Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-§. Касаба уюшмалари (ходимларнинг бошқа вакиллик
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
4-§. Касаба уюшмалари (ходимларнинг бошқа вакиллик
органлари) ва меҳнат жамоалари меҳнат ҳуқуқи субъекти 20 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 44-моддаси; «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси, «Халқ сўзи» газетаси, 2000 йил 15 июн. 21 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси. 22 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги «Вақтинча- лик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида»ги 223-сонли қарори ва бундай марказларнинг Намунавий Низоми. «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳуж- жатлари тўплами», 2001 йил, №10, 61-модда. сифатида. Иш берувчиларнинг вакиллиги Меҳнат муносабатларида ходим ва иш берувчи бевосита муносабатларга ҳам, билвосита муносабатларга ҳам киришишлари мумкин. Ана шундай бил- восита муносабат уларнинг вакиллари, вакиллик органлари орқали амалга оширилади. Меҳнат ҳуқуқининг субъектлари томонидан ўз субъектив ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўзлари ваколат берган махсус шахслар ёки органлар орқали амалга оширилиши меҳнат муносабатларида вакиллик деб юритилади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 21-моддасида меҳнатга оид муноса- батларда ходимларнинг манфаатларини ифода этишда вакил бўлиш ва бу манфаатларни ҳимоя қилишни корхонадаги касаба уюшмалари ва уларнинг сайлаб қўйиладиган органла- ри ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа органлар амалга ошириши мумкинлиги айтилган. Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 23 1-моддасида айтилганидек: «Касба уюшмаси кўнгилли жамоат ташкилоти бўлиб, ҳам ишлаб чиқариш, ҳам но- ишлаб чиқариш соҳаларидаги фаолият турига қараб, ўз аъзоларининг меҳнат ва ижти- моий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш учун муштарак манфаатлар билан боғланган меҳнаткашларни бирлаштиради». Касаба уюшмаларининг корхоналарда ходимлар номидан вакиллик қилиши, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш усуллари ҳамда шакллари юқорида тилга олинган қонун, Меҳнат Кодекси ва бошқа қонун ҳуж- жатларида белгилаб қўйилади. Касаба уюшмаларининг меҳнат ҳуқуқий муно- сабат субъекти сифатидаги юридик мақомини белгилашда улар қандайдир давлат ёки жамоат органларидан мустақил, ўз фаолиятини фақат ходимлар манфаатига мос равишда амалга оширадиган органлар эканлиги муҳим аҳамиятга эга. Корхоналарда касаба уюшмалари тузиш, уларнинг доимий иш олиб бо- рувчи органларини ташкил этиш (сайлаш), бу органларнинг ваколатлар дои- расини белгилаш ушбу корхонада меҳнат қилаётган ходимлар жамоаси томо- нидан бевосита амалга оширилади. Касаба уюшмаларининг ходимлар вакиллик органи сифатидаги фаолиятининг ша- кллари хилма-хил бўлиб, улар қонунларда белгилаб қўйилган. Бундай шакллар жумла- сига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) меҳнат ва ижтимоий ҳимоялаш масалаларига оид қонунлар ишлаб чиқили- шида иштирок этиш, шу соҳада қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниши таклифларини билдириш; 23 Қаранг: Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т., «Адолат», 1993, 6-сон. 2) ходимлар меҳнат ҳуқуқларини иш берувчилар, давлат органлари ол- дида, шу жумладан суд йўли билан ҳимоя қилиш; 3) иш берувчилар, уларнинг ваколатли органлари, давлат билан ходим- лар меҳнат шароитларини белгилаш, ўзгартириш масалалари юзасидан музокаралар олиб бориш; 4) меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга иш берувчи- лар, уларнинг вакиллик органлари томонидан риоя этилиши устидан назорат- ни амалга ошириш; 5) қонунда белгиланган ҳолларда меҳнат шароитини белгилаш ёки ўз- гартиришга оид меҳнат низоларини кўриб, ҳал этиш; 6) жамоа келишувлари ва жамоа шартномалари шартларининг тўлиқ бажарилишини кузатиб бориш. Касаба уюшмаларининг ходимлар вакиллик органи сифатидаги ҳуқуқла- ри ҳар тамонлама кафолатланади. Касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Кон- ституциясида (34-модда), Касаба уюшмалари тўғрисидаги Қонунда, Меҳнат Кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган. Касаба уюшма- лари меҳнат ҳуқуқининг махсус субъектларидан бўлиб, уларнинг юридик ста- туси юқорида эслатилган Касаба уюшмалари тўғрисидаги Қонунда, Меҳнат Кодексида мустаҳкамланган. Бозор муносабатлари ривожланиб, кенгайиб бораётган шароитда касаба уюшма- ларининг бош функцияси – меҳнаткашларни ҳимоя қилишдан иборат. Иш бе- рувчилар ходимлар вакиллик органларининг корхонада фаолият юритишлари учун зарур шароитларни яратиб бериши, улар фаолиятига тўсқинлик қилмас- лиги, қонуний талабларини сўзсиз бажаришлари шарт. Меҳнат қонунлари ходимлар вакиллик органлари фаолиятида асосий меҳнат вазифасидан озод этилгани ҳолда ёки кундалик меҳнат бурчларини бажаришдан озод этилмаган тарзда иш олиб борувчи ходимлар учун қўшимча ҳуқуқий кафолатлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 25-моддасида айтилишича: «Ходимларнинг вакиллик органлари аъзоларига ўзлар- нинг вакиллик фаолиятларини амалага оширишлари муносабати билан иш берувчи томонидан бирон бир шаклдаги таъқиб қилинишдан ҳимоя этиш кафолатланади. Вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга, улар билан тузилган меҳнат шартно- масини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, маҳаллий меҳнат органи- нинг олдиндан розилигини олмай туриб йўл қўйилмайди». Вакиллик органларига сай- ланган ходимларнинг ушбу органлардаги ваколат муддати тамом бўлганидан кейин икки йил давомида иш берувчи ташаббуси билан маҳаллий меҳнат органларининг ол- диндан розилиги олинмасдан туриб, ишдан бўшатилишлари мумкин эмас. Вакиллик органига сайланган ходим ваколат муддати тамом бўлганидан кейин иш берувчи унга аввалги лавозимини бериши, бунинг иложи бўлмаса, ўша лавозимга тенг келувчи бошқа вазифа бериши шарт. Бундай кафолатлар ҳақида, шунингдек, Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятлари- нинг кафолатлари тўғрисидаги Қонуннинг 17-20-моддаларида ҳам белгилаб қўйилган. Меҳнат ҳуқуқининг субъекти сифатида меҳнат жамоаси, бу – меҳнат шартномаси тузилиши асосида корхона меҳнат фаолиятида ўз меҳнати билан иштирок этаётган ходимлар бирлашмасидан иборат. Меҳнат жамоасининг меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатидаги ваколатлари доираси, фаолият олиб бо- риш шакллари ва услублари қонунлар билан, биринчи навбатда «Акциядор- лик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (116-модда), Меҳнат Кодексида (19, 21, 46 ва бошқа моддалар), бошқа бир қа- тор қонунларда кўзда тутилган бўлиб, корхона ҳаётида уларнинг ҳам муайян рол ўйнаши белгилаб қўйилган. Меҳнат жамоасининг меҳнат муносабатлари- да иштирок этишнинг асосий шакли меҳнат жамоалари аъзолари умумий мажли- си (конференцияси)ни ўтказилишидир. Ходимлар билан бир қаторда иш берувчилар ҳам меҳнат ҳуқуқий муноса- батларда ўз вакиллик органлари орқали иштирок этишлари мумкин. Меҳнат Кодексининг 28-моддасида айтилганидек: «Иш берувчилар уюшмаларга, ас- социацияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига бирлашишга ҳақлидир». Иш берувчиларнинг вакиллик органларининг меҳнат ҳуқуқий муносабатлар- даги мақоми ушбу жамоат бирлашмаларини таъсис этишга оид ҳужжатларда, уларнинг Уставлари (Низомлари)да белгилаб қўйилади. Ҳозирги пайтда халқ хўжалиги тармоқлари, иқтисодиёт соҳасига оид корхоналарни бирлаштирувчи кўплаб ассоциациялар, корпорациялар, уюшмалар ва ҳоказолар фаолият кўрса- тиб келмоқдалар. (Масалан: Енгил саноат ассоциацияси, «Ўзбексавдо» кор- порацияси, Деҳқон (фермер) хўжаликлари иттифоқи ва бошқалар). Ўзбекистон Республикасининг «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари тўғрисида»ги Қонуни 24 қабул қилиниши билан кичик, ўрта ва ху- сусий тадбиркорлик субъектлари номидан давлат ҳокимияти ва бошқарув орган- лари, жамоат бирлашмалари, халқаро алоқалар соҳасида вакиллик қилиш муам- молари муайян даражада ҳал этилди. Ушбу Қонуннинг 3-моддасида палатанинг мақсадлари ва вазифалари баён этилган бўлиб, кичик, ўрта ва хусусий тадбир- корлик субъектлари манфаатларини ифодалаш, улар номидан вакиллик қилиш унинг асосий вазифаларидан эканлиги кўрсатиб қўйилган. Иш берувчиларнинг вакиллик органлари ходимлар, уларнинг вакиллик органлари, давлат ва жамоат органлари билан иш берувчилар номидан музокаралар олиб боради. Бунда иш берувчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини 24 Қаранг: Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т., «Адолат», 1997, 16-сон, ҳимоя қилади. Иш берувчининг вакиллик органи зиммасига юклатилган асо- сий вазифалар Меҳнат Кодексининг 28-моддасида ҳам баён этилган. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling