Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЕҲНАТ ҲУҚУҚИНИНГ МАНБАЛАРИ 1-§. Меҳнат ҳуқуқи манбалари тушунчаси, турлари ва уларнинг аҳамияти
Билимингизни текшириб кўринг
1. Фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи ва бу ҳуқуқнинг таъминланиши ҳақида нималар биласиз? 2. Бозор муносабатлари шароитида меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг зарурлиги ва аҳамияти нимадан иборат? 3. Меҳнат ҳуқуқининг предмети нималардан иборат эканлигини айтиб беринг. 4. Меҳнат ҳуқуқининг услублари ҳақида гапириб беринг. Меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишда давлат актлари ва локал актларнинг ўзаро нисбати қандай? 5. Меҳнат ҳуқуқи фани тизимларини айтиб беринг. 6. Меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари, уларнинг таснифи хусусида сўзлаб беринг. II боб. МЕҲНАТ ҲУҚУҚИНИНГ МАНБАЛАРИ 1-§. Меҳнат ҳуқуқи манбалари тушунчаси, турлари ва уларнинг аҳамияти «Ҳуқуқ манбаи» тушунчаси кенг маънода жамиятнинг моддий шароитла- ри, ишлаб чиқариш муносабатлари даражаси билан белгиланса, тор маънода давлат томонидан ифода этилган эркнинг намоён бўлиш шакли назарда тути- лади. Меҳнат ҳуқуқининг манбалари хилма-хил шаклларда (қонунлар, фар- монлар, қарорлар ва бошқалар) бўлиши мумкин, улар умумий мақсад – қонунчилик ва адолатни таъминлаш билан ўзаро бирлашган бўлиб, бўйсуниш муносабатида бўлади. Меҳнат ҳуқуқи манбаини ўрганиш пайтида унинг вужудга келиш хусусият- лари, фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилганлиги эътиборга олинмоғи лозим. Меҳнат ҳуқуқи манбаининг вужудга келишида хо- димларнинг вакиллик органларида фаол иштирок этишлари, бу манбалар орасида тармоқ, корхона, ташкилотларнинг бевосита ўзида ишлаб чиқиладиган локал меъёрлар салмоқли ўрин тутиши, меҳнат ҳуқуқига оид меъёрлар энг кўп та- бақаланганлиги каби (меҳнат шароитларига, аҳоли ёшига, жинсига, тармоқ ху- сусиятларига, табиий иқлим ва бошқа шароитларга, бошқа ўзига хос шароитларга кўра) уларнинг ўзига хос хусусиятларидан иборатдир. Шундай қилиб, меҳнат ҳуқуқининг манбаи деганда, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ходимлар ва иш берувчилар вакиллик органлари тамони- дан ўз ваколатлари доирасида ходимларнинг меҳнат шароитларини тартибга со- лиш, ўзаро меҳнат муносабатларини бошқариш юзасидан қабул қилинадиган ҳуқуқ нормаларининг ифодаланиш шакли назарда тутилади. Меҳнат ҳуқуқи манбалари қонунлар ва қонун асосида қабул қилинадиган бошқа ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат бўлиши мумкин. Қонунлар ўз навбати- да Конституция ва амалдаги қонунлардан иборат бўлиши мумкин. Меҳнат ҳуқуқининг бош манбаи Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси бўлиб, унда ҳар қандай фуқароларнинг барча ижтимоий-иқтисодий ҳамда бошқа ҳуқуқлари, жумладан энг асосий табиий ҳуқуқларидан ҳисобланувчи эркин меҳнат қилиш, дам олиш, меҳнатга яраша иш ҳақи олиш, адолатли ва қулай иш шароитларида меҳнат қилиш, меҳнат ҳуқуқлари амалга оширили- шининг кафолатланиши, самарали тарзда ҳимоя қилиниши назарда тутилган (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Муқаддимаси, 13, 14, 15, 18, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 48 ва бошқа моддалари). Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизнинг Асосий Қонуни сифатида меҳнат қонунчилигининг шаклланиши ва ривожланиши учун табиий юридик негиз сифатида хизмат қилади. Ҳар қандай қонун, қонун ҳужжатлари ёки бошқа ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида Конституция- нинг сўзсиз устивор эканлиги айтилган. Унда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари энг олий қадрият эканлиги, барча давлат органлари, уларнинг мансабдор шахсла- ри ўз кундалик фаолиятларида унга сўзсиз амал қилишлари шарт эканлиги, ин- сон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар (айниқса, «Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси», «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғри- сида»ги Халқаро Пакт ва бошқалар) Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ тизими таркибига киришлиги қайд этилган. Конституция олий юридик кучга эга бўлган акт сифатида меҳнат ҳуқуқи манбалари шакллантирилиши ва ривожлантирилишида ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилади. Меҳнат ҳуқуқи манбалари ҳисобланадиган қонунлар орасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йил 21 декабрда қабул қилин- ган ва 1996 йил 1 апрелдан амалга киритилган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси етакчи ўрин тутади. Мазкур Кодекс таркибий тузилишига кўра Умумий ва махсус қисм, 16 боб, 294 моддадан иборат. Унда мамлакати- мизда юзага келадиган барча асосий меҳнат муносабатларини тартибга со- лишга қаратилган тартиб-қоидалар, қонун нормалари жамланган. Меҳнат Кодекси янги, бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий меҳнат муносабатларини халқаро стандартларга мувофиқ тарзда ҳуқуқий тартибга солиш вазифасини бажаради. Меҳнат ҳуқуқи билан алоқадор ва ушбу ҳуқуқ манбаи ҳисобланиши мумкин бўлган қонунлар қаторига «Аҳолини иш билан таъминлаш» 4 , «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари» 5 , «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари» 6 , «Меҳнат муҳофазаси» 7 , 4 Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling