Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

Билимингизни текшириб кўринг 
 
1. Меҳнат ҳуқуқининг субъектлари ҳақида гапириб беринг. 
2. Ходимлар меҳнат ҳуқуқининг субъекти сифатида қандай мақомга эга? 
3. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистонда қандай тартибда 
меҳнат ҳуқуқи субъекти бўладилар? 
4. Иш берувчилар (корхона, ташкилотлар) меҳнат ҳуқуқининг субъекти сифатида қандай 
ҳуқуқий мақомга эга эканлигини сўзлаб беринг. 
5. Ходимлар вакиллик органлари меҳнат ҳуқуқи субъекти бўладиларми? 
6. «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги 
Қонун ҳақида сўзлаб беринг. 
IV боб. МЕҲНАТГА ОИД ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР 
 
1-§. Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар ва уларнинг турлари 
 
Маълумки, моддий ва маънавий бойликлар яратилиш жараёнида ижтимоий 
алоқалар 

муносабатлар юзага келади ҳамда бу муносабат иштирокчиларининг бир-
бирларига нисбатан содир этадиган хатти-ҳаракатлари муайян қоидалар доирасида 
бўлиши, ижтимоий тартибга солиниши лозим. Меҳнат муносабатлари қоидалари 
ахлоқий, урф-одат, жамоат ташкилотларининг корпоратив нормалари билан тартибга 
солинади. Аммо меҳнат жараёнидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг 
энг таъсирчан, энг самарали шакли – меҳнатга оид ҳуқуқ нормалари билан тартибга 
солинишидир. Ҳуқуқ нормалари таъсирида меҳнатга оид ижтимоий муносабатлар 
меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларга айланади. 
Меҳнат соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг ҳуқуқий бўлмаган 
(маънавий-ахлоқий, урф-одат қоидаларига асосланувчи) муносабатлардан 
фарқли томони шундан иборатки, меҳнат ҳуқуқий муносабатлари давлатнинг 
қонунчилик, мажбурий қоидалар ўрнатиш, давлат мажбурловини қўллаш 
фаолияти билан боғлиқ бўлади. Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда уч 
томонлама (ходим – иш берувчи – давлат) алоқалар мавжуд бўлади ва шу 


туфайли ходим билан иш берувчи ўртасидаги субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар 
ҳар бирининг давлат билан ҳуқуқий алоқаларига таянади. Бундай алоқаларнинг 
мавжудлиги меҳнат ҳуқуқий муносабат иштирокчиларига ўзаро муайян 
ҳаракатларни бажариш ҳуқуқинигина бериб қолмасдан, балки маълум ҳулқ-атвор 
қоидаларига амал қилиш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини давлатнинг куч ишлатиш 
– мажбурлаш қудратига таянган ҳолда амалга ошириш кафолатини беради.
Меҳнат соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар ижтимоий муносабатларга 
меҳнат қонун ҳужжатлари билан таъсир кўрсатиш натижаси эканлиги ҳисобга 
олинадиган бўлса, бу муносабат иштирокчиси ҳар доим давлат эканлиги
унинг эрки-иродаси мунтазам мавжуд бўлиб туриши англанмоғи лозим. Шу 
билан бирга меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши ва 
мавжуд бўлиши унинг томонлари бўлган ходим ва иш берувчининг эрки-
хоҳиши билан белгиланади. 
Меҳнатга оид ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ нормалари билан 
тартибга солиниши меҳнат ҳуқуқий муносабат тизимини юзага келтиради. 
Ҳозирги пайтда меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар тизимига қуйидагилар 
киради: 
1) меҳнат қилиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар; 
2) иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасидаги ташкилий-бошқарув му-
носабатлари; 
3) ишга жойлаштиришга оид ҳуқуқий муносабатлар; 
4) касбий тайёрлаш ва малака ошириш билан боғлиқ ҳуқуқий муноса-
батлар; 
5) меҳнат муҳофазаси ва меҳнат қонунларига риоя қилишни назорат 
қилиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар; 
6) меҳнат низоларни ҳал этишга оид ҳуқуқий муносабатлар. 
Юқорида барча ҳуқуқий муносабатлар тирик меҳнатни қўллаш (фуқаро-
лик ҳуқуқидаги буюмлашган, меҳнат натижаларидан иборат бўлган меҳнат-
дан фарқ қилиб) билан боғлиқлиги туфайли ягона табиатдаги ҳуқуқий муно-
сабатлар тизимини ташкил этади. 
Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар орасида меҳнат муносабатлари 
етакчи ва бириктирувчи аҳамиятга эга бўлади. Меҳнат қилишга қаратилган 
ҳуқуқий муносабатлар туфайлигина бошқа меҳнатга оид муносабатлар юзага 
келиши мумкин. Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар бўлмаса, уни ташкилий-
бошқарув билан, ишга жойлаштириш билан, малака ошириш, касбга ўргатиш би-
лан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларнинг бўлиши мумкин эмас. Бошқача қилиб 
айтганда, меҳнат ҳуқуқий муносабатлар юз бермаса, меҳнатга оид барча 
бошқа муносабатлар ўз мазмуни ва аҳамиятини йўқотади. 
Меҳнат ҳуқуқий муносабат билан боғлиқ бўлган барча бошқа ҳуқуқий 
муносабатларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: 


1) меҳнат ҳуқуқий муносабат юз бериши олдидан вужудга келувчи 
ҳуқуқий муносабатлар (ишга жойлаштириш, касб ўргатиш, сайлов ёки танло-
вда қатнашиш ва бошқалар); 
2) меҳнат ҳуқуқий муносабатлар билан бирга юз берувчи ва ёнма-ён 
амалга ошувчи ҳуқуқий муносабатлар (меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат 
қонунлари устидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатлар); 
3) меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи (меҳнат шартнома-
сини бекор бўлиши натижасида ходимларни моддий таъминлаш, ишга қайта 
тиклашга қаратилган меҳнат низоларини кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган 
муносабатлар).
Меҳнатни қўллаш соҳасига оид барча ҳуқуқий муносабатларнинг умумий хусусияти – 
моддий ва маънавий бойликлар бунёд этиш жараёнидаги ижтимоий муносабатларнинг 
юридик ифодаланиш шакли эканлигида ҳамда давлат ва меҳнат муносабатлари томонлари 
эрки-иродаси ифодаланишида, меҳнат ҳуқуқи нормалари ҳамда томонлари рўёбга 
чиқишида ўз аксини топади. 
Ижтимоий меҳнат муносабатларини давлат йўли билан, норматив-ҳуқуқий актлар во-
ситасида тартибга солиниши меҳнат бозорини шакллантирилиши, ривожлантирилиши, 
меҳнат муносабатларига бозор қоидаларини кенгроқ жорий этиш, меҳнатни ташкил 
этиш ва бошқариш жараёнларида чуқур иқтисодий, ҳуқуқий ислоҳотларни амалга 
ошириш имконини беради, бу ислоҳотларга ташкилий ва изчиллик тусини беради. 
Ислоҳотлар жараёнининг натижаси сифатида меҳнатни давлат йўли билан 
тартибга солиш фаолиятини тобора такомиллаштирилиб борилаётганлиги эъти-
борга сазовордир. Маълумки, мамлакатимиз миқёсида меҳнатни бошқариш ва бу 
соҳадаги давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишида махсус ваколатга эга бўлган 
давлат бошқарув органларининг аҳамияти юксакдир. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 13 февралдаги ПФ-
7810-сонли «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий 
муҳофаза қилиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ва-
зирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 75-сонли «Меҳнат ва аҳолини 
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 
қарори билан Меҳнат вазирлиги ва аҳолини ижтимоий таъминлаш вазирлиги 
тугатилиб, улар негизида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини 
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ташкил этилди. Ўзбекистон Республи-
каси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори билан 
«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш 
вазирлиги тўғрисида Низом» тасдиқланди
25

Ушбу Низомнинг 2-бандига кўра: «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва 
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги меҳнат, аҳолини иш билан 
таъминлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий таъминоти 
соҳасида давлат бошқарувининг марказий органи ҳисобланади. Унинг ўз ва-
25
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, №7, 36-модда. 


колатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари вазирликлар, идоралар, 
жойлардаги ҳокимият ва бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари, кор-
хоналар ва муассасалар, шунингдек фуқаролар томонидан бажарилиши маж-
бурий ҳисобланади». 
Вазирлик тўғрисидаги Низомнинг 8-бандида унинг асосий вазифалари 
сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилган: 
Халқнинг моддий фаровонлиги барқарор ўсишини таъминлашга қара-
тилган ягона ижтимоий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш, иқтисо-
диётни янада эркинлаштириш шароитида аҳолининг ижтимоий муҳофазасини 
кучайтириш; 
Демографик ривожланиш прогнозларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амал-
га оширилишини назорат қилиш, меҳнат бозорини шакллантиришга доир фа-
ол сиёсат юритиш ва меҳнатга яроқли аҳолини, айниқса ёшларни иш билан 
таъминлаш, меҳнат ресурслари баланслари асосида иш ўринлари барпо этиш 
ва кадрлар тайёрлашнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш; 
Меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва 
нормаллаштиришнинг шартлари, ташкил этиш тизимларини такомиллашти-
риш юзасидан бозор шароитларига мувофиқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш 
кабилар ва бошқалар. 
Ушбу вазифалар билан боғлиқ равишда унга муайян функциялар ҳам 
юклатилган. Низомнинг 9.3-бандига мувофиқ вазирликнинг асосий функция-
ларидан бири бўлиб меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни таш-
кил этиш, унинг шарт-шароитлари ва муҳофаза қилишни такомиллашти-
ришдан иборат. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 феврал-
даги 75-сонли қарори билан вазирликнинг ташкилий тузилмаси тасдиқланган. 
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида меҳнатни бошқариш фаолияти 
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, унинг туман 
(шаҳар)лардаги бўлимлари томонидан амалга оширилади. 
Вилоятларда ва Тошкент шаҳрида меҳнат ва ижтимоий муҳофаза масала-
лари билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси 
ва унинг тизимига кирувчи органлар шуғулланадилар. 
Туман (шаҳар)ларда вазирлик тасарруфида бўлган меҳнат, аҳолини иш 
билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари, ижтимоий 
таъминот бўлимлари фаолият олиб борадилар. Уларнинг фаолиятлари вако-
латли орган томонидан тасдиқланган Низомларга мувофиқ тартибга соли-
нади. 
2-§. Ходим ва иш берувчи ўртасидаги бевосита меҳнат
ҳуқуқий муносабатлар 
 


Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар 
орасида асосий ўрин тутиши юқорида айтиб ўтилди. 
Меҳнат ҳуқуқий муносабат – ижтимоий-меҳнат муносабатларининг юри-
дик ифодаси бўлиб, меҳнат бозорида ходим (муайян касб, малака, лавозимга 
оид ишни ички меҳнат тартибига амал қилган ҳолда бажарувчи томон) ҳамда 
иш берувчи (ходимни иш билан таъминловчи, меҳнат шароитларини яратиб 
берувчи, ходим меҳнатига ҳақ тўловчи томон) ўртасида юзага келувчи ижти-
моий ҳуқуқий муносабатлардан иборат. 
Меҳнат қонунларида назарда тутиб қўйилган субъектив ҳуқуқлар ва унга 
мос келувчи субъектив мажбуриятлар меҳнат ҳуқуқий муносабат томонлари 
ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш имконини беради. 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларидан бўлиб 
қуйидагилар саналади: 
а) фуқарони муайян корхона меҳнат жамоаси таркибига қўшиб олиниши 
ва шу туфайли унинг муайян корхона ходими мақомини олишлиги; 
б) ходим муайян касб, малака, лавозимга оид ишни бажариши – бу муно-
сабат объекти эканлиги; 
в) томонлар хатти-ҳаракати ички меҳнат тартиби қоидалари билан тарти-
бга солинишлиги, бу хусусиятлар меҳнат ҳуқуқий муносабатларни бошқа 
ҳуқуқ соҳасига оид муносабатлардан (фуқаролик) фарқлаш имконини беради. 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларидан бўлиб 
уларнинг: 
а) шахсий характердалиги; 
б) улар ҳақ тўлашга асосланганлиги; 
в) давомли эканлигида кўзга ташланади. 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг шахсий эканлиги, энг аввало, меҳнат-
га оид ҳуқуқлардан фойдаланиш бевосита ходим – якка шахс эркига 
боғлиқлиги, мажбуриятларни қабул қилишлик ҳам фақат ходимнигина 
хоҳишига боғлиқлигида, шунингдек, ишга қабул қилиш, ҳар бир ходимни 
бошқаси билан алмаштириш, фақат иш берувчи хоҳиши билан ҳал этилишида 
кўзга ташланади. Меҳнат муносабатларида жамоа субъектлар (меҳнат жамоаси, 
касаба уюшмаси қўмитаси) қатнашишлиги меҳнат муносабатлари шахсий хусуси-
ятини инкор этмайди ва ҳар доим меҳнат муносабати икки томонламалигича 
қолаверади. 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг ҳақ тўлашга асосланганлиги хусусияти унинг та-
рафлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари меҳнат ҳақи тўлашга қаратилган бўлиб, бу норма меҳнат 
ҳуқуқий муносабатларнинг муҳим таркибий элементи ҳисобланади, бу ҳақда меҳнат 
шартномаси тузиш пайтида келишиб олинади. Иқтисодий томондан олганда меҳнат 
ҳуқуқий муносабатларнинг ҳақ тўлаш асосига қурилганлиги, иш ҳақи тўланиши, унинг 
миқдори ёлланма ходимни мулкдор, иш берувчи томонидан эксплуатация қилиниш дара-
жасини акс эттиради. 


Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг давомийлиги, муайян иш ҳажмининг 
бажариб бўлиниши билан барҳам топмаслигидир. Ходим маълум ҳажмдаги 
ишни бажариши учун эмас, балки муайян вазифа, касб, лавозимга оид меҳнат 
функцияларини узоқ вақт давомида бажариш мақсадида ишга киради, қабул 
қилинади. Ходимнинг ишда бўлмаслиги, малака ошириш учун таътилга кет-
ганлиги у билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари барҳам топи-
шини англатмайди ва меҳнат муносабатлари давом этаверади. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling