Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси ва предмети


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

2-§. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси ва предмети 
Меҳнат ҳуқуқи меҳнат жараёни технологиясини эмас, балки 
биргаликдаги меҳнат давомида унинг иштирокчилари ўртасида юзага келувчи 
социал алоқаларни тартибга солади. 
3
И. А. Каримов. «Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз». «Халқ сўзи» газетаси, 2001 йил 
17 феврал. 


Меҳнат ҳуқуқининг предмети саналувчи ижтимоий муносабатлар алоҳида 
гуруҳларга ажратилиши мумкин ва улар қаторига қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 
1. Бевосита меҳнатга оид муносабатлар 
Меҳнат ҳуқуқи предмети саналувчи ижтимоий муносабатлар орасида моддий ва 
маънавиий бойликлар ишлаб чиқариш жараёнида меҳнатни ташкил этиш юзасидан 
вужудга келувчи, меҳнатдан фойдаланишга оид бўлган ижтимоий алоқалар асосий 
ўринни эгаллайди. 
Иқтисодий категория сифатида меҳнат муносабатлари ишлаб чиқариш 
муносабатларининг таркибий қисми саналиб, турли социал гуруҳларнинг 
мавқеини акс эттиради. Меҳнат муносабатлари иштирокчиси сифатида ишловчи 
ва иш берувчи иштирок этиб, улар ўртасидаги муносабат шартнома (контракт) 
асосига ва ҳақ тўлаш эвазига асосланган. 
Меҳнат муносабатлари қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради: 
а) бу муносабатлар корхонада биргаликда меҳнат қилишдан келиб 
чиқққан ҳолда тартибга солинадиган ички меҳнат тартиби қоидалари 
доирасида амалга оширилади; 
б) ходим аниқ бир корхона-ташкилотнинг меҳнат жамоаси таркибига 
киритилади; 
в) ходимни корхона жамоасига қўшилиши алоҳида юридик факт – меҳнат 
шартномаси тузиш, сайлов ёки танловдан ўтиш билан боғлиқ бўлади; 
г) меҳнат шартномасининг мазмуни ходим томонидан муайян касб, ихтисос бўйича 
ишнинг бажарилишига қаратилган бўлади. 
Фақат ёлланиб ишловчи ходимлар меҳнатигина меҳнат ҳуқуқининг пред-
мети саналади ва мустақил меҳнат (мулкдор меҳнати) ушбу ҳуқуқ соҳаси 
предмети бўла олмайди. 
Давлат хизматчисининг меҳнати улар ҳам ишга ёлланишлари туфайли 
меҳнат муносабатлари саналади. Бироқ ИИВ, МХХ, Мудофаа вазирлиги, 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Чегара қўшинлари Давлат қўмитаси ҳарбий 
хизматчилари фаолияти меҳнат ҳуқуқининг предмети саналмайди ва улар 
маъмурий муносабатлар жумласига киритилади ҳамда давлатнинг мудофаа 
функцияси билан боғлиқ бўлади.
Меҳнат ҳуқуқи фани назариясида биргаликдаги мулкдорлар меҳнатини 
ҳам меҳнат ҳуқуқи жумласига киритиши лозимлиги хусусида фикрлар 
мавжуд

. Бизнинг фикримизга кўра қишлоқ хўжалиги кооперативлари, 
деҳқон-фермер хўжаликлари, турли-туман кооператив ва бошқа нодавлат 

В. И. Никитинский, Т. Ю. Коршунова. «Правовое регулирование трудовых правоотношении работа-
ющих собственников», «Государство и право», 1992, № 6. 


корхоналарининг аъзолари меҳнати ҳам махсус тартибга солинишга муҳтож 
ва бу вазифа меҳнат қонунчилиги доирасида амалга оширилса, мақсадга 
мувофиқ бўлар эди. Ҳозирги пайтда ана шу тоифага мансуб шахслар 
ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши ва кафолатланишида муаммолар мавжуд.
Меҳнат ҳуқуқининг предмети саналувчи муносабатлар орасида бевосита 
меҳнат муносабатлари билан бир қаторда унга ёндош бўлган муносабатлар 
ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Бундай ёндош муносабатлар қаторига 
меҳнат соҳасидаги ташкилий-бошқарув муносабатлари, ишга жойлаштириш-
га оид бўлган муносабатлар, касбий тайёрлаш ва малакани оширишга оид му-
носабатлар, меҳнат қонунларига риоя этилиши устидан назорат олиб боришга 
оид муносабатлар, меҳнат низоларини ҳал этишга оид муносабатлар кирити-
лиши мумкин. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling