19
2.4. Ўтказувчанликни аниқлаш усуллари
Бетон ва қурилиши моддаларини ўтказувчанлиги бу ўзидан
суюқликларни
фильтрлашга
қаршилик
кўрсатиши
қобилиятини
характерлайди.
Бетон
учун
энг
кенг
тарқалган
ўтказувчанлик
характеристикаси бу сув ўтқазмаслигидир. Бу
характеристика бетонни
совуққа чидамлиги, емирилишга қаршилиги билан бевосита боғлиқ.
Ўтказувчанликни аниқлаш усулларини 8 та гурухга бўлиши мумкин:
Биринчи усулда намунадан сув ўтказмайдиган (томчи хўл
излар ва
хаказолар пайдо бўлмайди) максимал босимни ўлчашга асосланган.
Иккинчи усулда босқичма-босқич
босим берилганда, сув ўтишини
бошланишини атмосфера-соатни аниқлашга асосланган.
Учинчи усул нормалашган доимий босимда берилган сув миқдорини
ўтган вақтни ўлчашга асосланган.
Тўртинчи
усул
олдиндан
аниқ
берилган
вақтда
доимий
нормалаштирилган босимда фильтрланган сувни миқдорини ўлчашга
асосланган.
Бешинчи усул фильтрация вақти ва доимий босимда ўлчанган фильтрат
миқдорига асосланиб, фильтрлаш коэффицентини аниқлашга асосланган.
Олтинчи усул аниқ резервуар (идиш) ичида
босим тушиши тезлигини
аниқлашга асосланган
Еттинчи усул хар хил фарқдаги босимда, аниқ вақт оралиғида бетондан
ўтувчи суюқликни миқдорини аниқлашга асосланган.
Саккизинчи усул бетондан ўтган суюқликни чуқурлигини ўлчашга
асосланган.
Ўтказувчанликни аниқлаш учун намуналар тайёрланади,
буюмлардан
олинади, ёки буюм ва конструкцияларда бевосита аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: