Меҳнат муносабатлари жараёнида ходим ва иш берувчи ўртасида юз бе-
радиган ихтилофларни ҳал этиш билан боғлиқ тарзда меҳнат низолари ҳамда
уларни кўриб, ҳал қилишга оид ҳуқуқий муносабатлар юзага келади. Бу му-
носабатлар меҳнат муносабатларидан ҳосил бўлиб, меҳнат муносабатлари да-
вомида юзага келади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 259-
моддасига кўра якка меҳнат низоси, бу – иш берувчи ва ходим ўртасида
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, меҳнат шарт-
номасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўллаш
юзасидан келиб
чиқадиган келишмовчиликлардир.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 260-моддасида айтилишича, як-
ка меҳнат низолари:
меҳнат низолари комиссиялари;
туман (шаҳар) судлари;
қонунда махсус кўрсатилган ҳолларда бўйсуниш тартибида юқори ту-
рувчи органлар тамонидан;
меҳнат шартларини белгилаш, ўзгартиришга оид жамоага доир меҳнат
низолари махсус тузиладиган органлар тамонидан кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳуқуқий муносабатни вужудга келишига сабаб бўладиган
юридик факт
бўлиб, якка меҳнат низолари бўйича
манфаатдор ходимнинг,
жамоага доир
меҳнат низолари бўйича эса тегишли томонни (иш берувчи ёки ходимлар ва-
киллик органи) низони кўриб чиқишни сўраб қилган мурожаати ҳисобланади
ва ваколатли орган томонидан зарур процессуал ҳаракатлар бошланишига са-
баб бўлади.
Мазмунига кўра бундай ҳуқуқий муносабатлар якка ёки жамоага доир меҳнат
низоларини кўрилиши билан фарқланади. Меҳнат низоларини кўриш
билан
боғлиқ процессуал муносабатлар давомли муносабатлардан бўлиб, низони
кўриб ҳал этган орган чиқарган қарор (ҳал қилув қарори, ажрим) қонуний
кучга кириши бу муносабатларни барҳам топишига
олиб келувчи юридик
факт бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: