
1
1,2
Сув ўтказмасликни суюқликни чуқурлиги бўйича ўтишини аниқлаш
усули.
Синов учун куб намуналар тайёрланади. Уларга 48 соат давомида 0.1
Мпа босимда сув юборилади, сўнг ҳар 24 соатда сув босими 0.3 ва 0.7 Мпа да
берилади. Синов тугагач намуна-кублар ёрилади ва бетонга ўтган сувни
чуқурлиги ўлчанади.
Паст босимда сув ўтқазмасликни аниқлаш усули .
Бу усул берилган схема бўйича ўтади.
21
Расм 2. 1-Шиша идиш; 2-кран № 1; 3-кран № 2; 4-капиляр трубка;
5-хаво чиқадиган трубка; 6-кран № 3; 7-қопқоқ; 8-намуна; 9-сувдан
мухофаза қилиш; 10-обойма.
Намуналар
асбобга жойлаштирилади, ҳимоя қилинади, латун қопқоқ
бириктирилади. Қопқоқ марказига ўрнатилган трубкадан сув чиққунча асбоб
қуйилади, кейин №3 кран беркитилади. Доимий босимда берилган сув
бетондан фильтрланиш бошлайди. Кран №1 беркитиб,
кетма-кет капиляр
ўлчамли трубкадаги менискни тезлик харакатини аниқлашади ва график
тузилади “фильтр тезлиги-вақт”. Зич бетонлар учун график “сув
шимувчанлик тезлиги-вақт” графиги тузилади. Босимни ўзгартириш мумкин.