Меҳнат ҳуқуқий-муомила лаёқати
Муайян шарт-шароитлар мавжуд бўлганида (муайян ёшга етиш, хўжалик
ёки мулкий мустақилликка эга эканлик) меҳнатга оид муносабат иштирокчи-
си бўлиш имконини беради. Бундан ташқари, меҳнат ҳуқуқи субъекти бўла
олишлик меҳнат муносабати давомида субъектив ҳуқуқлар ва мажбуриятлар
ола билиш имкони мавжудлигини ҳам англатади.
Субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар асосан қонунлардан келиб чиқиб,
меҳнат ҳуқуқий субъекти статуси негизини ташкил этади, бу ҳуқуқий ҳолат
Конституция, Меҳнат Кодекси, бошқа қонунлар билан мустаҳкамлаб
қўйилган.
Меҳнат ҳуқуқи субъектлари ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг
кафолатланганлиги
Улар ҳуқуқий статусларни мустаҳкамлашга, меҳнат-ҳуқуқий муносабатлар-
ни барқарор бўлишига имкон беради.
Меҳнат-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларнинг жавобгарлиги шахс
юридик статусини белгилашда катта аҳамиятга эга. Меҳнат-ҳуқуқий муомала
лаёқати мазмунининг муҳим элементи – жавобгарлик бўлиб, муомалага ла-
ёқатсиз шахсга жавобгарлик юклаш мумкин эмас. Меҳнат ҳуқуқий статус
субъектлар меҳнат ҳуқуқий-муомала лаёқати ҳажми, мазмуни турли субъ-
ектларда турлича эканлиги билан ажралиб туради. Бундан шундай хулоса
чиқиши мумкинки, субъектлар гуруҳининг ҳар бирида айрим гуруҳлар ўзига
хос статусга эга бўлиши мумкин.
Масалан, меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида фуқаролар тадбиркорлар (иш
берувчи фуқаролар) ва ёлланиб ишловчи фуқароларга, ёлланиб ишловчилар
эса ўз навбатида ишчилар, инженер-техник ходимлар, раҳбарлар, ёш болали
аёллар каби ўз ҳуқуқий статусига кўра алоҳида мавқеига эга бўлган тоифала-
рга бўлиниши мумкин. Меҳнат жамоалари ҳам меҳнатга оид муносабат субъ-
екти сифатида корхона меҳнат жамоаси, цех, бўлим, филиал меҳнат жамоаси
каби ҳуқуқий статуси ҳар хил бўлган турларга бўлинади.
Меҳнат ҳуқуқий статус умумий ва махсус турларга бўлинади. Ҳар бир тои-
фага мансуб субъектлар статуси махсус статусни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |