Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-§. Жамоа шартномаси ва жамоа келишувлари тушунчаси, уларнинг
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
1-§. Жамоа шартномаси ва жамоа келишувлари тушунчаси, уларнинг меҳнат ҳуқуқий муносабатларни тартибга солинишидаги ўрни Янги иқтисодий муносабатлар қарор топаётган ва тез суръатлар билан ривожланиб бораётган ҳозирги пайтда корхоналардаги ходимлар ва иш берувчилар манфаатларини мувофиқлашнинг, зарур ишлаб чиқариш шароитлари яратилишини таъминлашнинг таш- килий-ҳуқуқий воситаларидан бири жамоа шартномаси ва жамоа келишувидир. Жамоа шартномаси ва жамоа келишуви ходимларнинг ҳам, иш берувчиларнинг ҳам фаолликла- рини оширишга ёрдам беради. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 29- моддасида таъкидланганидек, жамоа шартномаси ва жамоа келишуви корхоналарда, муа- йян касб ходимлари, тармоқ, ҳудуд ходимларининг меҳнатга оид ижтимоий-иқтисодий, касбга оид муносабатларни тартибга солувчи, меҳнат шартлари ва ижтимоий кафолатлар белгилашга қаратилган меъёрий ҳужжат ҳисобланади. Жамоа шартномалари ва келишувлари ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатларини шартнома асосида тартибга солишга, уларнинг ижтимоий- иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бериш мақсадида тузилади. Жамоа шартномаси – корхона, унинг филиали, ваколатхонаси ходимлари билан иш берувчи ўртасида тузиладиган ва социал-меҳнат муносабатларини тартибга солишга хизмат қилувчи ҳуқуқий актдир. Ўзбекистонда меҳнат бозо- рининг вужудга келиши ва меҳнат соҳасида янги ижтимоий алоқаларни пайдо бўлиши муносабати билан жамоа шартномаси моҳияти ва мазмуни ўзгариб бормоқда. Ҳозирги пайтда жамоа шартномалари ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги социал-шерикчилик муносабатларининг, бевосита меҳнат муно- сабатларининг тартибга солишнинг асосий шаклларидан бирига айланмоқда. Бугунги кундаги жамоа шартномаси конкрет корхона ва ташкилотларда Меҳнат Кодекси вазифасини бажарувчи локал норматив ҳужжат тусини олиб бораётир. Унинг воситасида айрим олинган бир корхона-ташкилотда унинг мулкчилик шаклидан қатъи назар меҳнат шароитларининг автоном тизимига эришиш таъминланмоқда. Бозор муносабатлари шароитида жамоа шартномаларининг ҳуқуқий моҳияти бир хил бўлмасдан, икки томонлама тамойилга асосланади. Биринчидан, кор- хона мулкдори, тадбиркорнинг корхонани бошқаришдаги автономлиги, ик- кинчидан эса меҳнат, социал-иқтисодий ва касбий масалаларнинг ҳал этили- шида касаба уюшмалари фаол иштирок этиши тамойиллари амал қилади. Жамоа шартномаси ўз мақсадлари тарқаладиган шахслар доираси, норма- тив-юридик кучига кўра одатдаги фуқаролик-ҳуқуқий шартномалардан туб- дан фарқ қилади. Социал-шерикчилик муносабатларини корхона, ташкилот даражасида тартибга солувчи локал норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида жамоа шартно- маси икки томон: ёлланма ходимлар ва иш берувчилар манфаатини ўзида ифодалайди. Шу сабабли бундай ҳамкорлик шакли бипартизм номини олди. Социал шерикчиликнинг бошқа шакллари минтақа, тармоқ даражасида – минтақавий жамоа келишувлари, умумдавлат миқёсида – бош жамоа келишу- влари кўринишида амалга оширилиши мумкин. Бундан социал ҳамкорлик кўпчилик ҳолларда нафақат икки томон (ходим ва иш берувчи) манфаатлари- ни балки унда учинчи томон сифатида қатнашувчи давлат манфаатларини ифодалайди. Жамоа шартномаси меҳнат ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири си- фатида қонунлар, қонун ҳужжатлари, тармоқ локал норматив-ҳуқуқий ҳуж- жатларини кенг камраб олади. Булар қаторига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси (29-56-моддалар), Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг ка- фолатлари тўғрисидаги қонун ва бошқа қонунлар; Ўзбекистон Касаба уюшмала- ри Федерацияси Кенгашнинг 2000 йил 10 январдаги 35-05/11-сонли «2000 йил учун жамоа шартномаларини тузиш бўйича тавсиялар», кўплаб тармоқ ва мин- тақа келишувлари, касаба уюшмалари фаолияти ва бошқаларни киритиш мум- кин. Корхоналарда жамоа шартномалари тузилиши қуйидаги тамойилларга та- янади: а) қонунларга амал қилиш шартлиги; б) тарафлар вакилларининг ваколатлилиги; в) тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги; г) жамоа шартномаси таркибига кирувчи масалалар танланишининг ва муҳокама этилишининг эркинлиги; д) мажбуриятларни зиммага олинишининг ихтиёрийлиги; е) олинган мажбуриятлар бажарилишининг таъминланиши; ж) жамоа шартномаси шартларини бажарилиши устидан назорат олиб бори- лиши ва жавобгарликнинг муқаррарлиги. Жамоа шартномаси шартлари ва унда кўзда тутилган норматив-ҳуқуқий қоидалар тегишли корхона иш берувчиси ҳамда ходимлари учун мажбурий кучга эга. Аммо ундаги қоидалар ходимлар аҳволини қонунда белгиланганидан ёмонлашувини кўзда тутадиган бўлса, унинг қоидалари ўз-ўзидан ҳуқуқий ҳисобланмайди. Жамоа шартномалари тузишнинг бугунги кунги ғояси қонунлар доираси- дан ташқарида, қонунчиликка ва давлат манфаатларига зиён етказмаган ҳолда меҳнат муносабатларини тартибга солишда социал-шерикчиликни кучайтиришга қаратилгандир. 2-§. Жамоа шартномаси тарафлари ва шартноманинг тузилиш тартиби Жамоа шартномаси тарафлари сифатида бир томондан – ўз вакиллик ор- гани (касаба уюшмаси қўмитаси) орқали корхона меҳнат жамоаси аъзолари бўлган ходимлар, иккинчи томондан эса ўз раҳбар орқали корхона иш берувчиси қатнашади. Жамоа шартномаси тарафи сифатида айрим олинган ходим эмас, балки корхона ёки таркибий бўлим (цех, бўлим ва ҳ.к.) меҳнат жамоаси яхлит ҳолда қатнашади. Ходимлар ёки меҳнат жамоаси жамоа шартномаси қабул қили- нишда бевосита қатнашмайди ва бу вазифа касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бажарилади. Амалдаги меҳнат қонунчилиги нормаларига кўра жамоа шартномаси ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг мажбурий қоидалари (процедураси) назар- да тутилган. Музокоралар олиб бориш жамоа шартномаси ишлаб чиқишдаги дастлабки босқич саналади ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 31-моддасига кўра: «Ҳар қайси тараф жамоа шартномаси, келишувини тузиш ва ўзгартириш юзасидан музокоралар олиб бориш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга». Бунинг учун манфаатдор томон иккинчи томонга ёзма хабар юборади. Тегишли ёзма хабар олганидан кейин етти кун ичида таклифни олган тараф музокораларга кириши лозим. Ходимлар номидан иш берувчи вакили сана- лувчи шахслар томонидан музокаралар олиб боришга йўл қўйилмайди. Музока- ралар олиб бориш жараёнида томонлар ўртасида тортишув юз берадиган бўлса, бу ҳолда тегишли баённома тузилади ва 3 кун ичида келиштириш комиссияси ту- зилади. Комиссия қарама-қаршиликларни бартараф эта олмаса, ундай ҳолда низони ҳал этиш учун томонлар ўзаро келишиб белгилайдиган органга муро- жаат қилинади. Музокаралар олиб боришда бевосита иштирок этувчи шахслар учун қўшимча кафолатлар белгиланган бўлиб, уларнинг ўртача иш ҳақлари сақлан- ган ҳолда вазифаларини бажаришдан озод қилиб қўйилади. Бўлажак жамоа шартномаси қоидалари ҳақида аниқ музокаралар олиб боришлик учун томонлар тенглик асосида зарур ваколатларга эга бўлган комиссия тузади. Комиссия му- стақил равишда иш олиб боради ва иш берувчи унинг самарали ишлаши учун за- рур шароитни яратиб беришга мажбур саналади. Жамоа шартномаси тузишга доир музокараларни олиб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 32-моддасида белгиланган. Қонунда музокаралар чоғида юз берган келишмовчиликларни ҳал этиш, ягона хулосага келиш имкони бўлма- ганида муаммони ҳал этиш тартиблари белгилаб қўйилган. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling