Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Меҳнат ҳуқуқи ва унинг бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқи


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

4-§. Меҳнат ҳуқуқи ва унинг бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқи 
Юқорида қайд этилганидек, меҳнат ҳуқуқининг предмети ижтимоий 
меҳнат жараёнлари иштирокчилари ўртасида юзага келувчи муносабатлардан 
иборат. Аммо ижтимоий меҳнат билан боғлиқ равишда юзага келувчи муно-
сабатларни тартибга солиш предмети жумласига кирувчи бошқа бир қатор 
ҳуқуқий фанлар ҳам мавжуд ва улар билан меҳнат ҳуқуқи фани ўртасидаги 
аниқ чегараларни белгилаб олиниши назарий аҳамиятгагина эга бўлиб қолма-
сдан, катта амалий аҳамиятга ҳам эга. Чунки ҳуқуқий тартибга солиш соҳаси-
ни аниқ тасаввур қилмаслик, бир ҳуқуқ соҳасига мансуб муносабатни бошқа 
муносабатлардан фарқ қила билмаслик қонунларни қўллаш амалиётида хато-


ликларга олиб келиши, қонунийликни таъминлаш самарадорлигини кескин 
пасайтириб юбориши мумкин.
Меҳнат ҳуқуқи предмети – меҳнат бўлганлиги туфайли фуқаролик ҳуқуқи 
билан; қишлоқ хўжалиги ҳуқуқи билан; бошқариш фаолияти эканлиги билан 
маъмурий ҳуқуқ; иш ҳақи, мукофотлар тўлашга қаратилганлиги билан молия 
ҳуқуқи; меҳнат натижаларига кўра рағбатлантирилишига кўра ижтимоий 
таъминот ҳуқуқи соҳалари билан ўхшаш томонларга, умумий хусусиятларга 
эга. 
Аммо бу ўхшашликлар ўта нисбий бўлиб, уларнинг ҳар бири мустақил 
юридик фан тармоғи эканлигини ёрқин намоён қилувчи, бошқа фанлардан 
фарқлашга имкон берувчи аниқ-равшан хусусиятларга эга. Ушбу нуқтаи 
назардан меҳнат ҳуқуқини юқоридаги ҳуқуқ соҳаларидан фарқ қилишга им-
кон берувчи жиҳатларини баён этишга ҳаракат қиламиз. 
Бунда, энг аавало, меҳнат ҳуқуқи ва фуқаролик ҳуқуқи ўртасидаги 
фарқларни аниқлаш лозим бўлади. Қайд этилганидек, ушбу ҳар икки ҳуқуқ 
соҳасида ҳам меҳнат қилиш ҳуқуқий муносабат юз беришига асос бўлиши 
мумкин. Масалан, пудрат, буюртма, топшириқ, муаллифлик ва бошқа кўплаб 
фуқаролик ҳуқуқий шартномалар иш бажаришга ёки бўлмаса хизмат кўрса-
тишга, яъни меҳнат қилишга қаратилган муносабатларни тартибга солади. 
Иш берувчи билан ходим ўртасидаги меҳнат шартномаси (контракти)нинг 
предмети ҳам ходимнинг меҳнат фаолиятидан иборат.
Бироқ, меҳнат ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинадиган меҳнат 
ҳуқуқий муносабатлари қуйидаги хусусиятларга эга бўлади ва бу хусусиятлар 
фуқаролик ҳуқуқига асло хос бўлмайди: 
1. Меҳнат ҳуқуқида ходим корхонанинг меҳнат жамоаси таркибига қўшиб 
олинади ва корхона ходими мақомига эга бўлади. Фуқаролик ҳуқуқий шарт-
номалар асосида бир бригада ёки бошқа гуруҳ таркибида ишловчилар ҳеч 
қачон меҳнат жамоаси мақомига эга бўлишмайди; 
2. Корхонага ишга қабул қилинган ходим олдиндан аниқ белгилаб 
қўйилган касб, малака ёки лавозим бўйича меҳнат мажбуриятларини бажара-
ди ва иш берувчи ундан хизмат вазифасига кирмайдиган мажбуриятларни 
бажаришни қоидага кўра талаб қила олмайди; 
3. Меҳнат шартномасига кўра ходим олдиндан аниқ белгиланган касб, 
ихтисос ёки лавозимга оид ишни доимий равишда, олдиндан муддати белги-
ланмаган ҳолда бажаради, яъни меҳнат ҳуқуқий муносабатлар давомли бўла-
ди. Фуқаролик ҳуқуқий шартномаларда эса иш бажариб бўлиниши билан 
ҳуқуқий муносабат барҳам топади; 
4. Меҳнат қонунларида корхоналарнинг локал норматив ҳужжатларида 
белгиланган кафолатлар, имтиёзлар меҳнат шартномасига кўра ишлаётган 


ходимга тўла тааллуқли бўлади. Фуқаролик ҳуқуқий шартнома асосида ишла-
ётган шахсларга бундай ҳуқуқлар буюртмачи томонидан берилмайди; 
5. Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг ўрнатилиши ва бекор қилиниши 
асослари, тартиби фуқаролик ҳуқуқий шартномалар тузиш ва бекор қилиш 
фаолиятидан тубдан фарқ қилади. 
Меҳнат ҳуқуқи билан кооператив ёки қишлоқ хўжалиги ҳуқуқи ўртасида 
энг яқин ўхшашлик мавжуд ва бу ҳолат уларнинг ҳар иккиси ҳам давомли 
меҳнат муносабатларини меҳнат жамоасига аъзолик асосида ҳуқуқий тартиб-
га солинишда кўзга ташланади. Аммо уларнинг ҳуқуқий базалари турлича 
бўлиб, қишлоқ хўжалиги ҳуқуқидаги муносабат мулкдорнинг (аъзонинг) 
меҳнатидан иборат ва у қишлоқ хўжалиги кооперативи (фермер, деҳқон 
хўжалиги) устави ва бошқа таъсис ҳужжатлари билан, меҳнат ҳуқуқида ёлла-
ниб ишловчи ходимнинг меҳнати Меҳнат Кодекси ва бошқа меҳнат қонунла-
ри билан тартибга солинади. 
Меҳнат ҳуқуқи ва маъмурий ҳуқуқ бошқарув муносабатларини тартибга 
солиш билан бир-бирига ўхшаб кетсада, бироқ халқ хўжалиги тармоқларини, 
маъмурий-ҳудудий тузилмаларини бошқариш усуллари, воситалари, бошқа-
рилиш объектлари ва бошқариш ваколатига эга давлат бошқарув органлари 
томонидан амалга ошириладиган маъмурий бошқарув меҳнат ҳуқуқидаги 
корхонани, меҳнат жамоасини, ишлаб чиқаришни бошқаришдан тубдан фарқ 
қилиши ўз-ўзидан тушунарлидир. 
Меҳнат ҳуқуқи иш ҳақи ва бошқа тўловлар тўлашда молиявий маблағлар 
билан муносабатда бўлишига кўра молия ҳуқуқига ўхшаб кетади. Аммо 
давлат ёки маҳаллий ҳудудлар бюджети, уни шакллантириш ва сарфлаш тар-
зидаги давлатнинг молиявий фаолияти билан корхона молиявий фаолияти 
ўзаро тубдан фарқ қилишини англаш қийин эмас. 
Меҳнат ҳуқуқи ижтимоий таъминот ҳуқуқи билан ўзаро ўхшаш бўлиб, 
уларнинг ҳар иккиси ҳам меҳнат стажи, меҳнат стажи туфайли юз берувчи 
ҳуқуқий оқибатлар билан иш олиб боради. Меҳнат ҳуқуқи предмети бўлган 
ходимнинг меҳнат фаолияти даври ижтимоий таъминот муносабатлари юзага 
келишига асос бўлади. Аммо меҳнат ҳуқуқи ходимнинг иш фаолиятини амал-
га ошириб турган пайтидаги иш стажига эътибор берса, ижтимоий таъминот 
ҳуқуқи ходим меҳнат фаолиятини тўхтатганидан кейин унинг иш стажи 
ҳажми ва сифатига кўра ижтимоий таъминотларни (пенсия, нафақа, социал 
ёрдамлар) амалга ошириш билан шуғулланади. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling