27
Эгилишга бўлган мустаҳкамликни аниқлаш учун МИН-100 асбобидан
фойдаланишади.
Бу асбобнинг афзаллиги счетчик ёрдамида эгилишга бўлган Rэг
мустаҳкамлигини бевосита ҳисобсиз аниқлаш мумкин. Асбоб иккита асосий
қисмдан иборат: станина 6 ва эшкакдан13. Улар учбурчакли призма ёрдамида
станинага маҳкамланган. Эшкакка жойлашган электродвигатель 21, редуктор
19 орқали юрғитувчи винт 16 ни айлантиради ва юк 15 ни эшкакка
йўналтирувчиларга 17 жойлаштиради. Эшкак
харакатга тушади ва ричагли
тузумга босади ва 50 марта ошган кучланишни намунага беради.
Намуна бузулгунча юк харакат қилади. Намуна бузилганда, ҳисобчи
эгилишга бўлган мустахкамликни (кг/см
2
) белгилайди.
Қурилиш материалларини ишқаланишга барқарорлиги
Ишқаланишга
барқарорлик-бу
бетонни
ва
бошқа
қурилиш
материалларини ишқаланиш кучига қаршилигидир. У
одатда намуналарни
массасини ва чизиқли ўлчамларни камайиши билан баҳоланади. Ишқаланиш
ҳар хил механик тааъссуротлар таъсирида юзага келади ва йўл аэродром
қопламалар учун ишлатиладиган бетон ва конструкциялар учун муҳим
фазилат деб, ҳисобланади.
Синов ўтказиш учун цилиндр шаклидаги намуналар тайёрланади, уларни
ўлчами D=H=7.07cм. Синовни доира шаклидаги дискда ўтқазилади. Дискни
ишқаланиш қисми кул ранг гуянда тайёрланади, унинг қаттиқлиги -30-50.
Дискни юзасида ҳар чуқурликларни ўлчами 0.2 ва 0.5 ммдан кўп бўлмаслиги
керак. Диск 30+1 айланиш /мин. тезликда айланиши керак. Синов учун 2
серия намуналар тайёрланади (1 серияда тўртта намуна).
Синовдан олдин
намуналар берилган муҳитда сақланади. Агар намуналар қуруқ холатда
сақланиши керак бўлса, унда улар 48 соат давомида харорати t=20+30
O
C ва
намлиги 65+10% ли хонада сақланади. Агар намуналар сувга тўйинтирилган
холда синалса, унда улар 4 соатга сувга солинади. Намуналар 0.1 г аниқликда
28
тортилади, чизиқли ўлчамлари 0.1 мм аниқликда ўлчанади.
Асбобни ишга
туширишдан олдин юзасига 20г абразив материал сурилади ва 22 мартага
айлантиради ва ҳар 22 айлантиришдан
кейин абразив материал
алмаштирилади, 110 айланишдан кейин намуна олинади h ва m ни ўлчанади
ва яна асбобга ўрнатилади. Шундай қилиб, 4 цикл бажарилади, яъни 440
айланиш. Ишқаланишни h ва m ни камайишини ўртача кўрсаткичини
аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: