Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат транспорт университети “Темир йўл хўжалиги” кафедраси
"Йўл хўжалиги бошқармаси" бошқарманинг ишлаб чиқариш-техник бўлими
Download 135.39 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юқори тезлик учун мўлжалланган темир йўл трассасини Pandrol Fastclip типидаги оралиқ релс маҳкамлагичларидан фойдаланиш ҳозирги замон транспорт қурилишидаги рационал ечимлардан биридир.
"Йўл хўжалиги бошқармаси" бошқарманинг ишлаб чиқариш-техник бўлими
Бўлим йўл хўжалиги бошқармаси раҳбар ходимларининг таркибига киради ва янги илғор технологик жараёнлар, ЎТЙ учун қайта техник қуролланиш ва модернизация қилиш дастурини ишлаб чиқади, йўл хўжалигида ишлаб чиқариш технологиясига риоя қилинишини назорат қилинади. Бўлим бевосита бошқарма бош муҳандиси томонидан назорат қилади. Бўлимни бўлим бошлиғи бошқаради, у бошқарма бошлиғи таклифига биноан ЎТЙ бошқаруви раиси томонидан тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Бўлим бошлиғи лавозимига темир йўл муҳандислиги ва техник маълумотига, йўл транспортида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган шахс тайинланади (асосий касб ва лавозимлар классификаторига мувофиқ). Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Президент фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, ЎТЙ раҳбарияти, бошқарма бошлиғи буйруқлари ва кўрсатмалари, ички меҳнат қоидалари ва ушбу Низомни қўллайди. Ишлаб чиқариш-техник бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: поездлар ҳаракатига ўрнатилган тезлик, темир йўл масофаларини маъмурий тақсимлаш чегараларини ўзгартириш, фаол бўлмаган йўл ва стрелка ўтказгичларни демонтаж қилиш тўғрисида буйруқлар тайёрлаш; темир йўл участкалари бўйича юк ташишни хисоблаш, узлуксиз йўлнинг ҳисоби ва фойдаланиш тартиби, поездлар ҳаракати жадвалининг меъёрларни ишлаб чиқиш; йўл хўжалиги ҳолати техник паспортини, АГО-1 шаклининг статистик ҳисоботини (1 қисм), темир йўл излари-шпал-шағал йўл харитасини тайёрлаш; йўл масофалари билан қуйидаги йўналишда ишлаш: техник паспортлар тайёрланишини текшириш; темир йўл олди ерларини(полоса отвод) кўриб чиқиш ва тозалаш; йўл кесишмаларни очиш, уларни техник воситалари билан жиҳозлаш учун лойиҳалаш корхоналарига техник шартларини бериш, тубдан таъмирлаш ишларини режалаштириш; фойдаланиш бўлими, сунъий иншоотлар бўлими, тубдан таъмирлаш ва саноат корхоналари бўлими билан биргаликда темир йўлларни ҳамда сунъий иншоотларни таъмирлашни режалаштириш; поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга, оғир ва кўп меҳнат талаб қиладиган ишларни автоматлаштириш ҳамда механизациялаштиришга йўналтирилган йўл хўжалигини жиҳозлаш нуқтаи назаридан ташкилий техник тадбирларнинг узоқ муддатли режасини ишлаб чиқиш; янги кашфиётлар, ускуналар, ихтиролар ва рационализаторлик таклифларни жорий этишга кўмаклашиш, ишлаб чиқаришнинг техник даражасини ошириш, технологик жараёнларни такомиллаштириш, илғор технологияларни ўзлаштириш вақтини қисқартириш, ЎТЙ қайта техник қуролланиш ва модернизация қилиш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш; ўрнатилган меъёрий талабларга мувофиқ сифат менежмент тизимини самарали қўлланишини таъминлаш; ҳар ойда йўл хўжалиги учун импорт ўрнини босадиган маҳсулотларини таҳлил қилиш; таркибий ва тармоқли бўлинмаларини бино ва иншоотлари, машина ва механизмлари куз-қиш мавсумида ишлашига тайёрлаш учун таклифи ҳамда режасини ишлаб чиқиш; капитал қўйилмалар ҳисобидан йўл хўжалиги объектларини капитал қуриш таклиф ва режасини тайёрлаш, ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш; капитал қўйилмалар режасига мувофиқ объектлар (бино ва иншоотлар) капитал қурилиши учун техник ҳужжатлар (шарнома, сарлавҳа) тайёрлаш; йўл хўжалиги объектларини (бино ва иншоотлар) лойиҳалаш ва қуриш учун техник шартлар бериш; техник шартлар асосида тайёрланган лойиҳаларни мувофиқлаштириш; йўл хўжалиги бўлинмаларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш, шикастланишни олдини олиш, санитария-гигиена шароитларини яхшилаш бўйича ташкилий техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш, топшириқларни бажарилишини текшириш; темир йўл транспорти Кенгаши Дирекцияси томонидан ўтказиладиган мажлисларга йўл хўжалигини юритиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш; давлат муассасалари, ЎТЙ бошқармалари ва бўлимлари билан зарур ёзма равишда музокаралар (ёзишмалар) олиб боради. Юқори тезлик учун мўлжалланган темир йўл трассасини Pandrol Fastclip типидаги оралиқ релс маҳкамлагичларидан фойдаланиш ҳозирги замон транспорт қурилишидаги рационал ечимлардан биридир. Пандрол Фастcлип - ўрнатилган, юқори эътироф этилган эгилувчан, ипсиз релсли маҳкамлагич. Йиллар давомида Фастcлип оиласи ФC, ФД, ФE Фастcлип маҳсулотларини ўз ичига олади, уларнинг ҳар бири маълум бир ҳудуднинг техник ва тижорат талабларини қондириш учун ишлаб чиқилган. Фастcлип ноёб Пандрол "ёқиш-ўчириш" функциясига эга, бу трекни тез ва самарали ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини камайтириш имконини беради. Шпаллар ушлаб турилган барча компонентлар ва тўхташ жойига ўрнатилган клиплар билан таъминланган. Шпаллар ўрнатилгандан сўнг ва релсли тишли бўлиб, клиплар автоматик равишда тўғри сиқиш кучига эришиш учун оддийгина ўрнатилган жойга сурилади. Download 135.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling