Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

 Каранг: Ўзбекистоннинг янги конунлари , Т., «Адолат», 1998, 19-сон. 
5
Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т., «Адолат», 1997, 7-сон. 
6
Ўша ерда, 1993, 6-сон. 
7
Ўша ерда, 1994, 8-сон. 


«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунлар
8
ва 
бошқалар киритилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари меҳнат ҳуқуқи 
манбаларидан ҳисобланиб, меҳнат муносабатларининг энг муҳимлари ана шу 
ҳужжатлар билан тартибга солинади ва ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу шакли 
юз берган жиддий ўзгаришларни ифодалайди. Ўзбекистон Республикаси Пре-
зидентининг 2001 йил 29 июндаги «2001 йил 1 августдан бошлаб иш ҳақи, 
пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғри-
сида»ги, 1996 йил 10 декабрдаги «Болали оилаларни давлат йўли билан 
ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида»ги ва бошқа 
кўплаб Фармонлари шулар жумласидандир. 
Меҳнат ҳуқуқининг энг муҳим масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган қарор ва фармойишлар алоҳида ўрин тутади. 
1997 йил 11 мартдаги «Амалдаги қонунларни Меҳнат Кодекси талабларига 
мувофиқлаштириш тўғрисида»ги, 2001 йил 24 августдаги «Юридик шахс таш-
кил этмаган ҳолда тадбиркорлик қилаётган жисмоний шахслар иш стажини 
ҳисоблаш ва пенсия жамғармасига бадаллар ажратиш тартибини тасдиқлаш 
тўғрисида»ги ва бошқа қарорлар шулар жумласига киради. 
Бошқа идоравий ҳужжатлар ҳам меҳнат ҳуқуқининг манбаи саналади. Булар 
орасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш 
вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа бошқарув таш-
килотлари чиқарадиган меъёрий ҳужжатларнинг салмоғи катта. Масалан, Ўзбеки-
стон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги то-
монидан тасдиқланган ички меҳнат тартибининг Намунавий қоидалари
9
, «Хотин-
қизлар меҳнати қўлланилиши таъқиқлаган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар 
рўйхати»
10
, «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома»
11
ва бошқалар шулар жумласидандир. 
Вазирликлар ва идоралар томонидан чиқариладиган меъёрий характерга 
эга бўлган, бошқа фуқаролар ва юридик шахслар учун ҳуқуқ ва мажбурият-
ларни юзага келтирувчи меъёрий ҳужжатлар белгиланган тартибда Адлия ва-
8
Ўша ерда, 2001, 23-сон. 
9
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 14 июнда 746-сон билан рўйхатга олин-
ган «Намунавий ички меҳнат тартиби қоидалари». 
10
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 5 январда 865-сон билан рўйхатга олинган 
«Аёллар меҳнатини қўллаш тўлиқ ёки қисман тақиқланган ноқулай меҳнат шароитига эга ишлар рўй-
хати». 
11
«Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома» Т., 1998 йил. Алоҳида нашр. 
1998 йил 29 январда 402-сон билан рўйхатга олинган (2001 йил 19 майдаги 402-2 тартиб рақами билан 
қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган).


зирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, давлат рўйхатидан ўтказилга-
нидан кейингина юридик кучга киради
12

Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият органлари тўғриси-
даги қонунига мувофиқ туман, шаҳар, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимликлари 
томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар ушбу ҳудудлар-
даги барча шахслар учун мажбурий кучга эга ва мазкур маҳаллий ҳокимият ор-
ганлари меҳнатни ташкил этиш, муайян шароитлар белгилаш ва бошқа масала-
ларга оид меҳнат ҳуқуқининг манбаи саналувчи меъёрий ҳужжатлар чиқаришла-
ри мумкин (масалан, корхоналар иш режимини белгилаш ва ҳ.к.). 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 4-моддаси, 2-қисмида 
таъкидланганидек, «қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва 
кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсини-
даги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал 
ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шар-
номаси билан белгиланиши мумкин», яъни ходимлар учун меҳнат ҳуқуқлари 
ва кафолатлари камида қонунларда белгиланган даражада бўлиши лозим ва 
бу ҳуқуқлар ҳажми жамоа шартномалари, жамоа келишувлари, бошқа локал 
ҳужжатлар меҳнат ҳуқуқининг ўзига хос ва мустақил манбаи ҳисобланади. 
Корхоналарда қабул қилинадиган жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоида-
лари, мансаб йўриқномалари ва бошқалар локал нарматив ҳужжатларнинг типик 
кўринишларидандир. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 10-моддасига кўра, «Агар 
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки Халқаро Меҳнат Таш-
килотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясида хо-
димлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга 
нисбатан имтиёзлироқ қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки 
конвенциянинг қоидалари қўлланилади». Яъни Ўзбекистон иштирок этган икки 
томонлама халқаро шартномалар ҳам меҳнат ҳуқуқининг мустақил манбалари-
дан саналади. 
Меҳнат муносабатлари қонунлар ёки бошқа қонун кучига эга ҳужжатлар 
билан тартибга солинмаган ҳолларда одатдаги муомала тамойиллари, урф 
бўлган қоидалар асосида масалалар ҳал этилишига ҳам йўл қўйилади. Аммо бу 
урф-одат тамойиллари қонунчиликка зид бўлмаслиги, камситиш, ҳуқуқларни 
чеклашга олиб келмаслиги шарт. 
Европа ва Америка қитъасидаги айрим давлатлардан фарқли ўлароқ, мамла-
катимизда суд амалиёти (суд прецеденти) меҳнат ҳуқуқининг манбаи ҳисоблан-
майди. Аммо Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарорлари 
12
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли «Вазир-
ликлар, Давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатлари қонунийлигини таъминлаш тўғри-
сида»ги қарори ва унга 2000 йил 19 майда киритилган ўзгартириш. 


қонунларни тўғри тушуниш, амалга тўғри қўллаш, суд хатоликларининг олдини 
олиш, қонунчиликни мустаҳкамлашда жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Масалан, 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-
сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишга оид қонунларни 
қўлланилиш амалиёти тўғрисида»ги қарори шулар жумласидан саналади
13


Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling