раҳбарликни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган уч турдаги ҳуқуқий муно-
сабатлар юз беради.
Шогирдликка оид муносабатлар фуқаро ва иш берувчи ўртасида тузиладиган шарт-
нома асосида юз бериб, унга кўра иш берувчи фуқаронинг янги касбни эгаллаши учун як-
ка, бригада ёки махсус курсларда таълим олишини ташкил этади,таълим тамом бўлгач эса
тегишли касб бўйича иш билан таъминлайди. Фуқаро эса ўзи учун янги касбни эгаллаш,
таълим муддати тамом бўлгач эса ушбу корхонада ишлаш мажбуриятини олади. Шогирд-
лик шартномаси ўз меҳнат фаолиятини эндигина бошлаган шахслар билан ҳам, меҳнат фа-
олияти билан шуғулланиб келган шахслар билан ҳам тузилиши мумкин.
Шогирдлик шартномаси билан меҳнат шартномаси ўртасида ўхшаш то-
монлар кўп бўлиб, ҳар иккиси ҳам корхона меҳнат жамоаси доирасида, ички
меҳнат тартибига амал қилган ҳолда юз беради. Бироқ, шогирдлик муносаба-
ти таълим олиш, касб ўрганиш билан боғлиқ бўлса, меҳнат шартномаси аниқ
меҳнат
вазифаларини бажариш, иқтисодий натижага
эришиш зарурлиги би-
лан боғлиқ бўлади. Одатда, шогирдлик муносабати меҳнат
муносабатлари
вужудга келишидан олдин юз беради.
Кадрларни тайёрлаш малака ошириш орқали ҳам амалга оширилиши, шу
билан боғлиқ меҳнат ҳуқуқий муносабатлар юз бериши мумкин.
Малака
оширишга оид ҳуқуқий муносабатлар билан шогирдлик муносабатлари ўрта-
сида ўхшашлик билан бир қаторда фарқлар ҳам мавжуд. Малака ошириш му-
носабатлари амал қилиб турган меҳнат шартномаси доирасида амалга ошири-
лади.
Шогирдларга раҳбарлик қилиш билан боғлиқ муносабатлар малакали хо-
дим билан иш берувчи ўртасида тузилади ва унга кўра
малакали ходим
шогирдларни касбга ўргатиш
мажбуриятини олади, шу билан боғлиқ
қўшимча ҳуқуқларга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: