Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Жамоа шартномасининг мазмуни ва таркибий тузилиши


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

3-§. Жамоа шартномасининг мазмуни ва таркибий тузилиши 


Жамоа шартномасининг мазмуни деганда социал-меҳнат муносабатлари-
ни тартибга солиш мақсадини кўзловчи ва тарафлар келишиб белгилайдиган 
шартлар (қоидалар) йиғиндиси назарда тутилади. Таркибий жиҳатдан бу 
шартлар уч турга:
а) норматив; б) мажбурий; в) ахборотга оид шартларга бўлиниши мумкин. 
Норматив шартлар – жамоа шартномаси томонлари ўзаро келишиб белгилайдиган 
ва мазкур корхона ходимлари учун мажбурий кучга эга бўлган локал норматив 
ҳуқуқий қоидалар ҳисобланади. Жамоа шартномасининг норматив қоидалари ҳуқуқий маса-
лаларнинг уч гуруҳини ҳал қилишга қаратилган бўлиб, улар: 1) қонун ҳужжатларида бу масала-
ни ҳал қилишнинг жамоа шартномаси тузиш тартиби назарда тутилган бўлса; 2) қонунда нуқсон-
лар (пробела) мавжуд бўлса ва уларни жамоа шартномаси воситасида ҳал қилиш қонунларга 
зид келмаса; 3) қонун ҳужжатларининг айрим қоидаларини аниқлаштириш зарур бўлса ва уни 
жамоа шартномаси орқали амалга ошириш имкони бўлса. 
Меҳнат Кодекси ва бошқа меҳнат қонунлари жамоа шартномаси норматив қоида-
лари билан қонунчилик ўртасидаги нисбатни белгилаган. Жумладан, Ўзбекистон Рес-
публикаси Меҳнат Кодексининг 4-моддасида айтилишича: «Ходимлар учун меҳнат 
ҳуқуқларининг ва кафолатларининг энг паст даражаси қонунлари билан белгилаб 
қўйилади.
Қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари 
бошқа норматив ҳужжатларда, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳуж-
жатлар (жамоа келишувлари, жамоа шарномалари, бошқа локал ҳужжатлар), 
шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари 
билан белгиланиши мумкин». Бу қоидалар қўшимча меҳнат таътили бериш, 
пенсияга устамалар қўшиб бериш, йўл-транспорт харажатларини қоплаб бе-
риш, овқат пулини тўлаш, бошқа қўшимча тўлов ва компенсациялардан 
иборат бўлиши мумкин. 
Корхонада мавжуд бўлган зарарли ва оғир ишлар, касблар рўйхати, моддий жа-
вобгар шахслар доираси, меҳнат интизомини қўпол тарзда бузиш тушунчаси ва бошқа 
кўплаб масалалар жамоа шартномасида назарда тутилиши мумкин. 
Жамоа шартномасининг мажбурий шартлари тарафларнинг у ёки бу маса-
лага оид аниқ мажбуриятларини, бу мажбуриятларни кўп марта такрор-такрор 
ижро этилишини ўз ичига олади. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 37-моддасига кўра: «Жамоа 
шартномасига иш берувчи ва ходимларнинг қуйидаги масалалар бўйича ўзаро 
мажбуриятлари киритилиши мумкин: 

меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари
нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар; 

нархларнинг ўзгариб бориши, инфляция даражаси, жамоа шартномаси би-
лан белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни 
тартибга солиш механизми;



ходимларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, ишдан бўшатиб олиш 
шартлари; 

иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат таътилларининг муддати; 

ходимларнинг, шу жумладан аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг 
меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан 
хавфсизликни таъминлаш; 

корхонани ва идорага қарашли турар жойни хусусийлаштиришда хо-
димларнинг манфаатига риоя қилиш; 

ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи ходимлар учун имтиёзлар; 

ихтиёрий ва мажбурий тарздаги тиббий ҳамда ижтимоий суғурта; 

жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб бориш, тарафлар-
нинг жавобгарлиги, ижтимоий шерикчилик, касаба уюшмалари, ходимлар-
нинг бошқа вакиллик органларига фаолият кўрсатиш учун тегишли шароит 
яратиб бериш». 
Жамоа шартномасига бошқа шартлар, шу жумладан ходимлар аҳволини 
қонунларда белгиланадиган яхшилашга, қўшимча имтиёзлар беришга қара-
тилган шартлар киритилиши мумкин. 
Жамоа шартномасининг ахборотга оид шартлари Меҳнат Кодексидан, 
бошқа қонун ҳужжатларидан олинган нормалардан иборат бўлиб, уларнинг 
ҳажми кўпайиб кетиши мумкин эмас.

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling