сабат ўз мазмунига кўра ҳуқуқ ва мажбуриятлар йиғиндиси билан бир қатор-
да томонларнинг меҳнат шароитини яхшилаш бўйича
амалга оширадиган
ҳаракатларни қамраб олади. Бундай ҳуқуқ ва мажбуриятлар Меҳнат Кодексида,
меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги Қонунларда, бошқа қонун ҳужжатларида бел-
гилаб қўйилган.
Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси устидан назорат қилиш
билан бир
қаторда меҳнат қонунларига риоя этилиши устидан назорат қилиш фаолияти ҳам амалга
оширилади. Ушбу ҳуқуқий муносабат прокуратура, бошқа махсус назорат органлари, ка-
саба уюшмалари томонидан олиб бориладиган қонунчиликни назорат қилиш ишлари оқи-
батида вужудга келади.
Мазкур назорат фаолиятининг мақсади меҳнат қонунларининг бузилишига йўл
қўймаслик, қонунбузарлик содир этилганда эса айбдорларни топиш – жазолаш
орқали ходимлар ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашдан иборат.
Бундай
назорат объекти бўлиб корхона
ва ташкилотлар, уларнинг таркибий бўлаклари,
корхоналар мансабдор шахсларининг кундалик фаолиятлари ҳисобланади.
Корхона, ташкилот иш берувчилари назорат қилувчи органлар фаолияти-
га ҳалақит бермасликлари лозим. Назорат якунлари бўйича тегишли ҳуж-
жатлар (далолатнома, маълумотнома) тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: