Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet70/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

Қаранг: Ўзбекистоннинг янги қонунлари, «Адолат», 1997, 82-бет, 14-сон. 
2
Қаранг: Ўша манба, Т., «Адолат», 1993, 105-бет, 6-сон. 
90
Қаранг: Ўша манба, Т., «Адолат», 1993, 195-бет, 7-сон. 


Меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш шароитларини яхшилаш масала-
лари корхона жамоа шартномасида, тармоқ келишувларида ва бошқа локал 
меъёрий ҳужжатларда ҳам ўз аксини топади. 
 
 
 
 
2-§. Меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги
юзасидан ходимлар ҳамда иш берувчиларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари 
 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 16-моддасида хавфсиз ва ги-
гиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш ходимнинг 
асосий ҳуқуқларидан бири эканлиги белгилаб қўйилган. Меҳнат кодексининг 
213-моддасига кўра: 
Иш берувчи меҳнат шартномасини тузишда ва бошқа ишга ўтказишда 
ходимни меҳнат шароитлари, шу жумладан касб касалликлари ва бошқа ка-
салликларга чалиниш эҳтимоли тўғрисида, шу билан боғлиқ ҳолда унга бери-
ладиган имтиёз ва компенсациялар, шунингдек шахсий ҳимоя воситалари 
ҳақида хабардор қилиши керак. 
Иш берувчи ходимларга ёки уларнинг вакилларига муайян иш жойидаги 
ва ишлаб чиқаришдаги меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати ҳақида ҳам 
ахборот бериши шарт. 
Ходим иш жараёнида ўзининг ҳаёти ёки соғлигига таҳдид солувчи ҳолат-
лар юзага келганда бу ҳақда иш берувчини дарҳол хабардор қилади. Агар бу-
ндай ҳолатлар иш берувчи томонидан дарҳол бартараф этилмаса, у ҳолда хо-
дим иш бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга бўлади. 
Маъмурият меҳнатни муҳофаза қилишнинг замонавий воситаларини жо-
рий этиш ва ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ҳамда касб касалликларининг 
олдини оладиган санитария-гигиена шароитларини таъминлаши шарт. 
Ходимнинг саломатлиги ёки ҳаётига хавф туғдирувчи вазият пайдо 
бўлганда, у бу ҳақда зудлик билан маъмуриятга хабар қилади, бу ҳол назорат 
органи томонидан тасдиқланган тақдирда маъмурият ишни тўхтатиши ва 
хавфни бартараф этиш чорасини кўриши шарт. Маъмурият томонидан зарур 
чоралар кўрилмаган тақдирда, ходим ишни хавф бартараф этилгунга қадар 
тўхтатиб туришга ҳақлидир ва унга ҳеч қандай интизомий жазо қўлланил-
майди. 
Маъмурият агар меҳнатни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан та-
сдиқланган, ходимнинг ҳаёти ва саломатлиги учун тўғридан-тўғри жиддий 


хавф ҳамон сақланиб турган бўлса, ундан ишни қайта бошлашни талаб 
қилишга ҳақли эмас ва ходимга иш тўхтатиб турилган бутун давр учун барча 
моддий зиённи тўлаши шарт. 
Маъмурият меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузган ва бу 
назорат қилувчи идоралар томонидан тасдиқланган тақдирда, меҳнат шартнома-
си ходимнинг аризасига кўра, унга ишдан бўшаганда бериладиган пул тўлан-
гани ҳолда исталган пайтда бекор қилиши мумкин. Ходимда касб касаллиги 
белгилари аниқланган тақдирда маъмурият тиббий хулоса асосида унга ихти-
сосини ўзгартиргунга қадар ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда бошқа 
ишга ўтказиши лозим. 
Соғлиги ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари-
нинг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш беру-
вчи, уларнинг розилиги билан тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки мудда-
тни чекламай ана шундай ишларга ўтказишга мажбур. 
Соғлиги ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари-
нинг таъсиридан ҳоли бўлган камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда хо-
димларнинг шундай ишларга ўтказилган кунидан бошлаб, икки ҳафта мобай-
нида аввалги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади. 
Сил касаллиги ёки касб касаллигига чалинганлиги сабабли камроқ ҳақ 
тўланадиган бошқа ишга вақтинча ўтказилган ходимларга шу ишга ўтган вақт 
учун, лекин икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида касаллик варақаси 
бўйича янги ишда бериладиган иш ҳақига қўшилганда ходимнинг аввалги 
ишидаги тўлиқ иш ҳақидан ошиб кетмайдиган миқдорда нафақа тўланади. 
Башарти, касаллик варақасида кўрсатилган муддатда иш берувчи бошқа иш 
топиб беролмаган бўлса, у ҳолда шунинг оқибатида бекор ўтган кунлар учун 
нафақа умумий асосларда тўланади. 
Иш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлигига бо-
шқача тарзда шикаст етказилганлиги муносабати билан вақтинча камроқ ҳақ 
тўланадиган ишга ўтказилган ходимларга уларнинг соғлиги шикастланганли-
ги учун жавобгар бўлган иш берувчи аввалги иш ҳақи билан янги ишда ола-
диган иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўлайди. Бундай фарқ меҳнат қобилияти 
тиклангунга қадар ёки ногиронлиги белгилангунга қадар тўланади. 
Қонун ҳужжатларида соғлиги ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб 
чиқариш омилларининг таъсирини ҳал этадиган камроқ ҳақ тўланадиган ишга 
ўтказилганда аввалги ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолишнинг давлат иж-
тимоий суғуртаси бўйича нафақа тўлаб туришнинг бошқача ҳоллари ҳам на-
зарда тутилиши мумкин. 
Ходимлар ҳуқуқлар билан бир қаторда мажбуриятларга ҳам эгалар. 
Меҳнат кодексининг 212-моддасида айтилишича: 


Ходим меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларига, қоида ва йўриқномалари-
га, шунингдек маъмуриятнинг ишни бехатар олиб бориш ҳақидаги фармойи-
шига риоя қилиши, олинган шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши, ин-
сонлар ҳаёти ва соғлигига бевосита хавф соладиган ҳар қандай ҳолат ҳақида, 
шунингдек иш жараёнида ёки у билан боғлиқ ҳолда содир бўлган ҳар қандай 
бахтсиз ҳодиса ҳақида ўзининг бевосита раҳбарини (бригадири, устаси, участка 
бошлиғи ва бошқаларни) дарҳол хабардор қилиши шарт. 
Меҳнат муҳофазасига оид қоида ва стандартларга кўра муайян ишни ба-
жаришга ходимнинг қўйилиши учун у махсус ўқитилиши ва имтиҳон топши-
риши лозимлиги белгилаб қўйилган бўлса, у ҳолда ушбу ишлар хавфсизлиги 
ва эксплуатация қоидалари юзасидан ўқитилиши лозим. Ходимни бундай 
ўқитишдан бўйин товлашига йўл қўйилмайди. 
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунни 19-моддасида кўрса-
тилганидек: 
Корхоналарнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари 
ва иш турлари бўйича давлат назорат идоралари белгиланган тартиб ва муд-
датларда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан 
ўтказишлари ҳамда қайта аттестациядан ўтишлари шарт. 
Маъмурият барча янги ишга кираётганлар, шунингдек бошқа ишга ўтка-
зилаётганлар учун ишларни бажаришнинг хавфсиз усулларини ўргатишни 
ташкил этиши, меҳнатни муҳофаза қилиш ва бахтсиз ҳодисаларда жабрлан-
ганларга ёрдам кўрсатиш бўйича йўл-йўриқлар беришлари шарт. 
Ўта хавфли ишлаб чиқаришларга ёки касбий танлов талаб қилинадиган 
ишга кираётган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича имтиҳон-
лар топшириладиган ва кейин вақти-вақти билан қайта аттестациядан ўтила-
диган ўқув ўтказилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тар-
тибда ўқитиш, йўл-йўриқлар бериш ва билимларни текширишдан ўтмаган 
шахсларни ишга қўйиш тақиқланади. Маъмурият ходимларнинг меҳнатни 
муҳофаза қилиш масалалари бўйича малакаси мунтазам ошириб борилишини 
таъминлаши шарт. 
Корхоналарда меҳнат муҳофазасини таъминлаш ва соғлом, хавфсиз 
меҳнат шароитларини яратишда иш берувчига, унинг вакили саналувчи кор-
хона маъмуриятининг аҳамияти катта. Амалдаги қонунчилик иш берувчи 
(маъмурият)нинг бу соҳадаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутади. 
Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган 
меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бе-
риш иш берувчининг мажбуриятига киради. Иш берувчи меҳнатни муҳофаза 
қилиш талабларини бузганлиги учун жавобгардир. 
Стандартлар, эргономика, меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоидалар ва 
меъёрлар талабларига жавоб бермайдиган ишлаб чиқариш бинолари ва ин-


шоотларини лойиҳалаш, қуриш ҳамда қайта қуриш, ишлаб чиқариш восита-
ларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш, технологияларни жорий этишга 
шу жумладан хориждан сотиб олинганларини жорий этишга йўл қўйилмайди. 
Ҳеч бир янги ёки қайта қурилаётган корхона, ишлаб чиқариш воситалари, 
агар улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартиб-
да бериладиган хавфсизлик шаҳодатномасига эга бўлмаса, фойдаланишга қабул 
қилиниши ва ишга туширилиши мумкин эмас. 
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган корхоналар 
Ўзбекистон Републикасининг тегишли назорат идоралари берадиган фаолия-
тни амалга ошириш ҳуқуқини таъминловчи рухсатномани олдиндан тақдим 
этишлари шарт. Корхонанинг кўрсатилган рухсатномани олиш тартиби Ўзбе-
кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 
Меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар 
соғлиги ҳамда ҳаётига хавф туғдирувчи корхоналар фаолияти ёки ишлаб 
чиқариш воситаларидан фойдаланиш, улар меҳнат хавфсизлиги талабларига 
мувофиқ ҳолга келтирулгунга қадар, Ўзбекистон Республикаси қонунларида 
белгиланган тартибда ваколатли идоралар томонидан тўхтатиб қўйилиши ке-
рак. 
Йўл қўйиладиган энг кўп меъёрлар (концентрацияси) ишлаб чиқарилмаган ва 
белгиланган тартибда экспертизадан ўтмаган заҳарли моддаларни ишлаб 
чиқаришда қўллаш тақиқланади. Меҳнат кодексининг 214-моддасида айтилга-
нидек: 
Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейи-
нчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий 
кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт: 
ўн саккиз ёшга тўлмаганлар; 
олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар; 
ногиронлар; 
меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳара-
кати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар; 
озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан 
боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар; 
умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг 
бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва 
бошқа ходимлари. 
Меҳнат шароити ноқулай ишлар ва бажараётганида дастлабки тарзда ва 
вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтилиши лозим бўлган бошқа ишларнинг 
рўйхати ва уларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни 
сақлаш вазирлиги томонидан белигиланади. 


Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимлар тиббий 
кўрикдан ўтишидан бўйин товлашга ҳақли эмаслар. Иш берувчи тиббий 
кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида 
берган тавсияларни бажаришдан бош тортган ходимларни ишга қўймасликка 
ҳақлидир. 
Ходимлар меҳнатидан уларнинг соғлиги ҳолатига тўғри келмайдиган ишлар-
да фойдаланишга йўл қўйилмайди. Агар ходим ўз соғлигининг ҳолати меҳнат 
шароити билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа, у навбатдан ташқари 
тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилишга ҳақлидир. Тиббий кўрикдан ўтиши 
муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар. 
Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш учун белгиланган тар-
тибда маблағлар ва зарур материаллар ажратилади. Бу маблағ ва матери-
алларни бошқа мақсадга сарфлаш ман этилади. Мазкур маблағ ва матери-
аллардан фойдаланиш тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган 
бўлса, иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа 
вакиллик органи ўртасидаги келишув аосида белгиланади. Меҳнат жамоалари, 
уларнинг вакиллик органлари меҳнатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ма-
блағлардан фойдаланилишини текшириб борадилар. 
Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган 
меъёрлар бўйича: 
сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари); 
даволаш-профилактика озиқ-овқати; 
газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун); 
махсус кийим-бош, пойафзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситала-
ри билан бепул таъминланадилар. 
Бундай ишларнинг бериладиган рўйхати, бериладиган нарсаларнинг 
меъёрлари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа 
шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходим-
ларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади. 
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси иш берувчи 
зиммасига ходимларни қонунларда белгиланган тартибда ва шартларда касб касал-
ликларидан ҳамда бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурта қилишлари лозимлиги 
мажбуриятини юклайди. Меҳнат муҳофазасига оид муносабатлар касаба уюшма-
лари, ходимларнинг бошқа вакиллик органлири, иш берувчилар вакиллари, маҳал-
лий ва бошқа давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органлари ҳам фаол иштирок эта-
дилар. 
Амалдаги қонунчиликка кўра («Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 
Қонуннинг 3-моддаси) меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб бермайдиган кор-
хоналар ва объектлар лойиҳаланиши, қурилиши ва ишга туширилиши тақиқла-
нади. 


Корхоналарда меҳнат муҳофазасига оид стандартлар, йўриқномалар ва қоидалар 
амал қилади. Улар корхонани лойихалаштирилишдан бошлаб бевосита ишлаб 
чиқариш жараёнларигача бўлган барча босқичларни ўз ичига олади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Касаба уюш-
малари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда меҳнатни, атроф-муҳитни 
муҳофаза қилишнинг илмий асосланган стандартлари, қоида ва меъёрларини 
ишлаб чиқиш ва қабул қилиш йўли билан ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсиз-
лигини таъминлаш учун зарур бўлган талаблар даражасини белгилайди, шу-
нингдек касаба уюшмалари билан келишилган ҳолда меҳнат шароитларини 
яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касб касалликларининг ол-
дини олишга оид республиканинг аниқ мақсадга қаратилган дастурларини 
ишлаб чиқади ва молиявий таъминлайди ҳамда уларнинг бажарилишини 
назорат қилади. 
Вазирликлар ва идоралар тегишли касаба уюшмаси идоралари билан ке-
лишилган ҳолда меҳнат шароитларини яхшилашга оид тармоқ дастурларини 
ишлаб чиқадилар ва молиявий таъминлайдилар. 
Корхоналарнинг бевосита ўзида иш берувчи ва ходимлар вакиллик ор-
ганлари ўзаро келишиб меҳнат муҳофазаси, эксплуатация қоидалари ва 
ишлаб чиқариш хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа локал характердаги 
корхона меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқадилар ва жорий этадилар. 
Ишлаб чиқаришнинг зарарли таъсири замонавий фан ва техника 
ютуқлари билан бартараф этиб бўлмайдиган ҳолларда ходимлар ҳаёти ҳам-
да саломатлигини иссиқ ёки совуқ ҳарорат, кимёвий, физик ёки бошқа за-
рарли таъсирлардан ҳимоя қилишнинг махсус чоралари белгиланади. Ана 
шундай ишларни бажаришнинг махсус қоидалари жорий этилиши, ходим-
лар махсус кийим, пойафзал ва якка ҳимояланиш воситалари билан таъмин-
ланиши ана шундай чоралардан ҳисобланади. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling