Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Расм-28. Бетондаги цемент тошини термограммаси


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/54
Sana05.05.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1432294
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54
Bog'liq
Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари

Расм-28. Бетондаги цемент тошини термограммаси 


81 
7.2. Микроскопик аниқлаш усули
Микроскопик аниқлаш ҳар хил жараёнларни бевосита ёки билвосита 
татбиқ этишда қўлланилади. Бу усулда кристалларни шакли ва ўлчамлари, 
уларни ўсиши ва бузилиши жараёнларини ўрганиш учун фойдаланилади.
Боғловчи моддаларни ва бетонларни минералогик ва гидратланиш 
натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларни тартибини аниқлашда ҳам 
микроскопик усул қўлланилади.
Боғловчи моддаларни микроскопик анализи қуйидагиларни аниқлашда 
қўлланади:
- боғловчи моддаларни ва уларни гидратланиш маҳсулотларни фазали 
таркибини аниқлаш.
- боғловчи моддада қотиш даврида ўтаётган фазали ўзгаришларни 
кузатиш.
- заррачаларни ва фазаларни ўлчамини аниқлаш.
- боғловчини тузилишидаги дефектларини аниқлаш.
- боғловчи ва унинг қотиш маҳсулотларини микроқаттиқлигини 
аниқлаш.
Боғловчи моддаларни фазали таркибини аниқлаш усули петрографик деб 
аталади. Петрографик аниқлаш кристалл моддадан нур ўтиш қонунларига 
асосланган ва қуйидаги намуналарда ўқитилади:
1. Тиниқ шлифларда.
2. Кукунларда (иммерсион усул).
3. Ойналаштирилган шлифларда.
4. Тиниқ- ойналаштирилган шлифларда.
Биринчи иккита усулда ўтувчи нур, қолганларида акс этувчи нур 
қўлланилади. Боғловчи минераллар ҳар хил кўринишда ва рангда бўлади. 
Масалан: цементдаги асосий минераллардан бири белит-думалоқ шаклда ва 
тўқ рангда бўлади. Алит эса олти бурчак шаклга эга ва кўпинча рангсиз. 
Алюммоферит тўқ яшил рангли ва элипс кўринишида бўлади. Микроскопик 


82 
усул билан нафақат цемент таркибидаги моддаларни сифатини ва сонини 
аниқлаш мумкин, балки бетондаги контакт зонасидаги хосил бўлган янги 
таркибли гидромаҳсулотларни аниқлаш мумкин. 
Микроскоп МИН-8 ўтувчи нурда тиниқ намуналарда тадбиқ этиш учун 
мўлжалланган. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling