Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

М. Х. Рустамбоев 
Тошкент Давлат юридик институти ректори, юридик фанлар 
доктори, профессор. 


УМУМИЙ ҚИСМ 
 
I боб. МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ, ПРЕДМЕТИ, УСУЛЛАРИ ВА 
ТИЗИМЛАРИ 
1-§. Ўзбекистонда бозор муносабатлари қарор топиши шароитида меҳнатга оид ижтимоий 
муносабатларни
ташкилий-ҳуқуқий тартибга солишнинг зарурлиги 
Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритганига ўн йилдан ошди. 
Мазмунан ўнлаб йилларга тенг ушбу даврда эришилган улкан ютуқларимиздан бири 
– бозор муносабатларининг қарор топаётганлиги, инсон ҳуқуқларини чеклашга 
қаратилган, одамзод табиатига зид бўлган маъмурий-буйруқбозлик, бюрократик 
тизим ўрнига инсон манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўювчи, умуминсоний 
қадриятларга асосланувчи янгича демократик институтларнинг тобора кенгроқ 
жорий этилаётганлигидир. Ўзбекистон халқаро ҳаётда, Бирлашган Миллатлар 
Ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок 
этиб, унинг салмоғи ва мавқеи тобора аҳамиятлироқ бўлиб бормоқда. 
Республикамиз демократик ва дунёвий давлат сифатида инсон ҳуқуқлари ҳамда 
эркинликларини тан олувчи ва кафолатловчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга 
қўшилаётир. Жумладан, меҳнат ва ижтимоий масалаларга оид “Инсон ҳуқуқлари 
Умумжаҳон Декларацияси“, 1966 йилги “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий 
ҳуқуқлар тўғрисида”ги Халқаро Пактни ва бошқа халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
Ўзбекистон 
Республикаси 
томонидан 
ратификация 
қилиниши
1
бозор 
муносабатлари даврида фуқароларнинг энг муҳим инсоний ҳуқуқларидан бўлган 
меҳнат қилиш, меҳнатга яраша ҳақ олиш, дам олиш, соғлом меҳнат 
шароитларида ишлаш каби ҳуқуқлари тўла-тўкис руёбга чиқарилиши, ҳуқуқий 
ҳимояланиши ва кафолатланиши учун зарур, халқаро стандартларга мувофиқ 
келувчи қонунчилик базасининг яратилишига ёрдам берди. Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси ўз моҳияти ва мазмуни билан инсон ҳуқуқларига 
доир халқаро ҳужжатларга тўла мос, улардаги умуминсоний қадриятлар ва 
ғояларни ўзига сингдирган ҳужжат бўлди. Ушбу Конституция асосида қабул 
қилинган Қонунлар, жумладан, меҳнат соҳасидаги қонунлар шахс 
ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш, тўла рўёбга чиқаришни таъминловчи 
механизмларни назарда тутади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 
йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни 
ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонида ҳаётимизнинг Асосий Қонуни бўлмиш 
Ўзбекистон Конституциясининг беқиёс аҳамияти ва ўрни таъкидланган
2

1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995, 9-сон. 
2
«Халқ сўзи» газетаси, 2001 йил 5 январ. 


Бозор иқтисодиёти соҳасидаги муносабатлар ривожланаётган даврда 
ижтимоий меҳнат муносабатларини эскича, бюрократик усуллар билан тартибга 
солиш мумкин эмаслиги сабабли ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида янги, тез 
ўзгариб бораётган шароитларни ўзида акс эттирувчи меҳнат қонун 
ҳужжатлари юзага кела бошлади ва унда янги тамойиллар, янгича қарашлар 
ифода этилади.
Меҳнат ҳуқуқи 

ҳуқуқ соҳалари орасида етакчи ўрин тутади. Меҳнат ҳуқуқи 
меҳнат бозори фаолияти натижасида юзага келувчи, ёлланма меҳнатни қўллаш ва ундан 
фойдаланишни ташкил этиш оқибатида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни 
тартибга солади. 
Моддий ва маънавий бойликлар яратиш жараёнидаги ижтимоий муносабатлар 
объектив хусусиятга эга бўлиб, барча шаклда меҳнат фаолиятига тааллуқлидир. Бунда 
биргаликдаги меҳнат фаолияти ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги кишилар 
томонидан ишлаб чиқариш қуроллари ва воситаларига таъсир этишга оид алоқалар 
сифатида баҳоланмоғи лозим. Бундай алоқалар ҳар доим ташкилий тусга эга, жамоа бўлиб 
ишлашнинг муайян қоидаларини ўз ичига олади. 
Биргаликдаги меҳнат иштирокчиларининг мавқеига кўра, биргаликдаги 
меҳнат мустақил меҳнат (мулкдорнинг меҳнати) ва ёлланма меҳнат (мулк 
эгаси бўлмаганлар меҳнати) каби турларга бўлинади. Меҳнат бозорининг 
мавжуд бўлиши, ёлланма меҳнатдан фойдаланиш меҳнатнинг иккинчи тури 
билан боғлиқ бўлади. 
Кенг миқёсли хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш, хусусий 
мулкчиликнинг ривожланиши, тадбиркорликка кенг йўл очилиши Ўзбекистонда 
меҳнатни ташкил этишда бозор муносабатларига хос шакллар ҳамда 
усулларни қарор топиши ва ривожланишига имкон яратди, меҳнатни ташкил 
этиш ва қўллашга оид ижтимоий муносабатларга янгича ёндашувни талаб 
этди. 
Республикамиз Президенти И. А. Каримов Вазирлар Маҳ-камасида сўзлаган 
нутқида таъкидлаганидек: “Биз янги асрга, янги минг йилликка қадам қўйдик. 
Янги юз йилликни биз учун қандай бўлиши 2001 йилда олдимизда турган 
вазифаларни нечоғлик адо этишимизга боғлиқ. Биз жамиятни янгилаш, 
ислоҳотларни изчил амалга ошириш бўйича аниқ-равшан ва ҳар томонлама 
пухта ўйланган дастурга эгамиз”
3


Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling