Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Фуқаро (ходим)лар меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

 
2-§. Фуқаро (ходим)лар меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида 
 


Фуқаролар меҳнат ҳуқуқи субъектларининг энг кўп сонли ва кенг 
тарқалган субъектларидан саналади. Чунки улар ўз жисмоний ва ақлий са-
лоҳиятларини, ижодий имкониятларини фақат меҳнат қилиш туфайли юзага 
чиқарадилар. Меҳнат қонунчилиги меҳнат ҳуқуқи субъектлари бўладиган 
фуқароларнинг икки тоифасини назарда тутади:
а) ёлланиб ишловчилар (ходимлар); б) тадбиркорлар (иш берувчилар) ва 
уларнинг ҳуқуқий статуси ўзаро фарқ қилинади. 
Меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида барча фуқаролар амалда меҳнат қилиш 
қобилиятига эга бўлиши лозим. Бу қобилият шахснинг жисмоний ва ақлий 
имкониятлари доирасини ўз ичига олувчи омиллар йиғиндиси билан белгила-
нади ҳамда жисмоний ёки ақлий меҳнат қилиш жараёнида юзага чиқади. Бу 
имкониятлар юзага чиқиши учун фуқаро муайян ёшга етиши, ўз хатти-
ҳаракати учун жавоб бера оладиган ҳолатда бўлиши лозим. Меҳнат қилиш-
нинг дастлабки лаёқатлари жуда эрта – бола 4 ёшга кирганидаёқ юзага кела 
бошлайди, бироқ меҳнат қонунчилиги шахсда меҳнат қила билиш кобилияти 
амалда пайдо бўлган пайтдан эмас, балки меҳнат ҳуқуқ субъекти бўла оли-
шлиги моментидан бошлаб меҳнат ҳуқуқи субъекти деб тан олади. 
Меҳнат ҳуқуқий субъектлилик амалдаги меҳнат қонунчилик қоидаларига 
кўра одатда шахснинг 16 ёшга тўлиши билан тан олинади. Меҳнат Кодекси-
нинг 77-моддасига кўра ишга қабул қилиш 16 ёшдан амалга оширилиши кўз-
да тутилган. Ота-оналардан бири ёки улар ўрнини босувчи шахснинг ёзма ро-
зилиги билан 15 ёшга тўлган шахслар ҳам, умумтаълим, ўрта махсус ўқув 
юртларининг ўқувчилари бўш пайтларида ҳаёти ва соғлиги учун хавф 
туғдирмайдиган ишларга ота-онасидан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи 
шахс ёзма розилиги билан ишга қабул қилинишлари мумкин. 
Ёшлар саломатлиги, ҳаёти ва маънавиятини ҳимоялаш мақсадида айрим 
ишларга қабул қилиш пайтида шахснинг 18 ёшга етган бўлиши талаб қили-
нади. Бундай касб ва вазифаларда меҳнат ҳуқуқи субъекти бўла олиш ёши 
одатдагидан бошқача белгиланган. Ёлланма меҳнат соҳасидаги ишга қабул 
қилиш ёши императив хусусиятга эга бўлиб, унга риоя қилмаслик қонунбу-
зарлик сифатида баҳоланади. 
Меҳнат ҳуқуқи субъекти бўла олиш ёш мезонидан ташқари иродавий мезон-
га ҳам эга. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро меҳнат 
ҳуқуқи субъекти бўла олмайди. Муомала лаёқати чекланган шахслар давлат хиз-
матига олинмайди. Ақлий лаёқатлари жиддий издан чиққанлиги сабабли бу 
тоифадаги шахслар ўз фаолиятларини назорат қила олишмайди, ўз ҳаракатларига 
жавоб беролмайди. 
Фуқаро меҳнат ҳуқуқий лаёқати мазмуни юқоридагилардан ташқари унинг 
саломатлиги аҳволига, малакасига, билимига, айрим ҳолларда жинсига ва 


бошқа ҳолатларга боғлиқ бўлади. Меҳнат ҳуқуқий лаёқати чегаралари, имко-
ниятлар чегараси давлат томонидан, иш берувчи томонидан белгиланади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир фуқаро 
ўз жисмоний, аклий, ишчанлик имкониятларидан эркин фойдаланиши мум-
кинлиги, иш тури, жойини эркин танлашга ҳақли эканлиги белгилаб 
қўйилган. Фуқаро меҳнат ҳуқуқий лаёқатини чекланишига фақат қонунларда 
махсус назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. Масалан, Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят Кодексининг 45-моддасида содир этилган жиноят учун 
фуқаро муайян ҳуқуқлардан, яъни маълум касб, лавозимларда ишлашига суд 
белгилаган муддат давомида йўл қўйилмаслиги тарзидаги жиноий жазо наза-
рда тутилган
17
. Фуқаро меҳнат ҳуқуқлари доимий ва бутунлай чекланиши 
мумкин эмас ҳамда доим вақтинчалик, чекланган доирада бўлади. 
Меҳнат муносабатлари иштирокчиси бўлган ходимнинг меҳнат ҳуқуқи 
субъекти сифатидаги ҳуқуқ-муомала лаёқати мазмуни меҳнат қонунчилиги би-
лан бир қаторда бошқа ҳуқуқ соҳаларига тааллуқли нормаларида ҳам кўзда ту-
тилган. Ходимнинг меҳнат ҳуқуқий мақоми фуқаронинг юридик мақомининг 
таркибий қисми бўлиб, ходимнинг юридик мақоми орқали янада тўлароқ намо-
ён бўла боради. 
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқий мақоми барча шахслар учун, уларнинг 
миллати, ирқи ва бошқа фарқларидан қатъи назар айни бир хилдадир. Меҳнат 
қилиш соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларнинг кафолатланиши, бу 
ҳуқуқларни аниқ амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратилиши 
фуқаролар меҳнат ҳуқуқий мақомининг таркибий қисми ҳисобланади. 
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон 
ҳудудида меҳнат ҳуқуқий муносабат субъекти бўла олишлари учун энг муҳим 
шартлардан бири – уларнинг Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан шуғулла-
на олишлари учун белгиланган тартибда рухсат (лицензия) олган бўлишлари 
лозимлигидир. 
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг
18
13-моддасида чет 
эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолияти қонун ҳуж-
жатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкинлиги кўрсатилган. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 октябрдаги 408-
сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи 
кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом» ҳам 
худди шу масалага қаратилган
19
. Фуқаролиги йўқ шахслар белгиланган тар-
17
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси. Т., «Адолат», 1998, 21-бет. 
18
Қаранг: Ўзбекистоннинг янги қонунлари. Т., «Адолат», 1998, 19-сон. 
19
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 20 ноябрда 285-сон билан рўйхатга 
олинган юқоридаги Низомни қўллаш юзасидан йўриқномага қаралсин. 


тибда Ўзбекистон худудида доимий яшаш учун гувоҳнома олганларидан кей-
ин меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари мумкин. 
Тегишли рухсатнома (лицензия)га эга бўлмаган шахсларни Ўзбекистонда 
меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари тақиқланади, бундай ҳоллар 
аниқланган тақдирда чет эл фуқароси Ўзбекистондан чиқариб юборилади. 
Бундай шахсларнинг лицензиясиз ишга қабул қилган мансабдор шахслар те-
гишли ҳуқуқий жавобгарликка тортилиши мумкин. 
Фуқаролар (жисмоний шахслар) меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида муа-
йян мажбуриятларни бажаришлари лозимлиги уларнинг меҳнат-ҳуқуқий 
мақомининг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бу мажбуриятлар 
меҳнат шартномаси ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилади.

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling