Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


электродвигатель, 10-винт, 11-редуктор, 12-чувалчанглик узатувчи


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/54
Sana05.05.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1432294
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54
Bog'liq
Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари

электродвигатель, 10-винт, 11-редуктор, 12-чувалчанглик узатувчи. 
Прессларни асосий тавсифи – бу максимал кучланишини хосил қилиш. 
Пресслар гидравлик, механик ва гидромеханик турларига бўлинади. 
Қурилиш материалларни синашда гидравлик ва винтли пресслар 
қўлланилади. Уларни максимал кучланиши 25 дан 5000 кН гача. 
Намуналар, ўлчами 10х10х10 см, 15х15х15 см, 15х15х10 см кубиклар 
ёки призмалар кўринишида бетон қоришмасидан тайёрланади. Бир бетон 
қоришмасидан иккита параллель серия намуналар тайёрланади. Бир серия 10 
дан 25 проба бўлиши керак. Намуналар учун қолиплар сув ўтказмайдиган 
металлардан тайёрланган бўлиши керак ва улардан цемент хамири силжиб 
кетмаслиги лозим. Намуналар 28 сут. нормал шароитда (20

2%) намлик, 
харорат 20

2
0
Сда сақланади ёки иссиқлик ишловидан 24 соатдан сўнг 
синалади. Иссиқлик ишлови 2-соат иситиш, 6 соат буғлатиш, 2-соат совутиш 
режими бўйича ўтади. Бетон намуналари пресс плитасининг қуйи 
таянчининг тозаланган юзасига қўйилади. Намуналар текширувдан олдин


24 
кўз билан текширилади, тортилади, ўлчанади. Намунага 0,6 

0,2 МПа 
тезлик билан бузилгунча куч берилади. Мустаҳкамликнинг ўртача қиймати
R иккита намунадан ўртача арифметик қиймат олиниб, ҳисобланади.
Призмани мустаҳкамлигини аниқлаш учун бир неча усуллар мавжуд. Ушбу 
усул барча бетон турларига таълуқлидир.
НИИЖБ усули бўйича кубикли мустаҳкамлигини аниқлаш. Синов 
учун тайёрланган намуналарни қолиплашда биринчи ва охирги намуналарни 
тайёрлаш ораси 1 соатдан, харорат t >30 
0
С дан ошса, тайёрлаш ораси 20 
мин. ва намуналарни ҳажмий массаси 

20 кг/м
3
дан ошмаслиги керак. 
Синов, ўлчами 15х15х15 смли кубиксимон намуналарда ўтказилади. 
Намуналар 28 суткадан кейин, иссиқлик ишловидан ўтган бетонлар эса, 4-24 
соат сўнг, 2-3 сутка ичида синовдан ўтишлари керак. Агар намуна сувга 
тўйинтирилган холатда синалса, унда намунани сувдан олинганда 2 соатдан 
кейин, синалади. Синалаётган бетонни намлигини албатта ўлчаш керак. 
Мустаҳкамликни ўзгарувчан коэффициенти 7%, ғовакли бетон учун 12% дан 
ошмаслиги керак. Бу усул билан кубикли, призмали, эгилишга, ёришга 
мустаҳкамлигини аниқланади.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling