Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Ишга жойлаштиришга оид ҳуқуқий муносабатлар


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

 
2. Ишга жойлаштиришга оид ҳуқуқий муносабатлар 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида назарда ту-
тилган фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари фуқаро 
ҳуқуқий статусининг муҳим элементларидан бири бўлиб, бу ҳуқуқни амалга 
оширилиши умумий ҳамда махсус юридик кафолатлар воситасида таъминла-
нади. Аҳолини ишга жойлаштириш давлат тузилмалари орқали амалга оши-
риладиган иш билан таъминлаш фаолияти ана шундай юридик кафолатлардан 
бири бўлиб ҳисобланади. 
Мамлакатимизда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланувчи 
давлат органлари сифатида Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий 
муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг вилоятлар, туман (шаҳар)лардаги маҳал-
лий меҳнат бўлимлари фаолият юритадилар. Ушбу муносабат мазмуни ҳуқуқ 
ва мажбуриятларнигина эмас, меҳнат органи томонидан фуқарони иш билан 


таъминлашга қаратилган аниқ ҳаракатлар қилинишини, иш топиб бериш им-
кони бўлмаганда эса уни ўқитиш – янги касбга ўргатиш, моддий жиҳатдан 
қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади. 
Ишга жойлаштиришга оид бўлган ҳуқуқий муносабатлар фуқаро ўзига 
иш излай бошлаши муносабати билан юзага келади ва ўзаро боғлиқ, аммо 
нисбатан мустақил бўлган қуйидаги ҳуқуқий муносабатларни қамраб олади: 
а) ишга жойлаштириш органи билан иш сўраб мурожаат қилган фуқаро 
ўртасидаги муносабатлар; 
б) ишга жойлаштириш органлари билан иш кучига муҳтож бўлган корхо-
на – ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар; 
в) ишга юборилган фуқаро билан корхона – ташкилот ўртасидаги муноса-
батлар. 
Фуқаро билан ишга жойлаштириш органлари ўртасидаги ҳуқуқий муно-
сабатлар пайдо бўлиши ягона юридик фактга – фуқаронинг иш сўраб муро-
жаат қилишига асосланади. Ишга жойлаштириш органи мурожаат қилган 
фуқарони рўйхатга олиши, мақбул келадиган ишни топишида амалий ёрдам 
кўрсатиши лозим бўлади. Ҳозирги пайтда ишга жойлаштириш органлари би-
лан корхона, ташкилотлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар етарли даражада 
тартибга солинган бўлиб, унинг асосий мақсади қўнимсизликни камайтириш, 
меҳнат ресурсларидан тўла ва оқилона фойдаланишга кўмаклашишдан 
иборат. 
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишга жойлаштириш органлари иш бе-
рувчиларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий ваколатларга эга бўлмаган ҳолда 
одатда, воситачилик вазифасини бажарадилар. Фуқарони ишга юбориш 
ҳақида ишга жойлаштириш акти икки томонлама ҳуқуқий хусусиятга эга 
бўлиб, биринчидан тавсиявий характерга эга бўлса, иккинчидан мажбурий 
кучга эга бўлади. 
Ишга юборилган фуқаро билан корхона, ташкилот ўртасида ишга қабул қилиш 
юзасидан пайдо бўладиган ҳуқуқий муносабатлар ишга жойлаштиришга оид меҳнат 
ҳуқуқий муносабатларнинг якунловчи босқичи ҳисобланади. Фуқаронинг ишга қабул 
қилиниши ёки юборилган корхонада ишлашдан бош тортиши билан ишга жойлашти-
ришга оид муносабатнинг барҳам топишига сабаб бўлади. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling