Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг келиб чиқиши


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

4-§. Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг келиб чиқиши,
ўзгариши ва бекор бўлиши 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар бошланғич нуқтасига ва ўз интиҳосига эга. Ҳатто бу 
муносабатлар ўз ривожланиши жараёнида ўзгартирилиши ҳам мумкин. Меҳнат муноса-
батлари юз бериши, ўзгариши ёки барҳам топиши билан боғлиқ бўлган юридик фактлар 
қонунчилик нормалари билан назарда тутилган. 
Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши қоида тариқасида 
меҳнат шартномаси (контракти) тузилиши, унда икки томоннинг хоҳиш-


иродаси, ходимнинг ишга кириш истаги, иш берувчининг эса ишга қабул 
қилишга рози эканлиги билан боғлиқ бўлади. 
Иш жойларининг квоталаниши, брон қилиниши, танлов, сайлов ўтказилиши му-
носабати билан юзага келадиган меҳнат ҳуқуқий муносабатлари мураккаб таркибли 
юридик фактларга асосланади. Меҳнат ҳуқуқий муносабатларни вужудга келиш асо-
слари икки хил аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан ходимни меҳнат жамоасига қўши-
лиш тартибини белгиласа, иккинчидан меҳнат функциялари, касб ва лавозим учун 
тўланадиган иш ҳақи турини аниқлашга қаратилган бўлади. 
Меҳнат шартларининг ўзгаришига ҳам шартномавийликка асосланган юри-
дик фактлар асос бўлади. Амалдаги қонунчиликка кўра ходимни бошқа ишга 
ўтказиш ходим ва иш берувчининг ўзаро розилиги билангина амалга ошири-
лиши мумкин (бир томонлама тарзда амалга оширилишига қонунга кўра йўл 
қўйиладиган махсус ҳоллардан ташқари). 
Мавжуд меҳнат қонунчилиги меҳнат шартномасини бекор қилишликни шартнома 
асосида ҳам, тарафлардан бирининг талаби билан ҳам юз беришини кўзда тутади. 
Билимингизни текшириб кўринг 
 
1. Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар деганда нималарни тушунасиз? 
2. Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар юз бериши асослари ҳақида нималарни биласиз? 
3. Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг турлари ҳақида сўзлаб беринг. 
4. Меҳнат ҳуқуқий муносабат мазмуни деганда нимани тушунасиз? 


V боб. ЖАМОА ШАРТНОМАЛАРИ ВА ЖАМОА КЕЛИШУВЛАРИ 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling