Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

Билимингизни текшириб кўринг 
 
1. Меҳнат ҳуқуқининг манбалари тушунчаси ва турлари ҳақида сўзлаб беринг. 
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг меҳнат ҳуқуқи манбаи сифатидаги аҳами-
яти нима? 
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг қабул қилиниши, тузилиши ва аҳамияти-
ни сўзлаб беринг. 
4. Локал норматив ҳужжатлар деганда нималар тушунилади ва уларнинг аҳамияти қандай? 
5. Халқаро ҳуқуқий актлар меҳнат ҳуқуқининг манбаи бўладими? 
6. Меҳнат қонунларини қўллашда Олий суд пленумининг қарорлари аҳамиятини айтиб бе-
ринг. 
7. Меҳнат қонуни ҳужжатларининг вақт, ҳудуд ва шахслар ўртасида амал қилиш қоидалари-
ни биласизми? 
 
III боб. МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ СУБЪЕКТЛАРИ 
 
1-§. Меҳнат ҳуқуқи субъектлари тушунчаси, 
турлари ва уларнинг ҳуқуқий мақоми 
Ҳуқуқшунослик фанлари назариясига кўра ҳуқуқ субъектлари деганда 
амалдаги қонунчиликка мувофиқ субъектив ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга 
бўлганлари ҳолда ижтимоий меҳнат муносабатларида иштирок этаоладиган 
шахслар (юридик ва жисмоний шахслар) назарда тутилади. 
Бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш шароитида меҳнат ҳуқуқида 
меҳнат бозорида бевосита қатнашувчи шахслар субъектлиги хосдир. Бундай 
субъектлар қаторига фуқаролар (ишга ёлланувчи ходимлар), юридик шахслар 
(иш берувчи корхона ва ташкилотлар), ушбу икки томонларнинг вакиллари
тегишли ҳолларда эса давлат органлари (ишга жойлаштириш органлари тим-
солида) киритилишлари мумкин. Ушбу субъектларнинг ҳар бири махсус 
ҳуқуқий статусга эга бўлиб, бу ҳол уларнинг аниқ белгиланган ҳуқуқий муно-
сабатларда қатнашишларига имкон туғдиради. 
Меҳнат ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқий статуси уларнинг меҳнат муно-
сабатларидаги юридик мавқеини белгилайди. Меҳнат ҳуқуқи субъекти бўла 
олишлик статуси қуйидаги элементлар бўлиши лозимлигини тақозо қилади: 
1) меҳнат ҳуқуқий-муомала лаёқати; 
2) Қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгалик; 


3) ушбу ҳуқуқларнинг кафолатланганлиги; 
4) мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаслиги учун жавобгар бўла 
олишлик.

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling