Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

5-§. Меҳнат ҳуқуқи тамойиллари 
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг амалга оширилаётган 
ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида халқимизнинг бозор иқтисодиёти шароитла-
рига мос келувчи янгича ҳуқуқий қарашлари юзага кела бошлади. Бу қадри-


ятлар кейинги йилларда қабул қилинаётган қонунларда янгича тамойиллар 
шаклида ўз ифодасини топмоқда. Шу жумладан, Меҳнат Кодексининг қабул 
қилиниши, меҳнатга оид бошқа бир қатор қонунларнинг ишлаб чиқилиши 
натижасида ушбу ҳуқуқ соҳасига хос бўлган янгича тамойиллар 

меҳнат 
муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишга оид ғоялар, етакчи тушунчалар 
шакллана бошлади. 
Энг аввало, меҳнат ҳуқуқи фан соҳаси сифатида умумҳуқуқий инсонпарвар-
лик тамойиллари: ижтимоий адолат, камситишга йўл қўйилмаслиги, фуқаро-
ларнинг қонун олдида тенг эканликлари, қонунчиликка қатъий амал қилини-
шига сўзсиз риоя этилиши таъкидланмоғи лозим. 
Меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари деганда амалдаги қонунлар билан му-
стаҳкамланган, меҳнат бозори фаолиятини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёса-
тини ифодаловчи асосий ғоялар, раҳбарий қоидалар тушунилмоғи лозим. 
Меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари иқтисодий қонуниятлар билан белгила-
нувчи меҳнатни ташкил этишга оид ижтимоий муносабатларни акс эттирса, 
бошқа томондан эса меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишга тааллуқли гумани-
стик ва демократик қоидаларни ҳам ўз ичига олади. Меҳнат муносабатларга 
оид нормалар иерархиявий тузилишга кўра, соҳалараро принциплар, тармоқ 
ва ҳуқуқ институтининг принципларига бўлинади.
Меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари ўз ичига қамраб оладиган муносабатлар 
доирасига кўра қуйидагича гуруҳларга ажратилиши мумкин: 
а) меҳнат бозорини ҳуқуқий тартибга солиш ва бандликни самарали тарз-
да таъминлашга қаратилган принциплар (эркин меҳнат қилиш, меҳнат шарт-
номаси тузиш эркинлиги ва бошқалар); 
б) меҳнат шартларини белгилаш соҳасидаги принциплар (меҳнат шартла-
рининг иш шароитлари ва бошқа омилларга кўра табақаланиши; меҳнат 
шартларини белгилашда ходимлар вакиллиги органларининг бевосита ишти-
рок этиш ва ҳ.к.); 
в) ходим меҳнатини қўллашга оид принциплар (меҳнат функцияларининг 
аниқлиги, меҳнат муносабатларининг барқарорлиги; меҳнат интизомини 
таъминлаш ва бошқалар); 
г) ходимнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя 
қилишга оид принциплар (меҳнат муҳофазаси ва ходимлар соғлигини 
таъминлаш; меҳнат ҳуқуқларининг кафолатланиши ва ҳимоя қилиниши ва 
ҳ.к.). 
Бундан ташқари, меҳнат ҳуқуқида соҳалараро тамойилларга ҳам амал 
қилиш зарур, буларга: 
а) фуқаролар соғлиги ва ҳаётининг ҳар томонлама муҳофаза қилиниши; 
б) қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда моддий таъминот олиш 
ҳуқуқининг таъминланиши; 


в) ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг бирлиги; 
г) фаолият турини, иш жойини танлашнинг эркинлиги сингариларни ки-
ритиш мумкин. 
Меҳнат ҳуқуқи ўзигагина хос бўлган тамойилларга ҳам амал қилади. Бу 
тамойиллар меҳнат ҳуқуқи фани ҳамда тармоғининг ўзига хос хусусиятлари-
ни ифодалайди. 
Меҳнат ҳуқуқининг ўзига хос тамойиллари қуйидагилардан иборатдир: 
1) меҳнат муносабатларига киришишнинг ихтиёрийлиги, эркинлиги ва 
мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги; 
2) ўз жисмоний ва ақлий имкониятларидан фойдаланиш чоғида фуқаролар-
нинг мутлақо мустақил ва эркин эканликлари; 
3) ишчи кучининг товар эканлиги, унинг баҳоси меҳнат бозоридаги 
таклиф ва талабларга кўра белгиланиши, давлат меҳнат бозорининг шаклла-
ниши ва фаолият кўрсатишига кўмаклашуви; 
4) давлатнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳнат бозорида тенг 
рақобатлаша олмайдиган аҳоли қатламларини ишга жойлаштиришда қўллаб-
қувватлаши ва ёрдам кўрсатиши; 
5) ишсизликдан ҳимояланишнинг кафолатланиши; 
6) меҳнат муносабатларини тартибга солишда шартномавий ҳамда ло-
кал меъёрий ҳужжатлар устиворлиги; 
7) минимал меҳнат шароитлари яратиш барча мулкчилик шаклидаги корхо-
налар учун мажбурийлиги; 
8) меҳнат интизомига амал қилишнинг зарурлиги
9) меҳнатга ҳақ тўлашда бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига кўра 
чекланмаган ҳақ тўланиши; 
10) ходимлар ва иш берувчилар вакиллигининг мавжудлиги ва можаро-
ларни музокаралар йўли билан ҳал этилиши; 
11) хотин-қизлар, ёшлар, ногиронлар меҳнатининг махсус муҳофаза эти-
лиши, уларга қўшимча кафолатлар берилиши ва бошқалар. 
Меҳнатга оид қонун ҳужжатларида меҳнат муносабатларида қўлланила-
диган бошқа тамойиллар ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин. Меҳнат 
ҳуқуқи тамойилларига оғишмай амал қилиниши ходимлар ва иш берувчилар 
манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ижтимоий адолатни таъмин-
лашнинг асосий шартларидан ҳисобланади. Давлат ва жамият ривожи билан 
боғлиқ равишда, бозор муносабатларининг тобора чуқурлашиб бориши 
натижасида меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари ҳам такомиллашиб, янгиланиб 
бораверади. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling