Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

ЙЎЛДОШ ТУРСУНОВ 
МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ 
(Дарслик) 
Тошкент 

 «Молия» нашриёти 

 2002 
Муҳаррирлар 
И. Усмонов, Н. Усмонова 
Техник муҳаррир 
А. Мойдинов 
Мусаҳҳиҳа
Т. Тожибоева 
Рассом 
М. Одилов 
Компьютерда саҳифаловчи 
З. Мухамеджанова 
Босишга рухсат этилди 26.01.2002 йил. Бичими 60

84 
1
/
16
.
«ТimesUZ» ҳарфида терилиб, офсет усулида чоп этилди. Босма табоғи 17,5.
Нашриёт ҳисоб табоғи 16,6. Адади 2000. Буюртма № 51.
Баҳоси шартнома асосида. 
«Молия» нашриёти, 700000, Тошкент, Якуб Колас кўчаси, 16-уй. 
Шартнома № 02-02. 
«ДИТАФ» босмахонасида чоп этилди. Тошкент ш. Олмазор кўчаси, 171-уй. 


CЎЗ БОШИ 
Ҳар бир мамлакат тараққиёти ва келажаги юксак интеллектуал 
салоҳиятли, замонавий билимларни пухта эгаллаган, чуқур 
касбий малака ва маҳоратга эга бўлган мутахассисга боғлиқдир. 
Шу туфайли Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилган «Кадр-
лар тайёрлаш миллий дастури» таълим ва тарбия соҳасида ис-
лоҳотнинг бош мақсадларидан бири сифатида юксак касбий, 
маънавий-ахлоқий талабларга жавоб бера оладиган, билимли ва 
малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш вазифасини илгари суриб, 
бу вазифани бажариш йўллари ҳамда воситаларини белгилаб бер-
ди. 
Республикамизда амалга оширилаётган «Кадрлар тайёрлаш мил-
лий дастури» муваффақиятини таъминловчи унинг таркибий қисмла-
ридан бири – зарур дарсликлар, ўқув қўлланмалари, услубий ва бошқа 
ёрдамчи адабиётларни яратиш, уларни мамлакатимиз миллий та-
раққиёти ғояларига, маънавий-ахлоқий қадриятларимизга мувофиқ 
бўлишига эришиш, дарслик ва қўлланмаларни амалий муаммоларни 
ҳал қилишга кўмаклашувчи замонавий билимлар, касбий-малака 
кўникмалари ҳосил қилишга имкон берувчи ахборотлар билан 
таъминлашдан иборатдир. 
Ушбу талаблар гуманитар соҳада, шу жумладан ҳуқуқшу-
нослар тайёрлаш борасида дарслик ва ўқув қўлланмалари яра-
тиш масалаларига ҳам тааллуқлидир. Ҳозирча юқори малакали 
мутахассислар тайёрлаш масалаларига оид миллий қонун-
чилигимиз мазмун-моҳиятига мос келувчи, кадрлар тайёрлаш 
дастури вазифаларига тўлиқ жавоб берувчи дарсликлар ҳамда 
ўқув қўлланмалари танқислиги мавжуд ва бу муаммо олдимизга 
қўйилган вазифаларни тез, муваффақиятли ҳал этилишига 
тўсқинлик қилмоқда. 
Ушбу дарслик бу борада юзага келадиган муаммонинг ҳал 
этилишига хизмат қилади, деган умиддамиз. Дарслик 1999 йили 
«Молия» нашриётида чоп этилган «Меҳнат ҳуқуқи» ўқув 
қўлланмасининг тўлдирилган ҳамда қайта ишланган варианти 


бўлиб, унда қонунчилигимиздаги юз берган янгиликлар, меҳнат 
қонунларини қўллашда учраётган муаммолар, уларни ҳал қилиш 
йўллари ва бу борадаги янгича назарий қарашлар баён этилган. 
Олдинги нашрда умумий тарзда ёритилган айрим мавзуларни 
батафсил ёритишга ҳаракат қилиниб, янги боблар киритилди. 
Меҳнат соҳасида қонунчиликни таъминлаш ва жавобгарлик
меҳнат-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида амалга оширилаётган 
халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси-
нинг бу борадаги фаолияти ана шундай мавзулардан саналади. 
Мазкур дарслик ҳуқуқшунослик соҳасида диққатга сазоворли 
иш бўлиб, малакали мутахассис юрист кадрлар тайёрлашга му-
носиб ҳисса қўшади, деб умид қиламиз. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling