Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-§. Жамоа келишуви томонлари, тузилиш тартиби ва мазмуни
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
4-§. Жамоа келишуви томонлари, тузилиш тартиби ва мазмуни Жамоа келишувлари – бу ходимлар вакиллик органлари ва иш берувчи- лар вакиллик органлари иштирокида тузиладиган, социал-меҳнат муноса- батларини мамлакат, тармоқ ёки минтақа доирасида тартибга солишга қара- тилган ҳуқуқий-норматив актдан иборат. Жамоа келишуви ҳам жамоа шартно- маси сингари социал-шерикликнинг ҳуқуқий шакли бўлсада, аммо унинг қўлла- нилиш соҳаси ва хусусияти ўзгачадир. Меҳнат Кодексининг 47-моддасида айтилганидек, жамоа келишуви қўлланиш доирасига кўра бош, тармоқ ва ҳудудий (минтақавий) келишувлар- дан иборат бўлиши мумкин. Жамоа келишуви тузишдан кўзланадиган асосий мақсад – мамлакат, тар- моқ, минтақа миқёсида социал-меҳнат муносабатларини тартибга солишда умумий тамойилларни белгилашдан иборат. Жамоа келишуви тузилишида икки ёки уч томон (марказий ёки маҳаллий давлат органи) иштирок этади. Бош келишув Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (хо- димларнинг бошқа вакиллик органи) ва иш берувчиларнинг республика миқё- сидаги бирлашмалари ўртасида, тарафларнинг таклифига кўра эса Ўзбекистон Рес- публикаси ҳукумати билан ҳам тузилади. Бош келишув ижтимоий-иқтисодий ма- салалар хусусида келишиб сиёсат олиб боришнинг умумий принципларини белгилаб беради. Тармоқ келишувлари тегишли касаба уюшмалари (бошқа ходимлар ва- киллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасида, та- рафлар таклифи билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазир- лиги билан тузилади. Тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартномалари ва унга ҳақ тўлашни, тармоқ ходимларининг (касбдошлар гуруҳларининг) ижтимоий кафолатларини бел- гилаб беради. Минтақавий келишувлар тегишли касаба уюшмалари (бошқа вакиллик орган- лари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасида, тарафларнинг такли- фи билан эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳам тузилади. Унда ҳудуднинг хусусиятлари билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш йўллари белгиланди. Жамоа келишувлари юзасидан музокаралар бошлаш, унинг лойиҳасини ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ва қабул қилиш тартиблари жамоа шартномалари тузиш тар- тибларига ўхшашдир. Тарафлар тамонидан имзоланган жамоа келишуви ва унинг илова- лари етти кун муддатида келишув иштирокчиларига, шунингдек билдириш рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли органларига юборилади. Жамоа келишувлари тамонлар келишуви билан қўшимча ва ўзгартири- шлар киритилиши мумкин. Жамоа келишуви тарафлар имзолагач кучга кира- ди ва томонлар белгилаган муддат давомида амал қилади. Жамоа келишуви- нинг муддати уч йилдан кўп бўлмаслиги керак. 5-§. Жамоа шартномалари ва жамоа келишувининг бажарилишини таъминлаш ҳамда улар амал қилиши устидан назорат фаолияти Жамоа шартномаси ва жамоа келишувлари бажарилиши лозим. Жамоа шартнома- си ва жамоа келишувини бажариш деганда уларнинг мазмунини ташкил этувчи вази- фалар, шартларни амалга оширилиши тушунилади. Юридик нуқтаи назардан жамоа шартномаси ва келишувларни бажарилиши ходимлар ва иш берувчилар ўртасида ижтимоий-шерикчилик кайфиятлари қарор топиши учун ҳуқуқий муҳитни яратиш, социал келишмовчиликларни бартараф қилиш, ишловчилар учун қулай инфратузил- малар яратилишини таъминлаш, ходимлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини са- марали тарзда ҳимоя қилишга қаратилади. Жамоа шартномаси томонлар вакиллари имзолаган пайтдан кучга киради ва унда кўрсатилган муддат давомида амал қилади. Унинг энг кўп муддати қонунларда белги- лаб қўйилган эмас. Корхона қайта ташкил этилганида қайта ташкил этиш даврида жа- моа шартномаси ўз кучини сақлаб колади ва кейинчалик қайта тузилиши мумкин. Корхона мол-мулкининг эгаси ўзгарганда жамоа шартномаси ўз кучини олти ой давомида сақлаб қолади. Жамоа шартномаси ва жамоа келишувлари- нинг бажарилиши тарафлар вакиллари, меҳнат жамоаси, Ўзбекистон Республи- каси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли ор- ганлари томонидан текшириб борилади. Жамоа шартномаси ва жамоа келишувини имзолаган шахслар ҳар йили ёки шартноманинг ўзида кўрсатилган муддатларда ундаги мажбуриятларнинг бажа- рилиши ҳақида меҳнат жамоасига (умумий мажлис ёки меҳнат жамоалари кон- ференциясига) ҳисобот бериб туради. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодек- сининг 34-моддасига мувофиқ жамоа шартномалари ва жамоа келишувлари тўғрисидаги қонунларни бузишда айбдор бўлган шахслар тегишли ҳуқуқий жа- вобгарликка тортилишлари мумкин. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling