Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат транспорт университети “Темир йўл хўжалиги” кафедраси


Download 135.39 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi135.39 Kb.
#1520436
1   2   3   4
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

"Йўл хўжалиги бошқармаси"
Бошқарма юридик шахс мақомига эга эмас, жорий ҳисоб билан тугалланмаган қолдиғи бўлган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти йўл хўжалиги бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма) “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг 2015 йил 4 августдаги 308-Н - сонли “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ни қайта ташкил этиш тўғрисида”ги буруғи асосида қўлланилади.
Бошқарма фаолиятини жамиятнинг бош менежер - бош муҳандиси назорат қилади.
Бошқарманинг ташкилий тузилмасига юридик шахс мақомига эга бўлмаган, жорий ҳисоб билан тугалланмаган қолдиғи бўлган қуйидаги бўлинмалар киради:
17 - сонли Бухоро Йўл машина станцияси;
164 - сонли Кўкон Йўл машина станцияси;
203 - сонли Тошкент Тажрибий йўл машина станцияси;
214 - сонли Карши Йўл машина станцияси;
166 - сонли Хайробод Йўл машина станцияси;
279 - сонли Кўнғирот Йўл машина станцияси;
Бухоро - 1 станциясида йўл хўжалиги устахонаси;
Бухоро Кўприкқурилиш поезди;
Иҳота дарахтзорларни ҳимоя қилиш Тошкент масофаси;
Иҳота дарахтзорларни ҳимоя қилиш Бухоро масофаси;
Мониторинг ва диагностика маркази;
Йўл хўжалиги бошқармасининг пудрат фаолияти гурухи
"Йўл хўжалиги бошқармаси" фаолиятини
Бошқарма қуйидаги таркибий бўлинмар ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда ягона техник сиёсатини олиб боради:
темир йўл ва сунъий иншоотларни хар доим соз холатда сақлаш, шунингдек жорий, ўрта ва кўтарма таъмирлаш, стрелка ўтказгичларни ва брусларни алмаштириш ишларини бажарадиган темир йўл масофалари;
темир йўл тўшамаси, сунъий иншоотлар, йўл ва аэродромлар қуриш, тупроқ ишларини бажариш, бино ва саноат иншоотларни қуриш билан шуғулланадиган юридик шахс мақомига эга бўлмаган, жорий ҳисоб билан тугалланган қолдиғи бўлган Махсус йўл механизациялашган станцияси;
темир йўл рельсларини пайвандлаб, махсус ускуналар ёрдамида жойларига етказиб бериш, темир йўл изларининг нуқсонларини тиклаш, ва бошқа ишларни бажарадиган 14 - сонли Рельс пайвандлаш поезди.
Бошқарма темир йўл транспортида ягона ташиш жараёнининг иштирокчиси ва таркибий бўлинмалар ёрдамида “Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг йўл қурилмаларидан талаб қилинадиган сифат даражасида фойдаланишни таъминлайди.
Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президент буйруқ ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек “Ўзбекистон темир йўллари” АЖни Низоми, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари, Ўзбекистон темир йўллари раҳбариятининг буйруқ ва фармойишлари, маҳаллий ҳужжатлар ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
Низом, ташкилий тузилма ва бошқарма штат жадвали Ўзбекистон темир йўллари АЖ бошқарув раиси томонидан тасдиқланади.
Таркибий ишлаб чиқариш бўлинмалар Низоми ва штат жадвали Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади, тармоқ бўлинмалар таркиби ва штат жадвали Минтақавий темир йўл узели томонидан Бошқарма билан келишилган холда тасдиқланади.
Ушбу Низомни тасдиқлаш даврида бошқарма таркибига қуйидагилар киради:
ишлаб чиқариш техник бўлими;
фойдаланиш бўлими;
сунъий иншоотлар бўлими;
тубдан таъмирлаш ва саноат корхоналарини юритиш бўлими;
ҳисобот бўлими;
тезкор бошқарув бўлими;
пудрат фаолияти гуруҳи;
ва қуйидаги лавозимлар:
назорат бўйича катта инспектор:
етакчи иқтисодчи;
меҳнатга ҳак тўлаш муҳандиси;
кадрларни танлаш ва қайта тайёрлаш бўйича мутахассис.


Download 135.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling