Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва енгил саноат институти


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/20
Sana11.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1453813
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
zhin linter kolosnigini ishlash muddatlarini oshirish usullarini

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР ВА ТАВСИЯЛАР
1.Жин колосникларини ейилиши чигитли пахта толасини чигитдан
ажратиш технологик жараёнини талаб даражасида бажарилишига
тўсқинлик қилади.
2.Жин колосникларини ишлаш муддатларини ошириш асосан
колосник ишчи қисмида ейилишга чидамили, алмашувчан пластинкалар
қўллаш ҳисобига амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.
3.Жин колосникларини ишлаш муддатини ошириш учун, колосник
ишчи қисмида қўллаш учун тавсия этилган алмашувчан пластинкалар учун
муқобил материал ишлатилмаган.
4.Колосникларни ейилиш жадаллигини ва турли материалларни
ейилишга чидамлилигини аниқлаш бўйича ўтказиладиган тажрибавий
тадқиқотларни услубиётлари ишлаб чиқилди.
5.Колосникларни ейилишини жинлаш технологик жараёнига
таъсирини назарий асослари ўрганилди ва колосниклараро тирқиш
катталиги 3мм атрофида бўлиш мувофиқлиги кўрсатилди.
6.Жин колосникларни вақт оралиғида ейилиши тадқиқ этилди ва
колосникка таъсир кучи ва вақт ўтиши билан ейилиш миқдорини ошиши
кузатилади.
7.Жинлаш жараёнидаги иссиқлик ҳодисалари тадқиқ этилди ва
дастлаб катталиги ошиб борган температурани вақт ўтган турғунлашиши
аниқланади, бунда колосник ишчи қисмидаги алмашувчан пластина
материалига боғлиқ ҳолда жинлаш қутбидаги температурани 35-40
0
С гача
бориши аниқланди.
8.Алмашувчан пластиналар учун материалларнинг ейилишга
чидамлилиги тадқиқ этилди ва юзаси нитроцементацияланган пластиналар
қўлланилиши тавсия этилди.
9.Алмашувчан пластиналари ишчи юзалари нитроцементацияланган
колосниклар тайёрланди ва ишлаб чиқариш шароитида синовдан ўтказилиб,


67
лаборатория шароитида олинган натижалар тасдиқланди, серияли
колосниларда ейилиш 0.3-0.5 мм бўлган ҳолда нитроцементацияланган
колосникларда 0.1-0.15 мм ни ташкил этди, яьни бундай колосникларни
тўлиқ бир мавсум ишлай олиши аниқланди.
10. Ишлаш муддати оширилган жин колосникгини ишлаб чиқаришга
жорий этишдаги йиллик иқтисодий самарадорлик, битта пахта тозалаш
корхонаси учун, 16.4 млн. сўмни ташкил этиш хисобланди.


68

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling